
Нега айнан масжидлар танлаб олинди?
Ўзбекистоннинг жами 272 та масжидида табиий офатлардан огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди. Бундан ускуналар ўрнатилган масжидлар сони йил якунига қадар 500 тага етказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кеча, 22 октябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ўтказилган пресс-тур давомида маълум қилинди.
Ушбу тизим орқали Ўзбекистоннинг тахминан 6,5 миллион нафар аҳолисини қамраб олиш, аёллар, эркаклар, болалар ҳамда аҳолининг заиф қатламларига тезкор ахборот етказиш имкониятини беради.
Пресс-тур давомида Тошкент вилояти Паркент тумани Кумушкон қишлоғида махсус ўқув машғулоти ҳам ўтказилиб, унда ФВВ валантёрлар гуруҳи ҳамда аҳоли вакиллари табиий офатлар юз берганида қандай ҳаракат қилиши кераклигини амалий кўрсатиб бердилар.
Хўш, нима учун огоҳлантириш қурилмалари айнан масжидларга ўрнатилмоқда? Бу саволга БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзии жавоб берар экан, масжидлар тармоғи деярли ҳамма маҳаллаларни қамраб олгани, бу ортиқча харажатсиз тайёр инфратузилмадан фойдаланиш имконини беришини маълум қилди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook


![НАБОР В АДМ× 𝒀𝒖𝒓𝒊 𝑪𝒐𝒏𝒇𝒆𝒔𝒔𝒊𝒐𝒏 & 𝑫𝒂𝒊𝒍𝒚 ✿ [🔪💜] Telegram channel](https://cdn.tgdio.com/channels/2026/08/YuriDDLCConfession.webp)






