Чимбой туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман прокурори Б.Аберкулов иштирок этиб, профилактик тадбирнинг асосий мақсади ва аҳамияти, ҳудудда осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Хусусан, маҳаллаларда, айниқса, криминоген вазияти мураккаб ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, ўғрилик, безорилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан профилактик ишларни кучайтириш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Тадбир якунида масъул идора ва ташкилотларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, профилактик ишларни манзилли ва самарали ташкил этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
✅Telegram |🌐
Instagram|✅
Facebook