Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы Telegram channel photo

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

@qrprokuraturaPublic Channel

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи 👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz

1.3k

Last views

18.8k (18,782 subscribers)
A'zolar
—
Rating
53
Total Posts
Oct 21, 2026, 5:46 AM
Yangilangan
Apr 2, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameҚарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
Username@qrprokuratura
CategoryYangiliklar va gazetalar
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar18,782
Channel TypePublic Channel
Created2-apr, 2026
Last Updated21-okt, 2026 • 2 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#469775-323
Til reytingi
#2576-11
Toifa reytingi
#5916-1

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 18.8K30 Days growth: -1.3K6.7%
09/2209/2710/0210/0710/1210/1710/21
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
22:09:202620,128
23:09:202620,128
24:09:202620,128
25:09:202620,128
26:09:202620,128
27:09:202620,128
28:09:202620,128
29:09:202620,128
30:09:202620,128
01:10:202620,128
02:10:202620,128
03:10:202620,128
04:10:202620,128
05:10:202620,128
06:10:202620,128
07:10:202620,128
08:10:202620,128
09:10:202620,128
10:10:202620,128
11:10:202620,128
12:10:202620,128
13:10:202619,158
14:10:202619,158
15:10:202619,158
16:10:202619,158
17:10:202619,158
18:10:202619,158
19:10:202619,158
20:10:202619,158
21:10:202618,782
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:202623,593
Week of 06:04:202623,063
Week of 13:04:202622,397
Week of 20:04:202621,638
Week of 27:04:202621,638
Week of 04:05:202621,638
Week of 11:05:202620,543
Week of 18:05:202620,543
Week of 25:05:202620,543
Week of 01:06:202619,346
Week of 08:06:202619,346
Week of 15:06:202619,346
Week of 22:06:202618,151
Week of 29:06:202618,151
Week of 06:07:202618,151
Week of 13:07:202617,412
Week of 20:07:202617,412
Week of 27:07:202617,232
Week of 03:08:202617,105
Week of 10:08:202617,105
Week of 17:08:202616,775
Week of 24:08:202616,532
Week of 31:08:202616,532
Week of 07:09:202616,266
Week of 14:09:202620,128
Week of 21:09:202620,128
Week of 28:09:202620,128
Week of 05:10:202620,128
Week of 12:10:202619,158
Week of 19:10:202618,782
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 202621,638
May 202620,543
June 202618,151
July 202617,232
August 202616,532
September 202620,128
October 202618,782
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202618,782

So'nggi postlar

Video
Коррупциянинг олдини олишга қаратилган видеоконтент тайёрланди

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талаба-ёшлари томонидан коррупциянинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоконтент тайёрланди.

Видеоконтент орқали коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, ёшларни ҳуқуқий маданиятли ва ҳалоллик тамойилларига содиқ бўлишга чақириш, шунингдек, жамиятда коррупциянинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ғоялари илгари сурилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,250000
Photo1/8
Мўйноқ тумани прокурори М.Оразбаев ҳамда туман ҳокими иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қийнаётган муаммолар, бандлигини таъминлаш, иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ёшларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.

Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,160000
Photo1/8
Чимбой туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман прокурори Б.Аберкулов иштирок этиб, профилактик тадбирнинг асосий мақсади ва аҳамияти, ҳудудда осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Хусусан, маҳаллаларда, айниқса, криминоген вазияти мураккаб ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, ўғрилик, безорилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан профилактик ишларни кучайтириш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбир якунида масъул идора ва ташкилотларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, профилактик ишларни манзилли ва самарали ташкил этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,490000
Photo1/8
Қўнғирот тумани прокурори Ж.Реймов ва туман ҳокими Б.Мадаминов иштирокида туман ҳокимлигида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, интернет тармоғидаги турли таҳдидлардан ҳимояланиш, экстремизм ва терроризм ғояларининг салбий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чораларни кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида ёшларни Ватанга садоқат, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда юксак маънавий фазилатлар ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш юзасидан тавсиялар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,230000
Photo1/4
Бўзатов тумани прокурори Ж.Аширбаев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги «Барқарор иш ўринларини яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-193-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда иқтисодий фаолликни ошириш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда бизнес юритиш харажатларини камайтириш орқали аҳоли даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокама якунида Фармонда белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, масъул идоралар ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,060000
Photo1/10
Ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини «Ёшлар куни» сифатида белгилашдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишдан иборат.

Шу муносабат билан Чимбой тумани прокурори Б.Аберкулов, туман ҳокими ўринбосари А.Отемисов томонидан Қорақалпоқ давлат университетининг Чимбой тумани филиали талаба-ёшлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, интернет тармоғидаги турли таҳдидлардан ҳимояланиш, экстремизм ва терроризм ғояларининг салбий оқибатлари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим олишга бўлган қизиқишини ошириш, уларни турли салбий иллатлардан асраш ҳамда қонунларга риоя этиб, тўғри ҳаёт йўлини танлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот якунида ёшларни Ватанга садоқатли, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этишга ундаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,330000
Photo1/6
Қўнғирот тумани прокурори Ж.Реймов раҳбарлигида туманда фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари юзасидан масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш, улар фаолияти тўхтатилишининг сабабларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта тиклаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда масъул идоралар ва ҳоким ёрдамчилари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида тадбиркорлик субъектлари билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,950000
Photo1/4
Чимбой тумани прокурори Б.Аберкулов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги «Хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-33-сон Фармони ҳамда унга мувофиқ қабул қилинган Қонун ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб жинсий зўравонлик ва жинсий эркинликка қарши жиноятларга оид ариза ва хабарларни прокуратура органларига ўтказиш белгиланганлиги муносабати билан, Бош прокурор ва Ички ишлар вазири томонидан имзоланган қўшма кўрсатма ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, ички ишлар органлари иш юритувидаги мазкур тоифадаги ариза, хабар, материаллар ва жиноят ишларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда белгиланган тартибда прокуратура органларига тақдим этиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида қўшма кўрсатма талабларини сўзсиз бажариш, тегишли ариза ва хабарларни ўз вақтида прокуратура органларига етказиш, мавжуд материаллар ва жиноят ишларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, белгиланган тартибда тақдим этиш юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,540000
Photo1/6
Элликқалъа тумани прокурори А.Ибрагимов раҳбарлигида туман ҳудудида фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш масалалари юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия ҳамда солиқ органлари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларнинг фаолиятини қайта тиклаш имкониятлари атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, аниқланган муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,490000
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов раҳбарлигида тадбиркорликни ривожлантириш, барқарор иш ўринларини яратиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш, шунингдек, электр энергияси таъминоти ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари ишини тиклаш ва мавжуд муаммоларини бартараф этиш, субсидия ажратиш бўйича маҳалла еттилиги томонидан рад этилган аризаларнинг қонунийлигини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, электр энергияси таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш, куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, мавжуд муаммоларнинг олдини олиш ҳамда мавсумга тайёргарлик ишларини ўз вақтида якунлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида масъулларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда ижро интизомини кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt|Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2,000000
Photo1/10
Қораўзак тумани прокурори Е.Ауезов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги «Хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-33-сон Фармони ҳамда унга мувофиқ қабул қилинган Қонун ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб жинсий зўравонлик ва жинсий эркинликка қарши жиноятларга оид ариза ва хабарларни прокуратура органларига ўтказиш белгиланганлиги муносабати билан, Бош прокурор ва Ички ишлар вазири томонидан имзоланган қўшма кўрсатма ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, ички ишлар органлари иш юритувидаги мазкур тоифадаги ариза, хабар, материаллар ва жиноят ишларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда белгиланган тартибда прокуратура органларига тақдим этиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида қўшма кўрсатма талабларини сўзсиз бажариш, тегишли ариза ва хабарларни ўз вақтида прокуратура органларига етказиш, мавжуд материаллар ва жиноят ишларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, белгиланган тартибда тақдим этиш юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
1,980000
Photo1/8
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, қонунчиликдаги янгиликлардан жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Чимбой туманида тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилди.

Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ-33-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилгани тушунтирилди.

Жумладан, тумандаги «Шахтемир» маҳалласида аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, кундалик ҳаётда учрайдиган ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Иштирокчиларнинг саволларига ҳуқуқий асослантирилган жавоблар қайтарилди.

Бундай тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда оилаларда соғлом ҳуқуқий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
2,010000
Photo
Нукус шаҳар прокурори М.Атаджанов ҳамда шаҳар ҳокими А.Данияров иштирокида масъул идора ва ташкилотлар раҳбарлари билан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ҳудудда камбағалликни қисқартириш, ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли учун барқарор даромад манбаларини шакллантириш ҳамда эҳтиёжманд оилалар билан манзилли ишлаш ҳолати танқидий-таҳлилий жиҳатдан муҳокама қилинди.

Муҳокама якунида аниқ вазифалар белгилаб берилиб, масъул идора ва ташкилотлар раҳбарларига белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, натижадорликни таъминлаш ҳамда ҳар бир оила ва фуқаро билан манзилли ишлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Белгиланган вазифалар ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅|🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
1,460000
Photo
Беруний туман прокурори Ш.Матякубов томонидан масъул ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида тумандаги муаммоли кредитларни ундириш ҳолати танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда тижорат банкларида муаммоли кредитларни ундиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш, кредит қарздорлигини қайтармаслик хавфи юқори бўлган кредит портфелларини соғломлаштириш, шунингдек, тижорат банклари олдида кредит қарздорлиги юзага келишига йўл қўйган жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашнинг манзилли тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокама якунида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, муаммоли кредитларни ундириш самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅|🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
1,240000
Photo
Кегейли тумани прокурори И.Абдуллаев томонидан туманда 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Ийшанқала ОФЙ ҳудудидаги Сангмурин ва Боқлиқтай овуллари аҳолисини электр энергияси билан таъминловчи 125- ва 184-сонли трансформатор пунктларида амалга оширилаётган режали мукаммал таъмирлаш ишлари ўрганилди.

2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида туман бўйича 45 та трансформатор пункти ва 159,4 км электр тармоғини мукаммал таъмирлаш белгиланган.

2026 йил 1 сентябрь ҳолатига 36 та трансформатор пункти ва 139,4 км электр тармоғида белгиланган таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Ўрганиш давомида масъулларга қолган ишларни белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши назоратга олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅|🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
1,120000
Photo
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи Ж.Джаббаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги «Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 134-сонли ҳамда 2021 йил 10 майдаги «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида»ги 294-сонли қарорлари ижроси Қўнғирот туманида жойлашган кичик ва ёшлар саноат зоналарида ўрганилди.

Ўрганиш давомида саноат зоналари инфратузилмасининг ҳолати, уларда жойлашган тадбиркорлик субъектлари томонидан лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши, янги иш ўринларининг яратилиши ҳамда субъектларнинг узлуксиз фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан боғлиқ муаммо ва таклифлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан мутасадди идораларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Берилган топшириқларнинг ижроси назоратга олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅|🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
1,330000
Photo
Элликқалъа туман прокурори А.Ибрагимов томонидан масъул ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида тумандаги муаммоли кредитларни ундириш ҳолати танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда муаммоли кредитларни ундириш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш, қайтариш хавфи юқори бўлган кредит портфелларини соғломлаштириш ҳамда кредит қарздорлигига йўл қўйган жисмоний ва юридик шахслар билан манзилли ишлаш тизимини кучайтириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅|🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
2,020000
Photo
Ҳудудий прокуратуралар томонидан электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳар куни эрталабки йиғинлар ўтказилиб, кунлик вазифаларни белгилаб олиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш тизимли йўлга қўйилган.

Йиғинларда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда уларни талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш, ҳамкорликдаги рейд тадбирларини жадаллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ҳудудларда энергия ресурсларини тежаш бўйича белгиланган режа ва топшириқларни тўлиқ бажариш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, энергия ресурсларини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз етказиб беришни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅|🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
1,930000
Photo
Элликқалъа туман прокурори А.Ибрагимов томонидан туман ҳудудида давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган таълим объектлари ҳамда «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари билан танишилди.

Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг белгиланган талаблар асосида олиб борилиши, объектларни ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топшириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Якунда буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар масъулларига қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларга қатъий риоя қилиш ҳамда объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
1,140000
Photo
Амударё туманида арзонлаштирилган ярмаркалардаги савдо жараёнлари ўрганилди

Амударё тумани прокурори Р.Бауаддинов томонидан «Манғит деҳқон бозори»да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмаркалардаги савдо жараёнлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида ярмаркаларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволари, савдо жараёнларининг ташкил этилиши, бозор фаолиятини рақамлаштириш ҳолати ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, сотувчи ва харидорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг яратилган шарт-шароитлар, маҳсулотлар нархи ва кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан фикр ва таклифлари тингланди.

Бундан ташқари, маиший коррупциянинг олдини олиш, тушумлар ва йиғимларни инсон омилисиз амалга ошириш мақсадида бозор ҳудудига ўрнатилган 16 та замонавий кузатув камерасининг «SMART BOZOR» дастурига улангани ҳамда солиқ органлари билан интеграция қилингани ҳолати кўздан кечирилди.

Ўрганиш якуни бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, савдо жараёнларини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅|🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
1,080000
Photo
Ёшларнинг илм олиши, келажакда ўз касби ва йўналишини тўғри танлашига кўмаклашиш, турли хил оқимлар ва салбий таъсирларга тушиб қолишининг олдини олиш, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш борасида прокуратура органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Чимбой туман прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи Б.Байманова ва масъул ташкилотлар раҳбарлари фаол ёшлар билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёзлар ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Ёшлар билан бундай очиқ мулоқотлар ва амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅|🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
979000
Photo
Қонликўл туманида сайёр қабул ўтказилди

Қонликўл туман прокурори томонидан «Жаңа қала» овул фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой, ер, бандлик, ижтимоий таъминот, коммунал хизматлар ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари эшитилди.

Мурожаатларнинг айримлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганишни талаб этувчи масалалар бўйича масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Фуқаролар мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва берилган топшириқлар ижросини таъминлаш назоратга олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✅|🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
1,150000
Photo
Амударё туманида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича ишлар муҳокама қилинди

Амударё тумани прокуратураси ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Дарёбўйи, Жайхун ва Гулзор маҳаллаларида ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ўрганишлар давомида аниқланган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, маҳаллаларни видеокузатув камералари ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш, алоҳида тоифага кирувчи, пробация назоратида бўлган ҳамда муқаддам судланган шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, тиббиёт муассасалари ҳисобида турувчи шахсларни мажбурий даволаш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, профилактик ишларни манзилли ташкил қилиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

🌐 https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806
1,330000
Photo
Бугун, 25 май куни барча умумтаълим мактабларида 2025–2026 ўқув йили ўз якунига етиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки кайфият ва байрамона руҳда бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирларда ҳудудий прокурорлар ҳам иштирок этиб, битирувчиларни мустақил ҳаёт сари қўяётган илк қадамлари билан самимий қутлади ҳамда уларга юксак марраларни забт этиш, Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшиш йўлида муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, тадбирлар давомида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, билим ва касб-ҳунар эгаллашнинг аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирларда устоз ва мураббийларнинг фидокорона меҳнати алоҳида эътироф этилди. “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўқитувчи ва ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида юқори савияда ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

https://t.me/uzbprokuratura | https://www.instagram.com/boshprokuratura | https://www.youtube.com/@user-vs9yb6uq6e | https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596 | http://www.prokuratura.uz/
1,160000
Photo
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида энг олис туманлардан бири бўлган Мўйноқ туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 25 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг 28 та масаладаги мурожаатларидан 7 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, қолган 12 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун иш юритувига қабул қилинди.

Республика прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

https://t.me/uzbprokuratura | https://www.instagram.com/boshprokuratura | https://www.youtube.com/@user-vs9yb6uq6e | https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596 | http://www.prokuratura.uz/
2,240000
Photo
ЭЪЛОН

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи 27-31 май кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар фаолият юритади.

Шунингдек, ушбу кунларда ташрифчилар учун музейга кириш чипталарига чегирма жорий этилади.

🌐 Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
https://t.me/uzbprokuraturamuzeyi | https://www.instagram.com/prokuraturamuzeyi | https://www.facebook.com/share/1BfW4BWBkW/?mibextid=wwXIfr https://www.youtube.com/@ProkuraturaMuzeyi
2,220000
Video
Шомаҳмудовлар оиласининг инсонпарварлик ва жасоратига бағишланган “Hazrati inson” номли махсус ҳужжатли кўрсатув.

Ушбу кўрсатувда иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллат ва тақдирларга мансуб 14 нафар етим болани ўз фарзандидек бағрига босган Шомаҳмудовлар оиласининг юксак инсонпарварлиги, меҳр-оқибати ва матонати ҳақида ҳикоя қилинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

https://www.prokuratura.uz/#/ https://t.me/uzbprokuratura | https://www.instagram.com/boshprokuratura | https://www.youtube.com/@uzbprokuratura | https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
1,530000

Showing 30 of 53 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы Telegram kanali nima haqida?+

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы (@qrprokuratura) — tgdio da Yangiliklar va gazetalar toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 18 782 obunachi bor.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы (@qrprokuratura) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @qrprokuratura ga bepul obuna bo‘ling.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы yaxshi Yangiliklar va gazetalar kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 18 782 obunachi bor. O‘xshash Yangiliklar va gazetalar kanallar bilan solishtiring.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @qrprokuratura sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.