Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали Telegram channel photo

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

@reviewuznewsPublic Channel

"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали Таҳририят: @CERRUZB 998 78-150-02-02 (417) Реклама: +99 878-150-02-02 (432) Ўзбек тилида: @reviewuznews Рус тилида: @reviewuz Инглиз тилида: @review_en

234

Last views

3.4k (3,382 subscribers)
A'zolar
—
Rating
75
Total Posts
Oct 20, 2026, 12:19 PM
Yangilangan
Mar 28, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameReview.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
Username@reviewuznews
CategoryModa, go'zallik va turmush tarzi
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar3,382
Channel TypePublic Channel
Created28-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • kecha
StatusActive

Reyting

Global reyting
#22157+468307
Til reytingi
#233+2621
Toifa reytingi
#797+18337

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 3.4K30 Days growth: +46415.9%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:20262,918
22:09:20262,918
23:09:20262,918
24:09:20262,918
25:09:20262,779
26:09:20262,779
27:09:20262,779
28:09:20262,779
29:09:20262,779
30:09:20262,779
01:10:20262,779
02:10:20262,779
03:10:20262,779
04:10:20262,779
05:10:20262,779
06:10:20262,779
07:10:20262,779
08:10:20262,779
09:10:20262,779
10:10:20262,779
11:10:20262,779
12:10:20262,616
13:10:20262,616
14:10:20262,616
15:10:20262,616
16:10:20262,616
17:10:20262,616
18:10:20262,616
19:10:20262,616
20:10:20263,382
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:20262,740
Week of 30:03:20262,685
Week of 06:04:20262,652
Week of 13:04:20262,588
Week of 20:04:20262,572
Week of 27:04:20262,572
Week of 04:05:20262,572
Week of 11:05:20263,549
Week of 18:05:20263,549
Week of 25:05:20263,525
Week of 01:06:20263,518
Week of 08:06:20263,480
Week of 15:06:20263,480
Week of 22:06:20263,442
Week of 29:06:20263,442
Week of 06:07:20263,442
Week of 13:07:20264,389
Week of 20:07:20264,362
Week of 27:07:20264,357
Week of 03:08:20264,357
Week of 10:08:20263,284
Week of 17:08:20263,284
Week of 24:08:20263,213
Week of 31:08:20263,152
Week of 07:09:20263,152
Week of 14:09:20262,918
Week of 21:09:20262,779
Week of 28:09:20262,779
Week of 05:10:20262,779
Week of 12:10:20262,616
Week of 19:10:20263,382
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 20262,740
April 20262,572
May 20263,525
June 20263,442
July 20264,362
August 20263,213
September 20262,779
October 20263,382
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20263,382

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1🇦🇲Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлиги781
  2. #2📝Даромад ва харажатларни декларациялаш611
  3. #3🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сунъий йўлдош маълумотл591
  4. #4🇺🇿 Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти трендларида373
  5. #5❌Миграция: миқдордан сифатга372
  6. #6💬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши369
  7. #7📰 Кеча Президент ҳузурида ўтказилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолия355
  8. #8🔘 Қозоғистонда сунъий интеллект ривожи342
  9. #9⚙Ўзбекистонда резина ва пластмасса саноати333
  10. #10https://www.youtube.com/channel/UCyloccqgl23-nGuE3iivkYw/featured?view333

So'nggi postlar

Photo
Дам олиш кунларида нима ўқиш мумкин⁉️

3️⃣ Давлатлар, бозорлар ва технологиялар жаҳон таъсирини қандай шакллантириши ҳақидаги уч хил қараш:

📖
Дэниель Ергиннинг “Қазиб олиш” китоби. Дэниель Ергин ушбу китобида жаҳон нефть саноати тарихини давлатлар ўртасидаги ҳокимият, таъсир ва стратегик ресурслар устидан назорат учун кураш тарихи сифатида таҳлил қилади. Муаллиф нефть қандай қилиб оддий саноат хомашёсидан жаҳон сиёсати пойдеворига айланганини, урушлар натижаси, иттифоқлар шаклланиши ва давлатларнинг иқтисодий етакчилигига қандай таъсир кўрсатганини кўрсатади. Ергин фикрича, энергетика ХХ ва ХХI асрларда халқаро муносабатларни ўзгартирган асосий омиллардан бири бўлиб, нефть таъминоти устидан назорат миллий хавфсизлик ва геосиёсий таъсирнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
📖
Филипп Агьон ва Питер Ховиттнинг “Яратувчи вайронкорлик” китоби. Муаллифлар давлатларнинг барқарор ривожланиши эски иқтисодий моделларни сақлаб қолиш эмас, балки технологиялар, институтлар ва ишлаб чиқариш тизимларини мунтазам янгилаб бориш қобилиятига боғлиқлигини тушунтиради. Улар Шумпетернинг иқтисодий ўсиш эски тармоқларнинг янги инновациялар томонидан сиқиб чиқарилиши орқали юзага келиши ҳақидаги ғоясини ривожлантиради. Китобда мамлакатлар етакчилиги рақобат, тадбиркорлик ва илмий тараққиётни қўллаб-қувватлаш даражаси билан белгиланиши таъкидланади. Шу нуқтаи назардан инновациялар нафақат ўсиш манбаи, балки давлатларнинг глобал рақобатбардошлиги асоси сифатида қаралади.
📖
Жоэль Мокирнинг “Ўсиш маданияти” китоби. Жоэль Мокир мамлакатларнинг иқтисодий устунлиги, аввало, билимлар, илм-фан ва ғояларни тарқатиш маданияти орқали шаклланишини кўрсатади. Муаллифнинг таъкидлашича, саноат инқилоби фақат технологиялар ёки капитал ҳисобига эмас, балки жамиятнинг билим, тажриба ва инновацияларга муносабати ўзгариши натижасида юз берган. Мокир фикрича, ғоялар эркин алмашинувини ва илмий тараққиётни рағбатлантирувчи интеллектуал муҳит давлатларнинг жаҳон иқтисодиёти ва технологияларида узоқ муддатли етакчилиги учун мустаҳкам замин яратади.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
234001
Photo
📰Жаҳон матбуоти шарҳи

🇺🇸 АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига кўра, сентябрь ойида АҚШда ишлаб чиқарувчилар нархлари индекси 1,3 фоизга ошиб, сўнгги тўрт йилдаги энг юқори ўсиш суръатини қайд этди. Бунга асосан энергия ресурсларининг қимматлашиши сабаб бўлди. Бензин нархи 20,3 фоизга, дизель ёқилғиси 21 фоизга ошди. Йиллик ҳисобда дизель нархи 115,2 фоизга, автомобиль транспортида юк ташиш нархлари эса 19 фоизга кўтарилди.

🇨🇳 Reuters хабарига кўра, Хитой гўшт ва сут маҳсулотлари экспортини оширмоқда. 2025 йилда паррандачилик маҳсулотлари экспорти 2,6 млрд долларга етиб, 2020 йилга нисбатан икки баробар ошди. Мамлакат илк бор товуқ гўштининг соф экспортчисига айланди. 2026 йилда сут маҳсулотлари экспорти 600 млн долларга етиши кутилмоқда. Хитой гўшт маҳсулотларини 20 дан ортиқ мамлакатга етказиб бермоқда.

🛢 Reuters маълумотларига кўра, жаҳон бозорида мазут тақчиллиги нархлар ўсишига таъсир кўрсатмоқда. Ормуз бўғози орқали юқори олтингугуртли мазут етказиб бериш ҳажми февралга нисбатан ойига камида 800 минг тоннага қисқарди. Россия нефтьни қайта ишлаш заводларидаги узилишлар туфайли қўшимча йўқотишлар ойига 1 млн тонна деб баҳоланмоқда. Натижада мазутнинг базавий нархига устама 10 баробарга ошиб, бир тонна учун 50 долларга етди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/fu7
рус review.uz/fu7
инг review.uz/en/fu7

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
154000
Photo
📖 Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга оид жорий масалалар тўғрисида
(2026 йил август-сентябрь)

🇺🇿«Иқтисодий шарҳ» журналининг 9-сонида ўтган ойнинг устувор вазифалари ва энг муҳим қарорлари тақдим этилган.

Миллий статистика тизимини такомиллаштириш
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 млн. 47 минг нафарни ташкил этди. Илгари ҳисобга олинмаган 810,6 минг нафар аҳолининг яшаш манзили ва ижтимоий мақомига аниқлик киритилди. Қишлоқ хўжалигида эса 985,5 минг гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқлаштирилди.
2030 йилгача тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юкини 20 фоизга, маълумотларни қайта ишлаш харажатларини 25 фоизга қисқартириш режалаштирилган.

Жиззах вилоятида атом электр станцияси ва замонавий шаҳарча қурилиши
Умумий қиймати 9,5 млрд. доллар бўлган атом электр станцияси қурилишида маҳаллий маҳсулотлар улушини камида 30 фоизга етказиш, қурилиш-монтаж ишларининг 65 фоизини миллий корхоналар томонидан бажариш ва 7 минг нафар маҳаллий мутахассисни жалб этиш белгиланди.
Фориш туманида 200 гектар майдонда қурилиш материаллари саноат зонаси, шунингдек, қарийб 33 минг аҳолига мўлжалланган 10 мингга яқин хонадонли атомчилар шаҳарчасини барпо этиш кўзда тутилган.

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш
Йил бошидан камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,9 фоизга пасайиб, эҳтиёжманд аҳоли сони 2,2 млн. нафардан 1,5 млн. нафарга камайди.
Камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизим доирасида туман штаблари ихтиёрига 3,2 трлн. сўм молиявий ресурс ажратилади. Йил якунигача 350 минг нафар аҳолини доимий ишга жойлаштириш, 1 млн. нафар аҳолининг даромадини ошириш ва 230 мингта оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланди.

Ҳудудларда бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Давлат банклари балансидаги 10 трлн. сўмлик 2,5 мингга яқин мол-мулкдан самарали фойдаланиш орқали 40 мингтагача иш ўрнини тиклаш имконияти мавжуд.
1 октябрдан қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун ушбу ходим бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз этиб белгиланди. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартибини соддалаштириш таклиф қилинди.

Электротехника саноатини ривожлантириш
Сўнгги йилларда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4,7 трлн. сўмдан 43,1 трлн. сўмга етди, экспорт 1 млрд. доллардан ошди. Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари 65 та давлатга етказиб берилмоқда.
2030 йилгача электротехника ва унга ёндош тармоқларда ишлаб чиқаришни 11 млрд. долларга, экспортни 5 млрд. долларга етказиш, шунингдек, 3 млрд. доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2026

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
161000
Photo
📰Жаҳон матбуоти шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Reuters, Bloomberg, The Economic Times ва АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотлари асосида жаҳон иқтисодиётидаги сўнгги ўзгаришларни таҳлил қилди.

BlackRock компаниясининг бошқарувидаги активлар ҳажми III чоракда 15 фоизга ошиб, 15,49 трлн долларга етди. Мижозлар маблағларининг соф кирими 205 млрд долларни ташкил этди. Компаниянинг чораклик тушуми 7,8 млрд долларга етиб, таҳлилчилар прогнозидан юқори бўлди.

Халқаро энергетика агентлиги баҳолашича, жаҳон бозорида дизель ёқилғиси тақчиллиги 2027 йилнинг биринчи ярмигача сақланиб қолади. Сентябрда Яқин Шарқ ва Россиядан дизель экспорти суткасига 1,3 млн баррелга қисқарди. Дизель нархи бир баррель учун 200 доллардан ошиб, транспорт ва ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига сабаб бўлди.

Reuters маълумотларига кўра, Хитойда қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи бешта йирик компания 2025 йилда ходимлар сонини 21 фоизга ёки 40,6 минг нафарга қисқартирди. Ишлаб чиқариш қувватлари жаҳон талабидан икки баробар юқори бўлиб, кучли рақобат нархларнинг пасайишига олиб келди. Қуёш модулларининг ўртача нархи 2019 йилдаги 1 кВт учун 350 доллардан 2025 йилда 130 долларгача тушди.

АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига кўра, АҚШда сентябрь ойида йиллик инфляция августдаги 3,4 фоиздан 3,7 фоизгача тезлашди. Базавий инфляция 2,6 фоизни ташкил этди. Инфляциянинг тезлашишига асосан энергия ресурслари нархининг ошиши таъсир кўрсатди. Бир ойда бензин 9,1 фоизга, энергия ресурслари эса 5,2 фоизга қимматлашди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/3e8
рус review.uz/3e8
инг review.uz/en/3e8

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
182000
Photo
(давоми) 2025 йилда тўртта мамлакатда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми энг юқори бўлган 10 та ҳудуд ҳиссасига жами саноат ишлаб чиқаришининг 53 фоизи тўғри келди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Қозоғистоннинг Атирау вилояти (26,2 млрд доллар) етакчилик…
203000
Photo
🏭2021–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудларининг саноат ривожланишидаги номутаносибликлар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2021–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саноатнинг ҳудудий ривожланиши ўрганилиб, саноат маҳсулотлари…
188000
Photo
🏭2021–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудларининг саноат ривожланишидаги номутаносибликлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2021–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саноатнинг ҳудудий ривожланиши ўрганилиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми, аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичлар ва ҳудудлар ўртасидаги тафовутлар қиёсий таҳлил қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра, 2025 йилда саноат ишлаб чиқариш ҳажми энг юқори ва энг паст бўлган ҳудудлар ўртасидаги энг катта тафовут Тожикистонда қайд этилиб, 116 баробарни ташкил этди. Қирғизистонда ушбу кўрсаткич 34 баробар, Қозоғистонда 31 баробар, Ўзбекистонда эса 11 баробар бўлди.
Ўзбекистонда 2021–2025 йилларда Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти ўртасидаги саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича тафовут 13,5 баробардан 11 баробаргача қисқарди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларининг мамлакат саноатидаги умумий улуши 54 фоиздан 52 фоизгача камайди.
Қирғизистонда ҳудудлар ўртасидаги тафовут 51 баробардан 34 баробаргача қисқариб, бунга Талас ва Норин вилоятларида саноат ишлаб чиқаришининг жадал ўсиши таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, мамлакат саноат маҳсулотларининг 45 фоизи Чуй вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.
Қозоғистонда Атирау вилояти саноат ишлаб чиқаришида етакчиликни сақлаб қолди. 2025 йилда унинг мамлакат саноатидаги улуши 21,8 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар ўртасидаги тафовут 2022 йилдаги 45 баробардан 2025 йилда 31 баробаргача пасайди.
Тожикистонда эса саноат ишлаб чиқаришининг Суғд вилоятида жамланиши кучайди. Вилоятнинг мамлакат саноатидаги улуши 52 фоиздан 59 фоизгача ошди, ҳудудлар ўртасидаги тафовут 68 баробардан 116 баробарга етди.

Руслан Абатуров,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/b5b
рус review.uz/b5b
инг review.uz/en/b5b

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
159000
Photo
📰Жаҳон матбуоти шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Reuters, Financial Times ва ХВЖ маълумотлари асосида жаҳон иқтисодиётидаги сўнгги ўзгаришларни таҳлил қилди.

🛢 Осиёдаги нефтни қайта ишлаш заводлари Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш тикланиши ҳисобига қайта ишлаш ҳажмини оширади (Reuters)
Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш тикланмоқда. Сентябрь ойида хом нефть ва газ конденсати экспорти ҳафтасига 18,11 млн тоннага етди. Жаҳондаги нефтьни қайта ишлаш қувватларининг 37 фоизи Осиё ҳиссасига тўғри келади. Таъминот тикланиши минтақада ёқилғи ишлаб чиқариш ва экспортни ошириш имконини беради.

🇨🇳Технологик маҳсулотларга юқори талаб Хитой экспортининг ўсишига хизмат қилди (Financial Times)
Хитой экспорти сентябрь ойида 36,3 фоизга, импорти эса 31 фоизга ўсди. Ўсишга яримўтказгичлар ва сунъий интеллект технологияларига талаб туртки бермоқда. Йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакат ташқи савдосининг ижобий сальдоси 938,1 млрд долларга етди.

🏦 ХВЖ: сунъий интеллект жаҳон иқтисодиёти ўсишини қўллаб-қувватламоқда, бироқ молиявий хавфлар кучаймоқда (NewsMarket)
2026 йил учун жаҳон иқтисодиёти ўсиш прогнози 3,1 фоизга оширилди. Сунъий интеллектга инвестициялар иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, давлат қарзининг ортиши, молиявий бозорлардаги эҳтимолий ўзгаришлар ва киберхавфлар глобал барқарорликка таҳдид солмоқда.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/zf0
рус review.uz/zf0
инг review.uz/en/zf0

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
212001
Photo
🌐 Жаҳон матбуоти шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази халқаро иқтисодий янгиликларнинг навбатдаги дайжестида Хитойнинг сунъий интеллект чиплари бозоридаги ўзгаришлар ҳамда ривожланган мамлакатларда давлат қарзи ва бюджет тақчиллиги билан боғлиқ тенденцияларни таҳлил қилди.

🇪🇺Европа Иттифоқининг учта давлати бизнес жараёнларини соддалаштириш механизмини яратади (Politico)
Германия, Италия ва Бельгия етакчилари бизнесга ортиқча юк келтирадиган янги қонунчилик ташаббусларини вақтинча тўхтатиш механизмини таклиф қилмоқда. Мақсад Европа Иттифоқининг иқтисодий рақобатбардошлигини ошириш ва саноатга инвестицияларни рағбатлантириш.

📊Хитой ишлаб чиқарувчилари сунъий интеллект учун мўлжалланган чиплар бозорида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда (Reuters)
2026 йилнинг биринчи ярмида Nvidia компаниясининг Хитойга сунъий интеллект тезлаткичларини етказиб бериши 44 фоизга қисқарган. Huawei эса етказиб бериш ҳажмини икки баробардан зиёд ошириб, бозорнинг 28 фоизини эгаллаган.

🔌Хитойдан Европа Иттифоқига гибрид автомобиллар экспорти уч баробар ошди (Reuters)
2026 йилнинг биринчи ярмида Хитойдан Европа Иттифоқига гибрид автомобиллар экспорти 3 баробарга ошиб, 7,5 млрд долларга етди. Хитой брендлари Европа электромобиллар бозорининг 15 фоизини, электр тармоғидан қувватланадиган гибрид автомобиллар сегментининг эса 25 фоизини эгаллади.

📉 Ривожланган мамлакатларда бюджет тақчиллиги COVID-19 пандемиясидан кейинги энг юқори даражага етади (Financial Times)
ХВЖ 2026 йилда ривожланган мамлакатларда соф давлат қарз маблағларини жалб қилиш ҳажми ЯИМнинг 5,2 фоизига етишини прогноз қилмоқда. Жаҳон давлат қарзи эса 2029 йилга бориб жаҳон ЯИМнинг 100 фоизига етиши мумкин.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/hqp
рус review.uz/hqp
инг review.uz/en/hqp

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
222000
Photo
🇺🇿🇦🇿Инфографика: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14–15 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда амалий ташриф билан бўлади.

🖋 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги сўнгги 9 йиллик савдо иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни таҳлил қилди.

👁 2017–2025 йилларда Ўзбекистоннинг Озарбайжон билан товар айланмаси 9,5 баробар ошиб, 32,5 млн доллардан 307,3 млн долларга етди.
🔝 Экспорт 8,2 баробар ошиб, 27,6 млн доллардан 227,3 млн долларга етди
🔝 Импорт эса 16,3 баробар ошиб, 4,9 млн доллардан 80 млн долларга етди.

🔝 2025 йилда Озарбайжоннинг Ўзбекистонга киритган инвестициялари ҳажми 173,7 млн долларни (2017 йилда бу кўрсаткич атиги 0,1 млн доллар) ташкил этди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/2cz
рус review.uz/2cz
инг review.uz/en/2cz

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
235003
Photo
🖥 Жаҳон иқтисодиётида қарз юки ва сунъий интеллектга инвестициялар

Ушбу халқаро иқтисодий янгиликлар дайжестида Хитойда давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатларининг ортиши, сунъий интеллектга инвестицияларнинг жаҳон иқтисодий ўсишига таъсири ҳамда меҳнат бозоридаги ўзгаришлар ёритилган.

🇨🇳Хитойда қарз юкининг ортиши иқтисодиётни рағбатлантириш имкониятларини чекламоқда (Financial Times)
Financial Times маълумотига кўра, Хитойда давлат қарзи бўйича фоиз тўловларининг ортиши иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва ички талабни жонлантириш учун бюджет имкониятларини чекламоқда.
The Conference Board тадқиқот маркази ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилда қарзга хизмат кўрсатиш тўловлари давлат бюджетининг 19,2 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. 2014 йилда бу кўрсаткич 12 фоиз бўлган.
Қарз юки маҳаллий ҳокимиятлар молиясига ҳам босим ўтказмоқда. Уларнинг фоиз тўловлари 2014 йилдан буён йилига ўртача 16 фоизга ошган. Марказий ва маҳаллий ҳукуматларнинг жами фоиз тўловлари 2014 йилдаги 348 млрд юандан 2026 йилда 1,4 трлн юанга, яъни тахминан 209 млрд долларга етиши кутилмоқда.

🧠Сунъий интеллектга инвестициялар жаҳон иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватламоқда (Reuters)
ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева сунъий интеллект (СИ) инфратузилмасига йўналтирилаётган йирик инвестициялар жаҳон иқтисодий ўсишини қарийб 3 фоиз даражасида сақлашга ёрдам бераётганини билдирди. Ускуна ва технологик маҳсулотлар етказиб берувчи Осиё мамлакатлари, жумладан, Таиланд бундан катта фойда кўрмоқда.
Георгиеванинг айтишича, СИ инфратузилмасига инвестициялар ўсиши Осиёнинг ривожланган иқтисодиётларида иқтисодий ўсишни 0,5–1 фоиз бандга, ривожланаётган мамлакатларида эса 0,2–0,8 фоиз бандга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, СИ меҳнат бозоридаги вазифалар ва кўникмаларга талабни ўзгартирмоқда. ХВЖ баҳосига кўра, СИ вақт ўтиши билан жаҳондаги иш ўринларининг 40 фоизига таъсир қилиши мумкин: айримларида ходимлар имкониятлари кенгаяди, бошқаларининг аҳамияти пасаяди ёки улар йўқолиши мумкин.
Дастлабки тадқиқотларга кўра, АҚШда иш ўринларининг 10 фоизи аллақачон СИ билан ишлаш кўникмаларини талаб қилмоқда. Бир хил ва такрорланувчи вазифалар билан боғлиқ иш ўринлари сони қисқараётган бир пайтда, нисбатан кам ҳақ тўланадиган икки соҳада - қурилиш ва дата марказларда иш ўринлари сони ортиб бормоқда.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/on1
рус review.uz/on1
инг review.uz/en/on1

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
246003
Photo
📊 Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сентябрь ойида ошди

1️⃣Ижобий динамикага товар-хом ашё биржасидаги фаолликнинг ошиши, банклараро тўлов операцияларининг кўпайиши ҳамда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг ортиши ҳисса қўшди. Шу билан бирга, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ўтган ойга нисбатан ўсиш қайд этилди.

➡️ИФИ компонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:

🔼хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 10,5% ортган

🔼товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 87,6% ошган

🔼фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,1% ортган

🔽товар белгилари бўйича компонент 1,6% пасайган

⬆️  Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 32 тага ортиб, 4 834 тани ташкил этган

Исломбек Сапарматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/ixh
рус review.uz/ixh
инг review.uz/en/ixh

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
308000
Photo
(давоми) 💰 Роберт Холл. Нима учун даромадлар ўсиши ҳар доим ҳам истеъмолни оширмайди? Роберт Холл 1978 йилдаги тадқиқотида рационал кутилмалар назарияси асосида доимий даромад гипотезасини эмпирик жиҳатдан текшириш усулини таклиф этди. 🔺 Асосий хулоса:…
253004
Photo
🥇 Нима учун иқтисодий моделларни қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келди? Иқтисодиёт бўйича 2026 йилги Нобель мукофоти Роберт Холл ва Майкл Вудфордга макроиқтисодий барқарорлаштиришнинг микроиқтисодий асосларига оид тадқиқотлари учун берилди. 📊 Уларнинг илмий…
206000
Photo
🥇 Нима учун иқтисодий моделларни қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келди?

Иқтисодиёт бўйича 2026 йилги Нобель мукофоти Роберт Холл ва Майкл Вудфордга макроиқтисодий барқарорлаштиришнинг микроиқтисодий асосларига оид тадқиқотлари учун берилди.

📊 Уларнинг илмий ишлари давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг анъанавий усуллари нима сабабдан ҳар доим ҳам кутилган натижаларни бермаслиги ҳақидаги илмий мунозараларни давом эттирди.
➖1930–1960-йиллар. Кейнсчилик ёндашуви
Давлат харажатлари, солиқлар ва пул таклифи ялпи талабни тартибга солишнинг асосий воситалари сифатида қаралган. IS–LM модели ва Филлипс эгри чизиғидан ишлаб чиқариш, фоиз ставкалари, инфляция ва бандликни таҳлил қилишда фойдаланилган.
➖1970-йиллар. Стагфляция
Инфляция ва ишсизликнинг бир вақтда ўсиши анъанавий моделларнинг чекловларини кўрсатиб берди. Иқтисодий кўрсаткичлар ўртасида илгари кузатилган боғлиқликлар барқарор эмаслиги аниқланди.
➖1976 йил. Лукас танқиди
Роберт Лукас уй хўжаликлари ва компаниялар давлатнинг кутилаётган қарорларига қараб ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришини кўрсатди. Шу сабабли тарихий статистик боғлиқликлар янги иқтисодий сиёсат оқибатларини баҳолаш учун ҳар доим ҳам етарли эмас.
➖ 1970–1980-йиллар. Янги ёндашувлар
Рационал кутилмалар ва микроиқтисодий асосларга таянган моделларнинг ривожланиши макроиқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда истеъмолчилар ва компанияларнинг қарорларини ҳисобга олиш имконини берди.
📌 Хулоса
Иқтисодий сиёсат самарадорлиги аҳоли ва бизнеснинг давлат чораларига муносабати ҳамда келгусидаги иқтисодий шароитларга оид кутилмаларига боғлиқ. Холл ва Вудфорднинг тадқиқотлари ушбу механизмларни замонавий макроиқтисодий таҳлилга киритиш имконини берди.

Зиёда Ризаева,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/e6s
рус review.uz/e6s
инг review.uz/en/e6s

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin

#НобельМукофоти #Макроиқтисодиёт #ИқтисодийТадқиқотлар
252000
Photo
🏭 Инфографика: 2026 йил январь–август ойларида Марказий Осиё мамлакатларида саноатнинг ривожланиши

Мақолада 2026 йилнинг январь–август ойларида Марказий Осиё мамлакатларида саноат ривожланишининг асосий тенденциялари таҳлил қилинган.

📈 Саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатлари:
🇹🇯 Тожикистон — 13,8%
🇰🇬 Қирғизистон — 8,8%
🇺🇿 Ўзбекистон — 8,0%
🇰🇿 Қозоғистон — 2,8%

💰 Тўрт мамлакатда саноат ишлаб чиқаришининг жами ҳажми 188 млрд долларга етди. Унинг 93,7%и Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди.

🏗 Қайта ишлаш саноатида энг юқори ўсиш Тожикистонда (23%) қайд этилди. Кейинги ўринларда Қирғизистон (10,1%), Ўзбекистон (9,1%) ва Қозоғистон (8,4%) жойлашди.

🇺🇿 Ўзбекистон қайта ишлаш саноатининг улуши бўйича етакчи. Мамлакатда ушбу тармоқ жами саноат ишлаб чиқаришининг 87%ини ташкил этди.
🇰🇬Қирғизистонда бу кўрсаткич 79,2%,
🇹🇯Тожикистонда 51,3% ва 🇰🇿 Қозоғистонда 46,9%га тенг.
Тўртала мамлакатда автомобилсозлик, озиқ-овқат, кимё саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ўсди.
Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда қайта ишлаш саноати қазиб олиш тармоғидаги пасайишни қоплашга хизмат қилди.
Саноат ишлаб чиқаришининг йирик хомашё тармоқларига боғлиқлиги ва айрим соҳаларда ўсишнинг секинлашиши сақланиб қолмоқда.

Руслан Абатуров,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/fz6
рус review.uz/fz6
инг review.uz/en/fz6

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
242003
Photo
(давоми) Ўзбекистон миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларни кенгайтириш, банк соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва транзакция харажатларини камайтиришни қўллаб-қувватлайди, бироқ ҳисоб-китобларни фақат юанда амалга ошириш тарафдори эмас. Бундай ёндашув…
264000
Photo
❗❗❗«Иқтисодий шарҳ» журналининг 2026 йилдаги 8️⃣-сони

➡️Ушбу сон мавзуси:
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқоти
ХИВА, 2026

https://review.uz/oz/journals/view/8-56-2026 https://review.uz/payment/journal?id=6529685d80724419810097a7🔝 Очиқ мулоқот – тадбиркорлик
ривожининг магистрал йўли сифатида

🔝 Президентнинг тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти институти

🔝 Бизнесни ривожлантириш
тенденциялари: рақамлаштиришдан самарадорлик сар

🔝 Тадбиркорлар Президент билан Очиқ мулоқот ҳақида

🔝 2021–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо

🔝 ШҲТнинг валюта консенсуси

🔝 Туб ўзгаришлар 2016 йилдан
бошланган эди
⚡️тадбиркор билан суҳбат⚡️

🔝 http://review.uz/oz/azp

🔝 Кўп векторли логистика –
Ўзбекистон учун “иккинчи нефть”
сифатида

🔝 Жиззах шаҳри “Бобур” маҳалласидаги
🔝ҳоким ёрдамчиси Музаффар Холиқов билан интервью

⚡️Юклаб олиш
📍 https://review.uz/oz/journals/view/8-56-2026
📍 https://review.uz/oz/journals/view/8-28-2026 https://review.uz/journals/view/9-21-2023 https://review.uz/oz/journals/2026 журналининг барча сонлари мавжуд ✔️CLICK ✔️PAYME ✔️Visa / MasterCard

💻 Нашрга https://review.uz/oz расмийлаштириш мумкин!

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
| https://www.facebook.com/ecoboz | https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/
153001
Photo
☑️#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2026 йил январь-июль ойларидаги ЕОИИ билан савдо алоқаси

4️⃣Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан 2026 йил январь-июль ойларидаги ташқи савдо айланмаси $12,8 млрд. (+17,6%) ташкил этди. Шундан:
◾️экспорт – $4,4 млрд.
◾️импорт – $8,4 млрд.

🇷🇺Россия билан ташқи савдо айланмаси 11,8 %га ўсди ва $8,1 млрд. ташкил этди.

🇰🇿Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 24%га ўсди ва $3,3 млрд. ташкил этди.

🇰🇬Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 53,8%га ўсди ва $777 млн. ташкил этди.

🇧🇾Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 28,4%га ўсди ва $632 млн. ташкил этди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб http://review.uz/oz/dsf
рус http://review.uz/dsf
инг http://review.uz/en/dsf

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
| https://www.facebook.com/ecoboz | https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/

Больше аналитики
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en | https://www.facebook.com/ecoboz | https://twitter.com/reviewuznews| https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/
178000
Photo
🇺🇿🇩🇪Ўзбекистон – Германия: малакали меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик Мақолада Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги меҳнат миграцияси, Германия меҳнат бозоридаги кадрлар эҳтиёжи ҳамда ўзбекистонлик мутахассисларни ишга жалб этиш имкониятлари таҳлил қилинган.…
223003
Photo
🇺🇿🇩🇪Ўзбекистон – Германия: малакали меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик

Мақолада Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги меҳнат миграцияси, Германия меҳнат бозоридаги кадрлар эҳтиёжи ҳамда ўзбекистонлик мутахассисларни ишга жалб этиш имкониятлари таҳлил қилинган.

⚫️ Германияда малакали кадрларга талаб юқори бўлиб қолаётган бир пайтда, Ўзбекистонда ҳар йили меҳнат бозорига 650 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 млн нафарга етиши прогноз қилинмоқда.

📊 Германия меҳнат бозорида 2024 йилда 1,4 млн бўш иш ўрни мавжуд бўлган, корхоналарнинг 36%дан ортиғи ходим ёллашда қийинчиликка дуч келган. Мамлакатнинг хорижий ишчи кучига йиллик эҳтиёжи қарийб 288 минг нафар деб баҳоланмоқда.

🔝 Германия Федерал бандлик агентлиги маълумотларига кўра, 1 200 та касбдан 163 тасида кадрлар танқислиги қайд этилган. Айниқса, соғлиқни сақлаш, малакали ҳунармандчилик, қурилиш, IT, логистика ва транспорт соҳаларида мутахассисларга эҳтиёж юқори.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик бу эҳтиёжларни Ўзбекистоннинг ёш меҳнат ресурслари билан боғлаш имконини бермоқда. Германиянинг Deutsche Bahn компанияси билан ҳамкорликда 500 нафар мутахассисни темир йўл соҳаси учун тайёрлаш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда TELC имтиҳон марказлари тармоғини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳар йили 30 мингдан ортиқ фуқарога халқаро тан олинган тил сертификатини мамлакатнинг ўзида олиш имконини бериши мумкин.
Таҳлил шуни кўрсатадики, Германиядаги кадрлар тақчиллиги ва Ўзбекистоннинг ёш меҳнат ресурслари икки мамлакат ўртасида тартибли ва малакали меҳнат миграциясини кенгайтириш учун катта салоҳият яратади. Асосий масалалар эса тил тайёргарлиги, касбий малакани Германия талабларига мослаштириш ва дипломларни тан олиш жараёнларини енгиллаштириш билан боғлиқ.

Шоирахон Нурдинова,
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),
профессор в.б.
"Иқтисодий шарҳ" журнали  https://review.uz/journals/view/7-55-2026

Батафсил:
ўзб http://review.uz/oz/aqx

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
| https://www.facebook.com/ecoboz | https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/
209001
Photo
📁#Инфографика: Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан 2026 йил январь-июль ойларидаги савдоси

📍2026 йил январ-июль ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг 37% МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.

✔️ Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йилда 22,8%га ўсиб, $18,3 млрд. ташкил этди.

◼️экспорт – $8 млрд. (+33,2%)
◼️импорт – $10,3 млрд. (+15,9%)

✔️МДҲ мамлакатлари билан савдо айланмасида энг кўп улушлар Россия (45%), Қозоғистон (18%), Туркманистон (4%) ва Беларусь (4%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Батафсил:
ўзб http://review.uz/oz/cjh
рус http://review.uz/cjh
инг http://review.uz/en/cjh

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
| https://www.facebook.com/ecoboz | https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/
227001
Photo
()

2018–2025 йилларда жисмоний шахслардан http://review.uz/oz/azp барча ҳудудларда сезиларли ўсди. Энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах вилоятида — 8,6 баравар, Тошкент вилоятида — 8 баравар, Қашқадарё вилоятида — 7,8 баравар ва Самарқанд вилоятида — 7,6 баравар қайд этилди. Мутлақ миқдорда 2025 йилда энг катта тушумлар Самарқанд вилоятида — 576 млрд сўм, Тошкент вилоятида — 492,9 млрд сўм ва Фарғона вилоятида — 452,7 млрд сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга, метро ва йўллар қурилиши, канализация тармоқларини ўтказиш, маҳаллаларни ободонлаштириш каби давлат инвестициялари ер участкалари қийматини оширади. Амалдаги солиққа тортиш тизими эса бу ўсишни ҳар доим ҳам тўлиқ акс эттирмайди: ер қиймати ошган ҳолда, мол-мулк солиғи ўзгаришсиз қолиши мумкин. Бу кўчмас мулкни бозордан ташқари баҳолаш тизимининг чекланганлигини кўрсатади ва солиқ базасини объектларнинг реал қийматига янада яқинроқ боғлаш заруратини асослайди.
Шу тариқа, давлат инвестициялари кўчмас мулкнинг қўшимча иқтисодий қийматини оширади, аммо бозор баҳоси қўлланилмаган шароитда бу қиймат ҳудуднинг солиқ салоҳиятига деярли айланмайди. Натижада бюджет инвестициялари, кўчмас мулк қийматининг капиталлашуви ва маҳаллий бюджетлар даромад базаси ўртасидаги иқтисодий боғлиқлик бузилади (4-жадвал).

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
| https://www.facebook.com/ecoboz | https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/
237000
Photo
🏚Кадастр қийматидан бозор қийматига Материал Ўзбекистонда кўчмас мулкни солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилишга — солиқ юкини янада адолатли тақсимлаш ва маҳаллий бюджетлар даромадларини мустаҳкамлаш мақсадида объектларни кадастр қийматидан бозор қиймати асосида…
192000
Photo
🏚Кадастр қийматидан бозор қийматига

Материал Ўзбекистонда кўчмас мулкни солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилишга — солиқ юкини янада адолатли тақсимлаш ва маҳаллий бюджетлар даромадларини мустаҳкамлаш мақсадида объектларни кадастр қийматидан бозор қиймати асосида баҳолашга ўтиш масалаларига бағишланган.

Дилшод Султанов,
Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, фискал таҳлил институти директорининг ўринбосари

"Иқтисодий шарҳ" журнали https://review.uz/journals/view/8-56-2026

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб http://review.uz/oz/azp
рус http://review.uz/azp

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
| https://www.facebook.com/ecoboz | https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/
186001
Photo
🇺🇿 Қашқадарёда биринчи “Мебель кластери” ва “Мебель академияси”ни ташкил этмоқчиман

«Иқтисодий шарҳ» ва «Экономическое обозрение» журналларидаги «Тадбиркор билан интервью» рукнини ўқинг. Унда мамлакатимизда ва хорижда бизнес соҳасида катта муваффақиятларга эришган инсонлар ҳақида ҳикоя қилинади.

🔝Рукнимизнинг навбатдаги меҳмони тадбиркор Саломат Комилова бўлди.

✂️Таҳририят интервьюдан парчалар келтиради:

🔝 Иш бошлаганимда менда катта молиявий маблағ ҳам, замонавий ускуналар ҳам йўқ эди. Меҳнатга муҳаббат ва бир орзу — ўзбек аёлларини чиройли ва сифатли кийим-кечак билан таъминлаш истаги бор эди. Айнан шу орзу мени олдинга етаклади.

🔝 Менинг мақсадим — иқтисодий кўрсаткичларни ошириш билан бирга, ижтимоий тадбиркорликнинг ёрқин намунасини кўрсатиш, инсон қадрини юксалтириш ва эзгу ният йўлида тинимсиз меҳнат қилиш. Зеро, ҳалол меҳнат ва инсонларга беғараз ёрдам кўрсатиш ҳар қандай бизнеснинг энг мустаҳкам пойдеворидир.

🔝 Мен учун мебель ишлаб чиқариш шунчаки техник жараён эмас. Бу нозик аёл диди, ижодкорлик ва муҳандислик аниқлигининг ажойиб уйғунлигидир. Ўша оғир йилларда кичик цехдан иш бошлаб, бугун йирик ишлаб чиқариш даражасига етдик. Бу йўл менга инқирозлардан қўрқмасликни ўргатди ва билим ҳамда қатъият ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодирлигини исботлади.

🔝 Бугун ортга назар ташлар эканман, қийинчиликларга тўла ўша йилларда тўғри йўлни танлаганимга яна бир бор амин бўламан. Бу соҳа менга қатъият берди, инқирозлардан қўрқмасликни ўргатди ва, энг муҳими, одамлар ҳаётини янада гўзал қилиш имкониятидан чексиз қувонч бахш этди.

🔝 Бугунги кунда бозорда рақобат ҳақиқатан ҳам жуда юқори. Бундай шароитда ҳар бир ишлаб чиқарувчининг асосий вазифаси шунчаки бозорда қолиш эмас, балки маҳсулотнинг юқори сифати ва мақбул нархини таъминлаб, етакчи бўлишдир. Биз бу мувозанатга устамани камайтириш ҳисобига эмас, балки илмий ёндашув ва ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш орқали эришмоқдамиз.

🔝 Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликка, айниқса, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хотин-қизлар бизнесига қаратилаётган эътибор биз каби корхоналар ривожида катта бурилиш ясади. Мустақилликнинг дастлабки йилларидаги шароитларни бугунги имкониятлар билан таққосласак, улар ўртасидаги фарқ ер билан осмончадир.

Одил Олимжонов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази https://review.uz/journals/view/4-303-2025"Иқтисодий шарҳ" журнали https://review.uz/journals/view/7-55-2026
https://review.uz/payment/journal?id=6529685d80724419810097a7Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб http://review.uz/oz/3ao
рус http://review.uz/3ao

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
| https://www.facebook.com/ecoboz | https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/
218000
Photo
📊#Инфографика: 2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдоси

📈 2026 йил январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажми 5,4 млрд долларга етди, бу умумий ташқи савдо ҳажмининг 10,9%ини ташкил этади.

➡️Экспорт ҳажми $2 млрд. (+34,5%)
⬅️Импорт ҳажми $3,4 млрд. (+24,8%)

📊 Ўзбекистоннинг МО мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистон ҳиссасига – 61%, қолган қисми: Қирғизистон – 14%, Туркманистон – 14% ва Тожикистон – 11% тўғри келади.

Батафсил:
ўзб http://review.uz/oz/j5a
рус http://review.uz/j5a
инг http://review.uz/en/j5a

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
| https://www.facebook.com/ecoboz | https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/
267003
Photo
🏅«Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди

🖋 https://t.me/cerruz Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси эътироф этилди.

👏 Марказ жамоаси номидан ҳамкасбларимизни ушбу муносиб эътироф билан самимий муборакбод этамиз.

🖋 https://www.cerr.uz/ ✈️ https://t.me/cerruz 💻 https://www.facebook.com/CERR.Uzbekistan/ 🖥 https://twitter.com/CERRUZBEKISTAN ▶️ https://www.youtube.com/channel/UCyloccqgl23-nGuE3iivkYw/featured?view_as=public
101004

Showing 30 of 75 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали Telegram kanali nima haqida?+

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали (@reviewuznews) — tgdio da Moda, go'zallik va turmush tarzi toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 3 382 obunachi bor.

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали (@reviewuznews) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @reviewuznews ga bepul obuna bo‘ling.

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали yaxshi Moda, go'zallik va turmush tarzi kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 3 382 obunachi bor. O‘xshash Moda, go'zallik va turmush tarzi kanallar bilan solishtiring.

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @reviewuznews sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.