📖 Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга оид жорий масалалар тўғрисида
(2026 йил август-сентябрь)
🇺🇿«Иқтисодий шарҳ» журналининг 9-сонида ўтган ойнинг устувор вазифалари ва энг муҳим қарорлари тақдим этилган.
Миллий статистика тизимини такомиллаштиришАҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 млн. 47 минг нафарни ташкил этди. Илгари ҳисобга олинмаган 810,6 минг нафар аҳолининг яшаш манзили ва ижтимоий мақомига аниқлик киритилди. Қишлоқ хўжалигида эса 985,5 минг гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқлаштирилди.
2030 йилгача тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юкини 20 фоизга, маълумотларни қайта ишлаш харажатларини 25 фоизга қисқартириш режалаштирилган.
Жиззах вилоятида атом электр станцияси ва замонавий шаҳарча қурилишиУмумий қиймати 9,5 млрд. доллар бўлган атом электр станцияси қурилишида маҳаллий маҳсулотлар улушини камида 30 фоизга етказиш, қурилиш-монтаж ишларининг 65 фоизини миллий корхоналар томонидан бажариш ва 7 минг нафар маҳаллий мутахассисни жалб этиш белгиланди.
Фориш туманида 200 гектар майдонда қурилиш материаллари саноат зонаси, шунингдек, қарийб 33 минг аҳолига мўлжалланган 10 мингга яқин хонадонли атомчилар шаҳарчасини барпо этиш кўзда тутилган.
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини оширишЙил бошидан камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,9 фоизга пасайиб, эҳтиёжманд аҳоли сони 2,2 млн. нафардан 1,5 млн. нафарга камайди.
Камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизим доирасида туман штаблари ихтиёрига 3,2 трлн. сўм молиявий ресурс ажратилади. Йил якунигача 350 минг нафар аҳолини доимий ишга жойлаштириш, 1 млн. нафар аҳолининг даромадини ошириш ва 230 мингта оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланди.
Ҳудудларда бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашДавлат банклари балансидаги 10 трлн. сўмлик 2,5 мингга яқин мол-мулкдан самарали фойдаланиш орқали 40 мингтагача иш ўрнини тиклаш имконияти мавжуд.
1 октябрдан қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун ушбу ходим бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз этиб белгиланди. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартибини соддалаштириш таклиф қилинди.
Электротехника саноатини ривожлантиришСўнгги йилларда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4,7 трлн. сўмдан 43,1 трлн. сўмга етди, экспорт 1 млрд. доллардан ошди. Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари 65 та давлатга етказиб берилмоқда.
2030 йилгача электротехника ва унга ёндош тармоқларда ишлаб чиқаришни 11 млрд. долларга, экспортни 5 млрд. долларга етказиш, шунингдек, 3 млрд. доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.
"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2026
telegram |
facebook |
twitter|
instagram |
linkedin