Rost24 | Расмий канал Telegram channel photo

Rost24 | Расмий канал

@rost_24uzPublic Channel

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

3.1k

Last views

39.2k (39,163 subscribers)
A'zolar
—
Rating
79
Total Posts
Oct 20, 2026, 8:59 AM
Yangilangan
Mar 27, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameRost24 | Расмий канал
Username@rost_24uz
CategorySo'nggi xabarlar
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar39,163
Channel TypePublic Channel
Created27-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 2 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#46768+58328
Til reytingi
#416+329
Toifa reytingi
#901+939

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 39.2K30 Days growth: +2.4K6.5%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202636,778
22:09:202636,778
23:09:202636,778
24:09:202636,778
25:09:202640,142
26:09:202640,142
27:09:202640,142
28:09:202640,142
29:09:202640,142
30:09:202640,142
01:10:202640,142
02:10:202640,142
03:10:202640,142
04:10:202640,142
05:10:202640,142
06:10:202640,142
07:10:202640,142
08:10:202640,142
09:10:202640,142
10:10:202640,142
11:10:202640,142
12:10:202640,017
13:10:202640,017
14:10:202640,017
15:10:202640,017
16:10:202640,017
17:10:202640,017
18:10:202640,017
19:10:202640,017
20:10:202639,163
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:202648,722
Week of 30:03:202648,634
Week of 06:04:202647,913
Week of 13:04:202645,915
Week of 20:04:202643,509
Week of 27:04:202643,509
Week of 04:05:202640,529
Week of 11:05:202640,529
Week of 18:05:202640,529
Week of 25:05:202641,471
Week of 01:06:202640,060
Week of 08:06:202641,049
Week of 15:06:202641,049
Week of 22:06:202640,607
Week of 29:06:202640,607
Week of 06:07:202640,607
Week of 13:07:202643,795
Week of 20:07:202642,406
Week of 27:07:202642,157
Week of 03:08:202642,157
Week of 10:08:202639,224
Week of 17:08:202639,224
Week of 24:08:202637,627
Week of 31:08:202639,368
Week of 07:09:202639,368
Week of 14:09:202636,778
Week of 21:09:202640,142
Week of 28:09:202640,142
Week of 05:10:202640,142
Week of 12:10:202640,017
Week of 19:10:202639,163
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202648,722
April 202643,509
May 202641,471
June 202640,607
July 202642,157
August 202637,627
September 202640,142
October 202639,163
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202639,163

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1#Рост_ҳикматлар10.6K
  2. #2✅️#Рост_ҳикматлар10.5K
  3. #3⚡️АҚШда маст ҳолда машина бошқарган чет элликларнинг визаси бекор қили10.3K
  4. #4⚡️Йўлдош Эшбекка Президент совғаси — 3 хонали уй совға қилинди10.3K
  5. #5⚡️Камбағални туянинг устида ҳам ит қопадими? Солиқчилар сомсапазларни 10.2K
  6. #6⚡️Қўшниларда “шармандалар рўйхати”: Ўзбекистон учун вақти келмадими?9.9K
  7. #7“Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун эълон қилинган халқаро танловга 9.9K
  8. #8⚡️Талабга жавоб берадиган бекатларни йўқотишдан мақсад – пойтахтда ода9.7K
  9. #9⚡️Янги энергетика вазири янги ваъдалардан эмас, эски миллиардларни ҳис9.6K
  10. #10✅️#Рост_ҳикматлар9.4K

So'nggi postlar

Video
⚡️Диёра Келдиёрова халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова икки йиллик танаффусдан кейин татамига қайтиб, халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қозоғистонда ўтказилаётган «Aktau Asian Open 2026» турнирида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этди ва мусобақа ғолибига айланди.

Ҳамюртимиз финал баҳсида озарбайжонлик рақибини муддатидан аввал мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шу тариқа Диёра Келдиёрова халқаро майдонга муваффақиятли қайтишини намойиш этди ва Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. У икки йилдан буён фарзанд тарбияси билан банд бўлиб, халқаро мусобақаларда қатнашишни тўхтатиб турган эди.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,1300048
Video
⚡️Наманганда 5 та хонадон яширин дори омборига айлантирилгани аниқланди

У ердан 46 865 дона дори воситаси олинди. Уларнинг дастлабки қиймати 5,2 млрд сўмга баҳоланмоқда.

Наманган шаҳрида тегишли сифат сертификатларига эга бўлмаган ва ноқонуний йўллар билан олиб кирилган дори воситалари сақланаётган яширин омборлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХ ходимлари вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда 2002, 1997 ва 1987 йилларда туғилган уч нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, Наманган шаҳридаги бешта хонадонда яширин омборлар ташкил этгани аниқланган.

Улар хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли сифат сертификатларига эга бўлмаган дори воситаларини кейинчалик сотиш мақсадида сақлаб келган.

Тадбир давомида жами 287 турдаги 46 865 дона дори воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Улар орасида «Эринит», «Гемаза» ва «Фенотропил» каби препаратлар ҳам бор.

Олинган дори воситаларининг дастлабки тахминий қиймати 5,2 млрд сўмни ташкил этади.

Ҳозирда дори воситалари юзасидан суд-кимё ва товаршунослик экспертизалари тайинланган. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
2,890007
Video
Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

Янги Тошкент қурилишига хусусий инвестицияларни жалб этиш ва инвесторлар учун қулай шароит яратиш мақсадида “Янги Тошкентга инвестиция киритинг!” чат-боти ишга туширилмоқда.
Эндиликда инвестиция лойиҳаларини Telegram’даги @yt_investitsiya_bot орқали ёки newtashkent.uz расмий сайтида таклиф этиш мумкин.

Хизмат ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида ишлайди. Дастлабки босқичда лойиҳа концепциясини тақдим этиш кифоя. Ҳар бир аризага рўйхатга олиш рақами берилиб, инвестор кейинги жараёнлар ҳақида маълумот олади.

Сўнгги уч йилда Янги Тошкентга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилди. Биринчи босқичда эса 6 минг гектар ҳудудда 50 миллиард доллардан зиёд қийматдаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Мақсад — инвесторлар учун тўсиқларни камайтириш, истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва Янги Тошкент ривожига янги имкониятлар очиш.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,740009
⚡️Бизни "доставка" учун ҳам чақирган — Тез ёрдам ходими

Rost24.uz сайти тез тиббий ёрдам бригадаси ходимлари ва ҳайдовчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг иш жараёнида дуч келаётган муаммолари, оғир ва унутилмас воқеалар, беморлар ҳамда уларнинг яқинлари билан муносабатлари ҳақида сўз юритди.

Улар учун ҳар бир сония инсон ҳаётини сақлаб қолишда муҳим, аммо баъзан тез ёрдам етиб боргунича бемор вафот этади. Бундай вазиятларда оила аъзоларига ҳамдардлик билдириш, тирбандликлар орасида беморга ўз вақтида етиб боришга ҳаракат қилиш ва яқинларининг эътирозларига босиқлик билан жавоб бериш ҳам улар танлаган машаққатли касбнинг бир қисми.

Суҳбатда тез тиббий ёрдам ходимлари ўзлари дуч келадиган ана шундай ҳолатлар, касб масъулияти ва кўнгилларидаги гаплар билан ўртоқлашди.

Ютубда кўриш: https://youtu.be/i7lQ95JSG6s

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Video Thumbnail
4,3900016
Photo
⚡️Талабаларга ётоқхона етишмаётган бир пайтда мавжуд ётоқхоналар нега сотиляпти?

Расмий маълумотларга кўра, 2026 йил бошида Ўзбекистонда турар жойга муҳтож давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 58 фоизи ётоқхона билан таъминланган. Қолган 42 фоизи эса ётоқхонадан жой олмаган.

2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда қарийб 270 минг талаба турар жойга муҳтож бўлган. Давлат олийгоҳлари ётоқхоналарида эса 155,8 минг ўрин мавжуд бўлиб, тақчиллик 114,2 минг ўринни ташкил этган.

Бундай шароитда амалда фойдаланилаётган ётоқхоналарни хусусийлаштиришдан мақсад нима?

Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2630

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,0300033
Photo
⚡️Комил Алламжонов АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Президент администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди.

Учрашувда АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқандда ўтказиладиган C5+1 вазирлар учрашуви ҳамда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Ҳиндистонда бўлиши режалаштирилган. У ташриф доирасида Марказий Осиёнинг бешта давлати — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги C5+1 вазирлар учрашувида қатнашади.

Учрашувда АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада тинчлик ва фаровонликни таъминлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,80000194
Video
Саида Мирзиёеванинг Туркияга ташрифи доирасида мамлакат Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашув бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Нажмиддин Билол Эрдўғон ҳамроҳлигида Ибн Халдун университети ва “Yenidog‘u” мактабидаги таълим жараёнлари билан танишилди.

Шунингдек, ташриф доирасида мудофаа саноати етакчиси “Baykar” компанияси мажмуасида ҳам бўлган Президент Администрацияси раҳбари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб борилишини ва яқин келажакда Ўзбекистонда ҳам шундай технологиялар бўлиши кутилаётганини билдирди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,04000143
Video
Ўзбекистонда иккинчи ва учинчи атом электр станцияларини қуриш режалаштирилмоқда

“Биринчи атом электр станцияси қурилишини бошладик. Иккинчи ва учинчисини қуриш бўйича ҳам режаларимиз бор. Эртага янги ҳамкорларимиз ва инвесторлар билан иккинчи атом электр станциясини қуриш масаласини муҳокама қиламиз”, — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,8500079
Video
Саида Мирзиёева ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар кенгашини бошқаради

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида Инвесторлар кенгаши тузилишини эълон қилди. Унга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раҳбарлик қилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,1400094
Video
⚡️Суюлтирилган газ етказиб беришда давлат монополияси тугатилади

Президент Шавкат Мирзиёев илгари давлат монополиясида бўлган суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилаётганини маълум қилди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,4300071
Photo
Kia K5 — услуб, қулайлик ва динамика уйғунлиги! 🚘

Энди қулай муддатли тўлов шартларида:
🔥 Ойлик тўлов — 2 532 667 сўмдан
✔️ Бошланғич тўлов — 60%
✔️ Муддат — 60 ойгача
Бепул тест-драйвга ёзилинг ва тўлов жадвалини олинг!

📍 Kia Sergeli
📞 +998 55-500-56-65
Шартлар индивидуал ҳисобланади. Суғурта мажбурий.

Реклама
4,0100034
Video
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда:

“Мен бугун сизларни кўпроқ мулоқотга таклиф қиламан. Бир нарсани билишларинг керакки, инвестор билан давлат орасидаги Ўзбекистондаги тизим янги поғонага чиқиши керак.

Албатта, замон шиддат билан ўзгараяпти. Биз янги-янги талабларга бутун командамиз билан мос бўлиш учун бугун сизларни кўпроқ эшитмоқчиман.

Биронта муаммо бугун қолмаслиги керак. Ҳамма масалани ҳал қилишимиз керак. Ютуғимиз бор, лекин камчилигимиз ҳам жуда кўп. Шунинг учун энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Биз бир-биримиз билан дўст бўлишимиз учун ҳамма нарса очиқ бўлиши керак, аён бўлиши керак, шаффоф бўлиши керак.

Келгуси йилга бу йил замин яратишимиз керак”.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,0300088
Photo
⚡️Ўзбекистон энергетикасига 4,7 млрд долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Учрашув доирасида умумий қиймати 4,7 млрд долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди.

Давлат раҳбари маълум қилишича, ушбу лойиҳалар доирасида 3 минг мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш ва 400 мегаватт энергия сақлаш қувватлари яратилади.

Шавкат Мирзиёев энергетикани мамлакат тараққиётининг «юраги» деб атаб, барқарор энергия таъминоти тадбиркорлар инвестициялари ва аҳолининг эртанги кунга ишончи учун муҳимлигини таъкидлади.

Президентнинг қайд этишича, сўнгги йилларда энергетика соҳасига 35 млрд доллар инвестиция киритилган. Ҳамкор давлатлар сони 2–3 тадан 10 тадан зиёдга етган. Қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари ҳисобига қайта тикланувчи энергиянинг жами генерациядаги улуши 31 фоизга кўтарилган. «Яшил» қувватлар 11,1 гигаваттни ташкил этмоқда.

2030 йилгача яна 22 минг мегаватт янги қувват яратиш белгиланган. Натижада электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 129 млрд киловатт-соатдан ошиши, қайта тикланувчи энергия улуши эса 54 фоизга етиши кутилмоқда.

Мулоқотда энергетика лойиҳаларини ҳудудлар бўйича тўғри жойлаштириш ва инвесторлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда. Президент айрим ҳудудларда электр ишлаб чиқариш қувватларининг тўпланиб қолиши энергияни бошқа ҳудудларга етказиш харажатларини ошираётганини қайд этди.

«Бизга алоҳида-алоҳида электр станциялари эмас, узвий боғланган энергетика тизими керак», — деди давлат раҳбари.

Янги тартибга кўра, қайси ҳудудда қандай қувват зарурлиги олдиндан белгиланади ва тайёр лойиҳалар очиқ танловга чиқарилади. Танлов шартларида ер майдони, электр тармоғига уланиш нуқтаси ва муддати, электр энергиясини харид қилиш ҳамда тўлов шартлари олдиндан эълон қилинади.

Шунингдек, умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуёш ва шамол электр станцияси лойиҳасини очиқ танловга чиқариш режалаштирилган. Президент инвесторларни ушбу танловларда иштирок этишга чақирди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,6200091
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Тадбир доирасида хорижий компаниялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ҳам режалаштирилган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,9400077
Photo
⚡️Тошкентнда иссиқ сувдан кимёвий ҳид келаётгани айтилмоқда

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида яшовчи аҳоли иссиқ сувдан ноодатий кимёвий ҳид келаётганидан шикоят қилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан текширув ишлари бошланди.

Veolia Energy Tashkent компаниясининг маълум қилишича, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Юнусобод туманлари аҳолисидан иссиқ сув сифати бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Қайд этилишича, ушбу ҳудудларга иссиқ сув ташқи таъминотчи — «Тошкент иссиқлик электр маркази» АЖ томонидан етказиб берилади. Veolia Energy Tashkent эса иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмигача етказиш ҳамда тақсимлаш вазифасини бажаради.

Аҳоли шикоятларидан сўнг компаниянинг махсус лаборатория мутахассислари ҳудудларга чиқиб, сув манбалари ва хонадонлардан намуналар олган. Олинган намуналар кимёвий, бактериологик ҳамда ҳид ва бошқа ташқи хусусиятлар бўйича лаборатория текширувидан ўтказилади.

Шу билан бирга, юзага келган вазият ҳақида «Тошкент иссиқлик электр маркази» АЖга маълумот берилган. Ташкилотдан технологик жараёнларни меъёрлаштириш ва асосий қувур тармоқларини ювиш бўйича тезкор чоралар кўриш сўралган.

Компания вазият назорат остида эканини, иссиқ сув сифатини имкон қадар тезроқ тиклаш учун тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Ҳозирча иссиқ сувдаги бегона ҳиднинг аниқ сабаби маълум қилинмаган. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, текширув натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.

Veolia Energy Tashkent юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,950001
Photo
⚡️Санкт-Петербургда мигрантларга бешта соҳада ишлаш тақиқланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаш патенти асосида меҳнат қилаётган хорижий фуқаролар учун янги чекловлар жорий этилди. Унга кўра, мигрантларга тиббиёт, сартарошлик, косметология, чакана савдо ва жисмоний тарбия соҳаларида ишлаш тақиқланди. Мазкур чеклов 2026 йил охиригача амал қилади.

Шаҳар маъмурияти вакилларининг таъкидлашича, янги талаблар ноқонуний бандликка қарши курашиш ва меҳнат фаолиятини тартибга солишга қаратилган.

Бироқ, тақиқ барча хорижий фуқароларга бирдек тааллуқли эмас. Чеклов Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек тегишли махсус ишлаш рухсатномасига эга бўлган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.

Санкт-Петербургда мигрантлар меҳнатига оид чекловлар аввал ҳам жорий этилган. Хусусан, 2025 йилда такси ҳайдовчилари ва курьерларнинг ишлашига нисбатан ҳам тақиқлар белгиланган бўлиб, уларнинг амал қилиш муддати 2026 йилгача узайтирилган.

Россияда миграция сиёсатини қатъийлаштиришга қаратилган қатор чоралар 2024 йил март ойида Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт залида содир этилган терактдан кейин янада жадаллашди. Шундан сўнг мигрантларнинг мамлакатда яшаши, меҳнат қилиши ва ижтимоий хизматлардан фойдаланишига оид бир қатор талаблар кучайтирилди.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,1000019
Photo
⚡️Ташқи реклама соҳасида тадбиркорлар учун бир қатор талаблар енгиллаштирилди

Ташқи реклама жойлаштириш тартибига тадбиркорлик субъектлари учун қулайлик яратишга қаратилган ўзгартишлар киритилди. Янги тартибда пешлавҳаларни реклама конструкцияларидан фарқлаш, автотранспорт воситаларидаги ёзувларни расмийлаштириш ва ноқонуний деб топилган реклама конструкцияларини демонтаж қилиш жараёнларига аниқлик киритилган.

Шунингдек, тадбиркор ўз биносида фирма номи, товар белгиси ёки фаолияти ҳақидаги маълумотларни пешлавҳа шаклида жойлаштирганида, бунинг учун реклама паспортини олиш талаб этилмайди. Бу орқали тадбиркорларнинг ортиқча ҳужжатбозлик ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини камайтириш кўзда тутилган.

Юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларига товар белгиси ва корхона фаолияти ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш жараёни ҳам соддалаштирилмоқда. Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали хабарнома юбориш мумкин. Реклама паспорти автоматик шакллантирилади ва хизмат учун йиғим ундирилмайди.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,280005
Photo
⚡️Хавфли юқумли касаллик тарқалса, аҳоли профилактик эмланади

Ўзбекистонда карантинли ва инсон учун хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи юзага келганда аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди.

Эмлаш Бош давлат санитария врачининг қарори асосида жорий этилади. Бунга ҳудудда касаллик аниқланиши, кенг тарқалиши ёки айрим гуруҳларга юқиш хавфи асос бўлади.

Аввало касалликни юқтириш ёки бошқаларга юқтириш хавфи юқори бўлганлар, бемор билан мулоқотда бўлганлар ва эпидемиологик кўрсатма бўйича эмланиши лозим бўлган шахслар вакцина олади.

Эмлашдан олдин тиббий кўрик ўтказилади. Фуқарога вакцина, эҳтимолий таъсири ва эмлашдан бош тортишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берилади.

Эмланган шахс 30 дақиқа тиббиёт ходими, кейинги 3 кун давомида шифокор ва патронаж ҳамшираси назоратида бўлади.

Эмланган ҳар бир шахс ҳақидаги маълумотлар дарҳол Ягона тиббиёт ахборот тизимига киритилади.

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
3,980002
Photo
💎#Рост_ҳикматлар

✅Бировнинг юкини енгиллатишга ҳисса қўшган ҳар бир одам дунёга наф келтирган ҳисобланади.

✍️ Чарльз Диккенс

🍁Кунингиз хайрли бўлсин!

http://ROST24.uz/ | | https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
https://www.instagram.com/rost24uz/ | http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9 | https://t.me/rost24tez
6,0700011
Photo
Асаджан Ходжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб https://t.me/mitcuz.

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
4,7300014
Photo
⚡️Тошкентда автобус ва метро йўлкираси электрон тўловда 2 500 сўмгача ошиши мумкин

Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода электрон тўловда йўл ҳақини 1 700 сўмдан 2 500 сўмгача — 47 фоизга ошириш таклиф қилинди. Янги абонемент ва транспорт алмаштириш тарифлари ҳам режада бор.

1 октябрдан жамоат транспортида бир марталик йўл ҳақини электрон тўловда 2 500 сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Нақд пулда тўлов тарифини эса 3 000 сўм миқдорида сақлаб қолиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳар Кенгаши қарори лойиҳаси 19 сентябрга қадар муҳокама учун  https://regulation.gov.uz/oz/d/116543

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
4,6200033
Photo
⚡️Валюта курси 15 сентябрдан янги тартибда шакллантирилади

Ўзбекистонда 15 сентябрдан валюта алмашув курсини шакллантириш ва расмий эълон қилиш тартиби ўзгаради. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Янги тартибга кўра, Марказий банк томонидан белгиланадиган расмий валюта курслари энди фақат валюта биржасидаги битимлар асосида ҳисобланмайди. Бунда банклараро биржадан ташқари валюта бозорида амалга оширилган битимлар ҳам инобатга олинади.
Хусусан, расмий курс биржа ва биржадан ташқари бозорда тузилган битимлар бўйича шаклланган ўртача тортилган курс асосида белгиланади.

Марказий банкнинг таъкидлашича, бу ўзгариш ички валюта бозорида амалга оширилаётган операцияларни расмий курсни ҳисоблаш жараёнида кенгроқ қамраб олиш имконини беради. Натижада расмий алмашув курси ички бозордаги ҳақиқий ҳолатни янада аниқроқ акс эттириши кутилмоқда.
Янги тартибда дам олиш кунларида ҳам расмий курсни алоҳида шакллантириш талаб этилмайди. Шанба ва якшанба кунлари учун охирги иш кунида расмий эълон қилинган валюта курсларидан фойдаланилади.
Ўзгаришлар ички валюта бозоридаги курс шаклланишига бозордаги битимларнинг таъсирини кенгроқ ҳисобга олишга қаратилган.

Маълумот учун, 10 сентябрь куни Марказий банк АҚШ долларининг расмий курсини 15,29 сўмга пасайтириб, 1 доллар учун 11 797,92 сўм этиб белгилаган эди.

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
4,740008
Photo
⚡️Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотган гуруҳ қўлга олинди

Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ё. 938 дона “Регапен” дори воситасини 7 700 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган. Тадбир давомида унинг ёнидан яна 1 848 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Терговга қадар текширув жараёнида мазкур дорилар М.Ё. томонидан таниши, муқаддам судланган М.С. билан бирга Фарғона шаҳрида сотиб олингани аниқланган. Тўпланган маълумотларга кўра, улар ўртасида вазифалар ҳам тақсимланган: М.Ё. дориларни олиб келиш, белгиланган жойларга жойлаштириш ва сақланишини таъминлаш билан шуғулланган бўлса, М.С. харидор топиш ва дориларни сотишга масъул бўлган.
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат фош этилди. Департамент ходимлари томонидан “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганда, у ерда сотиш мақсадида сақланган 308 дона “Регапен” дори воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
“Регапен” таркибида прегабалин моддаси бўлган дори воситаси бўлиб, Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари билан қонун талабларига зид равишда муомала қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Айни пайтда гумон қилинувчиларнинг ноқонуний дори воситалари муомаласидаги бошқа эҳтимолий алоқалари ҳам текширилмоқда.

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
4,300006
Photo
⚡️“Автомобилсиз кун”да хизмат машинасида юрган амалдорларга қандай чора кўрилади?

Бу — шунчаки одоб-ахлоқ қоидасини бузиш эмас, балки  Президент фармони талабига риоя қилмаслик

Автомобилсиз кунни эълон қилиш осон. Лекин уни, аввало, шу ташаббусни белгилаган давлат идораларининг ўзига татбиқ этиш анча қийин. Чунки фуқаролардан шахсий автомобилдан воз кечиш сўралаётган бир пайтда давлат хизматчиси хизмат машинасида бемалол юрса, белгиланган қоиданинг ўзи эмас, унга бўлган ишонч ҳам бузилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сон фармони билан 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун” акциялари ўтказилиши белгиланган. Ушбу кунларда давлат фуқаролик хизматчиларига хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланган.

Бу ерда “тавсия этилади” ёки “имкон қадар фойдаланмаслик керак” деган юмшатилган иборалар йўқ. Тақиқ бор. Демак, давлат хизматчиси учун хизмат машинасини гаражда қолдириш ихтиёрий танлов эмас.

Тақиқни бузган амалдорга қандай чора кўрилади?

Президент Фармони — ижро этилиши шарт бўлган мажбурий ҳужжат. “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат хизматчиси қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиши шарт. Шунингдек, давлат хизматчилари Президентнинг фармонлари, қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилиши лозим.

Шундай экан, “Автомобилсиз кун”да хизмат автомобилидан фойдаланган ходимнинг ҳаракати интизомий масала сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Қонуннинг 46-моддасида интизомий жазонинг бир нечта тури белгиланган. Улар орасида ҳайфсан, жарима, малака даражасини пасайтириш, лавозимни пасайтириш ва энг оғир чора сифатида эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ҳам бор.

Демак, хизмат машинасидан фойдаланган амалдор “бунинг учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқ”, деб ҳисоблай олмайди.  Қолаверса, “Автомобилсиз кун”да хизмат машинасига миниб юриш — бу шунчаки одоб-ахлоқ қоидасини бузиш эмас, балки тўғридан-тўғри қонун ва Президент фармони талабига менсимаслик билан қарашдир.

Қарорнинг ижросини ким назорат қилади?

Бу ерда бошқа масала ҳам бор. “Автомобилсиз кун”да давлат хизматчиси хизмат машинасидан фойдаландими йўқми, буни ким назорат қилади? Қоида бузилгани қандай қайд этилади? Барча давлат идораларида бир хил чора кўриладими?

Чунки оддий фуқарога “экология учун автомобилдан фойдаланманг”, дейиш осон. Аммо давлат идорасида хизмат машинасида юрган амалдорга ҳам худди шу талабни қўллаш — ташаббуснинг ҳақиқий синови.

Агар қоида фақат қоғозда қатъий бўлиб, амалда “таниш-билиш”, лавозим ёки хизмат зарурати деган баҳоналар билан четлаб ўтилса, “Автомобилсиз кун”нинг ўзи ҳам навбатдаги расмий акцияга айланиб қолиши мумкин.

Албатта, хизмат автомобилидан фойдаланиш зарур бўладиган фавқулодда ёки алоҳида хизмат ҳолатлари бўлиши мумкин. Лекин бундай ҳолатлар аниқ мезонлар билан ажратиб қўйилиши керак. Акс ҳолда “хизмат зарурати” деган тушунча тақиқни четлаб ўтиш учун қулай баҳонага айланиши ҳеч гап эмас.

Қоида ҳамма учун бирхил ишлаши керак

“Автомобилсиз кун”нинг самараси фақат кўчаларда автомобиллар сони қанчага камайгани билан ўлчанмайди. Бу ташаббус давлат хизматчиларининг ўзи белгилаб берилган қоидаларга қандай муносабатда бўлиши билан ҳам баҳоланади.

Шунинг учун хизмат автомобилидан фойдаланган амалдорни жазолаш масаласида ҳам икки хил ёндашув бўлмаслиги керак. Биринчи навбатда қоида бузилгани аниқланиши, кейин эса қонун талаблари асосида унинг ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилиши лозим.

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
4,1200021
Video
Барча дарсликлар 2031 йилгача тўлиқ янги алифбога ўтказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиевнинг маълум қилишича, қонун 2027 йилдан кучга кирса, 1-синф дарсликлари янги алифбода чоп этилади.

Амалдаги тартибга кўра, 1-синф дарсликлари шундоқ ҳам ҳар йили қайта чоп этилади. 2-4-синфлар учун дарсликлар ҳар 3 йилда янгиланиши керак. 5-11-синфлар учун эса ҳар 5 йилда дарсликлар янгиланади.

Шундай қилиб, 2031 йилгача дарсликлар ўз навбати келганда тўлиқ янги алифбода нашр этилади. Бунинг учун қўшимча маблағ талаб этилмайди.

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
4,6900094
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади, кун тартибини шакллантиришни ташкил этади, раис қатнашмаган мажлисларда уларга раислик қилади.

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
4,6100091
😎Сенат лотин алифбосидаги тўртта ҳарфни ўзгартиришни маъқуллади

Олий Мажлис Сенати лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонунни https://www.youtube.com/watch?v=rhWZlqqo7xc.

Унга кўра, алифбодаги тўртта ҳарф қуйидагича ўзгартирилиши кўзда тутилган:

G‘ g‘ → Ğ ğ
O‘ o‘ → Ö ö
Sh sh → Ş ş
Ch ch → Ç ç

Қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар муомалада қолади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари, пешлавҳа ҳамда кўрсаткичларидан эса улар яроқсиз ҳолга келгунига қадар ёки белгиланган муддатгача фойдаланишга рухсат берилади.

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
Video Thumbnail
5,59000111
Photo
http://⚡️Rost24.uz/ таҳририяти мухбири кўкрак нишони билан тақдирланди

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан журналистика соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган http://Rost24.uz/ таҳририяти мухбири Қувончбек Қосимов эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Президент матбуот котиби, Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари Шерзод Асадов иштирок этди.

📱 http://ROST24.uz/ 📱📱 https://www.facebook.com/profile.php?id=61556598202505&mibextid=ZbWKwL
📱 https://www.instagram.com/rost24uz/📱 http://youtube.com/@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9
2,7800011

Showing 30 of 79 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Rost24 | Расмий канал Telegram kanali nima haqida?+

Rost24 | Расмий канал (@rost_24uz) — tgdio da So'nggi xabarlar toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 39 163 obunachi bor.

Rost24 | Расмий канал (@rost_24uz) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @rost_24uz ga bepul obuna bo‘ling.

Rost24 | Расмий канал yaxshi So'nggi xabarlar kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Rost24 | Расмий канал reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 39 163 obunachi bor. O‘xshash So'nggi xabarlar kanallar bilan solishtiring.

Rost24 | Расмий канал statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @rost_24uz sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.