РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд тумани 49-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи қизлар ўртасида жанжал юз бергани ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилинади.
Мазкур ҳолат 2026 йил 12 октябрь куни содир бўлган бўлиб, ҳолат тегишли ташкилот масъуллари иштирокида атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш давомида мактаб маъмурияти ва масъул педагоглар томонидан йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, тегишли интизомий чоралар кўрилди.
Жумладан, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш берилди.
Ҳолатда иштирок этган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан қонунчиликка мувофиқ маъмурий чоралар қўлланилди.
👉
SAMARQAND BUGUNБиз ижтимоий тармоқларда
Telegram I
Facebook I
Instagram