#раддия
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий роҳимаҳуллоҳнинг мерос қилиб қолдирган баъзи асарлари:
1- “Таъвилоту аҳли ас-сунна” - Суннат аҳлининг изоҳлари:
Мазкур асар тафсир илмига бағишлангани учун “Таъвилот ал-Қуръон” деб ҳам аталади. Саккиз жилддан иборат бўлган бу китобида Абу Мансур ал-Мотуридий роҳимаҳуллоҳ исломий ақидага нисбатан турли қарашларни баён этиб, уларга аҳли сунна ақидаси асосида баҳо беради ва шу орқали Қуръони каримни тафсир қилади.
2- “Китоб ат-тавҳид” - Аллоҳнинг ягоналигини исботлаш китоби:
Мазкур асар Мотуридия - калом мактаби аъзоларининг бирламчи манбаларидан бўлиб келган ва аҳли сунна вал жамоа эътиқодини баён этишда, ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
3- “Баёну ваҳм ал-мўътазила” -Мўътазилаларнинг гумонларининг баёни:
Асарда мўътазилийлик оқими вакилларининг фикрлари келтирилиб, уларнинг бу фикрлари нотўғрилиги кўрсатиб берилади.
4- “Ар-Радду ъало ал-қаромита” - Қарматийларга раддия:
Асарда Қарматийлик оқими вакилларига раддиялар берилади.
5- “Радду авойил ал-адилла” - ал-Каъбийнинг “Аввалги далиллар” асарига раддия: Асарда мўътазилийларнинг пешволаридан бири Абул Қосим Абдуллоҳ ал-Каъбий (вафоти 319/931)нинг “Авойил ал-адилла фий усул ад-дин” (Дин асосларида аввалги далиллар) номли китобига раддия берилган. Ал-Каъбий Самарқандга яқин шаҳарлардан Балхда туғилиб ўсган ва шу ерда вафот қилган мўътазилийларнинг таниқли имомларидан, каъбия йўналиши намоёндаси эди. Абу Мансур ал-Мотуридий роҳимаҳуллоҳ унинг яна “Ваид ал-фуссоқ” (Фосиқларни қўрқитиш) ва “Таҳзиб ал-жадал” (Музокараларни тўғрилаш) каби асарларига ҳам раддия берган.
6- “Радд ал-имомат ли баъз ар-равофиз” - Рофизийларнинг баъзисига имомат масъаласида раддия:
Рофизийлар шиаликнинг бир оқими бўлиб, улар диний ҳокимият ва маросимлар бошқарувини Ҳазрати Али (600-661) ва Фотима розияллоҳу анҳумо (605-633) авлодларига тегишли деб эътиқод қилар эдилар. Бундай эътиқоднинг тўғри эмаслигини Имом ал-Мотуридий роҳимаҳуллоҳ мазкур асарида ақлий ва нақлий далиллар билан исбот қиладилар.
7- “Радд ал-усул ал-хамса” - “Бешта асос” асарига раддия:
Абу Умар Саид ибн Муҳаммад ал-Балхий (IX аср охири – X аср боши)нинг “Бешта асос” асарига раддия бўлиб, унда исломнинг беш устуни бўлмиш иймон, намоз, закот, рўза ва ҳаж масалалари баён этилган. Бу шофеъийлик мазҳабида бўлган, мўътазилий эътиқодидаги ироқлик Муҳаммад ал-Боҳилий (вафоти 321/933)нинг шу номдаги асарига раддия бўлиши ҳам мумкин. Имом ал-Мотуридий асардаги баъзи нотўғри талқин ва фикрларга раддиялар берган. Баъзилар Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ал-Боҳилий (вафоти 750/1349)нинг “Бешта асос” асарига ёзилган раддия деб нотўғри ёзишган.
8- “Маъхаз аш-шаройеъ” - Шаръий йўлларнинг манбаси:
Ушбу асар фиқҳга оид бўлиб, ҳанафийлик фиқҳига бағишланган.
9- “Китоб ал-жадал” - Баҳс-мунозара китоби:
Асарда баҳс ва мунозара қилиш қонун-қоидалари, услублари баён этилган.
Абу Мансур ал-Мотуридий роҳимаҳуллоҳга нисбат қилинадиган “Шарҳ ал-Фиқҳ ал-акбар” - “Энг катта фиқҳ”га шарҳ, “Китоб ал-усул” - Асослар китоби, “Рисола фи-л-ақойид” - Ақидалар ҳақида китоб, “Иршод ал-мубтадеъин” - Бошловчиларга йўлланма, “Рисолаи жонивордорий” - Жониворларни асраш ҳақида рисола каби асарлар ҳам бор, бироқ улар ҳали-ҳануз етарлича таҳқиқ қилиб, ўрганиб
https://static.zarnews.uz/crop/d/a/720__80_da823136f973a0063c860c0049c66b74.jpg?img=self&v=1588980354♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 👈