❗️ Энди банк, нотариус ва ички авиарейсларда электрон ҳужжатдан фойдаланиш мумкин
Энди айрим хизматларда паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномаси каби ҳужжатларнинг қоғоз шаклини олиб бориш шарт эмас. Уларнинг
my.gov.uz ҳамда «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги электрон шаклини тақдим этиш мумкин.
Электрон ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
➖ Банкларда — банк хизматларидан фойдаланиш ва айрим молиявий операцияларда шахсни тасдиқлаш учун;
➖ Нотариусларда — тегишли нотариал ҳаракатларни амалга оширишда;
➖ Аэропортларда — Ўзбекистон ичидаги авиарейсларга рўйхатдан ўтишда;
➖ Алоқа хизматлари ва ломбардлар билан шартнома тузишда.
Шунингдек, электрон ҳужжатлардан қон топширишда шахсни тасдиқлаш, ҳарбий рўйхатга олиш, уруш қатнашчиларига компенсация бериш ва тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматлар кўрсатишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Ўзгаришлар 33 та идоравий ҳужжатга киритилган. Тегишли ҳужжатлар Адлия вазирлигида 2026 йил 20 октябрда 3958 ва 3959-сонлар билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
🔥МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЯГОНА 2 МИЛЛИОНЛИК КАНАЛ👇🏼
https://t.me/+zkgKR51UeH4xODQy