1/2Ҳар бир тилнинг бойлиги ундаги сўзларнинг синонимлари билан боғлиқ. Мен италияликларга шундай савол бердим: — Айтингларчи, сизларда шамолнинг неча хил номи бор? Улар икки-уч сўзни айтишди. Шунда мен уларга шамол, бўрон, довул, ел, насим, шаббода, сабо... деб санаб бердим. Ва, ниҳоят, бобомиз Алишер Навоийнинг «Муҳокаматул луғотайн» асарига таяниб сўрадим: «Сизлар неча хил йиғлайсизлар? Биз, дедим, мисол учун 19 хил йиғлаймиз. Йиғламоқ, бўкирмоқ, сиқтамоқ, бўзламоқ, инграмоқ, ўкрамоқ, фарёд чекмоқ... Бу сўзларнинг ҳар бири ҳар хил ҳолатни беришини тушунтириб бердим. Шунда улар тилимизнинг қуввати, ифода қудрати, имкониятига тан беришди.
✍ Абдулла Орипов











