STATISTIKA | Rasmiy kanal Telegram channel photo

STATISTIKA | Rasmiy kanal

@statistika_rasmiyPublic Channel

Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали

1.1k

Last views

13.6k (13,552 subscribers)
A'zolar
—
Rating
98
Total Posts
Oct 20, 2026, 11:11 AM
Yangilangan
Mar 28, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameSTATISTIKA | Rasmiy kanal
Username@statistika_rasmiy
CategoryStreaming va IPTV
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar13,552
Channel TypePublic Channel
Created28-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 3 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#126987+212
Til reytingi
#856+5
Toifa reytingi
#2381+8

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 13.6K30 Days growth: +1391%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202613,413
22:09:202613,413
23:09:202613,413
24:09:202613,413
25:09:202613,503
26:09:202613,503
27:09:202613,503
28:09:202613,503
29:09:202613,503
30:09:202613,503
01:10:202613,503
02:10:202613,503
03:10:202613,503
04:10:202613,503
05:10:202613,503
06:10:202613,503
07:10:202613,503
08:10:202613,503
09:10:202613,503
10:10:202613,503
11:10:202613,503
12:10:202613,519
13:10:202613,519
14:10:202613,519
15:10:202613,519
16:10:202613,519
17:10:202613,519
18:10:202613,519
19:10:202613,519
20:10:202613,552
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 06:04:202613,551
Week of 13:04:202613,509
Week of 20:04:202613,622
Week of 27:04:202613,622
Week of 04:05:202613,416
Week of 11:05:202613,416
Week of 18:05:202613,416
Week of 25:05:202613,220
Week of 01:06:202613,154
Week of 08:06:202613,103
Week of 15:06:202613,103
Week of 22:06:202613,208
Week of 29:06:202613,208
Week of 06:07:202613,208
Week of 13:07:202613,287
Week of 20:07:202613,218
Week of 27:07:202613,208
Week of 03:08:202613,208
Week of 10:08:202613,115
Week of 17:08:202613,115
Week of 24:08:202613,107
Week of 31:08:202613,086
Week of 07:09:202613,086
Week of 14:09:202613,413
Week of 21:09:202613,503
Week of 28:09:202613,503
Week of 05:10:202613,503
Week of 12:10:202613,519
Week of 19:10:202613,552
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 202613,622
May 202613,220
June 202613,208
July 202613,208
August 202613,107
September 202613,503
October 202613,552
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202613,552

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1⚡️ Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млндан ошди7.2K
  2. #2🎓 Олий таълим муассасаларида 7,1 мингта талаба ўрни фойдаланишга топш5.1K
  3. #3🇺🇿 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири бошланди4.6K
  4. #4#инфографика4.3K
  5. #5🛻 Цемент ишлаб чиқариш ҳажми 12 млн тоннадан ошди3.7K
  6. #6🎓 Ўзбекистонликлар 8 ойда таълим хизматларига 30 трлн сўмдан зиёд маб3.7K
  7. #7📊 20 октябрь — Бутунжаҳон статистика куни!3.4K
  8. #8🏙 Ўзбекистонда корхоналар кўпроқ қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?3.2K
  9. #9Post #78533.2K
  10. #10🤩 Ўзбекистон экспортидаги ТОП-10 давлатлар3.1K

So'nggi postlar

STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

22-okt, 2026, 15:14

Photo1/2
📊 Ижара хизматлари ҳажми 10 трлн сўмдан ошди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 10,3 трлн сўмни ташкил этган.

📊 Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,7 фоизлик ўсиш қайд этилган.

📊 Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 3,8 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 1,1 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 1 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 667 млрд сўм;

Қашқадарё вилояти — 599,6 млрд сўм;

Андижон вилояти — 551,5 млрд сўм;

Бухоро вилояти — 541,7 млрд сўм;

Сурхондарё вилояти — 357,8 млрд сўм;

Наманган вилояти — 354,7 млрд сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 341 млрд сўм;

Хоразм вилояти — 244 млрд сўм;

Жиззах вилояти — 187,4 млрд сўм;

Навоий вилояти — 177,7 млрд сўм;

Сирдарё вилояти — 154,2 млрд сўм.
1,070001
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

22-okt, 2026, 12:09

Photo1/2
🛫 9 ойда 64 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Буюк Британияга сафар қилган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида 64 770 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Буюк Британияга сафар қилган.

📊 Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

саёҳат – 59 098 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 4 848 нафар;

хизмат юзасидан – 465 нафар;

ўқиш – 197 нафар;

даволаниш – 162 нафар.
1,410003
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

22-okt, 2026, 09:45

Photo1/4
💍👰🏻 Ўзбекистонда никоҳлар сони: 35 йиллик динамика

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.

📊 1991 йилда мамлакатимизда 270,3 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 267,1 мингтани ташкил этган. 1991–2025 йиллар давомида энг юқори кўрсаткич 2018 йилда қайд этилган — 311,4 мингта.

📊 Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони йиллар кесимида қуйидагича:

1991 йил — 270,3 мингта;

1995 йил — 170,8 мингта;

2000 йил — 168,9 мингта;

2005 йил — 184,0 мингта;

2010 йил — 292,3 мингта;

2015 йил — 287,6 мингта;

2018 йил — 311,4 мингта;

2020 йил — 296,8 мингта;

2021 йил — 305,2 мингта;

2022 йил — 296,7 мингта;

2023 йил — 283,8 мингта;

2024 йил — 271,8 мингта;

2025 йил — 267,1 мингта.
1,840008
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

21-okt, 2026, 17:06

Photo1/2
❓❓❓❓❓❓❓

📊 Статистик маълумотларни қаердан олиш мумкин?

📈 Расмий статистик маълумотлар мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва асосланган қарорлар қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга.

🏢 Миллий статистика қўмитаси аҳоли, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, ташқи савдо ва бошқа соҳаларга оид маълумотларни кенг жамоатчиликка очиқ ва қулай шаклда тақдим этиб бормоқда.

📈 Бунинг учун қўмитанинг расмий веб-сайти, ихтисослашган ахборот платформалари ва электрон ресурсларидан фойдаланиш мумкин.

☑️ Қуйида асосий ахборот ресурслари ва уларнинг имкониятлари билан таништирамиз.

🔖 Умумий статистик маълумотлар

➡️ stat.uz — Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти. Унда статистик кўрсаткичлар, пресс-релизлар, таҳлилий материаллар, инфографикалар, статистик тўпламлар, расмий янгиликлар ва бошқа маълумотлар эълон қилинади.

➡️ siat.stat.uz — 3 мингдан ортиқ статистик кўрсаткични ўз ичига олган ахборот-таҳлил тизими. У орқали маълумотларни йиллар ва ҳудудлар кесимида ўрганиш, солиштириш, жадвал, график ва диаграммаларда кўриш ҳамда турли электрон форматларда юклаб олиш мумкин.

➡️ data.egov.uz — Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали. Давлат органлари ва ташкилотларининг турли соҳаларга оид очиқ маълумотлар тўпламлари жойлаштирилади.

📌 Махсус йўналишлар бўйича ахборот ресурслари

➡️ gender.stat.uz — гендер статистикаси портали. Хотин-қизлар ва эркакларнинг турли соҳалардаги иштироки ва ҳолатига оид статистик маълумотлар тақдим этилади.

➡️ nsdg.stat.uz — Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича миллий кўрсаткичларни кузатиш ва таҳлил қилиш платформаси.

➡️ aholi.stat.uz — аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга оид маълумотлар, янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар ва тадбир натижалари билан танишиш мумкин бўлган махсус веб-сайт.

➡️ nsdp.stat.uz — Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларни тарқатиш стандартлари асосида мамлакатимизнинг асосий макроиқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари тақдим этиладиган миллий маълумотлар саҳифаси.

📖 Илмий ва услубий ресурслар

➡️ lib.stat.uz — статистик услубиятлар электрон кутубхонаси. Унда статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш услубиятлари, низомлар, йўриқномалар ва бошқа услубий ҳужжатлар жамланган.

➡️ statmirror.uz — "Ўзбекистон статистика ахборотномаси" илмий электрон журнали. Статистика ва унга алоқадор соҳалардаги илмий мақолалар ҳамда тадқиқот материаллари эълон қилинади.

🧮 Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз

Миллий статистика қўмитасининг энг сўнгги янгиликлари, статистик маълумотлар, инфографикалар, видеолавҳалар ва таҳлилий материалларни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

✈️ Telegram
✈️ Telegram
📸 Instagram
👥Facebook
▶️ YouTube
🐦 X
1,720006
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

21-okt, 2026, 14:52

Photo1/2
🎓 Ўзбекистонликлар 8 ойда таълим хизматларига 30 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлаган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 30,7 трлн сўмни ташкил этган.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 19,4 фоизга ошган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида таълим хизматлари ҳажми:

Тошкент шаҳри — 16,7 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 2 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 1,9 трлн сўм;

Наманган вилояти — 1,5 трлн сўм;

Андижон вилояти — 1,4 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 1,3 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 1,3 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 1,1 трлн сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 851,7 млрд сўм;

Сурхондарё вилояти — 800,7 млрд сўм;

Хоразм вилояти — 786,2 млрд сўм;

Навоий вилояти — 480,6 млрд сўм;

Жиззах вилояти — 406,5 млрд сўм;

Сирдарё вилояти — 299,1 млрд сўм.
3,730007
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

21-okt, 2026, 12:36

Photo1/2
🤩 Ўзбекистон экспортидаги ТОП-10 давлатлар

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 22,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

🌍 Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлат:

Россия — 3,2 млрд АҚШ доллари;

Хитой — 2 млрд АҚШ доллари;

Афғонистон — 1,2 млрд АҚШ доллари;

Қозоғистон — 1 млрд АҚШ доллари;

Франция — 927,4 млн АҚШ доллари;

Гонконг (Хитой махсус маъмурий ҳудуди) — 912 млн АҚШ доллари;

Туркия — 695,8 млн АҚШ доллари;

Қирғиз Республикаси — 673 млн АҚШ доллари;

БАА — 617,4 млн АҚШ доллари;

Тожикистон — 521,4 млн АҚШ доллари.

📊 Ушбу давлатларнинг Ўзбекистон умумий экспортидаги улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этган.
3,150007
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

21-okt, 2026, 09:38

Photo1/2
⚡️ Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–август ойларида турли русумдаги 310 389 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26 минг донага ошган.

📊 Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар моделлар ва брендлар бўйича:

Cobalt — 107 141 дона;

Damas — 55 022 дона;

Tracker — 29 781 дона;

BYD — 23 850 дона;

Onix — 23 498 дона;

KIA — 19 374 дона;

Haval — 6 227 дона;

Chery — 5 751 дона;

Chevrolet Damas Move — 1 530 дона;

махсус енгил автомобиллар — 38 215 дона.
2,060007
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

20-okt, 2026, 14:50

Photo1/2
🇷🇺 Ўзбекистонда энг кўп саноат корхоналари нима ишлаб чиқаради?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда 65,3 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.

📊 Улар асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 13,2 мингта (20,2 %);

бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш — 9,2 мингта (14 %);

кийим ишлаб чиқариш — 6,7 мингта (10,3 %);

тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш — 5,4 мингта (8,2 %);

мебель ишлаб чиқариш — 4,5 мингта (6,9 %);

тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 4 мингта (6,1 %);

резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш — 3 мингта (4,6 %).
2,710004
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

20-okt, 2026, 11:26

Photo1/2
📊 20 октябрь — Бутунжаҳон статистика куни!

Сўнгги бир йил Ўзбекистон миллий статистика тизими учун кенг кўламли ислоҳотлар, муҳим статистик тадбирлар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш даври бўлди.

📌 Миллий даражадаги муҳим натижалар:

➡️ Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилди

2026 йилда мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири замонавий рақамли технологиялар асосида ўтказилди. Онлайн босқичда аҳолининг 82,3 фоизи қамраб олиниб, жами 8,3 миллиондан ортиқ хонадон бўйича маълумотлар шакллантирилди. Тадбир натижалари мамлакатнинг демографик ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш учун муҳим ахборот базасини яратди.

➡️ «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегияси қабул қилинди

Президентнинг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармони билан миллий статистика тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантиришнинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган устувор йўналишлари белгиланди.

➡️ Рақамли трансформациянинг янги вазифалари белгиланди

Маъмурий ва муқобил маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, статистик регистрларни такомиллаштириш ҳамда маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш назарда тутилди.

➡️ Статистик ҳисоботлар сони қисқартирилди

Сўнгги йилларда статистик ҳисобот шакллари 113 тадан 47 тага камайтирилди. Жумладан, 2025 йилнинг ўзида ҳисобот шакллари 65 тадан 47 тага қисқартирилди.

➡️ Бизнесни рўйхатга олиш тадбири бошланди

2026 йил 15 октябрдан мамлакатимизда иқтисодий бирликларнинг амалдаги фаолияти ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантиришга қаратилган бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда.

🌍 Халқаро майдондаги муҳим натижалар:

➡️ Ўзбекистон БМТ Статистика комиссиясига аъзо бўлди

Мамлакатимиз 2025 йил апрель ойида тарихда илк бор 2026–2029 йиллар даври учун БМТ Статистика комиссиясининг тўлақонли аъзолигига сайланди. Ўзбекистон ушбу нуфузли халқаро тузилмага аъзо бўлган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлди.

➡️ Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси раиси БМТ Статистика комиссияси Раиси ўринбосари этиб сайланди

2026 йил март ойида Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган Комиссиянинг 57-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси БМТ Статистика комиссияси бюроси Раиси ўринбосари этиб сайланди.

➡️ Ўзбекистон Жаҳон банкининг Статистика самарадорлиги индексида 62-ўринни эгаллади

Жаҳон банкининг Statistical Performance Indicators (SPI) халқаро баҳолаш тизимида мамлакатимиз 81,5 балл билан 62-ўринни эгаллаган. Мазкур индекс миллий статистика тизимларининг салоҳияти, маълумотлар сифати, очиқлиги ва халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолайди.

📌 2030 йилгача белгиланган асосий мақсадлар:

— Жаҳон банкининг Статистика самарадорлиги индексида Ўзбекистонни ТОП–50 давлат қаторига киритиш;
— тадбиркорлик субъектларининг статистик ҳисобот юкини 20 фоизга қисқартириш;
— маъмурий ва муқобил маълумотлар манбалари сонини 1,7 бараварга ошириш;
— сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳисобига маълумотларга ишлов бериш муддатини 20 фоизга қисқартириш;
— статистик маълумотларнинг сифати, очиқлиги ва фойдаланувчилар учун қулайлигини янада ошириш.

Миллий статистика тизимида амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар ишончли ва сифатли статистик маълумотларни шакллантириш, давлат бошқарувида асосланган қарорлар қабул қилиш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини самарали баҳолашга хизмат қилади.
3,410007
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

20-okt, 2026, 09:41

Photo1/2
✈️ Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида 5,9 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 132,7 минг нафарга ошган.

🌍 Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси — 2 716 447 нафар;

Қозоғистон — 1 065 155 нафар;

Тожикистон — 983 724 нафар;

Россия — 281 571 нафар;

Туркия — 239 376 нафар;

Саудия Арабистони — 209 112 нафар;

БАА — 64 770 нафар;

Хитой — 58 531 нафар;

Миср — 45 583 нафар;

Вьетнам — 36 347 нафар.
2,010009
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

19-okt, 2026, 20:33

Photo1/2
💼 Бизнесни рўйхатга олишда қатнашган ҳоким ёрдамчилари рағбатлантирилади

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига мувофиқ, бизнесни рўйхатга олиш тадбирида иштирок этган ҳоким ёрдамчиларига бир марталик рағбатлантириш тўлови амалга оширилади.

💸 Тўлов миқдори:
— расмий иқтисодий бирлик бўйича ҳар бир қабул қилинган саволнома учун — 6 120 сўм;
— норасмий иқтисодий бирлик бўйича ҳар бир қабул қилинган саволнома учун — 8 160 сўм.

🔢 Масалан, 400 та расмий ва 100 та норасмий иқтисодий бирлик тўлиқ рўйхатга олинса, жами 3 264 000 сўм бир марталик қўшимча тўлов ҳисобланади.

🏛 Рағбатлантириш тўловлари Миллий статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Эслатма: тўлов миқдори қабул қилинган саволномалар сонига боғлиқ. Тўлов бириктирилган ҳудудда иқтисодий бирликларни рўйхатга олишнинг тўлиқ қамрови таъминлангандан сўнг тўланади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар бизнесни рўйхатга олиш тадбирида онлайн иштирок этади. Шу сабабли улар бўйича ҳоким ёрдамчиларига мазкур бир марталик рағбатлантириш тўлови ҳисобланмайди.
2,280005
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

19-okt, 2026, 17:01

Photo1/2
💸 Қайси ҳудудларда молиявий хизматлар ҳажми юқори?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 144,7 трлн сўмни ташкил этган.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 22,5 фоизга ўсган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 85,6 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 7,0 трлн сўм;

Андижон вилояти — 6,6 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 6,5 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 5,6 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 4,8 трлн сўм;

Хоразм вилояти — 4,1 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 4,1 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 4,0 трлн сўм;

Наманган вилояти — 3,9 трлн сўм;

Жиззах вилояти — 3,6 трлн сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 3,3 трлн сўм;

Навоий вилояти — 3,2 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 2,4 трлн сўм.
2,320003
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

19-okt, 2026, 14:53

Photo1/2
🏙 Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 22 мингдан ошди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 22 029 та корхона фаолият юритмоқда.

🏬 Уларнинг 4 851 таси қўшма, 17 178 таси хорижий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

📈 Охирги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,5 баробарга ошган.
Шунингдек, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан уларнинг сони 4 841 тага ёки 28,2 фоизга кўпайган.

🌍 Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи ТОП-10 давлат:

Хитой — 6 649 та;

Россия — 3 690 та;

Туркия — 2 410 та;

Қозоғистон — 1 378 та;

Жанубий Корея — 744 та;

Афғонистон — 740 та;

Озарбайжон — 519 та;

Тожикистон — 490 та;

БАА — 472 та;

Ҳиндистон — 455 та.
2,140005
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

19-okt, 2026, 09:50

Photo1/2
⚡️ Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млндан ошди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39 535 225 кишини ташкил этди (рўйхатга олиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда).

📊 Аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

Самарқанд вилояти – 4 462 783 киши

Фарғона вилояти – 4 293 001 киши

Тошкент вилояти – 3 799 043 киши

Қашқадарё вилояти – 3 746 228 киши

Андижон вилояти – 3 574 464 киши

Тошкент шаҳри – 3 278 512 киши

Наманган вилояти – 3 190 767 киши

Сурхондарё вилояти – 3 030 030 киши

Қорақалпоғистон Республикаси – 2 166 044 киши

Хоразм вилояти – 2 162 068 киши

Бухоро вилояти – 2 125 129 киши

Жиззах вилояти – 1 545 176 киши

Навоий вилояти – 1 196 559 киши

Сирдарё вилояти – 965 421 киши
7,2100016
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

18-okt, 2026, 12:07

Photo1/2
🛒 Савдо хизматлари ҳажми 8 ойда қарийб 214 трлн сўмга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми қарийб 214 трлн сўмни ташкил этган.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,5 фоизга ошган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 88,6 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 19 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 15,4 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 14,8 трлн сўм;

Наманган вилояти — 11,1 трлн сўм;

Андижон вилояти — 11,8 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 10,4 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 9,1 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 8,4 трлн сўм;

Хоразм вилояти — 6 трлн сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 6 трлн сўм;

Жиззах вилояти — 5,1 трлн сўм;

Навоий вилояти — 5 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 3,2 трлн сўм.
2,220004
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

17-okt, 2026, 12:19

Photo
〰️ Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 16 трлн сўмдан ошди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 16 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 15,7 фоизга ошган.

📊 Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 31,1 фоизи шифохона муассасалари хизматлари, 13,9 фоизи шифокорлик амалиёти ва стоматология хизматлари ҳамда 55,0 фоизи бошқа соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми:

Тошкент шаҳри — 7,4 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 1,7 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 1,2 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 941,9 млрд сўм;

Наманган вилояти — 767,1 млрд сўм;

Андижон вилояти — 714,6 млрд сўм;

Бухоро вилояти — 543,1 млрд сўм;

Хоразм вилояти — 536,3 млрд сўм;

Қашқадарё вилояти — 504,2 млрд сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 460,7 млрд сўм;

Сурхондарё вилояти — 381,3 млрд сўм;

Жиззах вилояти — 358,2 млрд сўм;

Сирдарё вилояти — 279,1 млрд сўм;

Навоий вилояти — 268,9 млрд сўм
1,370003
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

17-okt, 2026, 09:47

Photo
🛬 9 ойда Ўзбекистонга 10,3 млн нафар турист ташриф буюрди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 10 306 786 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млн нафарга ёки 20,4 фоизга ошган.

🌍 Ўзбекистонга энг кўп туристлар келган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси – 2 844 201 нафар;

Қозоғистон – 2 404 638 нафар;

Тожикистон – 2 274 288 нафар;

Россия – 983 407 нафар;

Афғонистон – 380 190 нафар;

Хитой – 373 778 нафар;

Туркманистон – 256 546 нафар;

Туркия – 148 772 нафар;

Ҳиндистон – 53 778 нафар;

Германия – 42 973 нафар.
1,470004
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

16-okt, 2026, 15:58

Photo
🏙 Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар сони 620 мингтадан ошди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 621,1 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

📊 Уларнинг сони 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 71,8 мингтага ёки 13,1 фоизга ошган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони:

Тошкент шаҳри — 118 860 та;

Тошкент вилояти — 59 191 та;

Самарқанд вилояти — 57 237 та;

Фарғона вилояти — 52 326 та;

Қашқадарё вилояти — 47 969 та;

Андижон вилояти — 37 943 та;

Бухоро вилояти — 37 469 та;

Наманган вилояти — 36 109 та;

Хоразм вилояти — 35 760 та;

Сурхондарё вилояти — 34 638 та;

Қорақалпоғистон Республикаси — 31 594 та;

Жиззах вилояти — 28 567 та;

Навоий вилояти — 25 431 та;

Сирдарё вилояти — 17 961 та.
1,610006
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

16-okt, 2026, 11:21

Photo
🇺🇳 Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш тартиби тасдиқланди

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 556-сон қарори билан 2027–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувини (MICS) ўтказиш схемаси ҳамда Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби тасдиқланди.

😎 Мазкур кузатув мамлакатимизда болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада баҳолаш мақсадида Миллий статистика қўмитаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (UNICEF) билан ҳамкорликда ўтказилади.

🏢 Қарорга мувофиқ, Миллий статистика қўмитаси кузатувни ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

🗓 Кузатув қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

2027 йил июнь ойига қадар — кузатувга тайёргарлик ишлари;

2027 йил ноябрь ойига қадар — уй хўжаликлари кузатувлари;

2028 йил март ойига қадар — маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;

2028 йил июнь ойига қадар — миллий ҳисоботни тайёрлаш;

2028 йил июль ойига қадар — кузатув натижаларини эълон қилиш;

2028 йил ноябрь ойига қадар — кузатув натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

👥 Шунингдек, қарор билан кузатувга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва натижаларини таҳлил қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш учун Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.

🏛️ Кузатувни ташкил этишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳамкорлиги назарда тутилган.

🔒 Кузатув давомида шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ва статистик маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади. Шу билан бирга, кузатувни ташкил этишда уй хўжаликлари билан ўтказиладиган сўровларга аралашиш қатъиян тақиқланади.

✅Кузатув натижалари мамлакатимизда болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш, ижтимоий соҳадаги кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.
1,570004
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

16-okt, 2026, 09:46

Photo
👨‍🎓 Ўзбекистонда энг кўп талабалар 19 ёшда

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йилида йилда Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1,5 млн нафарни ташкил этган.

📊 Талабаларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

17 ёш ва ундан кичиклар — 37 074 нафар;

18 ёш — 200 578 нафар;

19 ёш — 220 598 нафар;

20 ёш — 207 146 нафар;

21 ёш — 179 230 нафар;

22 ёш — 116 890 нафар;

23 ёш — 81 400 нафар;

24 ёш — 60 409 нафар;

25 ёш — 49 377 нафар;

26–29 ёш — 136 855 нафар;

30–34 ёш — 122 742 нафар;

35–39 ёш — 69 224 нафар;

40 ёш ва ундан катталар — 53 483 нафар.
2,0000012
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

15-okt, 2026, 19:27

Video
📊📊📊📊📊📊📊

Ассалому алайкум, ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари, қадрли юртдошлар!

Бугун, 15 октябрдан мамлакатимизда муҳим статистик тадбир — бизнесни рўйхатга олиш жараёнлари бошланди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 15 октябридан 30 ноябрига қадар бутун республика бўйлаб ўтказилади.

Аввало, бизнесни рўйхатга олиш нима ва унинг натижалари мамлакатимиз иқтисодиётига қандай фойда келтиради, деган саволларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Бугун юртимизда минглаб корхоналар, тадбиркорлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар турли соҳаларда фаолият юритмоқда.

Уларнинг ҳар бири иқтисодиётимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда, аҳолини иш билан таъминламоқда.
Лекин иқтисодиётни тўғри баҳолаш ва келгусида уни янада ривожлантириш бўйича самарали қарорлар қабул қилиш учун ушбу фаолиятлар ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотлар бўлиши зарур. Бизнесни рўйхатга олишнинг асосий мақсади ҳам айнан шундан иборат.

Яъни мамлакатимизда амалда қанча иқтисодий бирлик фаолият юритаётгани, қайси соҳаларда ишлаётгани, қанча фуқарони иш билан таъминлаётгани ва иқтисодиётга қандай ҳисса қўшаётганини аниқлашдир.
Оддий бир мисол келтираман. Айтайлик, бир ҳудудда аҳоли сони ортиб бормоқда. Лекин у ерда қанча савдо корхонаси, ишлаб чиқариш объекти ёки хизмат кўрсатиш шохобчаси борлиги ҳақида тўлиқ маълумот мавжуд эмас.

Бундай шароитда қаерда янги корхона очиш, қайси соҳани ривожлантириш, қайси тармоққа инвестиция йўналтириш ёки қандай инфратузилма яратиш зарурлигини аниқ белгилаш қийин.

Энди ушбу тадбирда кимлар иштирок этиши ва рўйхатга олиш қандай тартибда амалга оширилиши ҳақида маълумот бермоқчиман.

👉 БАТАФСИЛ

#брифинг

___________________________________

✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
1,640005
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

15-okt, 2026, 14:59

Photo
🏗 Қурилишларнинг асосий қисми кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 142,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

📊 Бу жами қурилиш ишлари ҳажмининг 54,8 фоизини ташкил этган.

📊 Қурилиш ишлари ҳажмининг тоифалар бўйича тақсимоти қуйидагича:

Кичик корхоналар ва микрофирмалар — 142,2 трлн сўм (54,8 фоиз);

йирик қурилиш ташкилотлари — 66,7 трлн сўм (25,7 фоиз);

аҳоли томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари — 50,5 трлн сўм (19,5 фоиз).

📊 Мазкур кўрсаткичлар 2025 йилнинг мос даврига нисбатан мос равишда 10,9 фоизга, 18,8 фоизга ва 6,2 фоизга ошган.
1,950002
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

15-okt, 2026, 11:04

Photo
🇺🇿 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири бошланди

Бугун, 15 октябрдан мамлакатимизда бизнесни рўйхатга олиш тадбири бошланди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 15 октябрь санасидан 30 ноябрь санасига қадар ўтказилади.
🔵 Рўйхатга олиш жараёнида қуйидаги иқтисодий бирликлар қамраб олинади:

🔹 йирик, ўрта ва кичик корхоналар, микрофирмалар;
🔹 нодавлат нотижорат ташкилотлари;
🔹 хорижий корхоналарнинг доимий муассасалари ва ваколатхоналари;
🔹 якка тартибдаги тадбиркорлар;
🔹 фермер ва деҳқон хўжаликлари;
🔹 оилавий тадбиркорлар ва ҳунармандлар;
🔹 ўзини ўзи банд қилган шахслар;
🔹 рўйхатдан ўтмасдан иқтисодий фаолият юритаётган бошқа иқтисодий бирликлар.

📊 Рўйхатга олиш жараёнида қандай маълумотлар тўпланади?

Иқтисодий бирликларнинг амалдаги фаолият манзили, асосий ва қўшимча фаолият турлари, бандлик ҳолати, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, интернет ва электрон савдодан фойдаланиш, экспорт-импорт ҳамда бошқа муҳим иқтисодий кўрсаткичлар ўрганилади.
📱 Рўйхатга олиш қандай ўтказилади?

Рўйхатга олувчи ходимлар иқтисодий бирликларнинг фаолият манзилларига ташриф буюриб, респондентлар билан юзма-юз суҳбат ўтказадилар ва маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон саволномага киритадилар.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун census.stat.uz ахборот тизими орқали мустақил онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти ҳам мавжуд.
🔐 Муҳим! Бизнесни рўйхатга олиш текширув ёки назорат тадбири эмас. Тақдим этилган маълумотларнинг махфийлиги қонунчилик билан кафолатланади.

📞 Рўйхатга олиш бўйича саволлар юзасидан 1851 қисқа рақамли call-марказига мурожаат қилиш мумкин.
✅ Бизнесни рўйхатга олиш натижалари мамлакатимиз иқтисодиётининг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ва манзилли қарорлар қабул қилиш учун муҳим ахборот манбаи бўлади.

Ҳурматли тадбиркорлар! Барчангизни рўйхатга олиш жараёнида фаол иштирок этишга ва фаолиятингиз тўғрисида аниқ, ишончли маълумотларни тақдим этишга чақирамиз.

Ҳар бир маълумот тараққиёт учун хизмат қилади!

@census_2026
4,630001
STATISTIKA | Rasmiy kanal logo
STATISTIKA | Rasmiy kanal

15-okt, 2026, 10:05

Photo
📊 Ўзбекистонда туғилишлар сони 35 йилда қандай ўзгарди?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 373,4 мингта туғилиш қайд этилган.

📈 Бу кўрсаткич 1991 йилда 723,4 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 879,6 минг нафарга етган. 1991 йилдан буён энг юқори кўрсаткич 2023 йилда қайд этилган — 962,0 минг нафар.

📊 Ўзбекистонда туғилишлар сони йиллар кесимида қуйидагича:

1991 йил — 723,4 минг нафар;

1995 йил — 678,0 минг нафар;

2000 йил — 527,6 минг нафар;

2005 йил — 533,5 минг нафар;

2010 йил — 634,8 минг нафар;

2015 йил — 734,1 минг нафар;

2020 йил — 841,8 минг нафар;

2021 йил — 905,2 минг нафар;

2022 йил — 932,2 минг нафар;

2023 йил — 962,0 минг нафар;

2024 йил — 926,4 минг нафар;

2025 йил — 879,6 минг нафар.
1,700005

Showing 30 of 98 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

STATISTIKA | Rasmiy kanal Telegram kanali nima haqida?+

STATISTIKA | Rasmiy kanal (@statistika_rasmiy) — tgdio da Streaming va IPTV toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 13 552 obunachi bor.

STATISTIKA | Rasmiy kanal (@statistika_rasmiy) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @statistika_rasmiy ga bepul obuna bo‘ling.

STATISTIKA | Rasmiy kanal yaxshi Streaming va IPTV kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin STATISTIKA | Rasmiy kanal reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 13 552 obunachi bor. O‘xshash Streaming va IPTV kanallar bilan solishtiring.

STATISTIKA | Rasmiy kanal statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @statistika_rasmiy sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.