🇩🇪🇪🇺 Германия Европа мудофааси учун “кўпроқ масъулият” олишини маълум қилди — Financial Times
Германия мудофаа вазири Борис Писториус мамлакат NATO доирасида ўз ролини кучайтиришини айтди. У Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта тўлиқ ҳарбий стратегия тақдим этилганини таъкидлади.
Унга кўра, ГФР тез суръатда армия сони/жанговар тайёргарлигини оширади ва Европадаги энг кучли анъанавий армияга айланишни мақсад қилган.
Писториус: “Мақсадимиз аниқ — биз Бундесвернинг жанговар тайёргарлигини тез ва қатъий равишда кучайтиришда давом этамиз”.
35 бетлик янги стратегия “Европа учун масъулият” деб ном олган.
Ҳужжатда Россия Германия ва евроатлантик ҳудуд учун “энг катта ва бевосита хавф” сифатида баҳоланган. Шунингдек, Москва NATO давлатларига қарши эҳтимолий урушга тайёргарлик кўраётгани ҳақида огоҳлантириш берилган.
Ҳужжатга кўра, Германия ЕИдаги энг катта иқтисодиёт сифатида иттифоқчиларни тинчлантириш, Россияни тийиб туриш ва НАТО мудофаасини таъминлашда “алоҳида масъулият”га эга.
👉🏽
@SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.