ЎГАЙ ҚАЙНОНАМ, ЯЪНИ ҚАЙНОТАМНИНГ БОШҚА АЁЛИ МЕНГА МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?
#маҳрам
❓ 2217-САВОЛ: Қайнонам вафот этгач, қайнотам бошқа аёлга уйланган. Энди шу аёл, яъни ўгай қайнонам менга маҳрам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хотинингизнинг отасининг хотини, яъни ўгай қайнонангиз сиз учун маҳрам бўлмайди. Чунки маҳрамларни баён қилган ояти каримада қайнонанинг ўзи зикр қилинган, аммо ўгай қайнона айтилмаган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
“Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда) гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир”. (Нисо сураси, 23-оят).
Мазкур ояти каримада эркак кишига насаб жиҳатидан, қуда-андачилик жиҳатидан ҳамда эмизиш жиҳатидан бўлган маҳрамлар баён қилинган. Ўгай қайнона бу жиҳатларнинг бирортасига тушмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
https://www.youtube.com/c/Fatvouzb 👍
https://www.instagram.com/fatvouz/ 👍
https://www.facebook.com/diniysavollar 👍
https://ummalife.com/fatvouz😎
https://t.me/diniysavollar ✅
https://t.me/diniysavollar🗣