#ТЕЗКОР 🚨 ЎЗИНИ ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ХОДИМИ ДЕБ ТАНИШТИРГАН 72 ЁШЛИ ШАХС 8 ЙИЛГА ҚАМОҚҚА ҲУКМ ҚИЛИНДИ
💰 Тошкентда яшовчи 72 ёшли Ҳ.Ю. бухоролик тадбиркорга қўнғироқ қилиб, ўзини Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида таништирган.
Айтилишича, у тадбиркорни корхонаси текширилиши ва мол-мулкидан айрилиши мумкинлиги билан қўрқитиб, муаммони ҳал қилиш учун 500 минг доллар талаб қилган.
💳 Суд ҳужжатларига кўра, тадбиркор дастлабки тўлов сифатида гумонланувчининг банк картасига 10 миллион сўм ўтказган. Шундан сўнг у тезкор тадбир давомида ушланган.
⚖️ Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди Ҳ.Ю.ни жуда кўп миқдорда товламачилик қилишда айбли деб топиб, 8 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.
Судланувчи судда ярим миллион доллар талаб қилмаганини билдирган, бироқ суд уни айбли деб топган.
✅ Канал👉
@ToshkentBozor