⚠️Боғот туманида бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланиб вафот этди 😱
Ҳодиса 10 октябр куни туманнинг Маънавият маҳалласида содир бўлган. Аёл ва унинг 3 нафар вояга етмаган қизи вафот этган. Улар салатдан заҳарлангани айтилмоқда
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, фожиа 2026 йил 9–10 октябрь кунлари содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, оила аъзолари 8 октябрь куни аввалги кунги туғилган кундан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилган. Шундан сўнг уларда заҳарланиш аломатлари кузатилган.
Вафот этганларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Текширувга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари жалб қилинган.
Мазкур ҳолатда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, иш бажариш ёхуд хизмат кўрсатиш билан боғлиқ жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, 2026 йил 10 октябрь куни Жиноят кодексининг 276¹¹-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолатнинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилиши лозим.
👉
@tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!