1/4Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг айрим хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Самарқанднинг тарихий-маданий меросини бирёқлама талқин қилувчи ва сиёсий мақсадларга йўналтирилган материаллар эълон қилингани юзасидан Эрон томонига қатъий эътироз билдирди.
23 октябрь куни Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга тегишли норозилик нотаси топширилди.
Учрашувда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Ўзбекистоннинг бошқа тарихий шаҳарлари мероси халқимизнинг кўп асрлик тарихи, давлатчилик анъаналари ва маданий тараққиётининг ажралмас қисми экани таъкидланди.
Ўзбекистон Эрон томонини тегишли постларни дипломатик ваколатхоналарининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олиб ташлашга ҳамда бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймасликка чақирди.
ТИВ Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросни бирёқлама талқин қилишга нисбатан принципиал позицияси сақланиб қолишини билдирди.
👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!









