🔥 ГАЗ ТАЪМИНОТИДАГИ ҚОНУНБУЗИЛИШЛАР: РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ 120 ДАН ОРТИҚ ҲОЛАТ АНИҚЛАНДИ
Куз-қиш мавсумида табиий газ тармоқларига уланмаган аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бироқ айрим шахслар давлат томонидан аҳолига ажратилган газ баллонларини асоссиз равишда қиммат нархларда сотишга урингани аниқланган.
🚨 Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда «Ўзэнергоинспекция» ходимлари томонидан республика бўйлаб рейдлар ўтказилди.
📊 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдлар натижаси:
❗️ 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
👮 39 та ҳолатда газ идоралари ходимларининг бевосита алоқадорлиги маълум бўлди.
🛢 Ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан зиёд газ баллони аниқланди.
⚖️ Уларда сақланаётган 13 636 кг суюлтирилган газ ашёвий далил сифатида олинди.
📢 Аҳолига ажратилган газ баллонларини ноқонуний сотиш ва газ ресурсларидан суиистеъмол қилиш ҳолатларига қарши рейдлар давом эттирилмоқда.
✅ Канал👉
@YaxshiYomon