Менинг ягона мақсадим - барча ривожланган давлатлар бир-биридан ўрганганидек, биз ҳам қайсидир амалда исботланган яхши тизимларни ўзимизда ҳам жорий қилиш.
Фойдаси борми, бор. Секин-секин хатоларни тўғрилаб, кучли жамиятга айланамиз-да, айланай) Кўмирқалблик қилиб, танқидни қилаверсак-да, таклифни бермасак, жамият-ку жамият, бизнинг қишлоқдаги Мардон қассобнинг оғили ҳам обод бўлмайди-да, ўргилай)
Хуллас, бугун ҳам ажойиб тизимлардан бирини ўрганиб келдим. Кўриб, фикрларингизни қолдиринг. Бизга ҳам шу тизим керакми, ё череччур керакми?))
Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Айланай-ўргилайлардан сўранг)
Ўтмишда "Буюк ипак йўли" орқали жуда кўп маҳсулотлар, маданиятлар, тизимлар давлатлардан давлатларга кириб келган дейишади. Табиийки, биз томондан ҳам кўп нарсалар Японларга, бошқа мамлакатларга кириб борган. Бугунги видеолавҳада гаплашадагинамиз олмақандлар ҳам биздан кириб келган бўлса керак. Нима демадингиз?
Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Олмақандлардан сўранг)
Бугун, сизларга ажойиб бир воқеани айтиб бермоқ истаюр бу суюқ кангул) Шу десангиз, бугун эрталабдан "Нон ёпганда, нон ёпганда, менинг хотиним" деб қўшиқ айтиб, иссиққина нонлар, мурабболар билан нонуштани қилдим. Кейин, "Офтоб чиқди, оламга, югурдим ишхонамга" деб, ишга машиналандим.
Ишга келсам, "Жўжа, жўжа жўжаларимнинггггг" дегандек, "Ҳамкасб, ҳамкасб, ҳамкасбларимнинг, турқлари совуқ" бўлиб ўтиришган экан. Ўзи эрталаб , ҳаммада кайфият яхши бўлмайди. Битта-битта қаҳвани ичиб, 1 соатлар ўтгандан кейин ҳамманинг кайфияти очилади.
Ишхонада 15 тача ҳодим ўтирибмиз. Жимлик. Ҳамма тиқир-тиқир қилиб, ўз ишини қилиб ўтирибди. Шунда бир қош-кўзлари попукдек, бир қошиқча асалдек, Япон қизча "Донгури коро коро" "Думала ёнғоғим" деган болалар қўшиғини ҳиргойи қилишни бошлади. Қолган ҳамкасбларга ҳам унинг кайфияти таъсир қилиб, 15 киши жўр овозда ўша қўшиқни ҳиргойи қилишди. Тасаввур қилинг, кап-катта одамлар ишхонада "Арча-арча жон арча" деб куйлаяпти. Бу Японлар ажойиб халқ-да)
Кейин, Япон қизлар мендан "Сизларда ҳам шунақа болалар қўшиқлари борми?" деб сўраб қолди. Мен уларга "Оқ теракми, кўк терак" ни ўргатдим. 5 та Япон қиз ўрнидан туриб, менга қараб "Оқ теракми, кўк терак, биздан сизга ким керак?" деб турибди-ку) Суюқ кангул "Ўзлари биттамизни танла, ким керак? деб турганда, танла биттасини" деяпти) "Биттасини эмас, ҳаммасини танла" деган овоз ҳам бор ичимда) Аммо, садоқатли йигит эмасман-ми, "Сизларни танламайман. Хотинимни танлайман" дедим. Хонада кулги кўтарилди.
Ана, энди, ўта муҳим жойига келдик. Япон муваффақиятининг яна бир сирларидан бири - ана шу Япон болалар қўшиқлари ҳисобланади. Чунки, Японлар ана шу қўшиқлар орқали - болаларни навбатда туриш, бошқаларга ҳалақит бермаслик, қоидаларга риоя қилишга ўргатади.
1977 - йилдан бошлаб, ҳар йили болалар қўшиқларининг тўплами яратилади. 2006 йилда тарихий Япон қўшиқлари ва замонавий болалар қўшиқларининг 895 тасини тўплаб, бутун Япониядаги боғча ва мактаб болаларига ўргатилади. Натижада, Японлар 400-500 га яқин болалар қўшиқ ва шеърларини билишади.
Зўр, а? Сурхoндарёнинг энг чекка ҳудудидаги бола билан, Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудудидаги бола. Тошкентдаги бола билан, Андижоннинг энг чеккасидаги бола бир-хил қўшиқ, бир хил тарбияда улғайса)
Хулосолог сифатида хулоса қиладиган бўлсам - бизда ҳам болалар қўшиқларини йиғиб, тўплаб, янгиларини яратиб, тизимли равишда ҳамма боғча ва мактабларимизда ўргатишимиз керак. Шунчаки ликир-ликир қўшиқ шеърлар эмас, одоб - ахлоқ, таълим тарбия, маданиятга чақирадиган қўшиқ ва шеърлар. Шунақа гаплар, аслзода ўқирманлар, жамият одобини шакллантириш фақатгина биргина соҳага эмас, жуда кўплаб соҳаларнинг тизимли ишлашига боғлиқ. Ооо ҳудди бўлажак таьлим вазиридек гапириб юбордим а?)) Жўжа-жўжа, жўжаларимнинг...
Баҳодир Ниппоний - Яхши кунларда сиз билан бирга. Патлари сариқлардан сўранг)
Японияда 34-35 кун давомида тинимсиз ёмғир ёғди. Япон ҳамкасбларимиз ҳам "Тинимсиз ёмғир, қуёш йўқлигига кайфиятим тушиб кетди" деб юришибди. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар доим булутли ҳаво ғалати бўлар экан.
Бўлди, давомини видеода гаплашамиз)
Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Кунчиқарлардан сўранг)
Намангандаги мудҳиш воқеадан кейин роса стрессга тушиб қолдим. Японияда бўлган шундай ҳолатларнинг 10 дан ошиғини ўрганиб чиқдим. Ва Японлар бу иллатга қарши курашиш учун нималар қилишганини улашишни маъқул топдим. Зора, фойдаси тегиб қолар...
У ишни қилган махлуқ энг оғир жазони олсин. Фақат, бундан кейин, яна шундай жиноятлар камайиши учун нималар қилишимиз керак? Япония мисолида, занжирнинг 7 ҳалқасида тушунтиришга ҳаракат қиламан...
Бугун, машинамни автотураргоҳга қўйишда ажиб ҳолатни гувоҳи бўлдим. Шу ҳақида видео лавҳа тайёрладим. Шуни сизларга ҳам улашмоқ истади, бу суюқ кангул)
Айтганча, сезган бўлсангиз, ҳар бир чиқишимда ўзим ўқиган китоблардан иқтибос келтириб кетаяпман. Китобга тарғибот бўлсин деган умидим бор.
Яна бир айтганча, "Нега кенгруга ўхшаб сумкангни олдинга тақиб олдинг?" деган саволни қирқ юз-и, эллик марта сўрашлар бўлмасин) Кенгру мучалида туғилган бўлсам керак-да)
Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Мавлонолардан сўранг)
Иккинчи жаҳон урушида Ҳирошима ва Нагасакига ташланган бомба оқибатида 100 минглаб одам ўлган. Аммо, кўпчилик билмайдиган бир тарих - ўша атом бомбасидан қолишмайдиган бомбалар Токиога ҳам ташланган.
Шакарбой ота билан айни мавзуда жуда кўп суҳбатлашганман. Урушни ўз танасида ҳис этиб кўрган бу инсондан ТИНЧЛИКНИНГ қадрига етишни ўрганаман. Юртимизнинг тинчлигига кўз тегмасин. Бутун дунё тинч бўлсин!
Айтганча, ушбу суҳбатни кўргандан кейин, онажонингизга яхши кўришингизни айтиб қўйинг. Бу дунёдан ўтган бўлсалар ҳақларига дуо қилиб қўйинг!
Ассалому алайкум, аслзода ўқиғувчилар. Соғ-омонмисиз? Ҳай этти, ҳуй этти икки коски тўй этти деганларидек, Ниппоний ҳам туппани ичига солинган шалғамдек видеоблоггер бўлиб кетти. Ёзмай қўйди деб зиҳ бўлманг) Бугун сизларға Япон қайнотам ҳақида айтиб бераман.
Хуллас, Японияда менга устозлик қилган, миридан-сиригача ҳамма нарсани ўргатган отамдек бир инсон бор. У одам камбағалгина оиладан чиққан, рўзғорини аранг ўтказадиган одам эди. Кейин, маҳалладаги Япон ёшларига компьютердан, АЙТИдан сабоқ бериб, катта бир компанияға асос солган. Топиш-тутуши ҳам анча яхшиланиб қолған одам эди.
Аммо, камбағалликдан чиққани учунми ўта хасис ва паст одам бўлиб қолған. Ҳаттоки, ўз оиласига ҳам яхши рўзғорлик қилмайди. Оиласи болаларига Суши, балиқлар олиб бериш ўрнига "Шалғамни Самурайларнинг дуоси, қовоқни императорларнинг мўъжизаси" деб фақат сабзавот олиб борарди. Аммо, ўз касбининг устаси, билимли одам. Мен бечора ҳеч нарсани уҳда қилолмайдиган пайтимда ўргатган. Шунинг учун ҳурматим баланд.
Хуллас, шу одам ўргатди. Мен бир компанияға ишга кирдим. Орадан йиллар ўтиб, ўша компаниядағи директор ўринбосари ўлиб қолиб, ўрниға мени сайлашмоқчи бўлишди. Мен бир маърифатпарвар, адолатпарвар, ғурурли ва лавозимни ҳушламайдиган йигит бўлганлигим учун у лавозимни ҳушламадим. Аммо, бошлиқнинг амри вожиб мажбурлаб сайлашди. Ҳаммаси шу ердан бошланди. Айрим ҳамкасблар ичиқоралиқ ҳам қилишди.
Ҳалиги, менга ҳамма нарсани ўргатган устозим эса, бутун маҳаллага, бутун компанияга "Бу болани ўзим одам қилғанман" деб мақтаниб, ғурурланиб юрди. Энг қизиғи, орқа аваротдан эшитишимча - мени куёв ҳам қилмоқчи бўлган. Япон қизларға ошуфта кўнглум қуюлмайдурғанға ўхшайди, устозим куёв қиламан деса, рад жавобини берсам ноҳақлик бўлади деб рози бўлдим. Чунки, устозимнинг хотини ҳам мени боласидек яхши кўрарди. Қизи ҳам шунчалар гўзал қиз эрдики- мусаввир бўлганимда унинг портретини чизғани гулларнинг рангли камлик қиларди.
Шомдан кейин, у Япон қиз билан кўришадиган бўлдик. У қизға тўйимиз ҳақидаги хабарни етказмоқчи эдим. Кўришдик. У қизга :
Насиб этмушдир менга, гулларнинг - Сакураси...
деганимни биламан, ўзимнинг Раъном - "Дадаси, туринг. Болаларни боғчага олиб бориш керак" деб уйғотиб юборса бўладими?) Япон хотиним-у, Гулларнинг Сакураси ҳам велди) Уҳлашдан олдин "Меҳробдан Чаён" ни ўқиган мен аҳмоқ деб ишга жўнадим)
Баҳодир Ниппоний - Яхши кунларда сиз билан бирга. Чаёнлардан сўранг)
Бугун, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари - Отабек ака, Ҳасанов билан интервью қилдик. Отабек ака тасаввур қилганимдан-да, самимий ва яхши инсон эканлар.
Сиёсий фанлар доктори, олим инсон. Бизга ана шундай раҳбарлар жуда керак.
Отабек ака, кўп саволларимга "Халқда айб йўқ, биз ташкил қилишимиз керак экан" деб жавоб бердилар.
Японияга бўлган ташриф жамиятимиз ривожи учун анча ижобий таъсир қилишига ишондим. Отабек ака Ҳасановга миллатимиз маънавияти ва маърифати ривожида қилаётган ишларига муваффақиятлар тилаб қоламан!
Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Маънавиятли ва маърифатлилардан сўранг)
Хабарингиз бор, Япониядаги пичоққа илинадиган тизим борки, ёритишга ҳаракат қилаяпман. Мақсад - ажойиб тизимларни ўзимизга мослаб ўзлаштириш.
Фойдаси бўладими, бўлади. Сабаби - ҳукумат даражасида, вазирликлар, вилоят ҳокимлари, университет ректорлари, мактаб директорлари ва бир қанча ташкилотлар ҳамкорлик масаласида, шундай тизимларни ўзимизда жорий қилиш масаласида мурожаатлар қилишаяпти. Насиб этса, бизнинг жамиятда ҳам навбатда туриш, ўзини тутиш, чиқиндини саралаш, йўл-ҳаракати қоидалари, қонун-қоидаларга риоя қилиш кабилар гуллаб-яшнайди. Мен бунга ишонаман!
Биздан талаб қилинадигани эса - кўмирқалблик қилмасдан, жамият учун, ватан учун озгина бўлса ҳам ҳисса қўшиш.
Кўмирқалбларга эса - ҳар доимги гапни айтамиз десам - ўғлимиз адашиб "Ўзимизни босинг" деб юборди. Шу-шу ўзимни босиб юрибман))
Баҳодир НИППОНИЙ - яхши кунларда сиз билан бирга. Ўзини босиб олганлардан сўранг)
Япониянинг яқин тарихи ва ўзимизнинг ҳозирги даврни кўрсам, кўп ўхшашликлар топавераман-да.
Бир пайтлари Японияда энг баланд бино бўлган бино - бугун унчалик баланд эмас. Чунки, ҳозир бундан 2 баробар узун бинолар қурилиб кетган. Бизда ҳам яқин келажакда осмонўпар бинолар кўпайиб, ҳозирги баланд деган биноларимиз ҳам паст-паст бўлиб қолса керак.
Хуллас, шу бинолар ҳақида видеолавҳа тайёрладим. Кўриб-кўрингчи?))
Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Осмонўпар бинолардан сўранг)
Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Японияда машинада одамни уриб юборди. Аммо, бу автоҳалокат эмас, мактаб болаларининг амалиёт дарси.
Японияда менинг энг ёқтирган тизимларимдан бири мана шу. Болаларга мактаб давридан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини жуда пухта ўргатиши. Энг қизиғи - Японлар, болаларга мактабда ўргатишса, ҳар 3 йилда, 5 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш тизими орқали, ҳайдовчиларга ҳам ўргатишади. Натижада, бутун жамият ҳар доим огоҳ бўлиб туради.
Қойилотун-қойилунми? Бизда ҳам шу тизимни жорий қилиш керак. Нима демадингиз?
Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Шпионлардан сўранг)
Эсингизда бўлса, Япон боғчаларидаги битирув оқшоми ҳақида мақола ёзган эдим.
Ўша мақоланинг изоҳлар қисмида ва шахсий қутичамда "Баҳодиржон онониб кетай сиздан. Шу тадбирдан лавҳалар берсангиз зап қойилотун иш бўлар эди" мазмунида ёзишибди.
Талабларга биноан видео форматда ҳам тайёрлаб келдим. ЁҚТИРМАНИ босиб изоҳлар қисмида фикр-мулоҳазаларингизни қолдиринг!
Нима деб ўйлайсиз? Ҳашаматдан йироқ, фақат яхши тизимнинг устига қурилган Япон боғча-мактаб тизими бизга ҳам керакми?
Баҳодир НИППОНИЙ - Яхши кунларда сиз билан бирга. Бўлажак мактабгача таълим вазирлигидан сўранг)
👈
13,70000377
Loading view history…
Reyting
Kirish talab qilinadi
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib tajribangizni baham ko'ring!
Frequently Asked Questions
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻 Telegram kanali nima haqida?+
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻 (@bahodiriskandarov) — tgdio da Romanlar toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 11 035 obunachi bor.
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻 (@bahodiriskandarov) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+
tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @bahodiriskandarov ga bepul obuna bo‘ling.
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻 yaxshi Romanlar kanalimi?+
tgdio da qo‘shilishdan oldin 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻 reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 11 035 obunachi bor. O‘xshash Romanlar kanallar bilan solishtiring.
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻 statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+
tgdio da @bahodiriskandarov sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.