1/10Марказий банк 2026 йил 19 октябр ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган жисмоний шахсларга микроқарз, автокредит, ипотека кредитлари ҳамда юридик шахсларга айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситалар сотиб олиш учун кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг ўзгаришларни эълон қилди.
Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.
☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн иш куни сарҳисоб қилинган) тақдим этди.
▪️ Микроқарзларнинг ўртача фоизи 28,3%ни ташкил этиб, энг паст фоизни МКБанк (21,8%), Инфинбанк (24,0%) ва Трастбанк (24,4%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса ТБС банк (41,4%), АВО банк (39,9%) ва Узум банк (38,0%) таклиф этмоқда.
▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 21,4% ни ташкил этиб, энг паст фоизни Алоқа банки (18,3%), Асака банк (18,6%) ва Ипотека банк (18,8%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Анор банк (27,0%), Давр банк (25,2%) ва Гарант банк (24,7%) таклиф этмоқда.
▪️Ипотека кредитларининг ўртача фоизи 21,8% ни ташкил этиб, энг паст фоизни Октобанк (18,0%), БРБ (20,6%) ва Миллий банк (20,8%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли ипотека кредитларини эса Азия аллианс банк (26,0%), Апекс банк (25,0%) ва МКБанк (24,3%) таклиф этмоқда.
▪️Айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,8%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Апекс банк (19,8%), Миллий банк (20,3%) ва Ипак йўли банк (21,5%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли айланма маблағ учун кредитларни эса ТБС банк (33,2%), Таянч банк (33,0%) ва Ҳаёт банк (28,9%) таклиф этмоқда.
▪️Асосий воситалар хариди учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,6%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Ипотека банк (19,5%), Турон банк (20,1%) ва Миллий банк (20,3%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли мазкур кредитларни эса Анор банк (28,0%), ОФБ (26,0%) ва Давр банк (25,1%) таклиф этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 феврал куни Президентимиз автокредитларни фоизини пастлатиш бўйича кўрсатма берган эди.
Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈









