Бухоро тиббиёти Telegram channel photo

Бухоро тиббиёти

@buxorotibbiyotiPublic Channel

Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий саҳифасига хуш келибсиз! Бизни кузатишда давом этинг! https://www.facebook.com/profile.php?id=61568534641008

Tibbiyoto‘zbekOʻzbekiston

257

Last views

38k (37,993 subscribers)
A'zolar
—
Rating
114
Total Posts
Oct 19, 2026, 4:24 PM
Yangilangan
Oct 18, 2025
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameБухоро тиббиёти
Username@buxorotibbiyoti
CategoryTibbiyot
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar37,993
Channel TypePublic Channel
Created18-okt, 2025
Last Updated19-okt, 2026 • 3 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#10054+4
Til reytingi
#108+1
Toifa reytingi
#232+1

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 38.0K30 Days growth: +10.1K36%
09/2009/2509/3010/0510/1010/1510/19
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
20:09:202627,927
21:09:202627,927
22:09:202627,927
23:09:202627,927
24:09:202629,627
25:09:202629,627
26:09:202629,627
27:09:202629,627
28:09:202629,627
29:09:202629,627
30:09:202629,627
01:10:202629,627
02:10:202629,627
03:10:202629,627
04:10:202629,627
05:10:202629,627
06:10:202629,627
07:10:202629,627
08:10:202629,627
09:10:202629,627
10:10:202629,627
11:10:202629,627
12:10:202630,398
13:10:202630,398
14:10:202630,398
15:10:202630,398
16:10:202630,398
17:10:202630,398
18:10:202630,398
19:10:202637,993
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:202623,327
Week of 30:03:202623,070
Week of 06:04:202622,812
Week of 13:04:202621,991
Week of 20:04:202621,753
Week of 27:04:202621,753
Week of 04:05:202624,266
Week of 11:05:202624,266
Week of 18:05:202624,266
Week of 25:05:202622,368
Week of 01:06:202622,368
Week of 08:06:202621,641
Week of 15:06:202621,641
Week of 22:06:202621,109
Week of 29:06:202621,109
Week of 06:07:202621,109
Week of 13:07:202622,301
Week of 20:07:202621,398
Week of 27:07:202621,631
Week of 03:08:202621,631
Week of 10:08:202625,518
Week of 17:08:202625,518
Week of 24:08:202628,985
Week of 31:08:202627,770
Week of 07:09:202627,770
Week of 14:09:202627,927
Week of 21:09:202629,627
Week of 28:09:202629,627
Week of 05:10:202629,627
Week of 12:10:202630,398
Week of 19:10:202637,993
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202623,327
April 202621,753
May 202622,368
June 202621,109
July 202621,631
August 202628,985
September 202629,627
October 202637,993
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202637,993

So'nggi postlar

Photo1/14
🏥 Ғиждувонда 400 нафарга яқин аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш мақсадида Ғиждувон туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 22 нафардан иборат мутахассислар гуруҳи туманга ташриф буюриб, аҳоли саломатлигини баҳолаш, касалликларни аниқлаш ва зарур тиббий тавсиялар бериш бўйича хизмат кўрсатди.

Тиббий кўрикда 400 нафарга яқин фуқаро иштирок этди. Уларнинг 98 нафари ногиронлиги бўлган шахслардир. Кўрик натижаларига кўра, 292 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланди. Ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган икки нафар фуқаронинг хонадонига борилиб, тиббий кўрик ўтказилди.

Касаллик аниқланган беморларнинг 26 нафарига туман марказий шифохонасида, 8 нафарига эса вилоятдаги даволаш муассасаларида даволаниш тавсия этилди. Қолган 258 нафар фуқаронинг амбулатор шароитда ҳудудий оилавий поликлиникаларда даволаниши бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, 40 ёшдан ошган 27 нафар аёлга филиал гинекологлари томонидан тиббий маслаҳатлар берилиб, уларни соғломлаштириш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Кўрик давомида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож беморларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирнинг муҳим йўналишларидан бири жарроҳлик амалиётлари бўлди. Филиалнинг травматолог ва жарроҳларидан иборат операцион бригадаси туманнинг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида операциялар ўтказди. Амалиётлар туман мутахассислари иштирокида «Маҳорат дарси» шаклида ташкил этилди. Жумладан, кам таъминланган оилалардан бўлган икки нафар беморда кам инвазив, юқори технологияли мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

Аниқланган касалликларни босқичма-босқич даволаш мақсадида туман соғлиқни сақлаш бўлими, марказий шифохона ва кўп тармоқли марказий поликлиника билан ҳамкорликда тегишли режалар ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида соғлом овқатланиш тамойилларини тарғиб этишга қаратилган «Соғлом турмуш тарзи дастурхони» ташкил қилиниб, унда парҳез таомлар намойиш этилди.

Бундай чуқурлаштирилган тиббий кўриклар аҳолига малакали тиббий ёрдамни яқинлаштириш, касалликларни эрта аниқлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.

😎Бухоро тиббиёти
257001
Video
💊 Бухорода нарколаборатория ташкил этганлар қамоққа олинди

🏥 Интернет-наркодўконда "омборчи" ва "кимёгар" бўлиб ишлаган 27 ва 29 ёшли икки фуқаро кўп қаватли уйлардан бирида синтетик наркотик тайёрлаб, уни сотиш билан шуғулланган.

Хонадондан 6 кг 650 гр "спайс" гиёҳванд воситаси, Когон туманидаги хуфёна жойлардан яна 4 кг 200 гр "спайс" расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.

😎Бухоро тиббиёти
1,770001
-8545685.pdf1.1 MB
📌 Ибн Сино илмий мероси чуқур ўрганилади: Бухорода илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади!

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 575-сон қарори билан буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Сино илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган “йўл харитаси” тасдиқланди.

🎉 Қарор 2030 йилда нишонланадиган алломa таваллудининг 1050 йиллигига тайёргарлик доирасида қабул қилинди.

🏛 Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази

Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

Марказнинг вазифалари:
▫️ Ибн Сино тиббиёти бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларни замонавий табобатда қўллаш;
▫️ хорижда сақланаётган қўлёзмаларни жамлаш, таржима қилиш ва электрон платформасини яратиш;
▫️ ўқув материаллари, халқаро симпозиум ва конференциялар ташкил этиш;
▫️ тиббиёт ходимлари учун ўқув курслари ва маҳорат дарсларини йўлга қўйиш.

📚 Таржима ва нашр ишлари
Тиббиётга оид “Мўъжаз ал-Қонун”, “Қонунча” ҳамда фалсафий “Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот”, “Донишнома”, “Китоб аш-Шифо”, “Шарқ фалсафаси” асарлари араб тилидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиниб, босма ва электрон шаклда нашр этилади (2026–2030 йиллар).

🌍 Халқаро тадбирлар
▫️ 2026 йил октябрда Тошкентда “Ибн Сино – Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади;
▫️ хорижий мамлакатларга илмий экспедициялар ташкил этилади;
▫️ халқаро симпозиум ва конгресслар мунтазам ўтказиб борилади.

🏅 “Ибн Сино” халқаро мукофоти таъсис этилади. Аллома меросини ўрганишга ҳисса қўшган олим ва тадқиқотчилар тақдирланади (таклиф 2028 йил октябргача).

🗿 “Тиб қонунлари”га бағишланган монумент

🏥 Бухоро вилоятида алломанинг энг машҳур асарига бағишланган маҳобатли монумент барпо этилади (2028 йил мартгача).

🎬 “Ҳусайн” бадиий фильми
Ибн Синонинг болалиги ҳақида болалар учун фильм суратга олинади. Премьераси 2027 йил июнда, кейин кинотеатр, телеканал ва рақамли платформаларда намойиш этилади. Хорижий тиллардаги субтитрли нусхалари халқаро кинофестивалларга тақдим қилинади.

📱 Ёшлар учун контент
Сунъий интеллект ва замонавий технологиялар ёрдамида аллома асарлари ва унинг “Шайх ур-раис” (“Олимлар орасида биринчи”) унвонига сазовор бўлиш сабаблари ҳақида қисқа видеолар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилади.

💪 Шунингдек, “Халқаро Ибн Сино соғломлаштириш марши” ва “Ибн Сино мадҳияси” низомлари ишлаб чиқилади, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи видеороликлар тайёрланади.

😎Бухоро тиббиёти
2,640004
Photo1/2
⏺🟦🟦🟦🟦

✅«Ақл ва илм бирлашган жойда тараққиёт бўлади.»

🕐Абу Али ибн Сино

😎Бухоро тиббиёти
3,6100010
Video
🏥 Тиббиёт соҳасига 50 трлн сўм ажратилади — вазир

Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов Самарқандда ўтаётган саммит доирасида журналистларга берган интервюсида соҳага давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ миқдорини маълум қилди.

Шунингдек, у болалар саломатлигини асрашга қаратилган тиббий лойиҳалар ҳақида ҳам сўз юритди.

😎Бухоро тиббиёти
4,890007
Photo1/2
💊 Тиббиёт ходимлари учун малака тоифасини олиш давлат хизмати нархлари ўзгарди

Тиббиёт ходимларининг малака тоифасини олиш учун аттестациядан ўтиш бўйича давлат хизмати тўловлари миқдори ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–191-сон Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 21-банди янги таҳрирда баён этилди.

Янги тартибга кўра, давлат хизмати учун қуйидаги тўловлар белгиланган:
🔹 Шифокорлар ва фармацевтлар учун — 2 БҲМ, яъни 880 минг сўм;
🔹 Ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари, шунингдек, тегишли мутахассисликка эга ҳамширалар учун — 1 БҲМ, яъни 440 минг сўм.
my.gov.uz орқали мурожаат қилинганда давлат хизмати учун белгиланган тўловнинг 10 фоизи миқдорида чегирма қўлланади.

Бунда:
▪️ шифокорлар ва фармацевтлар учун — 792 минг сўм;
▪️ ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари учун — 396 минг сўм.

Ҳисоб-китоблар 2026 йил 1 сентябрдан амал қилаётган базавий ҳисоблаш миқдори — 440 минг сўм асосида амалга оширилган.
Тиббиёт ходимларига ҳужжат топширишдан олдин Ягона интерактив давлат хизматлари порталида якуний тўлов суммасини текшириш тавсия этилади.

🔗 Батафсил:
Lex.uz — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

💊 Тиббиёт дунёси канали
3,600008
Photo1/14
🇹🇷 Туркиялик шифокорлар иштирокида беморларга тиббий ёрдам кўрсатилди

🏥 Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 20–21 октябрь кунлари туркиялик тажрибали шифокорлар иштирокида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида фуқаролар юрак-қон томир касалликлари, болаларда учрайдиган туғма юрак нуқсонлари, ичак, чурра ҳамда жигар касалликлари бўйича мутахассислар кўригидан ўтиш имкониятига эга бўлдилар.

Кўрик натижаларига кўра, 50 нафардан ортиқ беморга касалликлари бўйича зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаниш имкониятлари яратилди. Мутахассислар томонидан беморларга тегишли тавсиялар берилиб, уларнинг саломатлигини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

Мазкур ташаббус аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

😎Бухоро тиббиёти
3,600007
Photo1/14
🔴🟦🟦

Соғлиқни сақлаш тизимида қонунийлик ва тиббий хизмат сифати масалалари муҳокама қилинмоқда

🏥 Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали мажлислар залида ишчи йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хушнуд Жалилов ҳамда бошқарманинг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўйича мутахассиси Фаррух Исматов иштирок этмоқда.

Тадбирда даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, бош ҳисобчилари, иқтисодчилари ҳамда кадрлар бўлими масъуллари қатнашмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан коррупцияга қарши курашиш, тиббий хизмат сифатини ошириш, давлат харидлари қоидаларига риоя этиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда соҳа фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, вилоят қон қуйиш станциясида прокуратура томонидан ўтказилган текширув хулосалари муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Йиғилишда тиббий муассасаларда ижро ва меҳнат интизомини кучайтириш, давлат харидларида қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш юзасидан вазифалар белгиланмоқда.

😎Бухоро тиббиёти
4,910008
Photo
🔴✅✅✅✅

🏥 Бухорода акушерлик ва реаниматология йўналишида халқаро тажриба асосида ўқув семинари давом этмоқда

🔵 Хабар берганимиздек, бугун ҳам РШТЁИМ вилоят филиалида кеча ўз ишини бошлаган ўқув семинарининг иккинчи кунида вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган мутахассислар ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг мазкур соҳага алоқадор мутахассислари иштирок этмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида ташкил этилган машғулотлар тиббиёт фанлари доктори, профессор Алексей Пырегов иштирокида олиб борилмоқда.

🗓 Ўқувлар давомида акушерлик амалиётида учрайдиган оғир ҳолатларни эрта аниқлаш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, реанимация чораларини амалга ошириш, туғруқ жараёнини оғриқсизлантириш ҳамда асоратларнинг олдини олишга доир долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

Машғулотлар назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий кўникмаларни такомиллаштириш ва халқаро тажрибани тиббий амалиётга татбиқ этишга қаратилган.

😎Бухоро тиббиёти
1,660002
Video
# СИ_маҳсули

🏥 Аёл ва қизларга зарур профилактик кўриклар ҳақида маълумот.

😎Бухоро тиббиёти
2,750006
Photo
⏺🟦🟦🟦🟦

✅«Ҳақиқий тиббиёт инсон танасини фақат бир-бирига уланган аъзолар йиғиндиси эмас, балки яхлит мўъжизавий дунё деб билади.»

✍🏻Илья Мечников

😎Бухоро тиббиёти
3,290009
Photo
🏥 Когон туманида тиббиёт ходимлари учун маънавият ва маърифат соати ўтказилди

Бугун туман тиббиёт бирлашмасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан бош ва катта ҳамширалар, ўрта тиббиёт ходимлари ҳамда маънавият ва маърифат масалалари бўйича масъуллар иштирокида маънавият ва маърифат соати ташкил этилди.
Унда ёшлар тарбиясида маънавиятнинг ўрни, тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари, меҳнат ва ижро интизоми, кийиниш маданияти, беморлар ва уларнинг яқинлари билан муомала қилиш маданияти масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда бошқарманинг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси А. Боймуродов ҳамда

Когон туман тиббиёт бирлашмаси даволаш ишлари бўйича ўринбосари Фаррух Шодиев иштирок этиб, тиббиёт ходимларининг касбий масъулияти ва одоб-ахлоқ меъёрларига қатъий риоя этиш муҳимлигини таъкидлашди.

Шунингдек, патронаж ишларини самарали ташкил этиш ва муассасаларда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди.

😎Бухоро тиббиёти
3,780008
Photo
🏥 Ҳудудларда тиббий хизматлар сифати ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги 88-сонли Фармони ҳамда 185-сонли қарори ижросини таъминлаш, ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини тубдан яхшилаш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Жамшид Ҳожибоев бошчилигидаги масъул мутахассислар Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хушнуд Жалилов билан биргаликда Қоракўл, Олот ва Жондор туманларида бўлиб, тиббиёт муассасаларида амалга оширилаётган ишлар ва белгиланган вазифалар ижросини ўрганишди.

Ўрганишлар давомида оилавий поликлиника ва тиббиёт пунктларини тоифаларга ажратиш, бирламчи тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш, марказлашган лабораторияларни ташкил этиш, тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматларини жорий қилиш ҳамда DMED электрон ахборот тизимини татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳар бир туманнинг ўзига хос хусусиятлари ва мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, йўл хариталарини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўрганишлар якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга амалий тавсиялар ва тегишли кўрсатмалар берилди.

😎Бухоро тиббиёти
4,6700011
Photo
🏥 Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасида қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Мухсин Раҗабов раислигида Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тиббиёт муассасалари фаолияти, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиш, коррупциянинг олдини олиш, комплаенс назоратини кучайтириш ҳамда тиббий хизмат сифатини ошириш каби қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар танқидий таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, она ва бола саломатлигини таъминлаш, бу борада тиббий хизматлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишдаx масъулларга муҳим топшириқлар берилди.

Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўйича бош мутахассис Фаррух Исматов ҳам иштирок этди.

Йиғилиш якунида Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Хуршид Турдиев ва даволаш ишлари бўйича ўринбосари Салим Каримовга тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

😎Бухоро тиббиёти
3,9900015
Photo
⏺🟦🟦🟦🟦

✅«Тоза ҳаво, сув ва қуёш нури — табиатнинг беминнат шифохонасидир.»

✍🏻 Себастьян Кнайпп

😎
2,8200011
Video
#ОАВда_биз

Тез ёрдам тизимидаги ислоҳотлар самараси.

😎
5,330002
Photo
⏺🟦🟦🟦🟦

✅«Шифокорнинг вазифаси баъзан даволаш, тез-тез ёрдам бериш ва ҳар доим таскин беришдан иборат.»

✍🏻 Эдвард Ли Трюдо

😎
5,1900025
Photo
Тиббиёт муассасаларида бўш иш ўринлари эълон қилинмоқда

Бухоро вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида мавжуд бўш вакант лавозимлар учун очиқ ва шаффоф танлов эълон қилинмоқда.

Айни пайтда вилоят бўйича тиббиёт муассасаларида 100 дан ортиқ вакант лавозимлар бўйича танлов жараёнлари давом этмоқда. Ўзингизга мос бўлган лавозимни танланг, белгиланган талаблар билан танишинг ва танловда иштирок этинг.

Янги ваканциялар, талаблар ва танловлар ҳақидаги маълумотларни онлайн кузатиб боринг!

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/137828
Иш стажи: талаб этилмайди
Мутахассислиги: инфекционист врач
Танлов тури: шифокорлар учун

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/135734
Иш стажи: камида 2 йил
Мутахассислиги: оила шифокори
Танлов тури: давлат фуқаролик хизмати (мутахассис)

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/135490
Иш стажи: талаб этилмайди
Мутахассислиги: гемодиализ врач
Танлов тури: шифокорлар учун

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/128816
Иш стажи: талаб этилмайди
Мутахассислиги: окулист
Танлов тури: шифокорлар учун

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/127509
Иш стажи: талаб этилмайди
Мутахассислиги: анестезиолог-реаниматолог
Танлов тури: шифокорлар учун
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/131782
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/131782
Иш стажи: талаб этилмайди
Мутахассислиги: психоневролог
Танлов тури: шифокорлар учун

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/138249
Иш стажи: камида 1 йил
Мутахассислиги: шифокор-лаборант
Танлов тури: шифокорлар учун

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/138245
Иш стажи: камида 1 йил
Мутахассислиги: врач-кардиолог
Танлов тури: шифокорлар учун

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/100100
Иш стажи: камида 1 йил
Мутахассислиги: иммунолог врач
Танлов тури: шифокорлар учун

https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/137832
Иш стажи: талаб этилмайди
Мутахассислиги: ҳамширалик иши, даволаш иши
Танлов тури: ҳамширалик иши.

Танлов жараёнлари очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиб, номзодларнинг билим ва салоҳияти тест синовлари ҳамда суҳбат жараёнлари орқали баҳоланади.

Шунингдек, тест синовлари ва суҳбат жараёнлари интернет тармоғи орқали тўғридан-тўғри, видео форматда ёритиб борилади. Бу эса танлов жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзингизга мос вакант лавозимлар ва танловлар ҳақидаги янги хабарларни кузатиб боринг.

🔵
4,2500017
Video
Вобкентда аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди

Аҳолининг турли қатламлари, айниқса, олис ҳудудларда яшаётган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган аҳолига доимий кўмак ва эътибор кўрсатиш бугунги давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.

Бу борада аҳолига тиббий хизматларни янада яқинлаштириш, касалликларни эрта аниқлаш, профилактик кўрикларни мунтазам ташкил этиш ва эҳтиёжманд фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникада Бухоро давлат тиббиёт институти мутахассислари иштирокида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрикда кардиолог, терапевт, эндокринолог, жарроҳ, уролог, педиатр ва невролог каби мутахассислар иштирок этди.

Тадбир давомида 423 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 412 нафарига амбулатор, 9 нафарига стационар даволаниш тавсия қилиниб, уларга электрон йўлланмалар берилди.

Шунингдек, 40 ёшдан юқори фуқаролар скрининг текширувларидан ўтказилиб, саломатлик ҳолати баҳоланди. Аниқланган ҳолатлар бўйича фуқароларга тегишли тиббий тавсиялар берилди.

🔵
3,530005
Photo
Давлатимиз раҳбари Олмазордаги замонавий фармацевтика корхонасига борди

Президент Шавкат Мирзиёев “RomPharm NS” дори воситаларини ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.
3,210001
Photo
#Тайинлов

💼 Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш марказининг Бухоро вилояти бўлимига янги раҳбар тайинланди

Тегишли тайинловга асосан Тўлаев Фируз Чориевич Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази давлат муассасасининг Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳудудий бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф. Тўлаев 1988 йилда Бухоро вилоятининг Жондор туманида туғилган. 2023 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — даволаш иши, радиология.

Меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасида бошлаган Ф. Тўлаев оила шифокори, бош врач ўринбосари, ҳудудий бўлим бош мутахассиси ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармасида турли масъул лавозимларда ишлаган.

2025–2026 йилларда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш шўбасида бош мутахассис, 2026 йил февраль–август ойларида эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Бухоро вилоят шўбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Янги лавозимида Фируз Тўлаевга ҳудудда аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш йўналишларида масъулиятли вазифалар юкланади.

😎
3,7400016
Photo
#Тайинлов

💼 Бошқармада янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Исматов Фаррух Фармонович Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бошқармасининг Бухоро вилояти бўйича бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

Ф. Исматов 1985 йилда Бухоро туманида туғилган. 2007 йилда ИИВ Академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — тергов фаолияти. У 2003 йилдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида фаолият юритиб, жазони ижро этиш тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Фаолияти давомида тезкор вакил, бўлим бошлиғи, жазони ижро этиш колонияси ҳамда тергов ҳибсхонаси бошлиғи каби лавозимларда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг 17-сон жазони ижро этиш колониясида юридик таъминлаш гуруҳи катта юрисконсульти лавозимида фаолият юритган.

😎
4,6000011
Photo
Тиббиёт муассасаларида касбий одоб-ахлоқ ва маънавий-маърифий ишлар муҳокама қилинди

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 11 сентябрь куни туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда даволаш-профилактика муассасалари билан видеоконференция шаклида «Маънавият ва маърифат» куни йиғилиши ўтказилди. Унда бош ва катта ҳамширалар ҳамда маънавият ва маърифат масалалари бўйича масъуллар иштирок этди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 88-сонли «Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи ижроси муҳокама қилинди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали мутахассиси К.Ю. Ибрагимова томонидан Кодекснинг мазмун-моҳияти, тиббиёт ходимларининг касбий одоб-ахлоқи ва беморлар билан муносабатларидаги муҳим тамойиллар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида ҳар ҳафтанинг жума куни «Маънавият ва маърифат» ўқувларини ташкил этиш, кутубхоналарни зарур адабиётлар билан бойитиш ҳамда бўлимларда маънавият бурчакларини шакллантириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда дори воситаларини электрон ДМЕД тизимида юритиш, сақлаш ва ишлатиш, уларнинг яроқлилик муддатларига риоя этиш, шунингдек, санитария-эпидемиологик талабларни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бош ва катта ҳамшираларнинг йил бошида тузилган иш режалари ижроси танқидий муҳокама қилиниб, белгиланган вазифалар бажарилишини кейинги олти ойликда қатъий назоратга олиш таъкидланди. Йиғилиш якунида тиббиёт муассасаларида касбий маданият ва маънавий муҳитни янада яхшилаш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.

😎
3,9000013
Video
#Давр_қаҳрамонлари

📹 Шаҳло Аслонова " Соғлом турмуш" медали соҳибаси.

😎
121000
Photo
Бухоро тумани тиббиёт бирлашмасида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги кенг нишонланди

Бухоро тумани тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Бухоро туман ҳокимлиги томонидан 11 нафар тиббиёт ходимига Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, ўз касбига масъулият билан ёндашиб, самарали меҳнат қилиб келаётган 6 нафар ўрта тиббиёт ходими муносиб тақдирланди.

Касаба уюшмаси томонидан эса 24 нафар ходимнинг мактаб ёшидаги фарзандларига ўқув қуроллари ва байрам совғалари улашилиб, болажонларга қувонч улашилди.

Тадбирда яна 2 нафар тиббиёт ходимига давлат гранти асосида хорижий давлатда малака ошириш учун йўлланмалар тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбири кўтаринки кайфият, самимий тилаклар ва эзгу ниятлар руҳида ўтди.

😎
1,290009
Video
#ОАВда_биз

📹 Бухоро тиббиётидаги ислоҳотлар | Махсус репортаж

😎
1,740000
Photo
ШИФОКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Янги малака ошириш циклларига ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!

Мутахассислар учун 144 соатлик замонавий ўқув дастурлари — билимларни янгилаш, амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш ва касбий малакани янги босқичга олиб чиқиш учун.

ГАСТРОЭНТЕРОЛОГИЯ — 144 соат
НЕВРОЛОГИЯ — 144 соат
ЛОР КАСАЛЛИКЛАРИ — 144 соат
ЭНДОКРИНОЛОГИЯ — 144 соат
КАРДИОЛОГИЯ — 144 соат
УРОЛОГИЯ — 144 соат
ЭКГ ВА ХОЛТЕР МОНИТОРИНГИ — 144 соат
КЛИНИК ЛАБОРАТОРИЯ ДИАГНОСТИКАСИ — 144 соат
БАКТЕРИОЛОГИЯ — 144 соат

Цикл якунида давлат талабларига мувофиқ сертификат берилади.

Сертификат малака тоифасига қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради.
Малакангизни замонавий тиббиёт талаблари даражасига олиб чиқинг!

📞 Мурожаат учун: +998 95 600 55 77
Telegram: https://t.me/vrachmalaka

😎
2,120004
Photo
Мустақиллик байрами арафасида эзгулик ва эътибор улашилди

Истиқлол халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, миллий қадриятларини асраб-авайлаши ва фаровон келажак барпо этиши учун кенг имкониятлар очиб берди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизнинг турли ҳудудларида инсон қадрини улуғлаш, меҳнат аҳлини эъзозлаш ва эзгуликка чорловчи тадбирлар ўтказилмоқда.

Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда марказда меҳнат қилаётган шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, маъмурий-бошқарув ва техник ходимлар, шунингдек, соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар иштирок этди.

Тадбирни марказ бош шифокори Жаҳонгир Шодиев очиб, жамоани улуғ айём билан самимий муборакбод этди. У ўз сўзида мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг тиклангани, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида, жумладан, болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Байрам муносабати билан марказда меҳнат қилаётган ходимларни рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Соҳадаги кўп йиллик самарали меҳнати, касбий фаоллиги ва тиббий хизмат сифатини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун 30 нафарга яқин тиббиёт ходими Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, 24–26 август кунлари марказ ходимлари ўртасида шашка ва шахмат, волейбол, футбол ҳамда енгил атлетика бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Беллашувларда турли бўлим ва тузилмалардан тузилган жамоалар фаол иштирок этиб, чаққонлик, матонат ва жамоавийлик намуналарини кўрсатди. Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Байрам тадбирлари доирасида марказ ходимларининг ижтимоий эҳтиёжларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларининг мактаб ёшидаги, жумладан, бу йил биринчи синфга қадам қўядиган фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 21 нафар болага мактаб анжомлари совға қилинди.

Умуман, Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан марказда 260 нафар тиббиёт ходими турли шаклда рағбатлантирилди.

Бундай эзгу ташаббуслар, аввало, инсон меҳнатини қадрлаш, жамоада соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фарзандларига қувонч улашишга хизмат қилмоқда.

😎
2,220009
Photo
⏺🟦🟦🟦🟦

✅ «Соғлиқ байрамга ўхшайди: у борлигида қадрига етмаймиз, йўқолганда эса қумсаймиз.»

✍🏻 Томас Фуллер

😎
3,4800013

Showing 30 of 114 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Бухоро тиббиёти Telegram kanali nima haqida?+

Бухоро тиббиёти (@buxorotibbiyoti) — tgdio da Tibbiyot toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 37 993 obunachi bor.

Бухоро тиббиёти (@buxorotibbiyoti) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @buxorotibbiyoti ga bepul obuna bo‘ling.

Бухоро тиббиёти yaxshi Tibbiyot kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Бухоро тиббиёти reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 37 993 obunachi bor. O‘xshash Tibbiyot kanallar bilan solishtiring.

Бухоро тиббиёти statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @buxorotibbiyoti sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.