Она тилига эҳтиром — миллий ўзликка ҳурмат
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Қонунчилик палатаси депутатлари она тилимизни асраб-авайлаш, нуфузини ошириш ва қўлланиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан ўз муносабатларини билдирди.
🟡 А.Эшбоев:
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг ўзлигини англаш, қадриятларини тиклаш ва мустақиллик сари ташланган тарихий қадам бўлди. Миллий ўзлигимиз, бой маданиятимиз ва тарихимиз кўзгуси бўлган она тилимиз доимо равнақ
топаверсин.
🟡 Ҳ.Юсупова:
Она тилимиз халқимизнинг тарихий хотираси ва маънавий бойлигидир. Давлат тилининг қўлланиш доирасини кенгайтириш, нуфузини ошириш ҳамда ахборот маконида тўғри ва саводли ишлатилишини таъминлаш муҳим
аҳамиятга эга.
🟡 Г.Жураева:
Муҳими, ўзбек тилини замонавий илм-фан, тиббиёт, ҳуқуқ, иқтисодиёт, муҳандислик ва ахборот технологияларининг мураккаб тушунчаларини ҳам аниқ ифода эта оладиган тил сифатида ривожлантиришдир. Айниқса, сунъий интеллект, автоматик таржима, овозни матнга айлантириш ва электрон қидирув тизимларида унинг имкониятларини кенгайтириш
долзарбдир.
🟡 О.Отахонова:
Давлат тилига ҳурмат, аввало, уни тўғри ва равон қўллаш, расмий ҳужжатларда адабий тил меъёрларига риоя қилиш ҳамда ёш авлод қалбида она тилига муҳаббатни шакллантиришдан
бошланади.
🟡 Н.Саломова:
Ўзбек тилининг нуфузини ошириш, унинг бой имкониятларини кенг намоён этиш, ёш авлод қалбида она тилига меҳр ва ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш ҳар биримиздан масъулият
талаб этади.
🟡 Р.Фазилов:
Она тилимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, уни илм-фан, инновация ва замонавий технологиялар тилига айлантириш йўлида барчамиз бирдек
масъулмиз.
🟡 Г.Холмуратова:
Она тилимиз — миллатимиз руҳи, миллий ўзлигимиз ва маънавий бойлигимизнинг бебаҳо тимсолидир. Уни асраб-авайлаш, софлигини сақлаш ва келажак авлодларга етказиш барчамизнинг муқаддас
бурчимиздир.
🟡 Г.Самиев:
Она тилимизни асраб-авайлаш, бойитиш ва нуфузини ошириш билан бирга, уни замонавий илм-фан тилига айлантириш, интернет ва сунъий интеллектга фаол олиб кириш устувор вазифага айланди. Бу фақат давлат ёки тилшуносларнинг эмас, барчамизнинг муқаддас
бурчимиздир.
🟡 Н.Мухторова:
Она тилимиз қонунчиликда, таълимда, илм-фанда, замонавий технологияларда ва халқаро мулоқот майдонларида қанчалик кенг қўлланилса, унинг тараққиёти ва келажак авлодлар ҳаётидаги ўрни шунчалик
мустаҳкам бўлади.
🟡 М.Салимова:
Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, бой тарихимиз, юксак маънавиятимизнинг ёрқин тимсолидир. Тилимизни эъзозлаш, унинг софлигини сақлаш ва равнақ топтириш — ҳар биримизнинг шарафли
бурчимиздир.
🟡 Г.Абдувохидова:
Давлат тилининг нуфузи — миллатнинг қадр-қиммати, давлатнинг маънавий қудрати ва жамиятнинг маданий юксалишини намоён этувчи муҳим мезондир. Ёш авлод қалбида она тилига муҳаббат ва миллий қадриятларга садоқат туйғусини шакллантириш барчамизнинг умумий
вазифамиздир.
🟡 Н.Иноятова:
Она тилимизга муҳаббатни фақат байрам кунларида эмас, балки ҳар бир сўзимизда, ҳар бир амалимизда намоён этайлик. Фарзандларимизга тилимизнинг бойлиги ва гўзаллигини ўргатайлик, унинг софлиги ва нуфузини асраб, келгуси авлодларга янада бойитилган ҳолда
етказайлик.
✅
Kun mavzusi