🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) Telegram channel photo

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

@ijod_sehri21Public Channel

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси " Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

83

Last views

13.8k (13,780 subscribers)
A'zolar
—
Rating
88
Total Posts
Oct 21, 2026, 4:17 AM
Yangilangan
Apr 1, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel Name🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
Username@ijod_sehri21
CategoryDesi kontenti
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar13,780
Channel TypePublic Channel
Created1-apr, 2026
Last Updated21-okt, 2026 • 2 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#322307-554
Til reytingi
#1595-5
Toifa reytingi
#13490-11

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 13.8K30 Days growth: -2151.5%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202613,995
22:09:202613,995
23:09:202613,995
24:09:202613,995
25:09:202613,995
26:09:202613,995
27:09:202613,995
28:09:202613,995
29:09:202613,995
30:09:202613,995
01:10:202613,995
02:10:202613,995
03:10:202613,995
04:10:202613,995
05:10:202613,995
06:10:202613,995
07:10:202613,995
08:10:202613,995
09:10:202613,995
10:10:202613,995
11:10:202613,995
12:10:202613,995
13:10:202613,804
14:10:202613,804
15:10:202613,804
16:10:202613,804
17:10:202613,804
18:10:202613,804
19:10:202613,804
20:10:202613,780
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:202613,804
Week of 06:04:202613,715
Week of 13:04:202613,663
Week of 20:04:202613,575
Week of 27:04:202613,575
Week of 04:05:202613,575
Week of 11:05:202613,505
Week of 18:05:202613,505
Week of 25:05:202613,505
Week of 01:06:202613,683
Week of 08:06:202613,683
Week of 15:06:202613,683
Week of 22:06:202614,346
Week of 29:06:202614,346
Week of 06:07:202614,346
Week of 13:07:202614,389
Week of 20:07:202614,389
Week of 27:07:202614,280
Week of 03:08:202614,200
Week of 10:08:202614,200
Week of 17:08:202614,051
Week of 24:08:202614,112
Week of 31:08:202614,112
Week of 07:09:202614,051
Week of 14:09:202613,995
Week of 21:09:202613,995
Week of 28:09:202613,995
Week of 05:10:202613,995
Week of 12:10:202613,804
Week of 19:10:202613,780
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 202613,575
May 202613,505
June 202614,346
July 202614,280
August 202614,112
September 202613,995
October 202613,780
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202613,780

So'nggi postlar

Video
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Ўз раҳматларини ёғдириб, мусаффо тонг ҳавосини туйиш бахтига мушарраф этган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!!

Аллоҳ сизларга мустаҳкам саломатлик, кенг ризқ, манфаатли илм  берсин. Ва барча ҳожатларингизни раво қилиб, қалбингизга сакинат солсин.
Табассум ҳамроҳингиз бўлсин!

Сизларга икки дунё саодати насиб этсин !!!
Аллохим сизни хамиша азизу мўътабар қилсин!!!
Хайрли кун азизларим.

@ijod_sehri21

​https://t.me/ijod_sehri21
83000
Video
Ўкинч

Турмуш ўртоғимга
— Ҳозирги ота-оналар билан ишлаш бирам қийин,  сира гап тушунтиролмайман, —десам,
—Ўша сен гап тушунтиролмаётган авлодни ҳам биз тарбияладик, —дейдилар.

Феруза Салходжаева

П/С: Биламан, лавҳа бу драблга мос эмас, аммо кайфиятимга мос.

https://t.me/ijod_sehri21
3,41000133
Айблаш осон...


Ўқитувчи кирди-ю, бор овози билан бақираётган болаларнинг уни ўчди. Ҳамма жой-жойига тарқалди.
Аслида, бу мактабдаги энг тўполончи синф. Ҳеч ким эплай олмагани учун, ҳар йили ўқитувчилар алмашаверади. Хатто синф раҳбарига бўйсунмайдиган бу болаларни  Маҳмуда мана икки йилдан  бери  эплаб келяпди. Қаттиқўллик, талабчанлик билан. Буям осонмас, шу икки йил ичида қанча асаб, соғлигидан айрилди.
Дарсни доимгидек давоматни белгилаб олгач, уй вазифасини сўраб, баҳолашдан бошлади.
Негадир болалар бошқача эди бугун. Худди келишиб олгандек бир-бирига қўлига тушган нарсани отар, баъзилари ўрнидан туриб югура бошлади. Фақат Замира индамай ўтирар, аммо шу миттигина қизнинг нигоҳида заҳарҳанда табассум бор эди.
Маҳмуда жим бўлишга чақириб кўрди, бўлмади. Ўқувчиларни битта-битта жойига ўтказа бошлади, бўлмади, кейин овозига эрк берди.
—Жим бўлинглар! Ҳозир ҳаммангизга икки қўяман! Ўчир, овозингни ҳамманг! Синф бироз тинчигандек бўлди
—Устоз, кеча бозорда кўрдим сизни. Ёнингиздаги эрингиз-ми? Кўчада юрадиган дайди —бомжларга ўхшаркан-а?
Ўқувчилар бақириб кула бошладилар. Фақат олд қаторда ўтирадиган 5-6та  қизлар уятдан бошини эгиб олган, қолганлари қийқириб кулар эди
Маҳмуда қалтираб кетди. Турмуш ўртоғи хозир хизмат сафарида, кейин жудаям келишган йигит.Шу миттигина қизнинг туҳмати, овоз оҳанги, болаларнинг тарбиясизлиги таъсир қилдими, бошига иссиқ бир нарса югурди. Энди ғазабини босолмай қолди.
—Тур, ўрнингдан. Тарбия берган ота-онангга минг лаънат! Эшитдингми?
—Вой устоз, сизга нима қилдим. Асабийлашманг, ўзингизни асранг, бизни кечиринг, устоз! Бирдан қиёфасини ўзгартириб сипо қизга айиланиб қолнан Замиранинг гаплари ўқитувчига акс таъсир қилди. Асаблари дош бера олмай қолганди. Оғзига келган сўзни қайтармай бақира бошлади. Чап кўксида симиллаган оғриққа эътибор бермай бақирар экан, ўқувчилар атайлаб уюштирган бу саҳнани айнан Маҳмуда овозига эрк берган  жойидан бошлаб  болалардан бири яширин тасвирга олаётганидан бехабар эди...

Фарида ўқитувчилар хонасига кириб кетаётганди, орқасидан
—Устоз, —деган журъатсизгина овоз келди.
—Ҳа, қизларим, нима бўлди?
Иккита қиз атрофга қараб олгач, улардан бири ўқитувчилар хонасига ишора қилиб
—Майли-ми, кирсак?— деди...
Фарида  қизларни эшитгач, даҳшатга тушди, уларни сотиб қўймасликка ваъда бериб нима қилишни ўйлай бошлади. Мияси яшин тезлигида ишлар экан, югургудек бўлиб синфга кириб борди.
—Болалар, комиссия келяпди,  телефонларингизни менга топширинг, яшириб қўяман, дарс охирида оласиз. Ҳар бир бола битталаб текширилаётган экан, тез бўлинг! У ваҳима аралаш шундай ишонарли гапирар эди-ки, биринчи бўлиб Замира телефонини олиб чиқиб берди...

Телефонлар болаларнинг ота-онаси келмагунча,  ундаги Маҳмудани шарманда қилувчи тасвирлар йўқ қилинмагунча эгаларига қайтарилмади.
Аслида, дарс қилишни истамаган айни ўсмир ёшидаги болалар бу саҳнани Замира режиссёрлигида сценарийни ўзлари яратиб, ўзлари видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормоқчи, шу йўл билан бу ўқитувчидан қутулмоқчи бўлган эдилар.
Ўқувчиларнинг режаси амалга ошмаган бўлса-да, барибир иш берди. Маҳмуда эртасигаёқ бу синфга дарс беришдан бош тортди.
Яна битта билимли устоздан айрилганига олдинги қаторда ўтирадиган  бешта-олтита ўқувчи ачинди, холос, аммо улар ҳам воқеа ҳақида синф раҳбарига хабар берганидан асло  хафа эмас эдилар...

Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
4,61000268
Photo1/2
Ассалому алайкум, азизлар.

Хайрли тонг.

Тунларимизни ой, кундузларимизни қуёш билан мунаввар қилган меҳрибон Роббим қалбларимизни иймон нури билан ёритсин.

Хонадонларингиизга тинчлик, беморларга соғлик, қарздорларга нажот берсин.

Уйингизда ҳаловат, ишингизда роҳат, фарзандларингиз саломат бўлиб,  қариндошда қайғу бўлмасин.

Кўриб турган кўзлар, юриб турган оёқлар, ҳар олаётган нафасимиз учун беадад шукурлар! 

Кунингиз хайрли ўтсин

@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21
4,32000119
Тилимдан танийсиз

(Отамни эслатадиган укам Жавлон Собитовга бағишланади)

Ботир бугун ҳам чегарадан ўтолмади. Боласини етаклаган аёллар, қарияларни ўтказдилар.
Ҳозир унинг учун ягона бахт - шу  кўзига совуқ кўринадиган қалъа ортига ўтиб олиш.

«Яна янгилар келяпти,  ҳали -вери уйимга етолмайман шекилли», ўйлаб, кайфияти тушди.

Коллежни битиргач, у ер- бу ерда ишлаб юрди, топган пули негадир бебарака эди. Кўнгли тўлмасди. Ошпазга шогирд тушди, биноийдек қўли келишиб қолди. Ошхона эгаси қўли остидагиларни қаттиқ ишлатади. Ҳам жисмоний меҳнат, ҳам босим остида тунги 11 гача ишлайди. Оёқлари қавариб кетади. Баъзида эртанги масаллиқларни тайёрлаб бўлгунча соат 12 бўлиб кетади. Шунча меҳнат қилиб 50 минг сўм олиб келади. Уйидагиларга беради. Боши ёстиққа тегиб-тегмай уйқуга кетади. Эрта тонгдан яна иш.

Ўртоғи Достон Қозоғистонга ишлашга кетамиз деб қўймади. «Зўр пул топамиз, келиб машина оламиз, уйланамиз!»
Улар Қозоғистоннинг пойтахтига амаллаб етиб бордилар. Қизиғи, одамлар ўзаро русча гаплашади. Жанубдан ишлашга келганларигина қозоқча гапирадилар, майлида, ўзбекчага яқин...

Мусофирликнинг нонини ейиш қийин бўлсада, уларга омад кулиб иш топиш унча қийин бўлмади.  Иккаласи иккита ошхонага жойлашди. Бешбармоқ тайёрлаш учун хамир ёядилар.

Келганига олти ой ўтмай ўртоғи Ўзбекистонга кетди. Онаси бетоб эди, оғирлашиб қолибди. Шу кетганча қайтиб келмади...

Бу йил қўшни бўлсада масофаси олис бу юртда ишлаётганига уч йил бўлди.  Дунёга вабо тарқалгач, 
ошхона ёпилди. У ҳам тадоригини кўриб Ўзбекистон чегарасига етиб келди, аммо мана бир ҳафтадан бери  ўтолмаяпти.

Кун ҳам исиб кетган. Жазирама.  Йўлхалтасини бошига қўйиб осмонга термулди. Бир тўп каптар шундоққина чегара деб аталмиш улкан бино тепасидан учиб ўтиб кетди.«Қанотларим бўлганида эди...» хўрсинди. Қушларга ҳаваси келди. Ўзини янаям ожиз ҳис этди.
Мана уч кун бўлди, ичига иссиқ овқат кирмади. Илк келган кунлари у-бу сотиб олиб танаввул қилаётган эди, пулининг ҳам таги кўриниб қолди. Ҳар куни қаердандир, кимлардир қозон-қозон ош , сув олиб келиб тарқатади. Унга насиб қилмайди. Ёпирилиб бораётган одамларни кўриб тисарилади. Негадир ийманади.

Тушлик пайти бўлди шекилли, ҳамма ғимирлаб қолди.
Бугун ҳам учта катта қозонни юк машинадан туширдилар...

«,Бормайман, оримни солиб ош оламанми?» Тепаликка қараб йўл олди у. Шу пайт кимдир елкасидан оҳиста туртди. Башанг кийинган, кўзлари қийиқ, истараси иссиқ йигит бир қўлида ош, бир қўлида сув, нон кўтариб жилмайиб  турарди
-Ассалому алайкум. Ошдан олинг, биродар,- деди у соф ўзбек тилида.
-Раҳмат!-деди Ботир. Унга таом берган йигит баланд тепалик устига чиқиб олди. Ўктам овозда шеър ўқий кетди

Она тилим, онажоним тили бу
Бешикданоқ сингган жону-қулоққа
Элу юртим, хонумоним тили бу
Қадимликда ўхшар она тупроққа...

Атрофни ўзбек муҳожирлари ўраб олар, саф кенгайиб борар, қийиқ кўзли йигит завқ-шавқ билан Миртемирнинг машҳур, халқона шеърини ўқирди. Бир пайт секин -аста бошқалар ҳам унга жўр бўла бошлади. Шеърнинг охирги бандларини деярли барча жўр бўлиб айтди.

- Азизлар, биз қозоғистонлик ўзбеклармиз! Мени ташқи кўринишимдан ҳеч ким ўзбек демайди, лекин тилимдан таниб келдингиз. Миллатдошларим, шу кунгача қозоғистонлик ўзбеклар баҳоли қудрат сиз билан ўз насибаларини бўлишдилар. Биз розимиз, рози бўлинг. Биз ҳар куни келяпмиз, яна келамиз. То ота юртга етиб олгунингизча топганимизни сизга илинамиз!
Ботирнинг томоғига бир нарса тиқилиб, бўғзини куйдира бошлади, сўнг аччиқ, қайноқ ёшлар кўзидан оқиб туша бошлади...
У ҳозиргина дунёдаги энг гўзал, энг меҳрибон тил - ўзбек тили экан деган қарорга келди...

Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
5,77000254
Соғинч

Турғунойга шаҳар ёқди. Одамларнинг биров билан иши йўқ экан. Шундоқ уйи ёнидаги мактабга она тили ва адабиёт ўқитувчиси бўлиб ишга кирди-ю, фикри ўзгара бошлади.

Бу русча - ўзбекча аралаш синфлари бор мактаб бўлиб, раҳбарлари ҳам русийзабон инсонлар эди. Шуниси қийин бўлди. Мажлислар рус тилида ўтказилар, Турғуной битта ҳам рус бўлмаган қишлоқда улғайгани учун ҳеч ким билан русча гаплашиб кўрмаган, тушунса ҳам фикрини ифодалаб бера олмас эди.

Ўқув ишлари бўйича мудир ўзбекча гапиришни билмайди. Турғунойга вазифа топширар экан , жавоб бермай кўзига мўлтираб тикилиб туриши раҳбарнинг ғазабини келтираётганини сезар, аммо тушуниб турганини ҳам унга тушунтиролмас эди. Ўзи табиатан тортинчоқ, бунинг устига катта шаҳарда ўзини етимдек ҳис қилади.

Баъзида ҳаммага қишлоғида уларнинг оиласини барча ҳурмат қилишини, отаси бутун қишлоқ болаларини ўқитган ажойиб устоз эканлигини айтгиси келади. Ишхонасидаги ўзбек синфларига кирадиган аёллар ҳам негадир ўзаро рус тилида гаплашадилар.
Кундан кунга севимли ишидан кўнгли совий бошлади.

Бугун ҳам зўрға ишга келди. Эшик тагида қўлини белининг орқасига жуфташтириб турган, юзидан заҳар томаётган ўқув ишлари бўйича раҳбар ўринбосарини кўриб эшитилар - эшитилмас салом берган бўлди

-Здраствуйте, Венера Акбаровна...
-Иди , сомной!-дея хонасига бошлади саломини эшитмагандек  у.

Суҳбат асносида маълум бўлдики, дарсдан кейин қандайдир мажлисга бориши керак экан. Борадиган манзилини эплаб қоғозга ёзиб олди. Амаллаб топиб борар, муҳими хозир шу хонадан тезроқ чиқиб кетса-ю, шу эзма кампирнинг уни масхара қилаётгандек туюладиган башарасини кўрмаса!
Қандай мажлис, нима муносабат билан, сўраб ҳам ўтирмади.

Каттакон хона дарсдан чарчаб чиққан, тушлик қилишга ҳам улгурмай келган ўқитувчмлар билан тўла бошлади. Кимдир ўтирган жойида нон кавшаган, кимдир олиб келган попук қандларини ёнидагиларга ҳам илинган, кимдир мудраган ҳолда ўтирарди. У ҳам кеча пиширган ширин кулчасидан олиб келган эди, тановвул қилмоқчи бўлди. Шу пайт эшикдан шаҳдам қадамларда иккита эркак ва учта аёл кириб келаётганига кўзи тушди. Тушлигини жойига қайтиб солди. Ҳамма меҳмонлар ҳурмати учун ўрнидан турди, «каттаконлар» ўтиргач, қайтадан ўриндиқларга жойлашдилар.

-Ассалому алайкум, азиз ўқитувчилар, -дея гап бошлади ёшроқ аёл. Бугун сизларни йиғишимиздан мақсад...-дея энди гап бошлаган эди кимдмр пастроқдан луқма ташлади

-Пожалуйста, по руски говорити, ато мы не понимаем!

Турғуной ўгирилиб қараса катта хонани тўлдирган ўқитувчилар орасида кўринишидан рус миллатига ўхшаган атиги иккита аёл ўтирган экан.

Минбардаги аёлга тикилди. Нима қиларкин?

-Да, да , конешна! -деди-ю , шуни кутиб тургандек бийрон сўзлаб кетди у...

.Икки соат чўзилган мажлисда бошқа бирор одам ўзбекча гапирмади!

Нимага шунча ўзбек туриб ҳеч ким бир оғиз мажлисдаги иккита аёлга, «Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига ўн йилдан ошди, нимага шу пайтгача ўрганмайсизлар, ахир шу ерда туғилгансизлар. миллат тилини ўрганиш- ҳурмат белгиси» демади-я ?!-деб хафа бўлди. Йўл бўйи ўзи билан ўзи гаплашиб келди, кўнгли чўкиб келди у... 

Кундан кунга кўнгли совиб бораётган ишига ўзини мажбурлаб борар, беғубор болажонларнинг маъсум нигоҳларигина касбига бўлган муҳаббатини ушлаб тургандек эди.

Кечқурун ишдан келса турмуш ўртоғи ижарага бошқа уй топганлигини , бунисини бўшатиш кераклигини маълум қилди.

«Худога шукур, энди ишламайман!»
-Майлику, ишим нима бўлади, шу тумандан уй топилмасмикан? Сиртида бошқа гапни гапирди.

-Ҳавотирланма, сенга янги уйимиз ёнидаги мактабдан иш топиб қўйдим. Ўша ерда ишлайверасан!

Негадир энди ишламасам керак , деб қувона бошлаган Турғунойнинг кўнгли ўксиди. Энди-энди кўникаётган ҳаёти яна алғов-далғов бўлар эканда?!

Янги уй унга ёқмади ,торроқ экан. Янги мактаби ҳам кўримсизроқ. У ҳаяжон билан мактаб эшигига яқинлашди...

Кечқурун турмуш ўртоғи уйга кириб аёлининг чеҳрасида қачондан бери йўқолиб қолган шодликни кўриб ҳайратда қолди.
- Азиз ака, янги мактабим ажойиб экан! Бугун мажлис бўлди! Ўзбекча мажлис! Мен ҳам биринчи марта фикр билдирдим, ўзбекчалаб

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21
5,94000408
Юрагимда унган гулим- она тилим

Она тилини севмаган, сўзларига маҳлиё бўлмаган, ҳайратланмаган шоир шоирми?
Тонгда шудринг ювган майсалардек пок, дуога қўл чўзган тераклар мисол савлатли, ўзбекнинг ўзидек қадимий тилим. Бугун сен билан тиллашгим келди. Мадҳингга ашъор битган шоирларнинг тантилигидан сўз очгим келди.
Сен қатрасига қуёш жойлаган қайноқ тилимсан. Донишманд халқим заковатини ҳар бандига қўшиб «ирсоли масал»га айлантирган Лутфий тилисан. Ўша олис тарихларда Навоий бобом эъзоз этиб кўкларга кўтарган қутлуғ тилсан.
Атойининг «айбғинаси бор» қофиясида ўз жозибасини кўрсата олган сеҳргарсан.
Бобур Мирзо юртидан бадарға бўлганида унга сўнгги нафас қадар ҳамроҳ бўлган садоқатли дўстсан.
Машраб нолаларини асрлардан олиб ўтганим, Яссавий ҳикматларида жаҳон кезганим, Нодирабегим, Увайсийлар тилида алла бўлиб жаранглаганим, миллат оналарининг забонисан.
Абдулла Қодирий муҳаббатнинг ўтли торларини сен орқали кўрсатиб берган бўлса, Ғафур Ғулом ҳеч қайси миллатда топилмайдиган соф ўзбекона ҳазилларини сенинг ёрдамингда ифодалаб бера олди.
Чўлпон юрагида гул бўлиб ундинг, Ойбек тилдан қолганида қалбида туриб сўзладинг.
20-аср – мустамлака асри бўлгани ҳеч бир ўзбекка сир эмас. Миллатнинг ўзлигини йўқотиш учун унинг тилини йўқотиш кераклиги ҳам барчага аён ҳақиқат. Собиқ Иттифоқ қилич қайраган дамларда ҳам куйлай олган ўзбек шоирларига тасанно. Беихтиёр туйғуларимни шеърда ифодалагим келди.

Шайхзодадек закий шоир сенда битди дурдоналар,
Миртемирдек даҳоларинг бўлди минг бор парвоналар,
Томиримда оққан қоним тирикликдан нишоналар,
Мен қуёшман, сен туфайли заминда бир парчамасман,
Сен онамнинг тилидирсан, сени тилдан ташламасман.

Баҳор чоғи ҳайқириб тошаётган дарёлар арслон янглиғ ариллагандек, қорли тоғлар жилоси чўпонларнинг қамиш байтида акс этгандек, чилдирманинг дариллашида Гўрўғлининг алп сиймоси кўрингандек, Алпомишнинг даъвосидан туғилгандек туюладиган, она тилим. Миртемир бобом сенга шундай гўзал таъриф берган. «Она тилим» шеърини ўқир эканман, кўз олдимдан ёвқур боболарим, ҳар сўзига мақол қўшиб гапира оладиган заргар момоларим тимсоли ўтаверади. Негадир ўзбекнинг асов тулпорлари ҳам ўзбекча сўзлаб кетади. Рауф Парфининг «Она тилим» шеърини ўқиганимда эса, кўз олдимга дунёларни тирилтиришга қодир Сўз келади. Жуда қадим тарихга бориб тақаладиган тилимизни олтин далаларига, ўзбек тилида алла айтиб сочқи сочаётган офтобга ўхшатади.
Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов она тилимизни уч дарёдан сув ичган денгизга қиёслайди. Яна бир Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов бир вақтлар "Тилла балиқча" шеъри орқали сенинг тақдирингдан қайғуриб гўзал ишора бериб кетган эди...
Муҳаммад Юсуф – ўзбекнинг эрка шоири. «Она тилим» деб шеър ёзганида ҳам эркаланиб ёзади. Унга етарли даражада хизмат қила олмагани учун кечирим сўрайди, она тилиси қайтган кунини ўзининг туғилган йили деб ҳисоблайди, демак, қолган умри саробдек кечганини тан олади.
«Она тилим» деб шеър ёзган яна бир шоир Маҳмуд Тоир миллат тилини таърифлар экан, унинг қадрини қайроққа, ёр таърифини қаймоққа, ёв юрагига титроқ солган сўзларни Алпомиш белидаги белбоққа қиёслайди.
Мустақиллик даврида ижод қилаётган шоирларга ҳавасим келади. "Она тилим" деганида ўпкаси тўлмаса, Она тилида шеър ёзса юракларни титратиб юбормаса, ёзганидан ўзи ҳам, ўзга ҳам ҳайратланмаса, шоир шоирми? Азим Суюн «Она тилиси йўқ халқ – чироғи ўчиқ халқ», дейди. Дарҳақиқат, тил миллатнинг миллатлигини белгилаб берадиган, йўлларини ёритадиган нур. Она халқим, ҳеч қачон чироғинг ўчмасин.

Салходжаева Феруза Баҳодировна

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
9,01000214
Photo1/2
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.

Хайрли тонг, яхшилар.

Аллоҳим берган яна
бир кунингиз сиз
ўйлаганданда чиройли
бўлишини тилайман!

Меҳрибрн Роббим  оилангизга раҳмату барокатлар ёғдирсин.

Савобли амалларга тўла кун бўлсин.
Барчангизни  Роббим ўз паноҳида асрасин!

Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз, ижобат бўлсин.
Кунингиз тинч, хотиржам ўтсин.

https://t.me/ijod_sehri21
9,6800085
Кўнгил Каъбаси

Жаннат яхши яшади. Турмуш ўртоғи  мехрибон эди, болалари ҳам ғамхўр бўлди. Шунданми табиатида сокинлик бор. Оғир-босиқ, мулоҳазали аёл.
Ўғиллари Умра  сафари учун  утурмуш ўртоғи иккаласига йўлланма олиб келганида аввалига шошиб қолди. "Ҳали тайёр эмасман-оов! Қуръон ўқишни яхши билмасам, намоз ўқиётганимга ҳам энди беш-олти йил бўлди! " Негадир, ўзини бу улуғ сафар учун нолойиқ ҳис қилди. Жуфти ҳам ўйчан эди, аммо иккиси ҳам ўй-хаёлини сиртига чиқармади.
Жаннат, барибир, аёл кишида тайёргарликни бошлаб юборди. Йўлга деб  иккита ғилдиракли жамадон сотиб олди. Кейин бошқа зарур нарсалар харид қилинди. Йўл ҳозирлиги битгач, кимдандир эшитгани учун яқинларидан, қариндошларидан рози-ризочилик сўрай бошлади.
— Маърифат опа, яхшимисиз. Худо хоҳласа, индинга йўлга чиқамиз.
Дилингизни оғритган бўлсам,  кечиринг. Рози бўлинг, —кўнгли бўшаб розилик сўради у ҳамкасбини ярим қучоқлаб.
—Вой яхши бориб келинг, ўша пайтдаёқ кечирганман сизни,  ўйламанг!
Жаннат хайрон бўлиб қолди. Қачон хафа қилган экан, нима деган экан ўшанда. У ҳушини йиққунча ҳамкасби кетиб қолди.
Кейин бошқа ҳамкасби—яқин дугонасидан кўнгил сўраган бўлди
—Барчиной, ўртоғим, эртага кетяпмиз, иншааллоҳ, қачондир хафа қилган бўлсам, кечиринг. Рози бўлинг.
—Кечирдим, ўртоқ, ҳаммасини унутдим, яхши бориб келинг!
Бунисини нима деб ранжитган эканман. Ҳа, майли, ёдимга тушиб қолар... Аммо эслолмади. Хаёлига фақат Барчинойнинг ўрнига ишлаб берган кунлари,  қаерга борса, илиниб олиб келган совғалари келаверди.

Кечки пайт ёлғизгина қайнсинглисига қўнғироқ қилди.
Ундан ҳам розилик сўраб
—Тўғриси, қаттиқ дилим оғриганди, энди кечирдим келинойи, —деган жавобни олди.
Вой,  бунисига нима ёмонлик қилган экан. Болалари касал бўлса, у билан баравар югурганлари, ўқишини битириб олсин деб бир йиллаб фарзандларига қўшиб уникиниям катта қилишгани, уйига келса, қўйни-қўнжини тўлатиб жўнатганлари ёдига тушди...
Кейин кимга телефон қилмасин, ҳамма уни кечирганини айта бошлади.

Ўйчан бўлиб қолган аёлини кўриб турмуш ўртоғи оҳиста сўради.
—Онаси, қўрқяпсанми? Тайёр бўлмасанг, бормай қўяверамиз, ўртоқ.
Жаннат кўзи ёшга тўлиб жавоб берди.
—Йўқ, дадаси, боришим керак. Аллоҳимнинг ҳар бир ишида хайр бўлганидек бунда ҳам буюк ҳикмат бор экан. Мен тайёр эканман. Шунча одамнинг дилини оғритган эканман, аммо ўзим сезмапман,  қилган яхшиликларимни эсда олиб қолиб, берган озорларимни унутибман. Фақат аввал кўнгиллардаги Каъбани тавоф қилиб олай... У яна кимлардан розилик олмагани ҳақида ўйлаб қолди.

Самолёт учиб борар, унинг ичида бир аёл , зиёрат амалларини бажариб  эсон-омон уйига қайтиб келса,  ҳар бир сўзини етти марта эмас, етмиш марта ўлчаб кейин айтишни дилига тугиб борарди.

Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
9,01000407
Photo1/2
Ҳар тонг ва ҳар кунни шукроналик билан қарши олиш ҳам саодатдир. Яна бир тонгни, яна бир кунни бизга беминнат тақдим этган Роббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин!

Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21
11,10000124
Ихлос

Қадимда бир мўмин йиллаб, тийинлаб пул йиғиб Ҳаж сафарига отланибди. Йиғлаб-йиғлаб , ихлос билан барча амалларни бажарибди. Юртига қайтаётганида бир неча бор Ҳаж амалини бажарган кибор одамлар ҳамроҳ бўлибди. Шериклари бу одамнинг соддалигини билиб , устидан кулиб, майна қилмоқчи бўлибдилар.
-Сен Ҳаж амалларини бажариб бўлгач «Дўзахдан озод қилинди!» деган ҳужжат олдингми? -деб сўрабдилар.
-Йўқ!-дебди тушкунликка тушган қаҳрамонимиз.Сизлар олдингларми?
-Ҳа, бизлар олдик!
Мўмин одам қаттиқ хафа бўлибди.
-Илтимос, биродарлар, мени кутиб туринглар, бориб ҳужжатимни олиб келай, мен бу кунни қанча кутганман, мен ҳам дўзахдан озод бўлай!-дебди-ю уларнинг жавобини ҳам кутмай, ортига югуриб кетибди.
Байтул Ҳарамнинг олдига йиғлаб, Оллоҳга ёлвориб  югуриб келарди.
Яқинлашганида юзларидан нур ёғилиб турган инсонни кўрибди.
-Сен фалончимисан?
-Ҳа, менман!-дебди мўмин ҳаяжондан нафаси тиқилиб.
-Мана сенинг ҳужжатинг! Сенга дўзах ҳаром бўлди.
Мўмин қувониб ортига қайтибди, миннатдорчилик билдирмагани  эсига тушиб ортига ўгирилибди-ю ,қайтиб у одамни кўрмабди.

Шериклари ҳозир қайтиб келса устидан куламиз деб пойлаб туришган экан.
-Мана, мен ҳам олдим! -деб боши баравар кўтарибди бир парча қоғозни. Ҳожиларнинг ранги ўчиб кетибди. Олтин ҳарфлар билан ёзилган, башарият қоғозига ўхшамаган бу бир парча ҳужжатни ўқиб кўргач, барчалари баравар саждага бош қўйиб Аллоҳдан мағфират сўрабдилар! Содда мўмин эса нима бўлаётганига тушунмас, унинг учун муҳими жаннат калитини қўлга киритганлиги эди.

Биз  ихлосимиз сабаб  ибодатни, суннат амалларни ҳаёт тарзига айлантира олган миллатмиз.
Бизнинг номозимиз, дуоларимиз, меҳрибон Аллоҳимиз бор!

Феруза Салходжаева.


@ijod_sehri21


https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
12,20000437
Патир

Шоира катта ўғлининг уйига кеч ораси кириб борди. Ёзнинг шашти қайтмаган бўлса-да райҳонлар барқ уриб ётган, дарахтзор  ҳовли салқин берадигандек туюлиб, йўлга чиқиб келавергандилар.
Келини чучвара келтирди, нон ушатди. Овқатланиб келгани учун таомни рад этди, аммо ўғли ушатган нондан оғзига солди.
—Чиғатой патири-ку, қудамла келдиларми?
—Ҳа, ойижоним келгандилар,- деди Матлуба чой узатаркан.
— У томонларнинг нонлари бошқача барибир, жудаям егим келяпди-ю, ўзи шундоқ ҳам тўлишиб кетяпман, кўп нон ейиш зарарли, —деди Шоира қўлидаги бир бурда нонни дастурхонга қайтиб қўяркан.
Атрофдан чигирткаларнинг овози келар, сокин, гўзал бир тун бошланиб келаётган эди. Сукунатни турмуш ўртоғининг босиқ овози бузди
—Нон зарар деб ким айтди? Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром дейиш тўғримас. Буғдой Жаннатдан чиққан. У инсонларга зарар бериши мумкин эмас. Ёқдими, еявер!
Шоира турмуш ўртоғининг ҳамма ходисаларни  ислом қоидалари асосида ўлчашини билгани учун баҳслашишни истамади. Мактаб ёшига етиб қолган невара қизига савол берган бўлиб мавзуни ўзгартирди...

—Биз борайлик, Самир, яхши ўтирган экансизлар.
—Ётиб қолинглар, ада,— ҳар доимгидек ялинди ўғли.
—Ойижон, бир кечагина қолинг,-деди келини.
Эр--хотин иш бошланганини, унинг уйидан қатнаш ноқулай эканини айтиб дастурхонга фотиҳа ўқидилар
Дарвозага яқинлашганида ўғли қўлига елим халта тутқазди.
—Онам, бояги нон, эрталаб чой ичасиз!
—Йўқ ололмайман, буни қудам қизи учун, сизлар учун олиб келган! —қўлини қайтарди аёл.
—Ойижон, тўхтанг, нонни жуфт қилиб олиб кетинг! Биламан,  танлаб нон ейсиз. Шу ноннинг таъми оғзизга ёқди. Елим халтани очиб иккинчи нонни ҳам сола бошлади келини.
Шоира зўрға битта патирни олиб, иккинчисини қатъий рад этди.
—Майли, болам, нондан катта бўлмай! Аммо уйига келиб ҳам ўғли берган нондан еёлмади, назарида, бировнинг насибасини ўғирлаб келгандек бўлаверди.

Орадан бир кун ўтиб тонгда Самир телефон қилди.
—Онам, чой ичмай туринг, бирга нонушта қиламиз. Сизга чиғатой патир билан қаймоқ олиб кетяпман!
— Ўзим ўргилай, тезроқ келақол, сани топганинг манга ҳалол, болам! Қувониб кетди аёл телефонни ўчирар экан. Тошкентнинг у бурчагидан бу бурчагига тўртта нон учун бориб келган, уни ўзидан яхши билган ўғлини янаям яхши кўриб кетди у!
Алҳамдулиллаҳ!

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
7,38000374
Video
https://t.me/ijod_sehri21

Ассалому алайкум, хайрли тонг.

Роббим!
Дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, ҳомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солиҳ жуфтлар насиб этгин!

Роббим!
Бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини,
кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимизданда хайрлироғини насиб айла!

Роббим!
Сендан ҳалол ризқ, нафли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз.
Илмимизни зиёда эт!
Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки...
Тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва муҳаббат эгаллаб олсин!
Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун ҳам Илм бер!
Ихлос бер! Тақво бер!

Роббим !
Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга эшиттир!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир!
Тоатинг йўлида, бизни амал қилдир!
Роҳматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб қўй!
Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!

https://t.me/ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21
9,78000185
Ўргимчак тўри

20-қисм

Қайнонам  олислаб кетган варракларга қараб оҳиста гап бошлайди.
—Ижтимоий тармоқлар ўргимчак тўрига ўхшайди. Жудаям тўғри таъриф. Қуръонда шундай оят бор экан

"Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди"
Аллоҳ таоло ўргимчак уясини “энг заиф уй” деяпди. Бу заифлик моддий ва маънавий кўринишда экан.
Ўргимчак уясида уй учун керак бўлган буюмларнинг ўзи йўқ. Унда хотиржамлик, сокинлик деган нарсалар йўқ. Биласизми, урғочи ўргимчак эркаги билан бирга бўлгандан  сўнг эркагини ўлдириб, ейди. Болалари тухумдан чиққанидан сўнг бир-бирини ейди. Урғочи ўргимчак ўлжани овлаш, эркагини чақириш учун уя тўқийди. Бу маънавий жиҳатдан энг заиф уй эканига мисол. Барча ишни аёл ўргимчак бажаряпди.
Ўргимчак уясининг ипи майин ипак бўлиб, унда яшовчини иссиқ-совуқдан сақлолмайди, соябонлик қилолмайди, ёмғир ва қордан пана қилолмайди, қаттиқ шамолдан тўсолмайди, ўргимчакни қуш каби душманларидан қутқаролмайди. Буниси моддий жиҳатдан энг заиф уй эканига мисолдир...
Кўз олдимдан бир лаҳзагина Аллоҳ билдириб қўйган ҳақиқатлар ўта бошлади...
Ҳа, чиндан ҳам ўргимчак тўри энг заиф, шу билан бирга энг қўрқинчли тўр! Ўзи асрасин.

Беихтиёр овозимни чиқариб дуо қилдим.
—Мени ўз ҳолимга ташлаб қўймаганинг учун, шукр, Роббим!

Тугади.

Феруза Салходжаева

7.10.2026. Тонги соат 6:50. Ўнқўрғон.

https://t.me/ijod_sehri21
2,79000582
Ўргимчак тўри

19-қисм

Боягина қучоқлашиб турган аёл зумда таҳдид қилишга ўтиб кетди. Қандай иккиюламачилик.

Олдимдан каттагина машина шитоб билан ўтди. Уни ҳозиргина калтак еган ожиза бир  аёл бошқариб кетарди...
Ҳа  Муслимка Баҳодир менинг қошимда виқорини, ҳайбатини, гўзаллигини йўқотиб қўйган эди. Ёлғончи эди у. Мен каби содда аёлларни алдаган, ичига шайтоний ғулғула солиб қўйган, нафсини уйғотган, қанча оилаларнинг ажрашишига сабаб бўлган маккора эди у. Шу пайтгача қўлини учини теккизмаган, ҳамиша кўнглимга қараб гапирадиган меҳрибон турмуш ўртоғим кўз олдимга келиб йиғлаб юбордим.
Кейин онамга қўнғироқ қилдим.
—Ойииии. Гапиролмай қолдим. Йиғи бўғзимни куйдириб келар, овозим чиқмасди.
—Гапира қол, болам, қаердасан? Онам жонсарак эди.
—Ойи, уйимга кетаман.
Онам бироз тин олиб, жавоб берди.
—Тўғри қиласан! Болаларингни кийинтириб тураман. Келақол!
—Йўқ, шу ердан кетаман, болаларни ортимдан олиб бора оласизми?!
—Хўп, болам, хўп, ўзимнинг ақлли қизим. Уйингга бора қол, ким хато қилмабди, болам?! Беайб парвардигор.
Яёв кетдим. Бу томонлар келинлик уйимга яқин. Бунинг устига қор ёғмоқда. Кечагина ёзнинг жазирамасига бардош бера олмай соя излаб юрган одамлар бугун иссиқ уйига ошиқмоқда. Оиласи бағрига. Тинчлик, хотиржамлик масканига...
Мана бизнинг ўймакор дарвозамиз. Шу пайтда уни ўпгим келиб кетди. Муздеккина бағрида ҳаловат бор эшигимиз кундузи ёпилмайди. Боя Муслима йиғлаб-сиқтаб, эрини ижара  уйга киргизмаётгани ҳақида гапирганди. Дўконигача топиб келиб пул талаб қиладиган, ожизанинг пулига кун кўрадиган номард эркак олдида  камтаргина, меҳнаткаш,  оилапарвар,  эримнинг қадри осмонларча кўтарилиб кетганди.. Остонадан ҳатлай деганимда  ортимдан  акамнинг машинаси келиб тўхтади. Болажонларим отилиб тушиб, менга ҳам қарамай уйга югуриб кириб кетди. Онаизорим  эса тезгина уловга ўтириб қўли билан "Хайр!" ишорасини қилди. Машина ортига бурилиб кўздан ғойиб бўлди. Минг ҳижолат билан ичкарига қадам босар эканман  эски русумдаги ойнаванд пешайвондан қайнонамнинг бағрида ўтирган болаларимни яққол кўрдим. Кўзимдан ёш юмалади. Тезлашиб кетган лайлакқор остида қунишиб турарканман ортимдан
—Нега совуқда турибсан, кирмайсанми? —деган овоз келди.
Таниш овоздан ялт этиб ўгирилдим.
—Ботир ака, мени кечирдингизми?
—Ўзи нима қилгандинг?—кулди эрим. Кўнглим ёришиб кетди.
—Қорнинг чиройлилигини қаранг.
—Нимасини айтасан, қиш ҳам келди, хайрли бўлсин—деди Ботир акам.
Пешайвоннинг деразаси тақиллади. Қайнонам бизларни ичкарига чорлаётган эди.
Деярли югуриб кирдим, ўзимни ойижонимнинг бағрига отдим.
Худди орадан ҳеч гап ўтмагандек кутиб олди қайнонам.
Нима дейишимни билмай
—Чой ичасизми? —дебман.
—Ичамиз, юринглар, болаларга ширинлик бераман, —деди ойижон.
Ҳаммаёқ менсиз ҳам саранжом эди. Идиш-товоқлар ҳам, ҳовли-жойлар  ҳам жой-жойида, уйда гард йўқ. Менсиз ҳам куни ўтар экан бошқаларнинг. Ўзимга катта баҳо бериб юборибман. Энди сезибман, аёлнинг ҳаловати ўртоғининг уйида бўлар экан. Сабаби неча кундан бери кўнглимни еб ётган ғашлик бир зумда тарқаб кетганди. Ўша куни Инстаграмни бутунлай ўчириб ташладим. Унинг ўрнига фойдали илм ўрганишга , турмуш ўртоғимнинг, қайнонамнинг дуосини олишга қарор қилдим.
Отам анча вақтгача аразлаб юрди, кейин яна ҳаммаси аввалгидек изига тушиб кетди.
Ҳозир  эшикдан кириши билан онасини йўқлайдиган гул бермаса ҳам, нигоҳидан меҳр ёғиладиган, тайёрлаган овқатларимни шошиб-пишиб, мақтаб ейдиган, хўриллатиб чой ичадиган турмуш ўртоғимга тикилиб ўтирар эканман, шу одам Аллоҳимнинг менга берган туҳфаси эканлигига ич-ичимдан иймон келтираман. Тақдиримдан эса розиман.

Қишнинг қаҳратонлари
чекиниб,  келинчак баҳор атрофга ўз сепини ёйган бир кунлари турмуш ўртоғим билан болаларни варрак учиришга олиб бордик. Фарзандларим билан баравар яйраётган Ботир акам олдимдан ўтар экан,
—Рисолат, видеога олмайсанми? —деди.
—Йўқ, —дедим бош чайқаб.
—Шунчаки, завқ олмоқчиман. Ҳаммасини хотираларим қаърига муҳрлаб қўяман!
Бир марта блогер бўлмоқчи бўлганим етади,—дейман қайнонамнинг пинжига суқилиб.

Давоми бор

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21
2,74000244
Video
Ассалому Алайкум! 

Хайрли тонг.

Аллоҳим берган яна бир кунингиз сиз ўйлаганданда чиройли бўлишини тилайман!
Аллоҳ раҳмат-у барокат уруғларини оилангизга ҳадя этсин!

Савобларга тўлиб яшанг, қадрдонларим! 
Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин!

Эрта тонгда ненеки ният қилган бўлсангиз, ижобат бўлсин.
Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин.

Тани соғлик, хотиржамлик, кенг феъл,  кетмас давлат тилайман.

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21
5,5400098
Диққат, чегирма


"Ўргимчак тўри" асари тугатилди. Бир нафасда барчасини ўқишни истайдиганлар беш  минг сўмни

5614681215971320

картага ташланг ва скриншот қилиб

@Salxodjayeva.га юборинг.

Сотув икки кундан кейин тўхтатилади

Ижодимизни қўллаб-қувватлаганиз учун миннатдормиз.

https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
4,8200091
Ўргимчак тўри

18—қисм

—Берасан! Қани бермай кўр-чи? Эртагаёқ шармандангни чиқараман. Қўлимда шунақанги зўр расмларинг боркиии. Эркак овозини баралла қўйиб кулди, кейин эшикни қулфлади чоғи, ниманидир шиқирлатди яна овозининг борича кула бошлади.
—Яхшиликча пулни чўз. Ҳар доимгидек менинг улушимни берда, бахтиёр оила ҳақидаги сафсатангни жойлайвер. Мен тайёрман. Жон деб севимли, мард эркак ролини ўйнаб бераман! Қойилмақом қилиб.
Парда ортида ўтирар эканман, қимирлашга ҳам қўрқар, музлаб қолгандим. Қаердан ҳам шу дўконни излаб келдим. Худли даҳшатли кино кўраётгандек эдим.
—Сиз билан ажрашаман, —деди аёл йиғлаб.
—Вой, қўрқиб кетдим, қонуний хотиним бўлсанг ҳам майли экан. Неча марта талоқ тушгани худога аён, барибир, ҳар сафар итдек ялиниб қайтиб келгансан. Мен кетсам, рекламаларинг тақа-тақ тўхтайди, ҳеч ким кўрмайди сени. Бўла қол, пулимни бер! Кейин пул излади чоғи,  тарақа-туруқ овозлар кела бошлади.  Тополмади шекилли эркак ёввойи овозда ўшқира кетди.
—Менга қара, ё ҳозироқ айтган пулимни берасан, ёки шу ердан ўлигинг чиқади.
—Йўқ пул, номард, бор-йўғимни тугатдинг-ку?! Қаердан ҳам сени учратган эканман. Умримни ҳазон қилдинг. Муслимка йиғлай бошлади.
Кейин унинг "Торт қўлингни, ифлос!" —деган ёввойи чинқириғи эшитилди.
Эркак севимли блогеримни ураётган эди.
—Юзингга урмайман! Одамларга ҳали кўп бахтли ҳаёт намойиш қилишимиз лозим. Ҳар доимгидек кўкармайдиган жойингдан калтак ейсан. Бу хонага камера қўйдираман деб овора бўлма, барибир, синдириб кетаман.
Муслимка юракни эзиб йиғларди. Эркак кетди. Эшиклар зардали ёпилар экан, машинанинг  очилганини билдирувчи сигнал ҳам қулоғимга кириб келди. Секин мўраладим. Одам қиёфасидаги ҳайвон аллақачон даф бўлган, Муслимка чўк тушганча икки юзи билан кафтини тўсиб изиллаб йиғлар, рўмоли ерда ётар,  қўнғир сочлари тўзғиб кетганди.
Нима қилишимни, қандай овутишимни билмасдим. Аллоҳим менга улкан сабоқ берган, ўз кўзим билан кўрганларимнинг атрофимдагиларнинг мингта насиҳатидан кучли таъсир қилганди.
Секин Муслиманинг ёнига ўтирдим, авайлаб бағримга босдим.
—Сизни жудаям яхши кўраман, —дедим нима қилишни билмай. У маҳкам қучоқлаб олди-ю бўғзидаги йиғисини қўйиб юборди.
Икки бегона аёл опа-сингилдек қучоқлашиб турардик.
—Шу ифлосни деб ота-онамдан кечдим. Қиз бола бўла туриб тўй кўрмай турмуш қурдим. Кундошимнинг тўртта боласини тирик етим қилиб, қайнонамнинг қарғишига қолдим. Итдек ишлаб, ҳамма пулимни қўш қўллаб тутқаздим эвазига доим калтак едим...
У кўп гапирди. Мен ҳавас қилган ҳаётнинг чиркин, кир, ярамас томонларини очиб ташлар экан секин сўрардим.
—Гуллар-чи?! Катта-катта гуллар.
—Улар ҳам реклама эди. Шартномам бор эди. Уйга тўрт нон олиб келмайдиган одам менга гул берадими?
Ҳаммаси ёлғон, ҳаммаси...
Шууримга "Демак топган пуллари ҳам ҳаром!" деган даҳшатли ўй келди. У ичимдагини сезиб тургандек.
—Билмадим, топган пулим ҳалолми, йўқми, аммо ҳеч нарса орттира олмадим, машинамнинг кредити мен еб битиряпди, —деди. Бироздан сўнг бурчакдаги  стол устида турган графиндан сув қуйиб ичди, кейин рўмолини қўлига олди.
—Дўконни ёпаман, —деди бўйи баравар турган,  ойнанинг олдига бориб  рўмолини ўради, пардозини янгилади.
—Сизга дўконни беркитаман дедии —деб қайтарди у
Бу "Кет!" дегани эди. Энди тушунибман. Ҳалиям ўзимда эмасдим.
—Ҳа, ҳа, —дедим кўзим билан сумкамни излаб.
—Айтганча, бу ерда кўрганларингизни бировга айтманг. Ҳали ярашиб кетишимиз мумкин. Агар бир гап эшитсам, сизни судга бераман! У яна  боя —илк кўрганимдаги қаҳрли нигоҳларини қадаб турарди.
—Хавотир олманг, —дедим эшикка қараб юрар эканман
Кўчага чиқсам, қор учқунлаяпди. Ҳаво совуб кетибди. Боя ёмғир ёғадиган бўлиб турганди, устим ҳам юпунроқ эди.  Соат неча бўлди экан?  Сумкамни очиб телефонимга қарадим. Овозсиз режимга ўтказиб қўйгандим. Онам ўн уч марта қўнғироқ қилибди. Оҳ, онажонима! Сиз ҳақ экансиз! Бунчалар лақма бўлмасам? Шуми мен орзу қилган ҳаёт?! Шуми мен ҳавас қилган аёл? Эримни солиштиравериб чарчаб кетганим қаҳрамон эркак шуми? Одам эмас қонхўр маҳлуқ-ку бу!

Давоми бор

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21
4,89000455
Photo1/2
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.

Хайрли тонг, яхшилар.

Аллоҳим берган яна
бир кунингиз сиз
ўйлаганданда чиройли
бўлишини тилайман!

Меҳрибрн Роббим  оилангизга раҳмату барокатлар ёғдирсин.

Савобли амалларга тўла кун бўлсин.
Барчангизни  Роббим ўз паноҳида асрасин!

Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз, ижобат бўлсин.
Кунингиз тинч, хотиржам ўтсин.

https://t.me/ijod_sehri21
4,68000116
Диққат, чегирма


"Ўргимчак тўри" асари тугатилди. Бир нафасда барчасини ўқишни истайдиганлар беш  минг сўмни

5614681215971320

картага ташланг ва скриншот қилиб

@Salxodjayeva.га юборинг.

Сотув икки кундан кейин тўхтатилади

Ижодимизни қўллаб-қувватлаганиз учун миннатдормиз.

https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
5,1400070
Ўргимчак тўри

17—қисм

Бир ҳафта бўлди ҳамки, у томондан ҳеч ким хабар олмади. Ўзим ҳам қўнғироқ қилмадим. Бунинг устига отамнинг
—Болаларини соғиниб келса, эшикдан киргизмайман, —дея қиладиган хитоблари ортидан "янграйдиган" сўкишлардан безор бўлдим. Ўғлим тўполон қилса ҳам, қизим келинойимнинг қизи билан ўйинчоқ талашса ҳам "Отасига ўхшайди!" деган ҳақоратомуз сўз ишлатиладиган бўлди. Шу кунларда бир нарсани тушундим. Мен эл ичра таниламан деб ота уйимда эримнинг обрўсини тўкиб қўйгандим. Минг афсуски, ўзимнинг ҳам. Энди онамнинг тиззасига бош қўйиб ётишлар йўқ. Аввалги иззату ҳурматлар ҳам. Шундай бўлса ҳам пайтдан фойдаланиб ижтимоий тармоққа  нимадирлар жойлагим келарди.
Севимли блогерим Муслимка Баҳодир ҳам ғалати-ғалати постлар жойлайдиган бўлган, баъзи гаплари билан  оиласининг  нотинчлигини сездириб қўярди. Одамлар изоҳларда унинг пиар қилаётганини таъкидлаб ўтар, айблар эдилар.
Жудаям сиқилиб кетдим. Онамдан рухсат олиб Муслимка Баҳодир очган  янги кийим дўконини кўриб келмоқчи бўлдим. Энди у чет элдан келтирган  либосларини ўзи кийиб кўрсатиб, сотар эди.
Ўша куни  унинг шаҳар марказидаги дўконини бир амаллаб топиб бордим. Дўкон негадир ҳувиллаб ётар, одам йўқ эди. Ичкарида бир аёл тик турганча аллақандай кўйлакка дазмол қиларди. Одам кирганини сездириб, йўталиб қўйдим.
Аёл ўгрилмай ишини қилаверди. Мен ҳам илгичлардаги либосларни кўздан кечирар эканман, нархларини кўриб, капалагим учиб кетарди.
Ортимдан сал зардалироқ овоз келди.
—Келинг, нима излаяпсиз?
Бу овоз?! Жудаям таниш эди. Наҳотки?! Ортимга ўгрилдим. Қаршимда Муслимка Баҳодирнинг ўзгинаси  турарди. Аммо нигоҳлари бунча қаҳрли?! Бир кўрганимдаёқ юрагим увишиб кетгандек бўлди.
—Вой, ман сизни кўришни, бир марта бўлсаям кўришни жудаям орзу қилардим. У билан кўришиш учун қўл узатдим. Ҳозир маҳкам бағрига босади деб ўйладимми. У  эса тисарилиб,
қўлини номига чўзди.
—Яхшимисиз?
—Шукур, сизни анчадан бери— биринчи марта инстаграм очганиздан буён кузатаман, ҳавас қиламан, тўғриси, бу ерга ҳам сизни бир марта бўлса ҳам кўриш учун келгандим.
У бунақа мақтовларни эшитавериб пишиб кетганмиди,  ёки гапларим ёқмадими, ё кайфияти йўқмиди, ҳар ҳолда энсаси қотиб нари кетди.

Мен бўлса, ортидан эргашдим.
—Мен ҳам худди сиздек саҳифа очгандим, эрим рухсат бермади. Хозир ота уйимдаман. Яхши бўлди сизни кўрганим, илтимос, айтинг нима қилсам турмуш ўртоғим сизникига ўхшаб қўллаб-қувватлайди?
Чин юракдан сўрадим ва жавобини сабрсизлик билан кута бошладим.
—Мани эримга ит ўхшасин! —деди у нафрат билан. Қўлидаги кўйлакни бир силтаб илгичка жойлар экан.
—Ифлос, альфонс, бор-йўғимни шилиб, ўйнашига олиб бориб берди. Шу ифлосни одам қиламан деб, ҳамма жойга олиб бордим. Биринчи хотини айтганди-я "Қиз бола экансиз, ҳали тенгингизни топасиз, бу дангаса, ишёқмас одам, бахтсиз қилади сизни," деб. Кундош-да,алам қилганидан  гапиряпди деб ўйлабман. Бечора чин юракдан айтган экан. Оғзим очилиб, қотиб қолгандим.
—Ҳа, нега анқайиб қолдингиз? Шу лаҳзаларда рост гапиряпман. Ўзимни бахтли кўрсатганим билан, аслида, ғирт бахтсиз эдим. Эрим билан тушган ўша видеоларимнинг ҳаммаси учун ўзиэ пул тўлаганман. Саёҳатларнинг ҳаммаси рекламалардан топган пулларим эди. Ҳалигача ўз шахсий уйим йўқ. Ҳамма пулимни янги хотинчасига олиб бориб бераркан, мараз. Устимдан роса кулди ифлос. Онасини билмаган мени биладими? Ёлғиз ўғил бўлсаям бир ойда бир кўргани бормайди. Онаси мени қабул қилмади. Катта келинини яхши кўраркан. У хотин ҳам бола-чақаси билан қайнонамнинг уйидан чиқмади...

Аслида, мен дардимни айтмоқчи эдим, аммо севимли блогерим ўзи яхши танимаган билмаган мендек бегонага дам йиғлаб, дам истеҳзоли кулиб, қарғаб тўкилаётган эди. Шу пайт кўзи ойнаванд бинонинг ташқарисига тушиб қолди.
—Сиз мана бу ерга кириб туринг, ёки чиқиб кетинг, мен у билан яхшилаб гаплашиб олай. Беихтиёр, кўйлак киядиган парда ортига ўтиб кетдим.
Эшик очилгани сезилмади-ю  аммо дағал бир овоз эшитилди.
—Пулни тайёрлаб қўйдингми?
Муслимканинг овози ёнгинамдан келди.
—Пул йўқ. Энди бир тийин ҳам бермайман. Овора бўлманг.

Давоми бор

Феруза Салходжаева


https://t.me/ijod_sehri21
5,38000447

Showing 30 of 88 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) Telegram kanali nima haqida?+

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) (@ijod_sehri21) — tgdio da Desi kontenti toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 13 780 obunachi bor.

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) (@ijod_sehri21) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @ijod_sehri21 ga bepul obuna bo‘ling.

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) yaxshi Desi kontenti kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 13 780 obunachi bor. O‘xshash Desi kontenti kanallar bilan solishtiring.

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @ijod_sehri21 sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.