1/2Кийимларнинг ранги (иккинчи мақола)
عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرْبُوعًا، وَقَدْ رَأَيْتُهُ فِي حُلَّةٍ حَمْرَاءَ، مَا رَأَيْتُ شَيْئًا أَحْسَنَ مِنْهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қоматли эдилар. Батаҳқиқ, мен у зотни қизил сарпода кўрдим. Ундан кўра гўзалроқ нарсани ҳеч кўрмаганман».
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Биз «сарпо» деб таржима қилган сўз араб тилида «ҳуллатун» деб келган. Ажнабийларда пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўплами костюм дейилгани каби арабларда икки бўлакдан иборат кийим ҳуллатун дейилади. Биздаги «сарпо» сўзи асли форсча бўлиб, сар – бош, по – оёқ, иккиси қўшилиб, бошдан-оёқ маъносини билдиради. Шунинг учун биз айнан ушбу бирикмани ихтиёр қилдик.
Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишлари васф қилинмоқда.
1. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қоматли эдилар».
Яъни, бўйлари паст ҳам эмас, ўта баланд ҳам эмас эди.
2. «Батаҳқиқ, мен у зотни қизил сарпода кўрдим».
Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошдан-оёқ қизил рангдаги кийим кийган ҳолатлари ҳам бўлган.
3. «Ундан кўра гўзалроқ нарсани ҳеч кўрмаганман».
Яъни, «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизил сарпо кийиб турганларидаги гўзал ҳолатга ўхшаш ҳолатларини умримда ҳеч кўрмаганман».
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 5 январдаги 03-07/16-сонли хулосаси
🕋 @islomuz












