Muslimaat.uz Telegram channel photo

Muslimaat.uz

@muslimaatuzPublic Channel

Ўзбекзабон муслималар саҳифаси. Сайт: www.muslimaat.uz Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Мурожаат учун: @muslimaatuzbot Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot

Dino‘zbekOʻzbekiston

479

Last views

51.6k (51,583 subscribers)
A'zolar
—
Rating
71
Total Posts
Oct 20, 2026, 10:50 AM
Yangilangan
Mar 28, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameMuslimaat.uz
Username@muslimaatuz
CategoryDin
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar51,583
Channel TypePublic Channel
Created28-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 2 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#224242-59
Til reytingi
#1214-3
Toifa reytingi
#4409O'zgarish yo'q

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 51.6K30 Days growth: -2770.5%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202651,860
22:09:202651,860
23:09:202651,860
24:09:202651,860
25:09:202651,763
26:09:202651,763
27:09:202651,763
28:09:202651,763
29:09:202651,763
30:09:202651,763
01:10:202651,763
02:10:202651,763
03:10:202651,763
04:10:202651,763
05:10:202651,763
06:10:202651,763
07:10:202651,763
08:10:202651,763
09:10:202651,763
10:10:202651,763
11:10:202651,763
12:10:202651,414
13:10:202651,414
14:10:202651,414
15:10:202651,414
16:10:202651,414
17:10:202651,414
18:10:202651,414
19:10:202651,414
20:10:202651,583
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:202654,034
Week of 30:03:202653,772
Week of 06:04:202653,601
Week of 13:04:202653,246
Week of 20:04:202653,013
Week of 27:04:202653,013
Week of 04:05:202652,758
Week of 11:05:202652,758
Week of 18:05:202652,758
Week of 25:05:202653,552
Week of 01:06:202653,401
Week of 08:06:202653,250
Week of 15:06:202653,250
Week of 22:06:202653,736
Week of 29:06:202653,736
Week of 06:07:202653,736
Week of 13:07:202653,373
Week of 20:07:202652,987
Week of 27:07:202652,795
Week of 03:08:202652,795
Week of 10:08:202652,468
Week of 17:08:202652,468
Week of 24:08:202652,271
Week of 31:08:202652,070
Week of 07:09:202652,070
Week of 14:09:202651,860
Week of 21:09:202651,763
Week of 28:09:202651,763
Week of 05:10:202651,763
Week of 12:10:202651,414
Week of 19:10:202651,583
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202654,034
April 202653,013
May 202653,552
June 202653,736
July 202652,795
August 202652,271
September 202651,763
October 202651,583
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202651,583

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ35.4K
  2. #2❓Ҳозирда маҳаллаларда аёлларга сочларини турли хил уй анжомларига айир31.3K
  3. #3🕊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ29.8K
  4. #4🕊 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.27.7K
  5. #5🕊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ27.1K
  6. #6Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ25.8K
  7. #7🔔Эслатамиз!25.8K
  8. #8🕊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ25.2K
  9. #9Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ24.4K
  10. #10Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ23.9K

So'nggi postlar

Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

18-okt, 2026, 02:05

Photo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун якшанба
— 18 октябрь 2026
— 7 жумадул аввал 1448

Оналаримизга хушхабар:

✍️ Муҳаммад ибн Сулаймон: "Ўғил фарзандлар неъмат, қиз фарзандлар эса ҳасанотдир. Аллоҳ азза ва жалла неъмат учун ҳисоб қилади, ҳасанотларга ажр-мукофот беради", деди (Ибн Муфлиҳнинг "Адабуш шаръия" асаридан).

🤲Аллоҳим, ўғилларимизни ҳам, қизларимизни ҳам солиҳ ва солиҳалардан қилгин. Фарзандларимизни кўз қувончимиз, қалбимиз сурури, икки дунё саодатимизга сабабчи айлагин. Уларнинг солиҳ амалларини биз учун садақаи жория қилгин.
😀@Muslimaatuz
4790020
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

17-okt, 2026, 19:39

Media · open in Telegram
5,1400084
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

17-okt, 2026, 02:05

Photo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун шанба
— 17 октябрь 2026
— 6 жумадул аввал 1448

✍️ Ҳасан айтади: "Уламолар бўлмаганида одамларнинг ҳайвонлардан фарқлари қолмасди".

Ибн Сийрин деди: "Солиҳлар одобни худди илм ўргангандек ўрганар эдилар" ("Солиҳлар суҳбати" китобидан).

🤲Аллоҳим, бизларга илмни ҳам, одобни ҳам гўзал суратда насиб этгин. Уламоларимизнинг илми ва ҳикматларидан баҳраманд бўлишни, солиҳ зотлардан одоб-ахлоқ ўрганишни насиб айлагин.
😀@Muslimaatuz
16,70000277
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

16-okt, 2026, 20:15

Video
РИЗҚ САРОСИМАСИДАН САҚЛАНИШ ДУОСИ

Аллоҳумма ижъал авсаъа ризқика ъалайя ъинда кибари синний ванқитоъи умрий.

Маъноси: «Ё Аллоҳ! Энг мўл ризқимни кексайган вақтимда, умримнинг охирида бер!»
Шарҳ: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу муборак ҳадисларида: «Энг мўл ризқимни кексайган пайтим ва умримнинг ниҳоясида бер», деб дуо қилганлар. Бунинг сири эса бундай: кексалик пайтида инсон умрим тугамоқда, дея ризқ саросимасига тушади ва Ҳақдан ғофил бўлиб, Аллоҳга тавaжжуҳ қилолмайди.
Бу муборак дуо бизга дарсдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бутун ҳаётларида Аллоҳга тўлиқ таважжуҳ қилганлар ва бунга моне бўладиган барча нарсадан Аллоҳга сиғинганлар. Бу муборак дуода ризқ саросимасини бартараф қилиш, ҳузур ила Ҳаққа руҳни таслим этиш сўралган. Буни ҳаммамиз кўз олдимизда тутишимиз лозим. Дунёнинг битмас-туганмас изтиробларига ва ризқ тўплашга берилиб кетиб, Ҳаққа таважжуҳ қилмаслик буюк фитнадир. Бу муборак дуо фоний дунёдан хотиржам айрилишимиз учун гўзал ўгитдир.
😀@Muslimaatuz
11,70000208
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

16-okt, 2026, 14:44

Photo
🌸Нима учун эҳром ва кафан оқ рангда бўлади?

Биз шуни кўп кузатамизки, ҳажга борган кишиларнинг эҳроми ва вафот этган кишиларнинг кафани ҳам оқ рангда бўлади. Савол шундай: нега кафан ва эҳром оқ рангда?
🌸 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймБу ерда оқ матонинг афзаллиги ҳақида гап кетяпти, холос. Ҳажга боргандаги эҳром ёки бир мўмин-мусулмон инсон вафот этганида уни кафанлаш учун ишлатиладиган матонинг оқ бўлиши фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бошқа рангдаги матолардан эҳром ёки кафан қилиш жоиз. Баъзилар шундай қилади ҳам. Мисол учун, Доғистондаги Шофеъий мазҳабидаги диндош биродарларимиз ўлганларни яшил рангли матода кафанлашади ва «аҳли жаннатнинг кийими яшил рангда бўлади, шунинг умидида бизўлганларимизни яшил матога кафанлаймиз» деган фикрни олға суришади.Шунингдек, ҳаж ёки умрага борган одам оқ рангдан бошқа рангдаги матодан эҳром боғлаши жоиз, лекин оқ бўлиши афзал ҳисобланади. Бу маъно Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган.«Сунан» эгалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кийимларингизнинг хайрлиси оқдир. Бас, ўликларингизни унга кафанланглар ва тирикларингизга кийгазинглар», деганлар».Шунинг учун, афзалини қилиш маъносида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур ҳадисларига амал қилиш учун оқ рангли матодан эҳром қилинади ва вафот этган мўмин-мусулмонларни оқ рангли матога кафанланади.
Валлоҳу аълам.
“Зикр аҳлидан сўранг” китоби, 2-жуз
😀@Muslimaatuz
11,60000223
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

16-okt, 2026, 02:05

Photo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ЖУМА🌺
— 16 октябрь 2026
— 5 жумадул аввал 1448

"Шукр неъматнинг жиловидир, уни маҳкам сақлагин. Агар жилов ечилиб кетса, неъматлар ҳар томонга сочилиб кетади".
✍️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🤲 Аллоҳим, бизларга берган барча неъматларинг учун Сенга беадад ҳамд ва шукрлар бўлсин. Бизга ато этган неъматларингни баракали ва зиёда қилгин, уларни қадрлашни ва тўғри йўлда ишлатишни насиб этгин.
😀@Muslimaatuz
24,40000261
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

16-okt, 2026, 01:31

Video
Биррул волидайн — ота-онага яхшилик қилиш...
Бу ёпилмайдиган тавфиқ эшиги, қуримайдиган барака дарёси ва Аллоҳнинг розилигига элтувчи гўзал амаллардан биридир.
Ота-онанинг дуосини олиш бахт, кўнглини шод этиш саодат, хизматларида бўлиш эса улуғ неъматдир. Муборак жума кунида ота-онамизга меҳр кўрсатишни, уларнинг ҳаққига дуо қилишни ва розиликларини олишни унутмайлик.

🤲 Аллоҳим, ота-онамизга сиҳат-саломатлик, узоқ ва баракали умр ато этгин. Бизларни эса уларнинг розилигини топган солиҳ фарзандлардан қилгин. Вафот этган ота-оналаримизни раҳматингга олгин, қабрларини нурга тўлдиргин.
😀@Muslimaatuz
16,90000177
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

15-okt, 2026, 20:46

Video
❓ АСР ва ШОМ орасида ҚУРЪОН ўқиб бўлмайдими?

👾 Видеони охиригача кўринг, жавобини билиб оласиз.
😀@Muslimaatuz
11,80000148
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

15-okt, 2026, 12:40

Media · open in Telegram
12,30000153
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

15-okt, 2026, 10:28

Photo
🎼 «МУҲАББАТНОМА» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

🎶 Миллий санъатимиз ва мақом ижрочилигига меҳр қўйган истеъдодли опа-сингилларимиз иштирокида ўтказилган «Муҳаббатнома» танлови ўз ниҳоясига етди!

Танловда ўз истеъдоди, овози ва миллий санъатга бўлган муҳаббатини намоён этган иштирокчиларимиздан 5️⃣ нафари ғолиб бўлдилар:

1. Муслимахон Сайидхўжаева
2. Уммигулсум Ўзбекова
3. Гулaсал Бахтиёрова
4. Дилафруз Жавлонбек қизи
5. Райҳона Оқибжон қизи

Иштирокчиларимиз томонидан танлов талаблари тўлиқ бажарилмади. Шу сабаб уларнинг ижро маҳоратига қараб ғолибларни аниқладик.

🌸Барча иштирокчиларни самимий қутлаймиз! Келгусида барчангизга янги ижодий ютуқлар ва катта саҳналарни забт этишингизни тилаймиз!
😀@Muslimaatuz
11,60000105
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

15-okt, 2026, 02:25

Photo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун пайшанба
— 15 октябрь 2026
— 4 жумадул аввал 1448

✍️Луқмони Ҳаким: "Уч тоифа уч нарсадан билинади: ҳалим — фақат ғазаб чиққанда, шижоатли — урушда, биродар — ҳожат тушганда", деган.

✍️Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Илмни ўрганинглар. Илм учун сокинлик ва ҳалимликни ўрганинглар", деган.

🤲Аллоҳим, бизларга фойдали илм, гўзал хулқ ва ҳалимлик ато этгин. Қалбларимизни кибрдан, тилларимизни ёмон сўздан, нафсимизни ғазаб ва шошқалоқликдан поклагин. Бизларга илм билан амал қилишни, ҳар бир ҳолатда сабр қилишни насиб этгин.
😀@Muslimaatuz
21,20000287
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

14-okt, 2026, 12:55

Атрофимиз неъматларга тўла. Аммо баъзан уларнинг ҳар бири ҳаётимизда қанчалик муҳим эканини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Борининг қадри эса унга бошқача нигоҳ билан қараганимиздагина янада яққолроқ сезилади.

🌸 «Ҳиммат» кўрсатувини томоша қилинг. Балки бу самимий суҳбат сизга ҳам ҳаётингиздаги кўплаб неъматларни қайтадан кашф этиб, уларга чин дилдан шукр қилишга сабаб бўлар.

🎥 «Ҳиммат» — ҳаётга бошқача нигоҳ билан қарашга ундайдиган суҳбатлар.
😀@Muslimaatuz
Video Thumbnail
12,80000150
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

14-okt, 2026, 02:25

Photo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун чоршанба
— 14 октябрь 2026
— 3 жумадул аввал 1448

✍️ Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: "Яхшилик мол ва боланинг кўп бўлишида эмас. Яхшилик илм ва ҳилмнинг кўплигида ва Аллоҳ таолонинг ибодати ила мақтанмасликдадир. Яхшилик қилса, Аллоҳ таолога ҳамд айтиш, ёмонлик қилса, У Зотга истиғфор айтишдадир", деганлар.

🤲Аллоҳим, бизларга фойдали илм, гўзал хулқ ва кенг ҳилм ато этгин. Қалбларимизни дунё матоҳига ҳирс қўйишдан, амалларимиз билан кибрланишдан ва нафсимизга мағрур бўлишдан асрагин. Илмимизни манфаатли, амалларимизни холис, қалбларимизни шукр ва тақво билан обод қилгин.
😀@Muslimaatuz
23,90000305
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

13-okt, 2026, 02:20

Photo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун сешанба
— 13 октябрь 2026
— 2 жумадул аввал 1448

✍️ Ҳасан Басрий раҳматуллоҳу алайҳ: "Яхши гап амри маъруф, наҳйи мункар, ҳилму афв, кечирим ва ширин сўзлардан иборатдир", деган.

Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу: "Банда токи ҳилми жаҳлидан, сабри шаҳватидан устун бўлмагунча фикр эгаси даражасига ета олмайди. Бунга эса фақатгина илм қуввати ила етилади", деганлар.

🤲Аллоҳим, бизларга гўзал хулқ, ширин сўз, кенг қалб ва мустаҳкам сабр ато этгин. Ҳилмимизни жаҳлимиздан, сабримизни нафсимиз ва шаҳватларимиздан устун қилгин. Жаҳолатдан, ғазабдан ва ёмон сўзлардан Ўзинг асрагин. Илмимизни зиёда, хулқимизни гўзал, амалларимизни холис қилгин.
😀@Muslimaatuz
25,80000313
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

12-okt, 2026, 20:03

Video
🤲 Таомдан кейинги дуо.

🎙Ҳазратимиздан эслатмалар
😀@Muslimaatuz
17,00000159
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

12-okt, 2026, 12:45

Photo
❓Қолдирган фарз намози бор киши нафл ўқиши мумкинми?
Савол: Қазо намозлари бўла туриб ишроқ, зуҳо, шукри вузуъ, яъни аҳорат намозларини ўқииш мумкинми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Қазо намозлари бўлатуриб ишроқ, зуҳо, шукри вузуъ ва бошқа нафл намозларни ўқиш жоиз. Аммо қазони ўқиган афзал.
Баъзи уламоларимиз қазоси бўлатуриб нафл намоз ўқиган кишиларни қарзи бўлатуриб садақа берган одамга ўхшатадилар.
Валлоҳу аълам. “Зикр аҳлидан сўранг” китоби, 2-жуз
😀@Muslimaatuz
17,80000233
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

12-okt, 2026, 06:55

Photo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун душанба
— 12 октябрь 2026
— 1 жумадул аввал 1448

🌙 Янги ой — жумадул аввал ойи муборак бўлсин!🌷

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, бундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

📿"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ"

"Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!"

🤲Аллоҳим, янги ойни барчамиз учун хайр-баракали айлагин. Иймонимизни мустаҳкам, ризқимизни кенг, қалбимизни хотиржам айласин. Ҳар бир кунимизни Ўзининг розилигига мувофиқ ўтказишни насиб этсин.

😀@Muslimaatuz
35,40000289
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-okt, 2026, 20:40

❓Сабр қилганлар нега ютқазмайди?

👉Ҳаёт синаб кўради… аммо охирида энг чиройли мукофотни беради.

🎙Ҳасанбой Аҳмаджонов

Тўлиғи: https://youtu.be/_KlGBdIvTGA?si=bVSmS74D-RuU83a8
😀@Muslimaatuz
Video Thumbnail
16,50000118
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-okt, 2026, 17:02

Media · open in Telegram
15,5000090
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-okt, 2026, 08:30

Video
📱 «Ҳилол-Нашр» — 15 йиллик маърифат ва муваффақият!

«Ҳилол-Нашр» нашриётининг 15 йиллик байрами бўлиб ўтди!

15 йилдан буён илм, маърифат ва маънавият йўлида хизмат қилиб келаётган нашриёт жамоасига янги ютуқлар, улкан зафарлар ва юксак марралар тилаймиз!
😀@Muslimaatuz
16,30000191
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-sen, 2026, 15:44

Photo
Салавотнинг самараси

Бўлган воқеа

Жума куни эди. Хожам билан бироз тортишиб қолгандик. У киши билан орамиз сал бузилса, дунёйим зулматга айланади. Ҳамма аёлда ҳам шундай бўлса керак. На қилган ишимда, на еган ошимда маза-матра сезаман. Ўша куни ҳам шу аҳволда эдим. Шарт турдим-да, юз-қўлимни ювдим, тирноқларимни олдим. Пешин намозигача Қуръон ўқидим. Энди юзта иброҳимия салавотини айтаман, шу салавотим тугагунча хожам қўнғироқ қилади ёки хабар юборади, дедим ўзимга ўзим. (Ишонинг, бу синалган услуб. Қачон бир муаммо пайдо бўлса, дарров иброҳимияни айтаман, ё ўзлари қўнғироқ қилади, ё "бисмиллаҳ" деб ўзим қўнғироқ қиламан. Қарабсизки, олам гулистон. Ҳабибимизга салавот йўллаш бир ибодат бўлса, аразлашганларни яраштириш учун зўр қўлланма ҳам.)

Хуллас, иброҳимия салавотини бошладим. Аммо ўзим билмайман, кўзим илинибди. Субҳоналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар... Шу орада мен учун бу дунёда ўзимдан ҳам севимлигим, Ҳабибимни тушимда кўрдим: мендан сал нал нарироқда, яшил тўнда, оқ саллада кетяптилар. Кимдир "Ана, Расулуллоҳ кетяптилар", деди. Ё Ҳабибим, ёлғиз кетаётган эдингиз. Сизга қарадим, аммо юзингизни кўролмадим... Мавлид ойи... Жума куни... Ё Роббим, Сен нақадар буюксан, менинг сўраганим нима эди-ю, менга фазлинг билан кўрсатганинг ким бўлди!? Майли, яқиндан, ёнларидан кўролмадим. Аммо кўрдим-ку Ҳабибимни, шунинг ўзи менга бу дунё лаззатларига бадал эмасми? Ҳа, айтганча кечга қолмай хожам билан ҳам ярашиб олдик.

Аллоҳим, Сенга Ўзингга лойиқ ҳамду санолар бўлсин, Ҳабибингга – менинг Ҳабибимга ўзидай гўзал салавот ва саломлар бўлсин!

Оиша Шодиёр қизи,
Чирчиқ шаҳар
😀
13,70000588
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-sen, 2026, 15:44

Photo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун пайшанба
— 10 сентябрь 2026
— 28 Рабиъул аввал 1448

🔖Абу Ҳамро розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

"Меърож кечаси осмонга кўтарилганимда Аршга "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ", деб ёзилганини кўрдим". (Қози Иёзнинг «Шифо» китобидан).

🤲Аллоҳим, қалбларимизни «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» калимаси ила мустаҳкам қил. Тавҳидда собитқадам қил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизни зиёда эт.
😀
17,30000262
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-sen, 2026, 15:44

Video
Дунёни кўз билан кўриш мумкин, аммо уни қалб кўзи билан англаш — бошқа бир неъмат…

«Ҳиммат» дастурининг навбатдаги меҳмони — ҳаёт йўлидаги ютуқларини санасангиз, саноқдан адашадиган, илм ва матонат билан ўз ўрнини топган инсон — филология фанлари доктори, профессор Мунáввара Қурбонова.

Бу суҳбатда ҳаётга бошқача нигоҳ, кучли ирода ва катта ютуқлар ортидаги ҳикояни кашф этасиз.
Ишонамиз, самимий суҳбатимиз сиз азиз томошабинларнинг ҳам қалбидан жой олади.

🎥 «Ҳиммат» — инсон ва унинг ҳаёт йўли ҳақида.
😀
11,90000125
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-sen, 2026, 15:44

Photo
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун чоршанба
— 9 сентябрь 2026
— 27 Рабиъул аввал 1448

🔖Абу Бакр розияллоҳу анҳу:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш — муздек сув оловни ўчиришдан-да тезроқ гуноҳни ўчиради. У зотга салом йўллаш эса, бир неча қулни озод қилишдан кўра афзалроқдир", деганлар. (Саҳовий. Қози Иёзнинг «Шифо» китобидан).

🤲Аллоҳим, тилимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтиш билан доимо зикрда қил. Салавотларимизни биз учун раҳмат, барака ва нажот бўлсин!
19,60000283
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-sen, 2026, 15:44

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида хотин-қизлар, хусусан, турмушга чиққан ва фарзандли аёлларнинг олий таълим (магистратура) олишини қўллаб-қувватлаш учун бир қатор муҳим имтиёзлар белгиланган.

Қуйида ушбу имтиёзлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари келтирилган:

1. Магистратура контракт пулларини давлат томонидан тўлаб берилиши
Бу энг катта имтиёз бўлиб, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳуқуқий асоси: Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли  https://lex.uz/docs/5899498 ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сонли  https://lex.uz/uz/docs/6156799.
Шартлари:
- Фақат давлат ОТМлари учун амал қилади (нодавлат ва хорижий ОТМлар бундан мустасно).
- Контракт суммаси қайтариб бермаслик шарти билан (грант каби) тўланади.
- Талабгор ҳар йили 15-сентабргача ўзи ўқиётган ОТМ ректори номига ариза бериши шарт.
- Магистратурага кириш учун хорижий тилни билиш даражаси ҳақидаги миллий ёки халқаро сертификат (IELTS, CEFR ва ҳ.к.) талаб этилади.

2. Оналар учун академик таътил ва ўқиш шаклини ўзгартириш
Фарзандли бўлган ёки ҳомиладор талаба аёллар учун ўқиш жараёнида танаффус олиш ёки қулайроқ тартибга ўтиш ҳуқуқи берилган.
- Академик таътил: Талаба аёллар ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътил олишлари мумкин. Бу даврда талаба сафидан чиқарилмайди.
- Таълим шаклини ўзгартириш: Академик таътилдан қайтгач ёки ўқиш давомида эҳтиёж туғилганда, талаба аёл ўз аризасига кўра ўқишни масофавий шаклига ўтказиши мумкин (агар мазкур йўналишда шундай шакл мавжуд бўлса).
Ҳуқуқий асоси: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сонли қарори билан тасдиқланган "Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги Низом".

3. Фоизсиз таълим кредитлари
Агар аёл магистратурада нодавлат ОТМда ўқиса ёки бошқа сабаб билан давлат грантини ололмаса, имтиёзли кредитдан фойдаланиши мумкин.
Шарти: Хотин-қизлар учун таълим кредити 7 йил муддатга фоизсиз (аслида фоизларни давлат тўлаб беради) берилади.
Ҳуқуқий асоси: Президентнинг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли  https://hudud24.uz/news/magistraturada-ukishda-khotin-kizlarga-beriladigan-imtiiozlar.

манба: http://Lex.uz/

😀
12,40000128
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-sen, 2026, 15:44

Video
🦷 Болаларда кариес нега тез ривожланади? Асосий сабаблар нимада?

Ширинликка ҳавас, оқсил етишмовчилиги ва нотўғри овқатланишнинг тишларга таъсири.

🎙Ҳабиба Исаходжаева,
Cтоматолог, Тошкент давлат тиббиёт университети Стомотологик касалликлар профилактикаси кафедраси доценти, PhD
😀
11,4000060
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-sen, 2026, 15:44

Video
🍂 Кузнинг энг кутилган совғаси — «Омина» журналининг 12-сони нашрдан чиқди!

Янги фасл… Янги саҳифалар… Янги билимлар… 📖

Ушбу сонда сиз:
📌«Тафсири Ҳилол»дан нодир битиклар
📌Сиз Набий алайҳиссаломнинг суюклисисиз!
📌Васият — мусулмон кишининг бурчи
📌Намоз қачон жамлаб ўқилади?
📌IELTS 9.0… Кимлар муносиб?
📌Девор ортидаги жаннат
📌Отасини кўрмаган қиз
📌Жаннат аҳлидан бўлган киши
ва шу каби кўплаб диний-маърифий, ижтимоий ва адабий мавзудаги мақолаларни ўқишингиз мумкин.

🍁Кузнинг сокин ва файзли кунларида «Омина» сизга яхши ҳамроҳ бўла олади!

🛍 «Hilol-Nashr» нашриёти дўконларидан харид қилинг ёки http://hilol.uz/ сайти орқали буюртма беринг. 😊

Нархи: 12 000 сўм

https://hilolnashr.uz/index.php?route=magazine/subscription🌸

☑ «Hilol» иловаси орқали сотиб олсангиз, ҳар бир хариддан 1% бонусга эга бўласиз!
😀
11,3000092
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-sen, 2026, 15:44

Photo
Киши зино қилиб қўйса, нима қилади?

🌸Зино катта гуноҳ эканини биламан, лекин бу ишга бир бор қўл урганман. Бугун эса виждоним қийналади. Мен ўз гуноҳимни қандай ювишим мумкин? Буни эримга айтсаммикан ёки йўқми деб кўп ўйлайман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бу ерда сўз эрли бир аёлнинг зино қилгани ва зинони эътироф этаётгани, бу гуноҳдан виждони азобланаётгани, эрининг олдида ўз айбдорлигини ҳис этаётгани ҳақида кетаётгани яққол кўриниб турибди. Бу – яхшилик аломати. Аммо, энг муҳими, Аллоҳнинг ҳузурида жуда ҳам улкан ҳисобланган бир гуноҳни содир этганлик ҳисси ҳам бўлиши лозим. Бундай ҳолатда бошқа кўплаб мусулмон давлатлари қатори бизнинг бугунги шароитимизда ҳам иш шахсий ҳаракатларга бориб тақалади.

👉Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, шайтон васвасасига учиб, «зино» деб аталмиш катта бир гуноҳни содир этган бўлса, чин қалбдан тавба қилиши ва бунда тавбанинг шартларини тўкис адо этиши лозим бўлади. Энг аввал қилган гуноҳи учун астойдил пушаймон бўлиши, афсус-надомат чекиши лозим. Қилган гуноҳини эслаганда қалбида қандайдир ҳузур ё хотиржамлик эмас, балки, изтироб, қўрқинч бўлиши керак.

👉Иккинчидан, ўша гуноҳни қайта қилмасликка чин кўнгилдан қасд этиши, азму қарор қилиши лозим. Гуноҳда бардавом бўлган, яна гуноҳ қилиш ниятида турган кишининг тавбаси ҳеч қачон қабул бўлмайди. Қалбнинг бир чеккасида ҳам гуноҳни такрорлашга ўрин қолдирмаслик керак. Зотан, тавба ўзи аслида «қайтиш» дегани бўлиб, Аллоҳ таолога гуноҳлардан тамоман қайтишни англатади. Тавба – бу, Аллоҳ таолога гуноҳга қайтмаслик ваъдасини бериш ҳамдир.

👉Учинчидан, қилган гуноҳи учун Аллоҳ таолодан афву мағфират сўраши, гуноҳини ўтишини талаб қилиб ялиниб-ёлбориши керак. Ўзининг гуноҳкорлигини тўла ҳис қилган ҳолда, гуноҳини бўйнига олиб тавба-тазарруълар қилиши даркор. Саҳар вақтларида туриб истиғфор айтишни кўпайтириши керак.

👉Тўртинчидан, гуноҳини ювиш учун уни босадиган даражада яхши, солиҳ амалларни қилиши, кейинги ҳаётида Аллоҳ таолога кўпроқ ибодат қилиб ўтмоғи лозим. Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида: «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказур» (114-оят), деб марҳамат этган. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил ва ёмонлик кетидан уни ўчирадиган яхшиликни эргаштир», деганлар.

Мана шу амаллар билан кишининг гуноҳи ювилиши умид қилинади. Аммо шунда ҳам ҳеч ким, гуноҳи аниқ кечирилади, дея олмайди, бу ёғи Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола бўлади. Кечирадиган Аллоҳ таолонинг Ўзи.

👉Зино ёки бошқа бир гуноҳни қилган киши уни бировга айтмаслиги керак. Аллоҳ яширганига шукр қилиб, янада астойдил тавба қилиши лозим. Фақатгина саволдаги каби ҳукмини билиш учун бировга айтса бўлади. Бунда ҳам ўзининг кимлигини махфий тутиш имконияти бўлса, ошкор қилмагани яхши. Унинг ўрнига мазкур чора-тадбирларни қилишга ўтиш керак.

Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, зино туфайли бирор касаллик орттирган одам ўз турмуш ўртоғига яқинлашмаслиги керак. Ана шундай пайтда агар зарурати бўлса, қилган қабиҳ ишидан уни хабардор қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

✍️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
📚 "Зикр аҳлидан сўранг" китобининг 2-жузидан.
😀
11,20000249
Muslimaat.uz logo
Muslimaat.uz

11-sen, 2026, 15:44

Photo
Халқаро анжуманда аёллар ҳуқуқи муҳофазаси масалалари муҳокама қилинди

🗓 2026 йилнинг 7 сентябрь куни Халқаро Ислом фиқҳи академияси ва Мусулмон олами уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган «Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашда дин пешволарининг роли» мавзусидаги халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам иштирок этмоқда.

Анжуманда Масжид ал-Ҳаром имоми Шайх Солиҳ бин Ҳумайд, Халқаро Ислом фиқҳи академияси Бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано, Мусулмон олами уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо, Миср муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, етакчи фатво кенгашлари раҳбарлари, Ал-Азҳар сингари йирик илм даргоҳларининг олимлари, нуфузли тадқиқот марказлари профессорлари қатнашмоқда.

Илмий маърузалар ва муҳокамаларда бир қатор муҳим жиҳатлар ва амалий тавсиялар илгари сурилди. Жумладан,

👉зўравонликни қатъий қоралаш: Аёлларга нисбатан ҳар қандай жисмоний, руҳий, иқтисодий ёки кибер тажовуз Ислом шариатининг инсон қадр-қиммати, раҳмат ва адолатга асосланган бош мақсадларига зид ва зулм экани фиқҳий жиҳатдан асосланди;

👉диний тамойилларни тарғиб этиш: оила бошлиғи бўлган эрнинг асосий вазифалари аёлни нафақа билан таъминлаш, ҳимоялаш ва унга ғамхўрлик қилиш экани қайд этилди. Аёлнинг ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки кафолатлангани таъкидланиб, зарарли иллатларга барҳам бериш лозимлиги айтилди;

👉оилани мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш: ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этиш, никоҳланувчиларни тиббий-психологик кўрикдан ўтказиш тизимини кучайтириш ҳамда имом-хатиблар иштирокида оилавий маслаҳатхоналар фаолиятини йўлга қўйиш тавсия этилди;

👉ҳимоя ва кўмак тизимини жорий этиш: жабр кўрган аёлларга тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларини кенгайтириш, хавфсиз бошпаналар ва «ишонч телефонлари» тизимини самарали жорий этиш зарурлиги белгиланди;

👉халқаро ва маҳаллий ҳамкорлик: давлат идоралари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда илғор тажрибаларни алмашиш муҳимлиги https://t.me/muslimuzportal.
😀
11,8000081

Showing 30 of 71 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Muslimaat.uz Telegram kanali nima haqida?+

Muslimaat.uz (@muslimaatuz) — tgdio da Din toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 51 583 obunachi bor.

Muslimaat.uz (@muslimaatuz) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @muslimaatuz ga bepul obuna bo‘ling.

Muslimaat.uz yaxshi Din kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Muslimaat.uz reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 51 583 obunachi bor. O‘xshash Din kanallar bilan solishtiring.

Muslimaat.uz statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @muslimaatuz sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.