Rasmiy xabarlar I Официальные новости Telegram channel photo

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot

2.6k

Last views

86.6k (86,614 subscribers)
A'zolar
—
Rating
102
Total Posts
Oct 20, 2026, 1:49 AM
Yangilangan
Mar 24, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameRasmiy xabarlar I Официальные новости
Username@rasmiy_xabarlar_official
CategorySo'nggi xabarlar
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar86,614
Channel TypePublic Channel
Created24-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 3 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#236911-81
Til reytingi
#1273-9
Toifa reytingi
#4347-15

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 86.6K30 Days growth: -7540.9%
09/2009/2509/3010/0510/1010/1510/19
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
20:09:202687,368
21:09:202687,368
22:09:202687,368
23:09:202687,368
24:09:202686,542
25:09:202686,542
26:09:202686,542
27:09:202686,542
28:09:202686,542
29:09:202686,542
30:09:202686,542
01:10:202686,542
02:10:202686,542
03:10:202686,542
04:10:202686,542
05:10:202686,542
06:10:202686,542
07:10:202686,542
08:10:202686,542
09:10:202686,542
10:10:202686,542
11:10:202686,542
12:10:202687,614
13:10:202687,614
14:10:202687,614
15:10:202687,614
16:10:202687,614
17:10:202687,614
18:10:202687,614
19:10:202686,614
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:202690,097
Week of 30:03:202691,198
Week of 06:04:202691,781
Week of 13:04:202691,643
Week of 20:04:202690,541
Week of 27:04:202690,541
Week of 04:05:202687,999
Week of 11:05:202687,999
Week of 18:05:202687,999
Week of 25:05:202689,546
Week of 01:06:202689,546
Week of 08:06:202688,663
Week of 15:06:202688,663
Week of 22:06:202687,662
Week of 29:06:202687,662
Week of 06:07:202687,662
Week of 13:07:202688,328
Week of 20:07:202687,524
Week of 27:07:202687,670
Week of 03:08:202687,670
Week of 10:08:202686,288
Week of 17:08:202686,288
Week of 24:08:202686,092
Week of 31:08:202687,141
Week of 07:09:202687,141
Week of 14:09:202687,368
Week of 21:09:202686,542
Week of 28:09:202686,542
Week of 05:10:202686,542
Week of 12:10:202687,614
Week of 19:10:202686,614
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202690,097
April 202690,541
May 202689,546
June 202687,662
July 202687,670
August 202686,092
September 202686,542
October 202686,614
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202686,614

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасида якунига етган бунёдкорлик ишла54.0K
  2. #2Диққат, эълон!48.2K
  3. #3Айни дамда пойтахтимизда Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, мада41.5K
  4. #4Хорижга кетаётган болани мактабдан чиқариш учун энди онлайн ариза етар40.4K
  5. #5Давлат рақам белгиларини танлаш ва сотиб олиш учун янги "AvtoRaqam" ил39.0K
  6. #6Ўзбекистонлик 11 ёшли Ясмина Ҳусниддинова Britain’s Got Talent ҳакамла37.4K
  7. #7“Энг илғор жангчи – 2026”: Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижала37.3K
  8. #8Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида к37.2K
  9. #9ОГОҲ БЎЛИНГ!36.5K
  10. #10Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳамда жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига 36.0K

So'nggi postlar

Photo1/2
Жиззах вилояти пахтани машинада териш бўйича республикада етакчи бўлди

Вилоятда йиғиб олинган пахтанинг 98,5 фоизи терим машиналари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳудудлар орасидаги энг юқори кўрсаткич, дея хабар берди Жиззах вилояти ҳокимлиги.

Сирдарё вилоятида мазкур кўрсаткич 94,2 фоизни, Тошкент вилоятида эса 81,2 фоизни ташкил этган.

22 октябрь ҳолатига мамлакат бўйича 4 миллион 630 минг тонна пахта йиғиб олиниб, белгиланган режа 103 фоизга бажарилган. Шундан 3 миллион 515 минг 597 тоннаси қарийб 3 мингта замонавий терим машинаси ёрдамида терилган.

Ҳозирда далаларда қолган ҳосилни йиғиб олиш ишлари давом этмоқда.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
2,560004
Photo1/2
Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди, Apple Pay эса яқин кунларда

Google Pay ишга туширилди. Эндиликда хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

Apple Pay хизматини ишга тушириш бўйича техник ишлар Марказий банк, тижорат банклари ҳамда HUMO ва Uzcard томонидан олиб борилмоқда.

Август ойида HUMO инфратузилмасида Alipay+ тўлов шлюзи ҳам ишга туширилган. Alipay ва унга уланган электрон ҳамёнлар фойдаланувчилари, аввало, хитойлик сайёҳлар UZQR орқали тўлов қилмоқда.

Шунингдек, UZQR ва Ҳиндистоннинг UPI тизимларини боғлаш устида иш олиб борилмоқда. HUMO ва NPCI International раҳбарияти Мумбайдаги Global Fintech Fest 2026 доирасида тегишли келишувни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган. Лойиҳа ҳиндистонлик сайёҳларга савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида одатланган иловалари орқали QR-кодни сканерлаб тўлов қилиш имконини беради.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
3,450003
Video
«Янгилик қилиб Америка очиш керак эмас» – таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов

Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов журналистлар билан мулоқотда ўқитувчи мавқеини ошириш учун ота-оналарнинг устозларга муносабати ҳам ўзгариши зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

«Биз агар фарзандимиз билан бир соат ўтириб дарс қилмасак, ўтириб олиб ўқитувчини ёмонлайверсак, устозни мавқеи қачон ошади? Қачонки сиз билан биз муносабатимизни ўзгартирсак», – деган вазир.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
3,8600016
Photo1/2
«Навоийуран» бошқарув тизимининг учта халқаро стандартга мувофиқлиги тасдиқланди

«Навоийуран» давлат корхонаси ISO 9001, ISO 14001 ва ISO 45001 стандартлари бўйича қайта сертификатлаштириш аудитидан муваффақиятли ўтиб, 2029 йил 9 майгача амал қилувчи халқаро сертификатларни олди.

Текширувлар 2026 йил май–июнь ойларида «CERT INTERNATIONAL» компанияси аудиторлари томонидан ўтказилган. Унда корхонанинг интеграциялашган бошқарув тизими, жумладан, унинг қамровидаги «Зафаробод» кон бошқармаси ва Уран ишлаб чиқариш заводи фаолиятига оид ҳужжатлар ҳамда маълумотлар ўрганилган.

Аудит якунлари бўйича корхонада жорий этилган бошқарув тизимининг самарали фаолиятига ижобий баҳо берилган. Қайта сертификатлаштириш ушбу тизимнинг халқаро стандартлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
4,450008
Video
Халқаро курьерлик жўнатмаларини MyGov орқали тасдиқлаш ва рад этиш хизмати йўлга қўйилди

Эндиликда фуқаролар ўз номига келган халқаро курьерлик жўнатмалари ҳақидаги маълумотлар билан MyGov мобил иловасида танишиши мумкин. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилди.

Хизматдан фойдаланиш учун илованинг қидирув майдонига «халқаро» деб ёзиб, тегишли хизматни танлаш керак. Фойдаланувчи рўйхатдаги ўз жўнатмаларини тасдиқлайди, унга тегишли бўлмаганларини эса рад этади. Шахс MyID биометрик идентификацияси орқали тасдиқланади.

Вазирлик бегона жўнатмаларни тасдиқлаш божхона билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкинлигини эслатган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
15,400003
Photo1/2
Қашқадарёда А380 йўлининг 100 километри реконструкция қилинади

Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа қиймати 350 миллион долларни ташкил этади. Масъулларга техник-иқтисодий асосларни шу йил якунигача тайёрлаб, январдан қурилишни бошлаш топширилди.

Лойиҳа доирасида Қарши шаҳрининг айланма йўли 5,5 километрга узайтирилиб, А380 магистралига уланади.

Шунингдек, «Қарши – Помиқ» ва «Ғузор – Бейнау» йўлларидаги темир йўл кесишмаларида иккита йўл ўтказгич қурилади. Уларнинг умумий қиймати 250 миллиард сўм бўлади.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
22,5000052
Video
Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёевага онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари сургани учун ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти топширилди.

“Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз”, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус.

2019 йилда таъсис этилган ушбу мукофот аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижаларга эришган алоҳида етакчилик ва юксак ютуқлар учун берилади. Аввалги йилларда унга давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Нобель мукофоти совриндорлари, таниқли олимлар ва жамоат арбоблари сазовор бўлган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
22,4000067
Photo1/8
Термизда журналист ва блогерлар суд жараёнларини ёритиш бўйича кўникмаларини оширди

Олий суд ва ЕХҲТ ҳамкорлигида ташкил этилган икки кунлик семинар-тренингда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият юритаётган журналист ҳамда блогерлар иштирок этди.

Машғулотларда суд тизими, одил судлов тамойиллари, суд жараёнларининг очиқлиги ва ҳуқуқий репортаж тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди. Хорижий тренерлар судлар ва ОАВ ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи Европа стандартлари билан таништирди.

Ҳуқуқий ахборотни топиш, факт ва далилларни текшириш, мураккаб ҳуқуқий масалаларни аудиторияга содда ва тушунарли етказиш усулларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, фикр билдириш эркинлиги, суд ҳокимиятини танқид қилиш ҳуқуқи ҳамда ахборот тарқатишдаги ахлоқий ва ҳуқуқий чегаралар муҳокама қилинди.

Интерфаол тест ва гуруҳлардаги амалий машғулотлар билан ўтган тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
22,900004
Photo1/8
«Саломатлик» поезди 25 йилдан бери олис ҳудудларда тиббий ёрдам кўрсатмоқда

«Саломатлик» тиббий-санитар ёрдам поезди чорак асрдан буён мамлакатнинг олис ҳудудларида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Бригада таркибида терапевт, невропатолог, педиатр, гинеколог, эндокринолог, дерматолог ва стоматологлар бор. Поезд УТТ, ЭКГ, рақамли флюорография ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Темир йўл ижтимоий хизматлари» муассасасига қарашли поезд бешта махсус вагондан иборат. Улардан иккитаси амбулатория, биттаси флюорография учун мўлжалланган. Шунингдек, автоном дизель ва тиббиёт ходимлари учун дам олиш вагонлари мавжуд.

Халқ орасида «нажот карвони» номини олган поезд жамоаси ёзнинг жазирамаси ва қишнинг совуғида ҳам ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
23,100007
Хоразм вилоятида тўрт нафар оила аъзосининг озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарланиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 276-11-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди.

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши таъминланиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
23,300000
Video
Тошкентда ҳаводаги майда чанг миқдори ўтган йилга нисбатан 28 фоизга камайган

2026 йил 1 январдан 19 октябргача пойтахтда PM2.5 заррачаларининг ўртача миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга, PM10 эса 32 фоизга камайган.

Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Дониёр Турғунов кузда ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва кўрилаётган чораларга бағишланган брифингда маълум қилди.

Кузда кечалари совиган ҳаво устида илиқ қатлам ҳосил бўлиб, ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишини чеклайди. Шамолнинг сусайиши ва ёғингарчилик камлиги ҳам чанг ва ташламаларнинг шаҳар устида тўпланишига сабаб бўлади.

Тадқиқотга кўра, Тошкентда PM2.5 ифлосланишининг йиллик манбалари орасида шамол келтирадиган чанг улуши 36 фоиз, биноларни иситиш – 28 фоиз, транспорт – 16 фоиз, саноат – 13 фоиз. Нисбатлар мавсумга қараб ўзгаради.

Йирик қурилиш майдонларида сув пуркагичлар, ғилдирак ювиш мосламалари ва ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатиш мажбурий қилинган. Ифлосланиш ҳақида эрта огоҳлантириш тизими ҳам яратилган.

Бу куз-қишда ҳаво сифати ўтган мавсумга нисбатан яхшироқ бўлиши кутилмоқда. Бироқ ифлосланишнинг қисқа муддатли кўтарилишлари сақланиши мумкин.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
23,400002
Photo1/12
Қашқадарёда 24 мегаватт қувватга эга учта ГЭС ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи доирасида Оқсув дарёсида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан қурилган Рабат, Чаппасуй ва Тамшуш гидроэлектр станциялари фойдаланишга топширилди.

Рабат ГЭСнинг қуввати 6,2 мегаватт, Чаппасуйники 7,5 мегаватт, Тамшушники эса 10,3 мегаваттни ташкил этади.

Станцияларда йилига ўртача 105,1 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу қарийб 44 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

«Ўзбекгидроэнерго» маълумотига кўра, янги қувватлар ҳисобига йилига қарийб 31,5 миллион куб метр табиий газни тежаш имконияти яратилади.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
22,9000059
Photo
2 КУНДА 200 НАФАРДАН ОРТИҚ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикасида 🌟Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев бошчилигида ташкил этилган сайёр қабул Беруний туманида давом этди.

Жорий йилнинг 15–16 октябрь кунлари ўтказилган сайёр қабулларда Қорақалпоғистон Республикасининг 17 та туман ва шаҳридан келган 200 нафардан ортиқ фуқаро ҳамда тадбиркорларнинг ер ва кадастр соҳасига оид мурожаатлари тингланди.

Хусусан, 15-октябрь куни 12 та туман ва 1 та шаҳар аҳолиси томонидан 136 та мурожаат келиб тушган бўлса, 16-октябрь куни Беруний туманида давом этган қабулда Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл ва Амударё туманларидан келган фуқаролар томонидан 72 та мурожаат билдирилди.

Сайёр қабуллар давомида фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан кўтарилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар, кўчмас мулк обеъктларига оид кадастр ҳужжатлари ҳамда соҳага тааллуқли бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар атрофлича ўрганилди.

Мурожаатларнинг ваколат доирасида ҳал этилиши мумкин бўлганлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар назоратга олинди. Уларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилишини таъминлаш бўйича масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилди.

Эслатма: Сайёр қабул 17 октябрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўтказилади.

Манзил: Урганч шаҳар «Феруз» МФЙ «Паҳлавон Маҳмуд» кўчаси, 59/2-уй (Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси) Мўлжал: Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат боғи.

⏲️ Бошланиш вақти соат 10:00 да.

📞 Мурожаат учун: +998 (62) 224-67-05 +998 (62) 22-67-02

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
23,500003
Photo
Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди.

Мулоқотда қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқанддаги “C5+1” учрашуви ҳамда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
23,6000097
Photo
Иш жойларида номақбул ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Миллий дастур ишга тушди

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ўзаро ҳурматга асосланган меҳнат муҳитини таъминлаш бўйича Миллий дастурни амалга ошириш бошланди. Дастур ходимларнинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, тазйиқ, зўравонлик ва камситишнинг олдини олиш, мурожаатларни кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган.

Тошкентда ўтказилган тадбирда давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар вакиллари дастурни амалиётга жорий этиш бўйича навбатдаги вазифаларни муҳокама қилди.

Дастур доирасида 2026 йил декабрь ойига қадар «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» рақамли порталини ишга тушириш режалаштирилган. Давлат ташкилотлари ходимлари у орқали қоидабузарликлар ҳақида аноним хабар бериши, ваколатли органлар эса мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва кўрилган чораларни кузатиб бориши мумкин бўлади.

Дастур ижросини Президент Администрацияси ҳузуридаги Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳалар офиси мувофиқлаштиради.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
23,600003
Photo
Ўзбекистоннинг икки маркази халқаро онкодиагностика консорциумига қўшилди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Илғор технологиялар маркази ва Миллий болалар тиббиёт маркази MNP Outreach Consortium таркибига қўшилди. Консорциум ушбу муассасалар билан ҳамкорлик расмийлаштирилганини маълум қилган.

Консорциумнинг асосий мақсади – болалардаги марказий асаб тизими ўсмалари ва саркомаларни замонавий молекуляр усулда аниқлаш имкониятларини кенгайтириш. Бунда ўсмалар ДНК метилланиши хусусиятларига кўра таснифланади. Бу усул ўсманинг турини аниқлашга ёрдам беради.

Қайд этилишича, ҳамкорлик тажриба алмашиш, халқаро илмий алоқаларни ривожлантириш ва илғор молекуляр диагностика технологияларини Ўзбекистонда жорий этиш учун янги имкониятлар очади.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
23,000009
Photo
Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Афғонистон ва Тожикистон ўртасида темир йўлда юк ташиш ҳажми оширилади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Қозоғистон, Озарбайжон, Афғонистон ва Тожикистон темир йўл идоралари билан юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувларга эришди.

Учрашувлар 14–16 октябрь кунлари Қозоғистонда ўтказилган «NEW SILK WAY» VIII халқаро бизнес-форуми доирасида бўлиб ўтди. Музокараларда компания бошқаруви раиси З. Нарзуллаев иштирок этди.

Томонлар транзит ва импорт ташувларини кенгайтириш, қўшимча юк оқимларини жалб этиш ҳамда мавжуд транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, ташиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва юкларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга эътибор қаратилди.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
24,000008
Photo
Kelajak Sari – келажак учун манфаатли танлов!

NRG-BI’нинг 22 та лойиҳасидан бирида хонадон танланг ва 100% тўловда 53 млн сўмдан 1,2 млрд сўмгача тежаш имкониятидан фойдаланинг. Акция 2026 йил 14 ноябргача амал қилади.

Тафсилотларни билиш ва мос лойиҳани танлаш учун ариза қолдиринг.
——————

Kelajak Sari – выбирайте будущее с выгодой!

Выберите квартиру в одном из 22 проектов NRG-BI и получите выгоду от 53 млн до 1,2 млрд сум при 100% оплате. Акция действует до 14 ноября 2026 года.

Оставьте заявку, чтобы узнать подробности и подобрать подходящий проект.

Реклама | Каналга қўшилиш
23,700005
Photo
Кадастр соҳасида муаммо борми?

➡️ Сизда ер, кўчмас мулк ёки кадастр масаласида муаммо борми? Мурожаатингизга қонуний ечим топишда амалий кўмак ва тушунтиришга эҳтиёжингиз https://t.me/DavKadastrPalata

🌟 Унда Давлат кадастрлари палатаси раиси в.в.б. Беҳзоджон Каримов иштирокида ўтказиладиган сайёр қабулда бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

САЙЁР ҚАБУЛДА:
▪️ ер участкалари ва кўчмас мулкка оид масалалар;
▪️ кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
▪️ кадастр маълумотларини шакллантириш ва янгилаш;
▪️ давлат кадастр хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар;
▪️ тадбиркорлик фаолиятига оид кадастр масалалари;
▪️ кадастр соҳасидаги мурожаат, таклиф ва муаммолар бевосита кўриб чиқилади.

🗓 Сана: 2026 йил 17 сентябрь

🕔Вақти: соат 10:00 дан бошлаб

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Баҳор МФЙ, М. Улуғбек кўчаси, 82-уй, https://www.google.com/maps/place/41°20'43.5"N+69°20'53.1"E/@41.3453174,69.3486239,297m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.345413!4d69.348093?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI2MDkwOC4wIKXMDSoASAFQAw==

👈

https://rasmiy24.uz/uz/| https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
679001
🎬 "Ўғлим ўлган куни дарахтимиз қуриди, соатим тўхтаб қолди..."
Қаҳрамон жангчи отасининг оғриқли хотиралари

▪️ 4 август тонги. Хонадон ҳовлисидаги ўн беш йиллик яшнаб турган ўрик дарахти тўсатдан сарғайиб, баргларини тўка бошлади... Худди шу куни ўғил отасига ҳадя қилган ҳарбий соатнинг ҳам миллари ўз-ўзидан тўхтаб қолди.
Бу шунчаки тасодифмиди? Йўқ... Айни шу дамда олис Сариосиё тоғларида Ватан тинчлиги учун аёвсиз ва қонли жанг кечаётган эди. Жанг майдонида эса кичик сержант Улуғбек Барноев душман ўқига кўкрак тутиб, жон олиб-жон бераётганди...
Қизиқ, инсон руҳияти ва табиат ўртасида қандай илоҳий ришта бор? Нега жасур ўғлоннинг сўнгги нафаси узилиши билан соат ҳам тўхтади, дарахт ҳам қуриди?
Қонли тоғлар ўша куни қандай даҳшатга гувоҳ бўлди?
Фарзандининг қисматидан бехабар, аммо юраги ниманидир сезиб типирчилаётган ота-она...
🎙 “Қароргоҳ” подкастининг бу галги сонида кўз ёшларсиз кўриб бўлмайдиган тарихга юзланамиз. 2000 йилги мудҳиш Сариосиё воқеаларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган жасур ўғлоннинг отаси — Абдулло бобо билан оғир ва айни дамда ғурурли ўтмишни хотирлаймиз.

‼️ Баҳодирлар тарихи унутилмайди. Видеони кўринг ва Ватан учун жонини берган ўғлонларимиз қисматидан огоҳ бўлинг. Подкастни дўстларингиз билан улашишни ва фикрларингизни изоҳларда қолдиришни унутманг.

https://youtu.be/6OHCsq5wSwY?si=W5Bm0WSLmCmpYxtf.

👈

https://rasmiy24.uz/uz/ | https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
Video Thumbnail
1,680004
Photo
“Бизнесни ривожлантириш банки” Қувасойда тадбиркорлар лойиҳаларини жойига чиқиб ўрганди

Қувасой шаҳрида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ раҳбарияти тадбиркорлар билан бевосита мулоқот ўтказиб, уларнинг янги лойиҳалари, молиялаштиришга бўлган эҳтиёжи ва фаолиятни кенгайтириш имкониятларини жойида ўрганди.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий молиявий ечимлар ва банк имкониятлари муҳокама қилинди.

Хусусан, “Боғбон” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “ОсиёЗаминШарбати” фермер хўжалигининг 55 сотих майдонда қора малина етиштириш лойиҳаси билан танишилди. Лойиҳани ривожлантириш ва кейинги босқичга олиб чиқиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Банк томонидан ҳудудларда тадбиркорлар билан ўтказилаётган бундай учрашувлар истиқболли бизнес ташаббусларини аниқлаш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш ва лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

https://brb.uz/axborot-markazi/quvasoylik-tadbirkorlar-tashabbuslari-va-yangi-loyihalari-muhokama-qilindi

👈

https://rasmiy24.uz/uz/| https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
1,9400010
Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган педагоглар учун жавобгарлик белгиланди

Қонун (ЎРҚ–1174-сон, 11.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар https://t.me/huquqiyaxborot.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбурияти юклатилган шахс томонидан болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, уни камситиш ёки хўрлаш, агар қилмишда жиноят ёки бошқа белгиланган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, педагогик фаолият жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс 1 йил давомида педагогик фаолият билан шуғуллана олмайди.

Мазкур чеклов мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ҳамда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларига татбиқ этилади.

Қонун билан, шунингдек, давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага алимент тўлаши шарт бўлган ота ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдасига ундириладиган алимент миқдорини камайтириш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳам жалб этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👈

https://rasmiy24.uz/uz/ | https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
24,300007
Photo
“Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бири бўлади” — Саида Мирзиёева

Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейи қурилиш жараёни билан https://president.uz/uz/lists/view/9600.

Музейнинг меъморий концепцияси жаҳоннинг энг машҳур архитекторларидан бири, нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

Унинг лойиҳаси бўйича бунёд этилган музей ва маданий масканлар Япония, Европа ҳамда АҚШда юксак қадрланади. Тадао Андонинг меъморий услуби чизгиларининг соддалиги ва аниқлиги, макон ва ёруғлик уйғунлигига ўзига хос ёндашуви билан дунёга танилган.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг https://t.me/SShMirziyoyeva, Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз. Бу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва таълим майдонлари ўрин олади.

👈

https://rasmiy24.uz/uz/ | https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
23,5000062
Photo
Хорижга кетаётган болани мактабдан чиқариш учун энди онлайн ариза етарли

Ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан мактабдан чиқариш хизмати http://my.gov.uz/ порталида тўлиқ онлайн шаклга https://t.me/mitcuz.

Аризани 18 ёшга тўлмаган ўқувчининг ота-онаси ёки васийси топшириши мумкин. Хизмат мактаб, лицей, коллеж ва техникум ўқувчиларига тааллуқли.

Хизмат бепул, қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди. Зарур маълумотлар идоралараро электрон тизимлар орқали автоматик олинади.

Ариза болалар масалалари бўйича туман ёки шаҳар комиссияси томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади. Қарор таълим ташкилотига келиб тушгач, ўқувчи 1 иш куни ичида электрон базадан чиқарилади.

👈

https://rasmiy24.uz/uz/ | https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
40,400004
2026 йил 21 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (ДСБА)да магистратура мутахассисликларига қабул жараёнларининг сўнгги— очиқ суҳбат https://t.me/DSBA_official.

📍Талабгорларга суҳбат куни ҳамда вақти ҳақида Академиянинг расмий https://qabul.dsba.uz/ ва http://bsa.dsba.uz/ онлайн платформаси орқали хабарнома юборилгани маълум қилинади!

✅Талабгорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта асл нусхаси) олиб келишлари эслатиб ўтилади.

📌Суҳбат ўтказиладиган манзил:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси

👈

https://rasmiy24.uz/uz/| https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
24,600001
Тошкентда жамоат транспорти йўлкираси 2 500 сўмга оширилиши таклиф қилинмоқда

Тошкентда автобус ва метро йўлкирасини амалдаги нархдан ошириш таклифи ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда. Маълумот учун, амалдаги 1 700 сўмлик тариф 2023 йил кузидан бери ўзгармаган.

Шу даврда:
➖ юридик шахслар учун электр энергияси нархи 22,2 фоизга — 900 сўмдан 1 100 сўмга;
➖ метан гази нархи 33,3 фоизга — 1 500 сўмдан 2 000 сўмга;
➖ заправкалардаги газ нархи 52,7 фоизга — 1 800 сўмдан 2 750 сўмга ошган.

Маълум қилинишича, айни вақтда Тошкентда автобуслар сони 1 900 тага етган, кунлик йўловчи оқими эса 2,5 млнга яқинлашган. Йўловчилардан тушадиган тушум транспорт тизими харажатларини тўлиқ қопламайди. Тариф ва таннарх ўртасидаги фарқ давлат бюджети ҳисобидан субсидияланади.

Таклиф қабул қилинса, йўлкира 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошади.

👈

https://rasmiy24.uz/uz/| https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
24,7000011
Video
Президент Миллий музей қурилиши ва “RomPharm NS” корхонаси фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини https://president.uz/oz/lists/view/9600.

Музей лойиҳаси япониялик меъмор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган. Мажмуа 3,9 гектар майдонни эгаллайди ва унда қарийб 10 мингта экспонат намойиш этилиши режалаштирилган.

Давлат раҳбари, шунингдек, Олмазор туманидаги “RomPharm NS” фармацевтика корхонасида https://president.uz/oz/lists/view/9601.

Қиймати 45 млн евро бўлган корхонада ишлаб чиқариш жараёнининг 90 фоизи автоматлаштирилган. Келгусида корхонанинг йиллик қувватини 1 млрд таблетка, 500 млн капсула ва 120 млн сашега етказиш режалаштирилган.

👈

https://rasmiy24.uz/uz/ | https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
24,6000036
Photo
Андижонда ''Мини технологиялар ярмаркаси'' ўтказилди

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки АТБ томонидан Хўжаобод туманида Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Мини технологиялар ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада ишсиз ва кам даромадли фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва даромад манбасини яратиш учун мўлжалланган имкониятлар тақдим этилди.

Тадбир давомида 100 дан ортиқ технология намойиш этилди. 10 дан зиёд етказиб берувчи томонидан уй шароитида ва кичик ишлаб чиқариш объектларида фойдаланишга мўлжалланган ускуналар тақдим қилинди. 500 нафардан ортиқ иштирокчига маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга лизинг ва имтиёзли кредит шартлари ҳақида маълумот берилди. Ярмарканинг ўзида 14 нафар фуқаро танлаган ускунаси бўйича дастлабки шартномаларни расмийлаштирди.

Келиб тушган мурожаатлар асосида фуқароларни даромадли фаолиятга йўналтириш ишлари давом эттирилмоқда.

👈

https://rasmiy24.uz/uz/ | https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
24,700002
Photo
🏦 Марказий банк Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган олтин ва кумуш тангаларни сотувга чиқарди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги” муносабати билан махсус эсдалик тангаларини сотувга чиқарди.

Тангалар 999,9 асиллик даражасидаги соф олтин ва соф кумушдан тайёрланган бўлиб, ҳар бирининг вазни 31,1 граммни ташкил этади.

Эсдалик тангаларида Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари тимсоллари акс эттирилган. Харидорлар тангаларни уч доналик коллекция тўплами шаклида ёки алоҳида ҳолда сотиб олишлари мумкин.

👈

https://rasmiy24.uz/uz/ | https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
13,000007
Photo
Сиетл шаҳри 1 сентябрни «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб эълон қилди

АҚШнинг йирик иқтисодий ва технологик марказларидан бири – Сиетл шаҳри мэри Кэти Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни шаҳарда расман «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб эълон қилди.

Ушбу тарихий қарор мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда Сиетлда Ўзбекистоннинг АҚШ Ғарбий соҳилидаги биринчи Бош консулхонаси ташкил этилгани муносабати билан қабул қилинди.

👈

https://rasmiy24.uz/uz/ | https://www.facebook.com/rasmiyxabarlarofficial/?ref=pages_you_manage | https://www.instagram.com/rasmiy_xabarlar_/ | https://t.me/rasmiymediakontent
13,9000061

Showing 30 of 102 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Rasmiy xabarlar I Официальные новости Telegram kanali nima haqida?+

Rasmiy xabarlar I Официальные новости (@rasmiy_xabarlar_official) — tgdio da So'nggi xabarlar toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 86 614 obunachi bor.

Rasmiy xabarlar I Официальные новости (@rasmiy_xabarlar_official) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @rasmiy_xabarlar_official ga bepul obuna bo‘ling.

Rasmiy xabarlar I Официальные новости yaxshi So'nggi xabarlar kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Rasmiy xabarlar I Официальные новости reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 86 614 obunachi bor. O‘xshash So'nggi xabarlar kanallar bilan solishtiring.

Rasmiy xabarlar I Официальные новости statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @rasmiy_xabarlar_official sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.