Rost24 | Расмий канал Telegram channel photo

Rost24 | Расмий канал

@rost_24uzPublic Channel

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

1.5k

Last views

39.2k (39,163 subscribers)
A'zolar
—
Rating
97
Total Posts
Oct 20, 2026, 8:59 AM
Yangilangan
Mar 27, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameRost24 | Расмий канал
Username@rost_24uz
CategorySo'nggi xabarlar
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar39,163
Channel TypePublic Channel
Created27-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 3 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#46709+59
Til reytingi
#411+5
Toifa reytingi
#900+1

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 39.2K30 Days growth: +2.4K6.5%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202636,778
22:09:202636,778
23:09:202636,778
24:09:202636,778
25:09:202640,142
26:09:202640,142
27:09:202640,142
28:09:202640,142
29:09:202640,142
30:09:202640,142
01:10:202640,142
02:10:202640,142
03:10:202640,142
04:10:202640,142
05:10:202640,142
06:10:202640,142
07:10:202640,142
08:10:202640,142
09:10:202640,142
10:10:202640,142
11:10:202640,142
12:10:202640,017
13:10:202640,017
14:10:202640,017
15:10:202640,017
16:10:202640,017
17:10:202640,017
18:10:202640,017
19:10:202640,017
20:10:202639,163
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:202648,722
Week of 30:03:202648,634
Week of 06:04:202647,913
Week of 13:04:202645,915
Week of 20:04:202643,509
Week of 27:04:202643,509
Week of 04:05:202640,529
Week of 11:05:202640,529
Week of 18:05:202640,529
Week of 25:05:202641,471
Week of 01:06:202640,060
Week of 08:06:202641,049
Week of 15:06:202641,049
Week of 22:06:202640,607
Week of 29:06:202640,607
Week of 06:07:202640,607
Week of 13:07:202643,795
Week of 20:07:202642,406
Week of 27:07:202642,157
Week of 03:08:202642,157
Week of 10:08:202639,224
Week of 17:08:202639,224
Week of 24:08:202637,627
Week of 31:08:202639,368
Week of 07:09:202639,368
Week of 14:09:202636,778
Week of 21:09:202640,142
Week of 28:09:202640,142
Week of 05:10:202640,142
Week of 12:10:202640,017
Week of 19:10:202639,163
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202648,722
April 202643,509
May 202641,471
June 202640,607
July 202642,157
August 202637,627
September 202640,142
October 202639,163
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202639,163

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1#Рост_ҳикматлар10.6K
  2. #2✅️#Рост_ҳикматлар10.5K
  3. #3⚡️АҚШда маст ҳолда машина бошқарган чет элликларнинг визаси бекор қили10.3K
  4. #4⚡️Йўлдош Эшбекка Президент совғаси — 3 хонали уй совға қилинди10.3K
  5. #5⚡️Камбағални туянинг устида ҳам ит қопадими? Солиқчилар сомсапазларни 10.2K
  6. #6⚡️Қўшниларда “шармандалар рўйхати”: Ўзбекистон учун вақти келмадими?9.9K
  7. #7“Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун эълон қилинган халқаро танловга 9.9K
  8. #8⚡️Талабга жавоб берадиган бекатларни йўқотишдан мақсад – пойтахтда ода9.7K
  9. #9⚡️Янги энергетика вазири янги ваъдалардан эмас, эски миллиардларни ҳис9.6K
  10. #10✅️#Рост_ҳикматлар9.4K

So'nggi postlar

Video
⚡️Бир аср кутилган ўзгариш: Мактаб директорлари ҳокимлик йиғилишларига чақирилмайди

Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов мактаб директорларини ҳокимликлардаги йиғилишларга жалб қилишни қатъий тақиқлаш кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, мактаб раҳбарлари асосий эътиборини таълим сифати ва ўқув жараёнига қаратиши лозим.

«Мактаб мазмун билан шуғулланиши керак. Боғча тарбия билан шуғулланиши керак. Мажлисга бориш керак эмас», — деди вазир.

Турдимовнинг таъкидлашича, мактаб директорларини турли йиғилишларга чақиришга йўл қўйилмаслиги керак. У бу масала бўйича ҳокимлик пайтида ҳам қатъий огоҳлантириш берганини айтди. Зарур ҳолларда директорларни йиғилишларга жалб қилиш вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозимлигини билдирди.

Вазир ҳокимлик йиғилишларига чақирилган мактаб раҳбарларига ҳам бундай таклифларга муносабат билдириш тартибини тушунтирди. Унинг фикрича, директорлар чақирув бўлган тақдирда ҳам ўзларининг асосий вазифаларидан чалғимаслиги керак.

ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
1,4800019
Photo1/6
Зироат Мирзиёевага берилган ЖССТ мукофоти қандай эътироф?

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёевага топширилган WHO Director-General’s Award 2026 ЖССТ Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти ҳисобланади.

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У ҳар йили чекланган сондаги шахсларга берилади, лауреатларни эса шахсан ЖССТ Бош директори танлайди.

Ушбу эътироф глобал соғлиқни сақлаш соҳасида алоҳида етакчилик кўрсатиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда аниқ натижаларга эришган шахсларга берилади. Аввалги лауреатлар орасида Барбадос Бош вазири Миа Моттли, Нобель мукофоти совриндорлари Каталин Карико ва Дрю Вайсман, таниқли олим Питер Пиот, Гарвард профессори Пол Фармер каби дунёга машҳур шахслар бор.

Зироат Мирзиёеванинг болалар онкологияси бўйича тиббий ёрдам тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги, шунингдек, ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари суриш борасидаги фаолияти алоҳида эътироф этилди.

ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус Биринчи хонимни бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлидаги “чинакам курашчи”, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячиси деб таърифлади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
2,00000121
Photo1/2
⚡️Ўзбекистон параспортчилари Осиё Пара ўйинларида яна 12 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси «Aichi-Nagoya 2026» V Осиё Пара ўйинларининг 22 октябрь кунги баҳсларида 12 та медаль — 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлди. Кун давомида икки нафар спортчимиз мусобақа рекордини янгилади, Маржона Пардабоева эса иккинчи бор Осиё Пара ўйинлари чемпионига айланди.

Икки спортчимиз Осиё Пара ўйинлари рекордини ўрнатди. Баротжон Бахтиёров ядро улоқтириш бўйича F36 тоифасида 15,98 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Шаҳинахон Йигиталиeва эса найза улоқтириш бўйича F46 тоифасида 44,99 метр натижа қайд этиб, мусобақа рекордини янгилади. Ҳуснораҳон Қудратуллаева 41,91 метр натижа билан кумуш медаль олди.

Маржона Пардабоева велоспортда иккинчи олтин медалини қўлга киритди. У T1–2 тоифасидаги гуруҳ пойгасини 1 соат 8 дақиқа 27 сонияда якунлаб, биринчи бўлди. Одина Ҳамдамова 1:08:35 натижа билан кумуш медалга эга чиқди.

Велоспорт бўйича эркаклар ўртасидаги T1–2 гуруҳ пойгасида Жаҳонгир Ҳалилов бронза медалини қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги H1–3 тоифасидаги гуруҳ пойгасида эса Покиза Аҳмадбекова учинчи ўринни эгаллади.

Енгил атлетиканинг ядро улоқтириш баҳсларида F35 тоифасида Дилафрузхон Аҳмадхонова 9,05 метр натижа билан кумуш, Зуҳро Файзуллаева 7,57 метр натижа билан бронза медални қўлга киритди. F56/57 тоифасида Муҳигул Шаробиддинова 8,46 метр натижа билан кумуш, F37 тоифасида Зоҳира Казакова эса 9,25 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, узунликка сакраш бўйича T12 тоифасида Севинчбек Ҳусанов 6,54 метр натижа билан кумуш медаль олди.
22 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
2,2900011
Photo1/2
⚡️Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар собиқ ўринбосари пора учун қамалди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар собиқ ўринбосари фермерлардан экспорт режасини бажариб бериш эвазига пора олгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Суд ҳужжатларига кўра, ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича собиқ ўринбосари У.С. фермерлардан ҳар гектар ер учун 1 миллион сўмдан талаб қилган. У фермер хўжаликларидан бирининг вакилидан 4 миллион сўм пора олган.

Кейинчалик у ҳокимнинг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича собиқ ўринбосари Ш.Д. билан тил бириктириб, 65 гектар ерга эга фермер хўжалигидан 65 миллион сўм талаб қилган. Ш.Д. пулнинг 40 миллион сўмини олаётган вақтда қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди ҳукми билан У.С. 6 йилга, Ш.Д. эса 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Улар 2 йил муддатга давлат ташкилотларида мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган. Ҳукм юқори суд инстанцияларида ўзгаришсиз қолдирилган.

Фермерларга кўмаклашиши ва экспортни ривожлантириши керак бўлган мансабдорлар экспорт режасини пора талаб қилиш воситасига айлантирган.

Бир тумандаги икки нафар ҳоким ўринбосарининг ўзаро тил бириктириб пора олгани маҳаллий ҳокимиятда коррупциянинг олдини олиш ва ички назорат самарадорлиги масаласини кун тартибига чиқаради.

Икки мансабдор жазоланди. Аммо уларнинг ноқонуний фаолиятига имкон берган шароитлар ва назоратдаги эҳтимолий камчиликлар ҳам ўрганиладими?

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,030001
Video
⚡️ "Янгилик қилиб Американи очиш керак эмас. Мен фақат тартибни, талабни жойига қўймоқчиман" – Эркинжон Турдимов

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш учун ота-оналарнинг таълимга ва педагогларга муносабатини ўзгартириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, фарзанд тарбияси ва таълими фақат мактабнинг вазифаси эмас, бу жараёнда ота-оналар ҳам фаол иштирок этиши керак.

Вазир ота-оналарни фарзандлари билан мунтазам шуғулланишга, уларнинг дарсларини назорат қилишга ва ўзлаштириш даражасига бефарқ бўлмасликка чақирди.

«Мана шу фарзандингиз билан ҳар куни бир соат вақт ажратиб дарс қиласизми? Дарс қилмайсиз. Кўпчилик қилмайди. Биз дарс қилишимиз керак, фарзандимиздан сўрашимиз керак, фарзандимизга ўргатишимиз керак», — деди Турдимов.

Унинг таъкидлашича, айрим ота-оналар фарзандининг таълим жараёнидаги иштирокига етарлича эътибор бермасдан, муаммолар учун ўқитувчини айблашга мойил. Бу эса педагогнинг жамиятдаги мавқеига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

«Агар фарзандимиз билан бирга ишламасак, ўқитувчини ёмонлайверсак, ўқитувчининг бугун мавқеи қачон ошади? Қачонки, сиз билан биз муносабатимизни ўзгартирсак», — деди вазир.

Турдимов таълим тизимида натижага эришиш учун ҳар сафар янги қонун қабул қилиш шарт эмаслигини ҳам қайд этди. Унинг фикрича, амалдаги қоидаларга риоя этиш, талабчанликни кучайтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали ҳам ижобий ўзгаришларга эришиш мумкин.

«Янгилик қилиб, Американи очиш керак эмас. Мен фақат тартибни, талабни жойига қўйиб, шу ҳисобидан эртага самарали натижага эришишни истайман. Энди янги қонун қабул қилмаймиз, ҳамма нарса бор», — деди у.

Вазир асосий эътибор ота-оналар масъулияти, ўқитувчига ҳурмат ва таълим жараёнидаги тартиб-интизомга қаратилиши кераклигини таъкидлади.

Бироқ нутқда педагогларнинг маоши, иш юкламаси ва меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар билдирилмади. Бу борадаги ўзгаришлар самарасини эса амалиёт кўрсатади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
5,3700026
Photo1/2
Миробод ҳокими ички ишлар ходимлари байрами учун бюджетдан 130 миллион сўм ажратди

90 миллион дастурхонга, 40 миллиони совғага!

Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимлиги 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам дастурхони ва совғалар учун 130 миллион сўм ажратишга қарор қилган.

Туман ҳокими Анвар Сайфутдинов томонидан жорий йилнинг 16 октябрь куни имзоланган қарорга кўра, маблағлар маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Хусусан, 90 миллион сўм байрам дастурхонини ташкил этишга, яна 40 миллион сўм эса ички ишлар ходимлари учун совға-саломлар харид қилишга йўналтирилиши белгиланган. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Саидрасул Саидханов ва Ашраф Салайдинов зиммасига юклатилган.

Албатта, ички ишлар ходимларининг меҳнатини қадрлаш керак. Аммо бунинг учун бюджетдан 130 миллион сўм сарфлаш қанчалик асосли Туманда ҳал этилиши керак бўлган ижтимоий муаммолар тугаганми? Йўллар, инфратузилма, аҳолининг кундалик эҳтиёжлари тўлиқ таъминланганми?

Энг қизиғи, бу маблағлар ҳомийлар ҳисобидан эмас, айнан маҳаллий бюджет захира жамғармасидан ажратилмоқда. Аслида, бундай маблағлардан фойдаланишда жамоатчилик манфаати биринчи ўринда туриши керак эмасми?

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,2100031
Video
Саида Мирзиёева Ашхободдаги «OНA. Она табиат» кўргазмасида иштирок этди

У кўргазма табиатга меҳр, ғамхўрлик ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш, бу қадриятларни ёш авлод онгига сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева кўргазма ташкилотчиларини унинг очилиши билан табриклаб, эзгу ташаббус учун миннатдорлик билдирди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,9700070
Photo1/2
⚡️Қашқадарёда 20 миллиард долларлик лойиҳалар ва 50 мингта иш ўрни режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда ҳудудни саноат, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳаларида янги босқичга олиб чиқиш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Вилоятда уч йиллик дастур доирасида 20 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, олтита саноат кластери ташкил этиш, «GTL» заводи негизида 1,5 миллиард долларлик нефть-кимё лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда 300 мегаваттли қуёш электр станциясини ишга тушириш кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалигида 100 минг гектар яйловдан самарали фойдаланиш, сув таъминотини яхшилаш учун 265 километр канални бетонлаштириш ва 20 та насосни янгилаш белгиланди. Вилоятда ичимлик суви таъминотини яхшилашга ҳам 1 триллион сўм йўналтирилади.

Йиғилишда Қамаши туманидаги Чим маҳалласи тажрибасини оммалаштириш, келгуси йил Мустақиллик байрамига қадар ҳар бир туманда иккитадан замонавий маҳалла марказини ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,0900076
Photo1/2
⚡️Тожикистонда фолбинлар, сеҳргарлар ва уларнинг мижозлари махсус назоратга олинади

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, ўзини дин арбоби сифатида таништирувчи айрим шахслар, шунингдек, уларнинг мижозлари ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар махсус базага киритилишини маълум қилди. Вазирлик ушбу чораларни жамиятда ирим-сирим, фолбинлик, сеҳргарлик ва фуқароларни алдаш ҳолатларининг олдини олиш билан изоҳлаган.

2026 йил 21 октябрда эълон қилинган маълумотларга кўра, махсус рўйхатга фолбинлар, сеҳргарлар, ўзини диний арбоб сифатида кўрсатувчи айрим шахслар, фоҳишалик ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ фаолиятга алоқадор шахслар, шунингдек уларнинг мижозлари ва яқинлари киритилиши мумкин.

Бу ҳақда бир қатор оммавий ахборот воситалари Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб хабар берди.
Вазирлик баёнотида махсус ҳисобга олинган шахслар доимий назоратда бўлиши, улар ҳақидаги маълумотлар эса тегишли идораларнинг сўровлари асосида тақдим этилиши қайд этилган. Шунингдек, фуқароларга бундай фаолият билан шуғулланувчи шахслардан узоқроқ юриш тавсия қилинган.

Тожикистонда фолбинлик ва сеҳргарликка қарши чоралар аввал ҳам кучайтирилган. 2024 йил август ойида Ички ишлар вазирлиги фолбин ва сеҳргарларга мурожаат қилган фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳамда фотосуратлари махсус ҳисобга киритилишини билдирган. Ўша вақтда вазирлик бир ой ичида бундай хизматлардан фойдаланган 150 нафардан ортиқ шахс рўйхатга олинганини маълум қилган.
2025 йилда эса фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланди. Очиқ манбаларда келтирилишича, бундай хизматларга мурожаат қилган фуқароларга 50–60 ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида, яъни 3 750 сомонидан 4 500 сомонигача жарима қўлланиши мумкин.

Фолбинлик ва сеҳргарлик билан шуғулланган шахсларнинг ўзига нисбатан ҳам жазо чоралари мавжуд. Тожикистон Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 482-моддасига мувофиқ, биринчи марта қоидабузарлик содир этганларга 6 000 сомонидан 7 500 сомонигача жарима ёки 10–15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган. Қонунни такроран бузиш эса жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Тожикистон расмий ахборот агентлиги «Ховар»нинг Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, 2025 йилда мамлакатда фолбинлик ва сеҳргарлик билан боғлиқ 495 та ҳолат аниқланган. 2026 йилнинг биринчи ярмида эса бундай ҳолатлар сони 604 тага етган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,9900015
Video
Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёевага онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари сургани учун ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти топширилди.

“Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз”, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус.

2019 йилда таъсис этилган ушбу мукофот аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижаларга эришган алоҳида етакчилик ва юксак ютуқлар учун берилади. Аввалги йилларда унга давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Нобель мукофоти совриндорлари, таниқли олимлар ва жамоат арбоблари сазовор бўлган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,81000572
Photo1/2
💎#Рост_ҳикматлар

✅ Ҳатто қароқчилар тўдаси ҳам қандайдир ахлоқ талабларига риоя этиши керак; улар бутун дунёни талашлари мумкин, лекин бир-бирларини эмас.

✍️Робиндранат Тагор

🍁Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
5,1200013
Photo1/2
Таълим ва илм-фан вазирлигида 5 364 та штат бирлиги белгиланди: Турдимовга кадрларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди

Ўзбекистонда янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлигининг ташкилий тузилмаси, штат бирликлари тақсимоти ва тизимга кирувчи муассасалар рўйхати белгиланди. Шунингдек, вазир Эркинжон Турдимовга истисно тариқасида 2027 йил 1 февралга қадар вазирлик марказий аппаратига ходимларни тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилиш ваколати берилди.

Президентнинг 2026 йил 19 октябрдаги ПҚ–380-сон қарорига мувофиқ, вазирликнинг жами бошқарув штат бирлиги 5 364 тани ташкил этади.

Вазирнинг тўрт нафар ўринбосари бўлади.

Агентликлар учун штат бирликлари қандай тақсимланган?

Қарорга кўра, Касбий таълим агентлигига 193 та, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига 172 та, Инновацион ривожланиш агентлигига 86 та ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига 84 та штат бирлиги ажратилган.

Вазирлик тизимига нималар киради?

Тизимдаги асосий идоралар қаторига Инновацион ривожланиш, Касбий таълим, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентликлари киради. Касбий таълим агентлиги тизимига техникумлар ҳам киритилган.

Шунингдек, вазирлик тасарруфида таълим ва илм-фан йўналишидаги қатор марказлар ҳамда институтлар фаолият олиб боради. Улар орасида Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази, Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази, Талаба-ёшлар билан ишлаш маркази, А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ва Психология илмий-тадқиқот институти бор.

Тизимга, шунингдек, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази, Республика «Келажак» маркази ҳамда педагогик маҳорат марказлари киради.

Жамғармалар, махсус муассасалар ва нашриётлар ҳам вазирлик тизимида

Вазирлик тизимида Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси ҳамда Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси ҳам бўлади.

Бундан ташқари, Афғонистон фуқароларининг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази ва Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи ҳам тизимга киритилган.

Нашриёт ва оммавий ахборот воситалари йўналишида «Ўзбекистон» ва «Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи» МЧЖлари, шунингдек, «Маърифат», «Халқ таълими», «Учитель Узбекистана», «Тонг юлдузи», «Класс», «Ғунча», «Гулхан», «Бошланғич таълим», «Тил ва адабиёт таълими» ҳамда «Language and literature teaching» каби нашрлар таҳририятлари вазирлик тизимига киритилган.

Ҳудудларда бошқарув қандай ташкил этилади?

Ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри таълим бошқармалари фаолият юритади. Туман ва шаҳарларда эса таълим бўлимлари ташкил этилади.

Ушбу бўғинлар тизимига умумий ўрта таълим ташкилотлари, мактабгача таълим ташкилотлари, «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари ва «Келажак» марказлари киради. Ҳудудий тизимда Қорақалпоғистон Республикаси Таълим маркази ҳамда болалар кутубхоналари ҳам назарда тутилган.

Қарорга кўра, вазирлик тизимидаги давлат олий таълим ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,82000150
Photo1/2
Эркинжон Турдимовнинг собиқ матбуот котиби Таълим ва илм-фан вазирлигида лавозимга тайинланди

Манучеҳр Бобораҳимович Мирзаев Таълим ва илм-фан вазирлигининг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.

Мирзаев аввал Эркинжон Турдимов раҳбарлик қилган Сирдарё вилояти ҳокимлигида ахборот хизмати раҳбари — матбуот котиби бўлиб ишлаган. Шунингдек, у Турдимов Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган даврда ҳам вилоят ҳокимлиги ахборот хизматида фаолият юритган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
6,7700046
Video
2023 йил 11 декабрь куни пойтахтимизда жадидлар мероси ва ғояларига бағишланган халқаро илмий конференцияда Саида Мирзиёева алифбомизда ўзгаришлар қилиш зарурати юзага келганини таъкидлаган эди.

Бугун қонунчиликка киритилган муҳим ва янги ўзгаришларни ўша вақтда бошланган хайрли ташаббусларнинг амалий натижаси сифатида баҳолаш мумкин.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,9800095
Photo1/2
Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади.

Алифбодаги 4 та ҳарфнинг ёзилиши такомиллаштирилди:
O‘ → Ö
G‘ → Ğ
Sh → Ş
Ch → Ç

Қайд этилишича, амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. Улар яроқлилик муддати тугагач, ўз кучини йўқотгач ёки навбатдаги янгиланиш жараёнида янги алифбога мослаштириб борилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
6,8200081
Photo1/2
⚡️2026 йилда йўл қурилишига 442 миллион доллар йўналтирилиб, 200 километр йўл реконструкция қилинади

Осиё тараққиёт банки иштирокида Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 ва 4Р100 автомобиль йўлларининг 111 километрини, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи А380 йўлининг 25 километрини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаси кўмагида Қашқадарё вилоятидаги М39 автомобиль йўлининг 60 километрини, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида эса Бухоро вилоятидан ўтувчи А380 «Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу» автомобиль йўлининг 78 километрини реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2636

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,9100012
Video
⚡️Диёра Келдиёрова халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова икки йиллик танаффусдан кейин татамига қайтиб, халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қозоғистонда ўтказилаётган «Aktau Asian Open 2026» турнирида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этди ва мусобақа ғолибига айланди.

Ҳамюртимиз финал баҳсида озарбайжонлик рақибини муддатидан аввал мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шу тариқа Диёра Келдиёрова халқаро майдонга муваффақиятли қайтишини намойиш этди ва Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. У икки йилдан буён фарзанд тарбияси билан банд бўлиб, халқаро мусобақаларда қатнашишни тўхтатиб турган эди.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,1300048
Video
⚡️Наманганда 5 та хонадон яширин дори омборига айлантирилгани аниқланди

У ердан 46 865 дона дори воситаси олинди. Уларнинг дастлабки қиймати 5,2 млрд сўмга баҳоланмоқда.

Наманган шаҳрида тегишли сифат сертификатларига эга бўлмаган ва ноқонуний йўллар билан олиб кирилган дори воситалари сақланаётган яширин омборлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХ ходимлари вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда 2002, 1997 ва 1987 йилларда туғилган уч нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, Наманган шаҳридаги бешта хонадонда яширин омборлар ташкил этгани аниқланган.

Улар хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли сифат сертификатларига эга бўлмаган дори воситаларини кейинчалик сотиш мақсадида сақлаб келган.

Тадбир давомида жами 287 турдаги 46 865 дона дори воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Улар орасида «Эринит», «Гемаза» ва «Фенотропил» каби препаратлар ҳам бор.

Олинган дори воситаларининг дастлабки тахминий қиймати 5,2 млрд сўмни ташкил этади.

Ҳозирда дори воситалари юзасидан суд-кимё ва товаршунослик экспертизалари тайинланган. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
2,890007
Video
Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

Янги Тошкент қурилишига хусусий инвестицияларни жалб этиш ва инвесторлар учун қулай шароит яратиш мақсадида “Янги Тошкентга инвестиция киритинг!” чат-боти ишга туширилмоқда.
Эндиликда инвестиция лойиҳаларини Telegram’даги @yt_investitsiya_bot орқали ёки newtashkent.uz расмий сайтида таклиф этиш мумкин.

Хизмат ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида ишлайди. Дастлабки босқичда лойиҳа концепциясини тақдим этиш кифоя. Ҳар бир аризага рўйхатга олиш рақами берилиб, инвестор кейинги жараёнлар ҳақида маълумот олади.

Сўнгги уч йилда Янги Тошкентга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилди. Биринчи босқичда эса 6 минг гектар ҳудудда 50 миллиард доллардан зиёд қийматдаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Мақсад — инвесторлар учун тўсиқларни камайтириш, истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва Янги Тошкент ривожига янги имкониятлар очиш.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,740009
⚡️Бизни "доставка" учун ҳам чақирган — Тез ёрдам ходими

Rost24.uz сайти тез тиббий ёрдам бригадаси ходимлари ва ҳайдовчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг иш жараёнида дуч келаётган муаммолари, оғир ва унутилмас воқеалар, беморлар ҳамда уларнинг яқинлари билан муносабатлари ҳақида сўз юритди.

Улар учун ҳар бир сония инсон ҳаётини сақлаб қолишда муҳим, аммо баъзан тез ёрдам етиб боргунича бемор вафот этади. Бундай вазиятларда оила аъзоларига ҳамдардлик билдириш, тирбандликлар орасида беморга ўз вақтида етиб боришга ҳаракат қилиш ва яқинларининг эътирозларига босиқлик билан жавоб бериш ҳам улар танлаган машаққатли касбнинг бир қисми.

Суҳбатда тез тиббий ёрдам ходимлари ўзлари дуч келадиган ана шундай ҳолатлар, касб масъулияти ва кўнгилларидаги гаплар билан ўртоқлашди.

Ютубда кўриш: https://youtu.be/i7lQ95JSG6s

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Video Thumbnail
4,3900016
Photo
⚡️Талабаларга ётоқхона етишмаётган бир пайтда мавжуд ётоқхоналар нега сотиляпти?

Расмий маълумотларга кўра, 2026 йил бошида Ўзбекистонда турар жойга муҳтож давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 58 фоизи ётоқхона билан таъминланган. Қолган 42 фоизи эса ётоқхонадан жой олмаган.

2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда қарийб 270 минг талаба турар жойга муҳтож бўлган. Давлат олийгоҳлари ётоқхоналарида эса 155,8 минг ўрин мавжуд бўлиб, тақчиллик 114,2 минг ўринни ташкил этган.

Бундай шароитда амалда фойдаланилаётган ётоқхоналарни хусусийлаштиришдан мақсад нима?

Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2630

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,0300033
Photo
⚡️Комил Алламжонов АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Президент администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди.

Учрашувда АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқандда ўтказиладиган C5+1 вазирлар учрашуви ҳамда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Ҳиндистонда бўлиши режалаштирилган. У ташриф доирасида Марказий Осиёнинг бешта давлати — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги C5+1 вазирлар учрашувида қатнашади.

Учрашувда АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада тинчлик ва фаровонликни таъминлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
3,80000194
Video
Саида Мирзиёеванинг Туркияга ташрифи доирасида мамлакат Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашув бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Нажмиддин Билол Эрдўғон ҳамроҳлигида Ибн Халдун университети ва “Yenidog‘u” мактабидаги таълим жараёнлари билан танишилди.

Шунингдек, ташриф доирасида мудофаа саноати етакчиси “Baykar” компанияси мажмуасида ҳам бўлган Президент Администрацияси раҳбари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб борилишини ва яқин келажакда Ўзбекистонда ҳам шундай технологиялар бўлиши кутилаётганини билдирди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,04000143
Video
Ўзбекистонда иккинчи ва учинчи атом электр станцияларини қуриш режалаштирилмоқда

“Биринчи атом электр станцияси қурилишини бошладик. Иккинчи ва учинчисини қуриш бўйича ҳам режаларимиз бор. Эртага янги ҳамкорларимиз ва инвесторлар билан иккинчи атом электр станциясини қуриш масаласини муҳокама қиламиз”, — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,8500079
Video
Саида Мирзиёева ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар кенгашини бошқаради

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида Инвесторлар кенгаши тузилишини эълон қилди. Унга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раҳбарлик қилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,1400094
Video
⚡️Суюлтирилган газ етказиб беришда давлат монополияси тугатилади

Президент Шавкат Мирзиёев илгари давлат монополиясида бўлган суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилаётганини маълум қилди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
4,4300071

Showing 30 of 97 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Rost24 | Расмий канал Telegram kanali nima haqida?+

Rost24 | Расмий канал (@rost_24uz) — tgdio da So'nggi xabarlar toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 39 163 obunachi bor.

Rost24 | Расмий канал (@rost_24uz) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @rost_24uz ga bepul obuna bo‘ling.

Rost24 | Расмий канал yaxshi So'nggi xabarlar kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Rost24 | Расмий канал reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 39 163 obunachi bor. O‘xshash So'nggi xabarlar kanallar bilan solishtiring.

Rost24 | Расмий канал statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @rost_24uz sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.