🇺🇿🅰Гулистон шаҳрида таълим муассасалари раҳбарлари давлат тили бўйича саводхонлигини аниқлаш мақсадида ёзма иш топширди
Бугун,11-сентябрь куни Давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, ўзбек тилини сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда тўлақонли жорий этиш, шу билан бирга, фаол қўлланишини рағбатлантириш, давлат хизматчилари ҳамда таълим муассасалари раҳбарларининг давлат тили бўйича саводхонлигини аниқлаш мақсадида Гулистон шаҳрида “Оммавий диктант” тадбири ўтказилди. Унда Гулистон шаҳрида жойлашган мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг 104 нафар раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Мазкур тадбир Гулистон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш Марказининг Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбирда Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш Марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ҳ.Ёдгоров ҳамда Гулистон шаҳар ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Қувватов иштирок этди.
Гулистоншаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Канал👉
https://t.me/share