«Ички ишлар ходимлари оддий одамлар, лекин ҳар қайси оддий инсон ҳам ИИО ходими бўлолмайди!»
Ислом Каримовнинг ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳақидаги фикрлари:
«Мен юз марта, минг марта миннатдорман мана шу милиция органларини, ҳуқуқни муҳофаза қиладиган органларни. Умуман, ҳозир бизларни таянчимиз бўлмиш, тинчлигимизни суянчи бўлмиш мана шу органларни қилган ишлари — биласизларми, мен ҳақиқатдан қойилман.
Мен яқинда битта нарсани айтдим, милиция ходимлари шуни яна эшитсин: милиция ходимлари — оддий одамлар, оддий инсон, лекин ҳар қайси оддий инсон ҳам милиция бўлолмайди.
Эътибор беринглар шу гапларга, маъносига: милиция ҳам инсон. Бизларга ўхшаган инсон, катта ният билан, умид билан яшаётган инсон. Уларни ҳам бола-чақаси бор, уларни ҳам катта умидлари бор, уларни ҳам эзгу ниятлари бор. Улар ҳам тўйлар қилмоқчи, улар ҳам бола боқмоқчи, улар ҳам невараларини бахтини кўрмоқчи.
Лекин такрор айтаман, уларни меҳнатига, уларни бугун қилаётган ишларига ҳаммамиз елкадош бўлишимиз керак. Жамият елкадош бўлмаса агар, нимага эришамиз?»
👉
@tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!