🗣Байрамингиз муборак, қадрли тадбиркорлар!
😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сизларни 20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан самимий табриклайди!
🔍Бугун тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг муҳим ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланди. Сизнинг ташаббус ва меҳнатингиз билан янги корхоналар ташкил этилмоқда, иш ўринлари яратилмоқда, аҳоли фаровонлиги юксалмоқда.
🔍 Куни кеча Хоразмда бўлиб ўтган Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида ҳам бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларга янада кўпроқ эркинлик бериш ва янги имкониятлар яратишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.
🔍Бу эса тадбиркорликни ривожлантириш, янги ғоя ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор изчил давом этаётганининг яна бир ифодасидир.
🔍 Партиямиз электорати бўлган барча ишбилармонларни Тадбиркорлар куни билан яна бир бор самимий қутлаб, сизларга мустаҳкам соғлик, фаолиятингизда ривож, янги ғоялар ва катта муваффақиятлар тилаймиз!
🗄 Байрамингиз муборак бўлсин!
#uzlidep #TadbirkorlarKuni #20avgust
🖥
https://taplink.cc/uzlidep