🇺🇿Банкир кундалиги Telegram channel photo

🇺🇿Банкир кундалиги

@bankirkundaligiPublic Channel

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

9.3k

Last views

66.6k (66,636 subscribers)
A'zolar
—
Rating
78
Total Posts
Oct 20, 2026, 7:30 PM
Yangilangan
Mar 30, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel Name🇺🇿Банкир кундалиги
Username@bankirkundaligi
CategoryBank va temir yo'l
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar66,636
Channel TypePublic Channel
Created30-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 2 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#279603-196
Til reytingi
#1429-6
Toifa reytingi
#828-5

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 66.6K30 Days growth: -8481.3%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202667,484
22:09:202667,484
23:09:202667,484
24:09:202667,484
25:09:202667,484
26:09:202667,484
27:09:202667,484
28:09:202667,484
29:09:202667,484
30:09:202667,484
01:10:202667,484
02:10:202667,484
03:10:202667,484
04:10:202667,484
05:10:202667,484
06:10:202667,484
07:10:202667,484
08:10:202667,484
09:10:202667,484
10:10:202667,484
11:10:202667,484
12:10:202667,484
13:10:202667,043
14:10:202667,043
15:10:202667,043
16:10:202667,043
17:10:202667,043
18:10:202667,043
19:10:202667,043
20:10:202666,636
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:202669,290
Week of 06:04:202668,876
Week of 13:04:202668,409
Week of 20:04:202668,278
Week of 27:04:202668,278
Week of 04:05:202668,278
Week of 11:05:202667,996
Week of 18:05:202667,996
Week of 25:05:202667,996
Week of 01:06:202667,840
Week of 08:06:202667,840
Week of 15:06:202667,681
Week of 22:06:202667,935
Week of 29:06:202667,935
Week of 06:07:202667,935
Week of 13:07:202667,587
Week of 20:07:202667,201
Week of 27:07:202667,495
Week of 03:08:202667,495
Week of 10:08:202667,495
Week of 17:08:202667,177
Week of 24:08:202667,150
Week of 31:08:202667,439
Week of 07:09:202667,439
Week of 14:09:202667,484
Week of 21:09:202667,484
Week of 28:09:202667,484
Week of 05:10:202667,484
Week of 12:10:202667,043
Week of 19:10:202666,636
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202669,196
April 202668,278
May 202667,996
June 202667,935
July 202667,201
August 202667,150
September 202667,484
October 202666,636
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202666,636

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1🌺НАВРЎЗ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН43.1K
  2. #2⚡️⚡️⚡️ТЕЗКОР!!!41.9K
  3. #3https://youtube.com/channel/UCEW6Lgz6c0UaRMWODqrm8Fw1 АПРЕЛДАН УЙ ВА А36.5K
  4. #4ЯНА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ВА ЯНА ҲОКИМЛИК МУТАХАССИСИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ30.6K
  5. #5ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА28.1K
  6. #6⚡️«ХАВОТИРЛИ ҲОЛАТ»: АҲОЛИНИНГ КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИГИ ҚАРИЙБ 231 ТРЛН СЎМГ25.6K
  7. #7ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА24.5K
  8. #8ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЕРДА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ЁКИ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИДАН ФОЙДА24.4K
  9. #9⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида видеоселекто24.1K
  10. #10⚡️БУГУНДАН “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”НИНГ 2026 ЙИЛГИ 2-МАВСУМИ ДОИРАСИДА ОВОЗ24.1K

So'nggi postlar

Photo1/10
ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!

Марказий банк 2026 йил 19 октябр ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган жисмоний шахсларга микроқарз, автокредит, ипотека кредитлари ҳамда юридик шахсларга айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситалар сотиб олиш учун кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг ўзгаришларни эълон қилди.

Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.

☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн иш куни сарҳисоб қилинган) тақдим этди.

▪️ Микроқарзларнинг ўртача фоизи 28,3%ни ташкил этиб, энг паст фоизни МКБанк (21,8%), Инфинбанк (24,0%) ва Трастбанк (24,4%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса ТБС банк (41,4%), АВО банк (39,9%) ва Узум банк (38,0%) таклиф этмоқда.

▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 21,4% ни ташкил этиб, энг паст фоизни Алоқа банки (18,3%), Асака банк (18,6%) ва Ипотека банк (18,8%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Анор банк (27,0%), Давр банк (25,2%) ва Гарант банк (24,7%) таклиф этмоқда.

▪️Ипотека кредитларининг ўртача фоизи 21,8% ни ташкил этиб, энг паст фоизни Октобанк (18,0%), БРБ (20,6%) ва Миллий банк (20,8%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли ипотека кредитларини эса Азия аллианс банк (26,0%), Апекс банк (25,0%) ва МКБанк (24,3%) таклиф этмоқда.

▪️Айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,8%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Апекс банк (19,8%), Миллий банк (20,3%) ва Ипак йўли банк (21,5%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли айланма маблағ учун кредитларни эса ТБС банк (33,2%), Таянч банк (33,0%) ва Ҳаёт банк (28,9%) таклиф этмоқда.

▪️Асосий воситалар хариди учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,6%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Ипотека банк (19,5%), Турон банк (20,1%) ва Миллий банк (20,3%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли мазкур кредитларни эса Анор банк (28,0%), ОФБ (26,0%) ва Давр банк (25,1%) таклиф этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 феврал куни Президентимиз автокредитларни фоизини пастлатиш бўйича кўрсатма берган эди.

Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
9,320009
⚡️Бугун, 2026 йил 22 октябр куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.

Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.

👉 @bankirkundaligi 👈
11,600005
Photo1/2
⚡️ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ 9 ОЙДА 15,3 ТРЛН СЎМ СОФ ФОЙДА ОЛДИ

▪️2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон тижорат банкларининг жами соф фойдаси 15 трлн 262,8 млрд сўмни ташкил этди. «Ahbor-Reyting» маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40,34 фоизга ёки 4,39 трлн сўмга кўп.

Энг кўп соф фойда олган банклар:

1. Ипотека-банк — 2 072,3 млрд сўм
2. Ўзмиллийбанк — 1 552,2 млрд сўм
3. Ҳамкорбанк — 1 480,4 млрд сўм
4. Капиталбанк — 1 313 млрд сўм
5. Ўзсаноатқурилишбанк — 1 207 млрд сўм
6. Халқ банки — 837,3 млрд сўм
7. Ипак йўли банки — 821,8 млрд сўм
8. Трастбанк — 766,8 млрд сўм
9. Ориент Финанс банк — 724,6 млрд сўм
10. КДБ Банк Ўзбекистон — 644,7 млрд сўм

▪️Ипотека-банк энг катта ўсишни қайд этган банклардан бири бўлди. Унинг соф фойдаси ўтган йилги 102,5 млрд сўмдан 2,07 трлн сўмгача, яъни 20 баробардан кўпроққа ошди. Натижада банк 19-ўриндан 1-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, Uzum Bank соф фойдасини 7,6 млрд сўмдан 485 млрд сўмгача ошириб, рейтингда 30-ўриндан 13-ўринга кўтарилган.

Ҳисобот даврида 34 та банкдан 32 таси фойда, иккитаси эса зарар билан ишлаган. Хусусан, Микрокредитбанк 50,4 млрд сўм, TBC Bank эса 69,6 млрд сўм зарар кўрган.

Фото: «Ahbor-Reyting»

👉 @bankirkundaligi 👈
17,2000035
Video
Ketma-ket uchinchi yil O‘zbekistondagi eng tezkor mobil internet⚡️

Ketma-ket uchinchi yildirki, Ucell mustaqil Speedtest Intelligence® ma’lumotlar tahliliga ko‘ra O‘zbekistondagi eng tezkor mobil internet* maqomini qo‘ldan bermay kelmoqda.

Ookla® bu yil Ucellni ikkita toifada e’tirof etdi:
🏅 Best Mobile Network (“O‘zbekistondagi eng yaxshi mobil tarmoq”);
🏅 Fastest Mobile Network (“O‘zbekistondagi eng tezkor mobil internet”) — ketma-ket uchinchi yil.

O‘zining 30 yilligida Kompaniya o‘z ishi sifatining yana bir muhim tasdig‘ini qo‘lga kiritadi. Ookla kompaniyalarining xalqaro e’tirofi – bu tarmoqni muntazam takomillashtirish, abonentlar talablariga e’tibor berish va yanada yaxshi bo‘lishga intilish natijasidir.

*Ucell – O‘zbekistonda Ookla® kompaniyasining “Fastest Mobile Network” hamda “Best Mobile Network” mukofotlari sohibi. Ookla® Speedtest Awards, 1H 2026 Uzbekistan – 2026 Speedtest Awards ma’lumotlari bo‘yicha.
2026-yil birinchi yarmiga (Q1–Q2 2026) oid Speedtest Intelligence® ma’lumotlari bo‘yicha Ookla® kompaniyasi tahlili asosida.

Ucell, shuningdek, Speedtest Intelligence® ma’lumotlari bo‘yicha Ookla® kompaniyasi tahlili asosida Q1-Q2 2024, Q3-Q4 2024, Q1-Q2 2025 va Q3-Q4 2025 davrlari uchun Ookla® “Fastest Mobile Network” mukofotining, shuningdek Q3-Q4 2025 davri uchun Ookla® “Best Mobile Network” mukofotining ham sohibi hisoblanadi. Ookla® savdo belgilari litsenziya bo‘yicha qo‘llanmoqda va huquq egasining ruxsati bilan chop etilmoqda.

Batafsil

👉 @bankirkundaligi 👈
15,300006
Photo1/2
БУГУН ҚАШҚАДАРЁГА ТАШРИФ

Бугун Президент Ш.Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Давлатимиз раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳаларида ҳамда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Шунингдек, лойиҳаларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишини бошлаш тадбирида иштирок этиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈
18,600000
Photo1/2
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА 2,84 МЛНДАН ОРТИҚ ФУҚАРО ЎЗ НОМИГА КРЕДИТ ОЛИШНИ ТАҚИҚЛАДИ

▪️2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 2 841 475 нафар фуқаро «Кредитга тақиқ» хизматидан фойдаланмоқда. КАТМ маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19 баробарга ошган. 2025 йилда хизматдан фойдаланувчилар сони 149 465 нафарни ташкил этган.

Фойдаланувчиларнинг 58 фоизи эркаклар, 42 фоизи эса аёллар ҳиссасига тўғри келади.

Ёш тоифалари бўйича энг катта улуш 26–35 ёшдагиларга тўғри келади - 842 206 нафар ёки 30 фоиз. 26 ёшгача бўлганлар 25 фоизни, 36–45 ёшдагилар 24 фоизни, 46–55 ёшдагилар 12 фоизни, 56 ёшдан катталар эса 9 фоизни ташкил этади.

«КРЕДИТГА ТАҚИҚ» ХИЗМАТИ НИМА УЧУН КЕРАК?

▪️Хизмат 2025 йил 6 июнда ишга туширилган. У орқали фуқаролар ўз номига кредит ёки қарз расмийлаштирилишини тақиқлаши мумкин. Хизматдан КАТМ кредит бюроси орқали бепул фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, фуқаролар кредит тарихи маълумотларининг олинишини чеклаш ва ўз номига расмийлаштирилган кредитлар ҳақида тезкор хабар олиш имкониятига ҳам эга.

Фото: КАТМ кредит бюроси

👉 @bankirkundaligi 👈
18,4000043
Photo1/2
Ҳоким ёрдамчиларига ҳар бир саволнома учун рағбат пули берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига мувофиқ, бизнесни рўйхатга олиш тадбирида иштирок этган ҳоким ёрдамчиларига бир марталик рағбатлантириш тўлови амалга оширилади.

💰 Тўлов миқдори:
➖ Расмий иқтисодий бирлик бўйича қабул қилинган ҳар бир саволнома учун — 6 120 сўм;
➖ Норасмий иқтисодий бирлик бўйича қабул қилинган ҳар бир саволнома учун — 8 160 сўм.

📊 Масалан: 400 та расмий ва 100 та норасмий иқтисодий бирлик рўйхатга олинса, жами 3 млн 264 минг сўм рағбатлантириш пули ҳисобланади.

Тўловлар Миллий статистика қўмитаси томонидан, бириктирилган ҳудудда рўйхатга олишнинг тўлиқ қамрови таъминлангандан кейин амалга оширилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар онлайн рўйхатдан ўтгани учун бу масала бўйича ҳоким ёрдамчиларига тўлов ҳисобланмайди.

👉 @bankirkundaligi 👈
18,6000021
⚡️МИЖОЗЛАР МУРОЖААТЛАРИ БЎЙИЧА ЭНГ ЁМОН КЎРСАТКИЧГА ЭГА 10 ТА БАНК НОМИ ОЧИҚЛАНДИ

▪️Марказий банк 2026 йилнинг июль–сентябрь ойларида банклар фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилди. Ҳисобот даврида регуляторга бевосита ва бошқа давлат органлари орқали жами 12 307 та мурожаат келиб тушган.

Мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улуши бўйича энг юқори кўрсаткичлар қуйидаги банкларда қайд этилди:

Ҳаёт банк — 5,71
БРБ — 3,17
Микрокредитбанк — 2,53
TBC Bank — 1,96
Anorbank — 1,86
Туронбанк — 1,62
Асакабанк — 1,27
InFinBank — 1,25
AVO Bank — 1,25
Капиталбанк — 1,24

▪️Марказий банк банкларга мурожаатлар сабабларини таҳлил қилиш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқишни тавсия этди.

Регулятор мурожаатлар индекси банкларнинг молиявий барқарорлигини эмас, мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улушини акс эттиришини таъкидлади.

👉 @bankirkundaligi 👈
18,7000032
⚡️Бугун, 2026 йил 19 октябр куни банкларда тўловлар 19:00 гача узайтирилди.

Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.

👉 @bankirkundaligi 👈
20,6000022
Video
⚡️GOOGLE PAY ЎЗБЕКИСТОНДА РАСМАН ИШГА ТУШДИ

▪️19 октябрдан бошлаб Google Pay тўлов хизмати Ўзбекистонда ишга туширилди. Бу ҳақда Google Cloud вакили Марчин Красуски Самарқандда C5+1 форматида ўтказилган тадбир доирасида маълум қилди.

Энди Android смартфон эгалари банк карталарини Google Wallet иловасига улаб, NFC технологияси орқали дўконларда телефон билан контактсиз тўлов қилишлари мумкин.

▪️Шунингдек, Google Pay орқали хизматни қўллаб-қувватлайдиган сайт ва иловаларда онлайн тўловларни ҳам амалга ошириш мумкин.

Бироқ ҳозирча хизмат барча банк карталарида ишламайди. Ҳар бир банк Google Pay’ни ўз карталари учун алоҳида жорий этиши керак. Шу сабабли хизматдан фойдаланиш имконияти муайян банк ва карта турига боғлиқ бўлади.

Google Pay’нинг ишга туширилиши Ўзбекистонда рақамли тўловлар бозорини кенгайтириб, смартфон орқали кундалик харидлар учун яна бир тўлов усулини тақдим этади.

👉 @bankirkundaligi 👈
20,6000022
Video
ОЙЛИГИ АНЧА-МУНЧА ТАШКИЛОТ РАҲБАРИДАН БАЛАНДРОҚ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИКИ. НИМАГА ХИЁНАТ ҚИЛАСАН!

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ёшлигида гувоҳ бўлган воқеани эслаб, ҳоким ёрдамчиларининг олаётган ойлигини эслатиб, таъмагирлигини танқид қилди.

Унинг айтишича, Янги йил байрамида сотувдаги тортни ялаб кўрган болани сотувчи аёл туртиб юборган. Шунда у болага тортни сотиб олиб, совға қилган.

Йиллар ўтиб, ўша бола туман молия бўлими бошлиғи бўлганини эшитган.

«... бировни паспортини олиб, номига кредитларни оформит қилиб ташлаб, ўзи олганларни билмайди дейсизларми?!» — деган вилоят ҳокими.

👉 @bankirkundaligi 👈
20,0000076
Photo1/2
Chery Tiggo 4 Pro endi O‘zbekistonda!

Yangi shahar krossoverini Chery'ning barcha rasmiy dilerlik markazlarida xarid qilish mumkin.

🔹 Boshlang‘ich to‘lov — 30% dan
🔹 Yillik stavka — 0% dan
🔹 Muddatli to‘lov — 5 yilgacha

Тўлов миқдори ва муддатига қараб шартлар фарқ қилиши мумкин. Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт.

Батафсил маълумот:
📞 55-500-90-55
🌐 cheryauto.uz

👉 @bankirkundaligi 👈
18,200009
⚡️ХВЖ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ 2026–2027 ЙИЛЛАРДАГИ ЎСИШ ПРОГНОЗИНИ СЕЗИЛАРЛИ ЯХШИЛАДИ

▪️Халқаро валюта жамғармаси октябрь ойидаги ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш прогнозини юқорига қайта кўриб чиқди. Бироқ инфляция ва ташқи иқтисодий тақчиллик бўйича кутилмалар ҳам оширилди.

☑️Янги прогнозга кўра:

▪️2026 йилда ЯИМ ўсиши 6,8 фоиздан 7,8 фоизга оширилди;

▪️2027 йилда эса 6 фоиздан 6,5 фоизга кўтарилди.

Таққослаш учун, 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,7 фоизга ўсган.

ИНФЛЯЦИЯ ВА ИШСИЗЛИК БЎЙИЧА ПРОГНОЗЛАР

▪️ХВЖ 2026 йил учун инфляция прогнозини 6,8 фоиздан 6,9 фоизга, 2027 йил учун эса 5 фоиздан 5,7 фоизга оширди.

Шу билан бирга, ишсизлик даражаси 2025 йилдаги 4,8 фоиздан 2026 йилда 4,3 фоизга, 2027 йилда эса 3,8 фоизга пасайиши кутилмоқда.

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ТАҚЧИЛЛИК ҲАМ ОШАДИ

▪️Жамғарма тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги бўйича прогнозини ҳам ўзгартирди: 2026 йил учун ЯИМнинг 3,2 фоизидан 5,1 фоизига; 2027 йил учун 3,6 фоизидан 4,6 фоизига оширилди.

Аввалроқ ХВЖ тақчилликнинг қисқаришини экспорт ҳажмининг юқорилиги ва хориждан пул ўтказмалари кўпайиши билан изоҳлаган эди. Янги прогнозда эса ҳар икки йил учун ташқи иқтисодий тақчиллик аввал кутилганидан юқорироқ баҳоланмоқда.

☝️🏻Аввалги постларимизда Жаҳон банкининг Ўзбекистон иқтисодий ўсиши бўйича прогнозлари ҳақида ёзган эдик.

👉 @bankirkundaligi 👈
12,4000020
ТУШУНГАН ТУШУНДИ Инсон ҳаётида икки нарса бор: бири — қилган ишингиз, иккинчиси — унинг оқибати. Биринчисини танлаш сизга боғлиқ, иккинчисини эса тақдир танлайди. Ҳар бир ноҳалол пул — бу келажакдан олинган қарз. Уни фоизлари билан қайтаришга тўғри келади.…
13,5000034
Photo
Янги Kia Sonet Prime — ёрқин услуб ва ҳар кунлик қулайлик! 🚘

Энди қулай муддатли тўлов шартларида:
🔥 Ойлик тўлов — 5 997 778 сўмдан
✔️ Бошланғич тўлов — 60%
✔️ Муддат — 18 ой | Йиллик 0% ставка
Бепул тест-драйвга ёзилинг ва тўлов жадвалини олинг!

📍 Kia Ahmad Donish
📞 +998 (55)500-68-86
Шартлар индивидуал ҳисобланади. Суғурта мажбурий.

👉 @bankirkundaligi 👈
14,100008
Photo
⚡️САМАРҚАНДДА 7 400 ДОЛЛАРЛИК ҚАЛБАКИ ВАЛЮТАНИ СОТМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ

▪️Самарқанд шаҳрида 7 400 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки банкнотларни муомалага киритишга уринган 3 нафар шахс қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган фуқаролар қалбаки валютани шартли харидорга сотаётган вақтда ушланган.

Маълум қилинишича, улар 100 долларлик купюралардан иборат жами 7 400 қалбаки долларни 44 млн сўмга сотишга келишган.

Текширув давомида гумонланувчиларнинг 2 нафари муқаддам судлангани, қалбаки банкнотлар эса Туркиядан олиб келингани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈
14,4000018
Video
Аёл тадбиркорлар учун BRB LIFT лойиҳасига қабул давом этмоқда

Ўз бизнесига эга аёллар учун BRB LIFT реалити-шоусига аризалар қабули давом этмоқда. Лойиҳада иштирок этиш орқали нафақат катта мукофот учун курашиш, балки бизнесни ривожлантириш бўйича амалий билим ва тажриба орттириш мумкин.

Иштирокчилар профессионал менторлар ёрдамида ўз бизнесини таҳлил қилади, уни кенгайтириш бўйича янги стратегиялар ишлаб чиқади. Шунингдек, инвесторлар эътиборини жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

☑️ Лойиҳада пул мукофотини ютиб олиш ва инвесторлар эътиборига тушиш имконияти бор.

Ариза топшириш муддати тугашига оз қолди.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг: @brblift_bot

👉 @bankirkundaligi👈
15,4000011
ТУШУНГАН ТУШУНДИ

Инсон ҳаётида икки нарса бор: бири — қилган ишингиз, иккинчиси — унинг оқибати. Биринчисини танлаш сизга боғлиқ, иккинчисини эса тақдир танлайди.

Ҳар бир ноҳалол пул — бу келажакдан олинган қарз. Уни фоизлари билан қайтаришга тўғри келади.

Сиз-чи? Виждонингиз тинчми?

👉 @bankirkundaligi 👈
17,90000167
ХАЛҚ BANKИ АГЕНТЛИК ТИЗИМИ: ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ

Халқ банки тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва савдо нуқталари эгаларини банк агенти сифатида ҳамкорликка таклиф этмоқда. Агентлар мижозларга банк хизматларини кўрсатиб, ҳар бир операция учун комиссион ҳақ олади.

☑️ Агент даромади:
▪️ карта тўлдириш ва нақд пул бериш суммасидан — 0,5%;
▪️ ипотека кредитлари бўйича — 0,6%гача.

☑️ Агент бўлиш имконияти:
▪️ юридик шахслар (банкда депозит ҳисобварағи мавжуд бўлганда) — тўловларни қабул қилиш, карта тўлдириш ва нақд пул бериш, карта сотиш, кредит маҳсулотларини таклиф қилиш;
▪️ ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар — карта сотиш ва ипотека кредитларини таклиф қилиш.

📌 Рўйхатдан ўтиш

👉 @bankirkundaligi 👈
18,0000015
Video
ЗАМҲОКИМ ПУЛ ОЛГАН ВАҚТДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажумаси ташкил этиши учун туман ҳокимлиги балансида бўлган 1 гектар ер майдонини давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали аукцион савдоларга чиқариб, олиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «г» банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈
16,6000028
⚡️НОЯБРЬ ОЙИДА 1,17 МЛНДАН ОРТИҚ ОИЛАГА 1 МЛН СЎМДАН ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛИШИ МУМКИН

▪️Ўзбекистонда иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш режалаштирилмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тегишли президент фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Лойиҳага кўра, ноябрь ойида 1,17 млндан ортиқ оилага ёрдам пули берилади. Ушбу ва бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари учун жами 1,9 трлн сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.

ЁРДАМ ПУЛИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

▪️Маблағлар Ижтимоий реестрга киритилган, шунингдек, «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида эҳтиёжманд деб топилган оилаларга ажратилади.

Асосий мезон — оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад 1,43 млн сўмдан ошмаслиги керак.

Марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчилар учун даромад чегараси:

- Қорақалпоғистон ва вилоятларда — 1,43 млн сўм;

- Тошкент шаҳрида — 2,14 млн сўм.

Шунингдек, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган аъзолари ёки узоқ муддатли даволанишга муҳтож беморлари бор оилаларга устуворлик берилади.

КОММУНАЛ ТЎЛОВЛАР УЧУН ҲАМ ИМТИЁЗЛАР КЕНГАЙТИРИЛАДИ

▪️Лойиҳада электр энергияси ва табиий газ харажатлари учун компенсация олишдаги даромад мезонини минимал истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан 2 бараваригача ошириш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари:

- Электр ва газ учун компенсация тўлаш муддати 2028 йил 1 апрелгача узайтирилади;

- Кўмир харажатларини қоплаш бўйича ёрдам 2029 йилгача давом эттирилади;

- Газлаштирилмаган айрим ҳудудларда қишки электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача оширилиши режалаштирилмоқда.

Маблағлар 2026 йил 30 ноябргача фуқароларнинг ижтимоий ёки банк карталарига ўтказилиши назарда тутилган.

*Муҳим жиҳати, бу ҳозирча фармон лойиҳаси бўлиб, унинг жамоатчилик муҳокамаси 28 октябргача давом этади.

👉 @bankirkundaligi 👈
16,8000011
Photo
КАРТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ ОҚИМИ ОШСА — КЛИРИНГ ҲАМ У БИЛАН БИРГА РИВОЖЛАНИШИ КЕРАК

Операциялар сонининг ўсиши ҳисоб-китоблар, солиштириш ва операцион жамоага тушадиган юкламани оширади.

Автоматлаштириш етарли бўлмаса, бу қўлда бажариладиган ишлар, кечикишлар ва рискларнинг ортишига олиб келади.

Айнан шу сценарий Fido Biznes томонидан ўтказилган FB CardHub «Клиринг» модулига бағишланган форумдамуҳокама қилинди

Халқ банкида модуль реал юклама шароитида синовдан ўтказилмоқда: ўртача ҳажм — кунига қарийб 12,5 млн транзакция, максимал — 39,5 млн. Пилот доирасида файлларни ўқиш ва қайта ишлаш тезлиги 2–2,5 баравар ошган.

FB CardHub мантиғи — клирингни алоҳида, масштабланувчи контурга чиқариш, солиштириш ва тафовутлар билан ишлашни автоматлаштириш, бунда банкнинг асосий ҳисоби АБТда сақланиб қолади.

Бу карта инфратузилмасини қўлда бажариладиган операциялар ҳажмини мутаносиб равишда оширмасдан ва масштаблашнинг ҳар бир янги босқичида бутун банк контурини қайта қурмасдан ривожлантириш имконини беради.

Инфратузилма қачон бизнес ўсишини чеклай бошлашини қандай аниқлаш ва FB CardHub пилоти нималарни кўрсатгани ҳақида — материалда:

https://www.fido-biznes.uz/uz/yuklama-ostidagi-kliring-banklar-karta-infratuzilmasini-osishga-qanday-tayyorlamoqda-fido-biznes-cardhub-forumi-yakunlari/

Амалдаги клиринг тизимингиз ўсиб бораётган юкламага қанчалик тайёрлигини баҳоламоқчимисиз? Бизнинг менежеримиз билан боғланинг.

#FBCardHub #FidoBiznes #BankingUzbekistan #FintechUzbekistan

👉 @bankirkundaligi 👈
14,5000020
Photo
СОХТА CALL-МАРКАЗ ТАШКИЛ ҚИЛГАН ЖИНОИЙ ГУРУҲ ТАРКИБИДА БАНК БОШ ОФИСИНИНГ КИБЕРХАВФСИЗЛИК БЎЛИМИ ИШЧИСИ ҲАМ БЎЛГАН. ГУРУҲ 8 МЛН АҚШ ДОЛЛАРИНИ ЛЕГАЛЛАШТИРГАН

Кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний ГСМ-шлюз қурилмаларидан фойдаланиб, сохта Call-марказ ташкил қилган ҳамда фирибгарлик орқали ўзлаштирилган пул маблағларини крипто-актив кўринишида чет элга чиқариш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи, 1989–2005 йиллар оралиғида туғилган 5 нафар шахс Миробод туманидаги нотурар бинони ижрага олиб, сохта Call-марказ ташкил этишган.

Гуруҳ билан алоқадор бўлган, 1989 й.т. фуқаро эса ўзганинг яшаш хонадонини ижарага олиб, Call-марказ фаолиятида фойдаланиш мақсадида ушбу манзилга ГСМ-шлюз қурилмасини ўрнатган.

Тошкент вилоятида яшовчи, 1979 й.т., муқаддам судланган шахс раҳбарлик қилган жиноий гуруҳ аъзолари орасида нуфузли банклардан бирининг бош офиси киберхавфсизлик бўлими ишчиси ҳам бўлган.

Гуруҳ аъзолари турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, гўёки уларнинг номига фирибгарлар томонидан кредит олишга уриниш бўлаётганлигини айтиб, алдов йўли билан жабрланувчиларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиш орқали, уларнинг банк карталаридаги пул маблағларини ўзлаштиришган ҳамда номларига онлайн кредитлар расмийлаштиришган.

Натижада жиноий йўл билан топилган жами 8 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағаларини криптовалюта кўринишида сохта МЧЖ орқали хорижий давлатга олиб чиқиб, легаллаштиришган.

Қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов жараёнида уларга алоқадор бўлган 10 нафар шахс аниқланди.

👉 @bankirkundaligi 👈
16,1000037
Photo
ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!

Марказий банк 2026 йил 14 октябр ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган жисмоний шахсларга микроқарз, автокредит, ипотека кредитлари ҳамда юридик шахсларга айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситалар сотиб олиш учун кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг ўзгаришларни эълон қилди.

Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.

☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн иш куни сарҳисоб қилинган) тақдим этди.

▪️ Микроқарзларнинг ўртача фоизи 28,0%ни ташкил этиб, энг паст фоизни МКБанк (21,6%), Инфинбанк (24,0%) ва Трастбанк (24,3%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса ТБС банк (42,7%), АВО банк (39,9%) ва Узум банк (38,0%) таклиф этмоқда.

▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 21,2% ни ташкил этиб, энг паст фоизни Асака банк (18,0%), Алоқа банки (18,7%) ва Ипотека банк (18,7%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Давр банк (25,3%), Гарант банк (24,5%) ва Агробанк (24,2%) таклиф этмоқда.

▪️Ипотека кредитларининг ўртача фоизи 21,8% ни ташкил этиб, энг паст фоизни Октобанк (18,0%), Миллий банк (20,6%) ва БРБ (20,7%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли ипотека кредитларини эса Азия аллианс банк (26,0%), Апекс банк (25,0%) ва Ипак йўли банк (24,1%) таклиф этмоқда.

▪️Айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,7%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Пойтахт банк (20,0%), Миллий банк (20,3%) ва Апекс банк (20,6%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли айланма маблағ учун кредитларни эса Таянч банк (33,0%), Ҳаёт банк (28,7%) ва Анор банк (28,3%) таклиф этмоқда.

▪️Асосий воситалар хариди учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,7%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Инфин банк (20,2%), Агро банк (20,4%) ва БРБ (20,6%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли мазкур кредитларни эса Анор банк (28,0%), Турон банк (26,2%) ва Универсал банк (26,0%) таклиф этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 феврал куни Президентимиз автокредитларни фоизини пастлатиш бўйича кўрсатма берган эди.

Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
17,1000015
Video
Қимматбаҳо нарсаланингизни сақлаш учун ишончли жой

Агробанк Тошкент шаҳар филиалидаги "Хазина" депозит ячейкаларидан — заргарлик буюмлари, муҳим ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо нарсаларни хавфсиз ҳамда махфий сақлаш учун фойдаланиш мумкин.

Ячейкалар 4 хил ўлчамда мавжуд: энг кичик ячейка (75 × 250 × 350 мм)нинг ойлик тўлови 100 минг сўмдан бошланади, энг каттасиники (300 × 250 × 350 мм) эса 200 минг сўм.

Муддатни мижоз ўзига қулай тарзда белгилайди — 1 ойдан бошлаб, хоҳлаганча узайтириш мумкин. Ячейкани расмийлаштириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат (пасспорт ёки ID карта) ҳамда банк картаси керак бўлади.

Батафсил маълумот учун манзил: Агробанк Тошкент шаҳар филиали

Реклама

👉 @bankirkundaligi 👈
15,300008
Сўнгги бир ой ичида ANORBANK мамлакатдаги бошқа барча банклардан кўра кўпроқ муҳокама қилинди, аммо бу муҳокамаларнинг деярли ҳеч бири асосли бўлмади.

Бугун акциядор ва Интерпол билан боғлиқ воқеа ўз-ўзидан барҳам топди: Олимовнинг карточкаси Интерпол сайтидан олиб ташланди. Шунинг билан, бутун бошли шов-шувли сарлавҳаларга асос бўлиб келган ягона "факт" ҳам йўққа чиқди.

Одамлар миш-мишлар билан банд бўлган бир пайтда эса, банк 3-чоракни қуйидагича ёпди:
— 104,5 млрд сўм фойда;
— ROE 22,28% (сектор бўйича ўртача кўрсаткич 12,4%), яъни банк капитали бозорга нисбатан қарийб икки баробар самаралироқ ишлаяпти;
— ROA 1,96%, бу тармоқдаги ўртача кўрсаткичга (тахминан 2% га) тенг;
— акциядорлар 100 млрд сўмлик докапитализацияни (капитални оширишни) маъқуллашди.

Хуллас, воқеа ҳақида шундай хулоса қилиш мумкин: "хайп"нинг умри қисқа, рақамлар эса абадийдир.

👉 @bankirkundaligi 👈
16,7000067
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК СЕНТЯБРЬ ОЙИДА 8 ТА БАНКНИ ЖАРИМАГА ТОРТДИ

▪️Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси сентябрь ойида қонунчилик талабларини бузганлик ҳамда текширувларда аниқланган қоидабузарликлар учун 8 та тижорат банкига нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Регулятор маълумотига кўра, қўмита ой давомида 8 та йиғилиш ўтказиб, жами 37 та масалани кўриб чиққан ва тегишли қарорлар қабул қилган.

Хусусан, 21 та масала рўйхатга олиш ва рухсат бериш жараёнларига тааллуқли бўлган. Улар орасида:

— Кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш — 2 та;
— Микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш, аккредитация ва тўлов ташкилотига лицензия бериш — 7 та;
— Кредит ташкилотлари устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш — 3 та;
— Банклар кузатув кенгаши, бошқарув аъзолари ва муҳим ходимлар номзодларини кўриб чиқиш — 9 та.

▪️Бундан ташқари, 16 та масала кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолати, пруденциал меъёрларга риоя этилиши, инспекция текширувлари натижалари ҳамда молиявий хизматларни «тартибга солиш қумдони» доирасида синовдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган.

Жаримага тортилган 8 та банкнинг номи ва жарималар миқдори эълон қилинган маълумотда келтирилмаган.

👉 @bankirkundaligi 👈
15,9000028
Photo
⚡️БУНДАН БУЁН МАҲАЛЛАГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА “ЕТТИЛИК”НИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ РАҲБАРЛАР ТОМОНИДАН АЛОҲИДА-АЛОҲИДА ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ.

, 3 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши Унда ҳудудларда ишни ташкил этиш тартиби тубдан ўзгартирилиб, асосий ваколат ва ресурсларни туман даражасига тушириш белгиланганди.

☑️:

▪️Барча ҳудудларда штаблар иш бошлади. Уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун иқтисодий комплексдан ҳар бир вилоятга 2 нафардан, жами 28 нафар масъул раҳбар бириктирилди. Ислоҳотлар штаби, вазирликлар, банклар ва маҳаллий ҳокимликлар янги тизим асосида ишни бошлаган.

Шу билан бирга, айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини https://president.uz/uz/lists/view/9594.

▪️Қўшкўпир туманида 43 млн еврога қурилган, 1 минг 300 та иш ўрнига мўлжалланган тўқимачилик корхонаси йил бошидан буён ишламай тургани танқид қилинди. Корхона фаолияти тикланса, банк томонидан кризис-менежер жалб этилиб, у тўлиқ қувватга чиқарилиши мумкин.

Шу каби 124 та корхонанинг 6 трлн сўмлик активларига қўйилган чекловларни қайта кўриб чиқиш ва уларни банк бошқарувига бериш орқали 10 минг иш ўрнини тиклаш имконияти борлиги қайд этилди.

Банклар балансига ўтган тайёр объектларни қисмларга бўлиб сотиш ўрнига уларни қайта ишга тушириш орқали юзлаб одамларни банд қилиш мумкинлиги кўрсатилди.

Умуман, давлат банклари балансида 10 трлн сўмлик 2,5 мингга яқин мол-мулк мавжуд. Уларни самарали ишга солиш орқали 40 мингтагача иш ўрни тикланиши мумкин.

Мутасаддиларга бир ҳафта муддатда қарздорлик ҳисобига банклар балансига ўтган корхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш, йил якунига қадар уларни яхлит ишлаб чиқариш сифатида сотиш ёки менежер тайинлаб, фаолиятини тиклаш чораларини кўриш топширилди.

▪️Қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун 1 октябрдан ушбу ходим бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз бўлиши белгиланди.

▪️Тадбиркорлар боғча, мактаб ва техникум ташкил этиш бўйича тайёр лойиҳалар таклифи билан чиқиб, эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул ўқитмоқчи бўлса, давлат ер участкаларини 1 миллион сўм бошланғич нарх билан аукционга чиқаришга тайёр экани таъкидланди.

Аҳоли бандлигини оширишда сервис соҳасининг имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида сартарошхона, гўзаллик салони, кичик дўкон, ателье, пойабзал ва маиший техника устахонаси каби одамларга қулай хизмат турларини ташкил этиш мумкин. Бироқ амалда хонадонни нотурар жойга ўтказиш учун ортиқча тартиблар ва рухсатлар талаб этилади.

Шу боис, кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.

▪️Бундан буён маҳаллага тегишли масалалар бўйича “еттилик”ни мувофиқлаштирувчи раҳбарлар томонидан алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади.

Мамлакатимиз етакчиси маҳаллада ишни тўғри ташкил этиш, давлат сиёсатини энг қуйи бўғингача етказиш ва ҳар бир оилани барқарор даромад манбаига боғлаш барча даражадаги раҳбарлар учун энг муҳим вазифа эканини таъкидлади.

👉 👈
21,600000
Photo
Бизнесни ривожлантириш банки масъуллари Бектемир туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларини ўрганди.

Давлат раҳбарининг 3 сентябрдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Юсупов туман ҳокими билан биргаликда маҳаллаларда амалий ўрганишлар ўтказди.

Мулоқотлар давомида банк, ҳокимлик ва "маҳалла еттилиги" ҳамкорлигида штаб фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир оила учун барқарор даромад манбаини яратиш ва аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилиб, "Зилола" МФЙдаги "Elman baba" МЧЖ объектини расмийлаштириш ва ГАСН рухсатномасини олиш, "Абай" МФЙда 100 млн сўм имтиёзли кредит асосида новвойхона ва қандолатчилик фаолиятини йўлга қўйган "Инновацион чорва комплекси" ХКни ичимлик суви тармоғига улаш масалалари бўйича амалий чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, туманда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш учун Банк хизматлари маркази ҳамда янги бизнес лойиҳаларини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашга ихтисослашган "Лойиҳалар фабрикаси"ни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

👉 👈
19,100000

Showing 30 of 78 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

🇺🇿Банкир кундалиги Telegram kanali nima haqida?+

🇺🇿Банкир кундалиги (@bankirkundaligi) — tgdio da Bank va temir yo'l toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 66 636 obunachi bor.

🇺🇿Банкир кундалиги (@bankirkundaligi) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @bankirkundaligi ga bepul obuna bo‘ling.

🇺🇿Банкир кундалиги yaxshi Bank va temir yo'l kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin 🇺🇿Банкир кундалиги reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 66 636 obunachi bor. O‘xshash Bank va temir yo'l kanallar bilan solishtiring.

🇺🇿Банкир кундалиги statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @bankirkundaligi sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.