1/6🗑 Эрталаб тоза-озода кўчадан ўтиб ишга кетасиз, кечки пайт қайтсангиз, кимдир обод жойга қурилиш чиқиндисини ё сочилиб кетган ахлатни ташлаб кетган бўлади?
✅Тўғри, амалдаги қонунлар бор, лекин айримлар бунга оддий ҳолдек қараб, одатланиб қолди.
🗣“Чиқиндилар тўғрисидаги“ қонун лойиҳаси билан эндиликда ҳукумат идораларидан тортиб то оддий фуқаролар ва тадбиркорларгача ўз вазифасини аниқ биладиган бўлди. Ҳеч ким “мен билмасдим“ ёки “бу менинг ишим эмас“ деёлмайди.
📌Шунингдек, саноат корхоналарининг хавфли чиқиндилари, шифохоналардан чиқадиган тиббиёт ва биологик чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш тизими қатъий стандартлар асосида йўлга қўйилади.
📎Чиқиндини қаергадир ташлаш ё ёқиб юбориш ўрнига, уни қайта ишлаб, иқтисодиётга фойда келтирадиган янги механизмлар ишга тушяпти.
🔴Уйни бузиш ё таъмирлашдан чиққан қурилиш чиқиндиларидан такрорий фойдаланиш имкониятлари яратиляпти.
🗑 Чиқинди ташийдиган махсус корхоналарнинг фаолияти, маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ҳамда чиқинди полигонларига қўйиладиган талаблар қонун даражасида белгиланяпти.
❗️Энг муҳим янгиликлардан бири чиқинди билан боғлиқ қоидаларни бузиб, табиатга ёки атрофдагиларга зарар етказганлар учун зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаш институти жорий этиляпти.
🧑🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг








