Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq Telegram channel photo

Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq

Jamiyatda sodir boʻlayotgan voqea va hodisalarga xalq vakillari-deputatlarning xolis munosabatlari. Fikr va mulohazalar: @deputatlar_nima_deydi_chat Maʼlumot yuborish, takliflar, hamkorlik uchun: @deputies_commerce_bot

Siyosato‘zbekOʻzbekiston

1k

Last views

6.6k (6,570 subscribers)
A'zolar
—
Rating
36
Total Posts
Oct 16, 2026, 7:44 PM
Yangilangan
Apr 20, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameDeputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq
Username@deputatlar_nima_deydi
CategorySiyosat
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar6,570
Channel TypePublic Channel
Created20-apr, 2026
Last Updated16-okt, 2026 • 7 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#89896+341
Til reytingi
#680+2
Toifa reytingi
#1624-2

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 6.6K30 Days growth: +1572.4%
09/1709/2209/2710/0210/0710/1210/16
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
17:09:20266,413
18:09:20266,413
19:09:20266,225
20:09:20266,225
21:09:20266,225
22:09:20266,225
23:09:20266,225
24:09:20266,225
25:09:20266,225
26:09:20266,225
27:09:20266,225
28:09:20266,225
29:09:20266,225
30:09:20266,225
01:10:20266,225
02:10:20266,225
03:10:20266,225
04:10:20266,225
05:10:20266,225
06:10:20266,225
07:10:20266,225
08:10:20266,225
09:10:20266,225
10:10:20266,225
11:10:20266,225
12:10:20266,225
13:10:20266,225
14:10:20266,225
15:10:20266,225
16:10:20266,570
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 20:04:20266,582
Week of 27:04:20266,582
Week of 04:05:20266,824
Week of 11:05:20266,824
Week of 18:05:20266,824
Week of 25:05:20266,824
Week of 01:06:20266,824
Week of 08:06:20266,824
Week of 15:06:20266,824
Week of 22:06:20266,824
Week of 29:06:20266,824
Week of 06:07:20266,446
Week of 13:07:20266,446
Week of 20:07:20266,446
Week of 27:07:20266,446
Week of 03:08:20266,446
Week of 10:08:20266,446
Week of 17:08:20266,164
Week of 24:08:20266,164
Week of 31:08:20265,999
Week of 07:09:20266,413
Week of 14:09:20266,225
Week of 21:09:20266,225
Week of 28:09:20266,225
Week of 05:10:20266,225
Week of 12:10:20266,570
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 20266,582
May 20266,824
June 20266,824
July 20266,446
August 20265,999
September 20266,225
October 20266,570
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20266,570

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1Энди фармацевтлар ҳам ўз касб байрамига эга бўлади2.0K
  2. #2⏺ Ялпи мажлис бошланди1.8K
  3. #3✅ Кўчада хотиржам кетяпсиз, бирдан формали ходим келиб ҳужжат сўради ё1.7K
  4. #4🟦🟦🟦1.6K
  5. #5📚 Китоб ўқиган аскар армиядан уйига 1 ой эрта қайтади1.6K
  6. #6Ёшлар учун қарор қабул қилиш эмас, улар билан бирга қарор қабул қилиш 1.6K
  7. #7⏺ Ялпи мажлис бошланди1.6K
  8. #8⚠️ Саноат хавфсизлиги талабларини бузганлар қаттиқ жазога тортилади1.6K
  9. #9❔ Ҳисоб палатасининг ишида қандай ўзгаришлар бор?1.6K
  10. #10💬 Миробод туманида содир бўлган воқеа жамоатчиликда катта муҳокама бў1.5K

So'nggi postlar

Photo1/6
⁉️ Чиқинди муаммосидан чарчамадингизми?

🗑 Эрталаб тоза-озода кўчадан ўтиб ишга кетасиз, кечки пайт қайтсангиз, кимдир обод жойга қурилиш чиқиндисини ё сочилиб кетган ахлатни ташлаб кетган бўлади?

✅Тўғри, амалдаги қонунлар бор, лекин айримлар бунга оддий ҳолдек қараб, одатланиб қолди.

🗣“Чиқиндилар тўғрисидаги“ қонун лойиҳаси билан эндиликда ҳукумат идораларидан тортиб то оддий фуқаролар ва тадбиркорларгача ўз вазифасини аниқ биладиган бўлди. Ҳеч ким “мен билмасдим“ ёки “бу менинг ишим эмас“ деёлмайди.

📌Шунингдек, саноат корхоналарининг хавфли чиқиндилари, шифохоналардан чиқадиган тиббиёт ва биологик чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш тизими қатъий стандартлар асосида йўлга қўйилади.

📎Чиқиндини қаергадир ташлаш ё ёқиб юбориш ўрнига, уни қайта ишлаб, иқтисодиётга фойда келтирадиган янги механизмлар ишга тушяпти.

🔴Уйни бузиш ё таъмирлашдан чиққан қурилиш чиқиндиларидан такрорий фойдаланиш имкониятлари яратиляпти.

🗑 Чиқинди ташийдиган махсус корхоналарнинг фаолияти, маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ҳамда чиқинди полигонларига қўйиладиган талаблар қонун даражасида белгиланяпти.

❗️Энг муҳим янгиликлардан бири чиқинди билан боғлиқ қоидаларни бузиб, табиатга ёки атрофдагиларга зарар етказганлар учун зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаш институти жорий этиляпти.

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,0200014
Photo1/6
⚠️ Саноат хавфсизлиги талабларини бузганлар қаттиқ жазога тортилади

🔴Бирор завод ё хавфли ишлаб чиқариш объектида содир бўлган нохуш ҳодиса, авария ортида минглаб инсонларнинг ҳаёти, соғлиғи ва тинчлиги ётибди.

Қоидаларга панжа ортидан қараш ёки масъулиятсизлик қилишнинг охири фожеа билан тугаши мумкин.

📄Шундай хавфларнинг олдини олишга қаратилган саноат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

👨‍⚖️ Хавфли ишлаб чиқариш ва потенциал хавфли объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиб, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишига сабаб бўлган шахсларга нисбатан Жиноят кодексига қатъий ва муросасиз жазо чоралари киритиляпти.

⚖ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, саноат хавфсизлиги талабларига риоя этмаган, давлат назоратини ташкил қилмаган ёки аварияларнинг олдини олишга тайёргарлик кўрмаган раҳбар ва масъул шахсларга нисбатан жарималар кескин кучайтириляпти.

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,5900016
Photo1/8
💶 Тадбиркорлар учун асоссиз жарималар бекор қилиниб, пуллар фоизи билан қайтарилади

➡️ Бизнес қилиш осон нарсамас: солиқ ё бошқа текширувлардан келадиган ҳар бир молиявий жарима тадбиркорнинг тинкасини қуритиши, айниқса асоссиз ё хато ёзилган жарималар бизнесни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин.

📄 Янги тартиб билан агар тадбиркорга асоссиз равишда молиявий жарима солинса ва кейинчалик бу қарор бекор қилинса, ноҳақ ундирилган маблағлар қисқа муддатда тўлиқ қайтарилади.

❗️Энг зўр жойи агар маблағни қайтариш кечиктирилса, давлат унга Марказий банк асосий ставкасининг 300 дан бири миқдорида фоиз тўлашга мажбур бўлади!

⭐️ 50% чегирма ёки бўлиб тўлаш имконияти:
Жарима тўлаш тўғрисида қарор чиққан кундан бошлаб бир ой ичида унинг 50 фоизини ихтиёрий тўласангиз, қолган қисмидан озод этиласиз. Ёки бунга қурбингиз етмаса, жаримани олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам яратиляпти.

✅ Молиявий жавобгарликни қўллаш тартиби анча соддалаштирилиб, тадбиркорларни ортиқча ва асоссиз санкциялардан қатъий ҳимоя қилиш механизми ишга тушяпти.

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,2500016
Photo1/6
📚 Китоб ўқиган аскар армиядан уйига 1 ой эрта қайтади

🔴 Қуйи палатада қабул қилиниб, Сенатга юборилган янги қонунга кўра, муддатли ҳарбий хизматдаги йигитлар учун ўзига хос зўр имтиёз бериляпти.

✅ Агар аскар китобхонлик танловининг республика босқичида 1, 2 ёки 3-ўринни олса, унинг хизмат муддати бир ойга қисқартирилади.

Яъни, у хизматни бошқалардан бир ой вақтлироқ тугатиб, оиласи бағрига қайтади.

⏫ Ёшларимизни китобга қизиқтириш учун яхшигина стимул, шундай эмасми?
(Шунингдек, қонунда учувчи-ҳарбийлар билан янги шартномалар тузиш тартиблари ҳам белгиланган).

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,6300017
Photo1/2
🔍Балки, эътибор бергандирсиз, кўчада ёки хусусий корхоналарда баъзи қўриқчилар худди ички ишлар ходими ёки ҳарбийларнинг формасига ўхшаш кийимни кийиб олади.
✍️ Одамлар уларни ҳақиқий давлат хизматчиси деб ўйлаб, чалғиши табиий. Энг ёмони, шундай кийимлардан фойдаланиб, фирибгарлик қиладиганлар ҳам топилади.

🏢 Қонунчилик палатаси айнан шунақа ҳолатларга чек қўювчи қонунни қабул қилиб, Сенатга юборди.

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгаришга кўра, давлат органларининг (ҳарбий, ИИБ, божхона ва ҳ.к.) расмий формасига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш кийимларни кийиш ва турли ташкилотларда ўз ходимлари учун шундай кийимларни жорий қилиш жавобгарликка тортишга асос бўлади.

❗️ Демак, энди ҳар ким хусусий хизмати учун сохта “форма” тиктириб олиб, одамларни чалғита олмайди.

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,2800015
Photo1/2
Энди фармацевтлар ҳам ўз касб байрамига эга бўлади

🔍 Шу пайтгача ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси юртимизда фақат “Тиббиёт ходимлари куни” сифатида нишонланиб келган.

📌 Янги қонун билан бу сананинг номи “Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни” деб ўзгартириляпти.

Нима учун бу муҳим?
Чунки, бугунги кунда юртимизда соғлиқни сақлашнинг бу тармоғида катта армия — 50 мингдан ортиқ фармацевтика мутахассислари меҳнат қиляпти. Аҳолига 14 мингдан зиёд дорихона ва 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари хизмат кўрсатяпти. Бу қонун уларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун кучга кирса, ноябрь ойида шифокорлар ва ҳамширалар қаторида дорихоналарда бизга хизмат кўрсатаётган фармацевтларниям касб байрами билан табриклашни эсдан чиқармаймиз)

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,9600016
Photo1/2
⏺ Ялпи мажлис бошланди

🔨 Қуйи палатадан тўғридан-тўғри эфирни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти орқали томоша қилсангиз бўлади.

Кун тартибида қуйидаги масалалар бор:
1️⃣«Фармацевтика ходимлари кунини белгилаш муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида;

2⃣«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 209/1-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида;

3️⃣«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида;

4⃣«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молиявий жарималарни қўллашга, ушбу жарималарнинг қўлланилиши устидан шикоят қилишга ҳамда қонунга хилоф равишда ундирилган маблағларни қайтаришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида;

5⃣«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11/1-моддасига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида ;

6⃣«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига саноат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида;

7⃣«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида;

8⃣«Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва чақирувларга қарши курашиш бўйича Универсал маркази тўғрисидаги Битимни (Тяньцзинь, 2025 йил 1 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида ;

9⃣«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 2026 йилга мўлжалланган айрим мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматовнинг жавоби ҳақида.

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,8300017
Photo1/2
🟦🟦🟦

🔴 Бугун, 20 октябрь — халқ вакили, депутатимиз Қурбонбоев Мақсудбек Камиловичнинг таваллуд айёми.

Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, хонадонингизга файз-у барака ва эл-юрт хизматидаги шарафли вазифангизда доимо туганмас куч-ғайрат ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.

⏫ Қонунчиликни мустаҳкамлаш, сайловчилар билан доимий ва самарали мулоқот олиб бориш ҳамда ҳудудларни ривожлантиришдаги меҳнатингизда улкан зафарлар тилаймиз.

🎉 Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,6400017
Photo1/2
💬 Миробод туманида содир бўлган воқеа жамоатчиликда катта муҳокама бўляпти.

📌 Ресторан вакилининг вояга етмаган курьерга қўпол муомала қилиб, таҳдид қилгани акс этган видео ортидан бир йўла икки йўналишда қатъий чора кўрилди:
🔴 Ресторан ходими 17 ёшли йигитга нисбатан майда безорилик содир этганликда айбланётган бўлса, пиёдалар йўлагидаги ноқонуний терассаям олиб ташланди.

⁉️Хўш, бу вазиятда аслида ким ҳақ ва ким қандай қонун қоидаларни бузди? Келинг, вазиятга ҳуқуқий баҳо берамиз:
Ресторан вакили ➡️ жамоат жойида вояга етмаган шахсни ҳақорат қилиб, уриш билан таҳдид қилгани учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Курьер ➡️ йигитча навигатор кўрсатмаси билан ҳаракатланганини важ қилиб, скутерда пиёдалар йўлагидан юрган. Аммо, йўл ҳаракати қоидаларида мопед ва скутерларнинг пиёдалар йўлаклари ва тротуарлар бўйлаб ҳаракатланиши тақиқланган. Агар у 16 ёшга тўлмаган бўлса, жавобгарлик ота-онаси зиммасига тушиши мумкин.

❗️Бироқ, курьернинг ЙҲҚни бузгани ҳеч кимга уни ҳақорат қилиш ва қўполлик қилиш ҳуқуқини бермайди!

Бировнинг қоидабузарлиги бошқа бир шахс томонидан безорилик қилинишини оқламайди.

Ресторан ➡️ пиёдаларнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилиб, йўлак қисмини ноқонуний эгаллаб олгани аниқланди. Буям шаҳарсозлик қоидаларига зид.

❓Сизнинг бу воқеага муносабатингиз қандай?

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,5200019
Photo1/8
🗑 Ҳар куни эрталаб ишга ёки ўқишга кетаётиб, кўчадаги чиқинди қутилари атрофи сочилиб ётганига кўзимиз тушади. Қурилишдан қолган чиқиндиларам баъзан тўғридан-тўғри кўча бошига ёки далаларга ташлаб кетиладиган ҳолатлар бор.

🏢 Қонунчилик палатасидаги фракция йиғилишларида айнан мана шу оғриқли масалага оид “Чиқиндилар тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

🛠️ Уйни таъмирлаб, қолган чиқиндини кўчага ёки белгиланмаган жойларга улоқтириб кетиш одати энди қаттиқ жарималар ва ҳуқуқий тўсиқларга дуч келади. Ҳудудларнинг тозалиги ва санитария ҳолати назоратга олинади.

♻️ Фақатгина маишиймас, балки саноат корхоналаридан чиқадиган хавфли чиқиндилар, тиббиёт ва биологик чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш тизими тубдан тартибга солинади.

🗑 “Чиқинди машинаси вақтида келмади, улар ўз вақтида тозаламади”деган шикоятларга ҳам энди қонуний чоралар кўрилади, тозалаш корхоналарининг фаолияти қатъий қонун доирасида ишлайди.

🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
1,1500020
Photo
Ёш депутатлар нима билан шуғулланиши керак?

◽️ Самарқанддаги глобал конференцияда Қонунчилик ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Отабек Собитов ёш депутатларнинг роли ҳақида фикр билдирибди.

📑 Унинг айтишича, 2024 йилги сайловларда 200 га яқин ёшлар вакиллик органларига сайлангани яхши, лекин энди бу ишончни натижа билан оқлаш шарт.

📌 Яъни ёш депутат фақат ёшлар мавзусида эмас, балки бюджет, бандлик, экология, рақамлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш каби жиддий масалаларда ҳам ташаббус кўрсатиши керак.

Шунингдек, Собитов дунё бўйича 500 миллиондан ортиқ ёшлар можаро ҳудудларида яшаётганини эслатиб, ёшлар муаммоларни шунчаки чекада кузатиб турмаслиги, қарор қабул қилиш жараёнида фаол бўлиши лозимлигини айтган.

❌ Анжумандан кутилаётган асосий натижа сифатида эса, турли давлатлардаги ёш парламентарийлар ўртасидаги алоқалар форумдан кейин ҳам тўхтаб қолмаслиги ва қонунчилик бўйича доимий ишловчи ҳамкорлик тармоғи тузилиши кераклигини кўрсатган.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,0200029
Photo
⚡️ Конференцияда 183 мамлакат, 15 та халқаро ташкилот вакиллари ҳамда 50 га яқин доимий кузатувчидан иборат 200 га яқин иштирокчи қатнашяпти.

🏢 Қонучилик палатаси депутати https://t.me/joldasova_shaxnozaЁшлар парламенти ёшларнинг фикрини эшитиш майдонигина эмас, балки уларни қонунчилик жараёнига яқинлаштирадиган, муаммоларга ҳуқуқий ечим излашга ўргатадиган муҳим мактаб эканлигини таъкидлади.

✅Депутатимизнинг қайд этишича, бугун ёшларни фақат келажак сиёсатчилари сифатида кўриш етарли эмас, улар глобал жараёнларнинг фаол иштирокчиларидир. Самарқанднинг бундай нуфозли анжуманга мезбонлик қилиши эса турли давлатлар ёш вакилларини умумий мақсадлар атрофида бирлаштиришга хизмат қилади.

📌Турли мамлакатлардан келган ёш вакилларнинг тажриба алмашиши, фикр ва ташаббусларини муҳокама қилиши халқаро ёшлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — Шаҳноза Жолдасова.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,2200025
Photo
Ёшлар учун қарор қабул қилиш эмас, улар билан бирга қарор қабул қилиш керак

🏢 Самарқанддаги конференциянинг очилишида Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов айнан шу фикрни минбардан очиқ айтди. Айнан шу бугунги парламентнинг ёшларга бўлган асл қарашини кўрсатиб беради.

❔ Хўш, Спикеримиз ўз нутқида қайси муҳим нуқталарга тўхталди?:

🔍 Мамлакатимизда 22 миллиондан зиёд ёш авлод яшайди, 14–30 ёш оралиғидагилар эса 9,6 миллиондан ортиқ.

🔍Ҳар йили 600 мингдан зиёд ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда - бу иқтисодиёт учун катта куч, лекин шу билан бирга давлат зиммасига улкан масъулият юклайди.

🔍Охирги ўн йилда боғча қамрови 78 фоизга чиқди, мактабларда 1,5 миллион қўшимча ўрин яратилди, талабалар сони эса 1,6 миллионга етди. Ёш тадбиркорлар 5 баравар ошиб (287 мингдан ошди), ишсизлик икки баробар қисқарди.
💬 Н. Исмоиловнинг таъкидлашича, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ёшлар парламенти реал қонун ижодкорлиги кўпригига айланди.

Энг муҳим тарихий факт: 2024 йилги парламент сайловларида илк бор Ёшлар парламентининг 2 нафар вакили Қонунчилик палатаси депутати бўлиб сайланди! Бундан ташқари, палатада 8 нафар ёш депутатдан иборат алоҳида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ишлаяпти.

⚠️ Нуриддин Исмоилов нутқи якунида барча парламент аъзоларини бир тўхтамга чақирди:

Ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – улар учун қарор қабул қилиш дегани эмас. Бу улар билан бирга қарор қабул қилиш демакдир.

Ёшларнинг овозини эшитиш – уларга минбар бериш билан чекланиш дегани эмас. Бу уларнинг фикрини сиёсий қарорларга айлантириш демакдир.

👍 Самарқанддаги мунозаралар жуда очиқ ва жонли бошланди. Ёш депутатлар халқаро миқёсда бу чақириқларга қандай жавоб беришини кузатамиз.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,6000033
Photo
Дунё сиёсатини энди кимлар белгилайди: Самарқандда нималар бўляпти?

🌎 Дунёнинг 183 та мамлакати, 15 та йирик халқаро ташкилот ва 200 га яқин навқирон сиёсатчи — Парламентлараро Иттифоқнинг Ёш парламент аъзолари XII глобал конференцияси Самарқандда ўз ишини бошлади.

⚠️ Куннинг энг муҳим нуқтаси - Президент Шавкат Мирзиёевнинг конференция қатнашчиларига йўллаган табриги ва унда илгари сурилган кескин рақамлар бўлди.

🇺🇿 Давлатимиз раҳбари очиқ ва фактларга таянган ҳолда дунёдаги вазиятга урғу берган: бугун 500 миллиондан ортиқ бола ва ёшлар қуролли можаролар ҳудудида яшашга мажбур бўляпти, ҳар беш ёшнинг бири, қизларнинг эса ҳар учтасидан иккиси таълим олиш имкониятидан бутунлай маҳрум.

Президентимиз табригида Ўзбекистоннинг ичидаги манзараниям фактлар билан очиб берди:

🛑 39 миллионлик аҳолимизнинг 56 фоизини ёшлар ташкил қилади - бу улкан куч.

🛑 Топ-100 олийгоҳларда 3,5 мингдан зиёд ёшларимиз таҳсил оляпти, бизнесда ёш тадбиркорлар улуши 35 фоизга етган.

🛑 Энг муҳими - сиёсий майдон. 2024 йилги сайловларда 200 га яқин ёшлар вакиллик органларига сайланиб, қонун ижодкорлигида бевосита жараён ичига кирди. Ёшлар парламентлари эса реал сиёсий тажриба мактабига айланиб бўлди.

❔ Ёш депутат-сенаторлар ташаббусни қўлга ола оладими? Самарқанддаги мунозаралар айнан шу саволга жавоб беради. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,4800030
Photo
Депутатлар энди мактабларда

📚 Ҳудудлардаги ўрганишлар янги ўқув йилининг бошланишига тўғри келгани учун, Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдаги манзил сифатида умумтаълим мактабларига боришибди.

1️⃣ Бунда, 1-синф ўқувчилари, устозлар ва ота-оналар билан суҳбатлашилган. Тўғриси-да, келажакдаги натижа фақат сифатли таълимга боғлиқ бўлади.

🖥 Депутатларимиз мактаблардаги муҳитни, моддий-техник база, спорт заллари ва ўқувчилар учун яратилган умумий шароитларни кўздан кечиришган.

➕ Қўшимча эҳтиёжи бор мактаблар бўйича масъул ташкилотлар билан биргаликда аниқ, амалий чоралар белгилаб олинибди.

Депутатларнинг ҳудудлар бўйлаб очиқ мулоқотлари давом этяпти.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
8220033
Photo
Депутатлар нималарни текширяпти?

🏢 Қонунчилик палатаси депутатлари айни кунларда маҳаллаларда ўрганишда. Мақсад — ҳисоботларни эмас, одамларнинг реал яшаш тарзини ўрганиш, муаммо бўлса ечиш.

❔ Хўш, кун тартибида айнан қайси масалалар бор?
Иш ва доимий даромад:
Маҳалла “еттилиги” билан бирга ишсизларни касбга йўналтириш ва тадбиркорлигини бошлашга туртки бериш кўриб чиқиляпти. Асосий урғу - ёш оилалар, хотин-қизлар ва даромадсиз қолган фуқароларга.

Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя:
Ёрдамга муҳтож қатламнинг муаммолари шунчаки эшитилмасдан, ҳар бир оиланинг имкониятидан келиб чиқиб манзилли ечимлар қидириляпти.

“Ташаббусли бюджет”:
Энг қизиқ нуқталардан бири. Депутатлар жойларга чиқиб, ички йўллар, тунги чироқлар, трансформаторлар, ободонлаштириш ва спорт майдончалари бўйича лойиҳаларни ўрганмоқда. Энг муҳими — овоз йиға олмай ютқазган, лекин маҳалла учун ҳаводек зарур бўлган муаммоли лойиҳалар ҳам эътибордан четда қолмаган.

⏫ Жараён давом этяпти. Сизнинг маҳаллангизгаям депутатлар кирдими? Қайси масалани уларнинг олдига кўндаланг қўйган бўлардингиз? Фикрларни изоҳларда қолдиринг.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
6940029
Photo
26 апрель — халқ вакили, депутатимиз Якубходжаев Умид Анварходжаевичнинг таваллуд айёми!

🔍 Сизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файз-у барака ва масъулиятли фаолиятингизда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Юртимиз тараққиёти ва аҳолимиз фаровонлиги йўлидаги меҳнатингизда улкан зафарлар тилаймиз.

🎉 Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
6850023
Photo
🖼 Миллий меросни асраш — бу келажак олдидаги қарзимиздир, чунки тарихини йўқотган халқ илдизсиз дарахтга ўхшаб қолади.

📍Фарғонанинг Фурқат туманидаги милоддан аввалги II асрга тегишли “Жалоертепа” археологик ёдгорлиги неча асрлик бўронларни кўриб, бизнинг давримизга келганда қаровсизликдан хароб ҳолатга келиб қолгани ачинарли ҳол.

✅ Бу ноёб обида шунчаки тупроқ уюми эмас, балки икки минг йил олдинги ҳаётдан дарак берувчи тирик тарих. Лекин, узоқ вақт давомида унинг на чегараси белгиланган ва на бирор илмий тадқиқот ўтказилган.

🏢 Айни шу масала бўйича депутатимиз Сайёра Жумаева Маданий мерос агентлигига депутатлик сўрови юборибди.

📝 Агентлик мутахассислари жойига бориб ўрганишган, ва обиданинг аҳволи чинданам ёмон эканлиги юзага чиққан. Ва энди бу тарихий ёдгорликни муҳофаза қилиш, чегараларини чизиш ва ўрганиш ишлари бошланяпти.

❓Сизнингча, маҳаллий аҳолиям ўз ҳудудидаги тарихий обидаларни асрашда фаол бўлиши керакми ё бу фақат давлат идораларининг вазифасими?

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,1900020
🚄 Ўзбекистон иқтисодиёти “поезди” тезкорлик билан кетяпти, лекин ҳаммаям “вагон ичида” эмас 🇺🇿 Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши баъзи сусткаш амалдорлар учун “совуқ душ” бўлди. 🔍 Энг муҳим ва танқидий нуқталарни жамладик.…
1,4300020
Photo
🚄 Ўзбекистон иқтисодиёти “поезди” тезкорлик билан кетяпти, лекин ҳаммаям “вагон ичида” эмас
🇺🇿 Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши баъзи сусткаш амалдорлар учун “совуқ душ” бўлди.

🔍 Энг муҳим ва танқидий нуқталарни жамладик. Рақамлар гапирса, биринчи чорак якунлари ёмон эмас:

🔵 ЯИМ — 8,7% га ўсди;
🔵 Инфляция — илк бор 7,1% гача пасайди;
🔵 Бюджет тушумлари — 35% га кўпайиб, 103 триллион сўмга етди.

📌 Ва Ўзбекистон “иқтисодиёти мўътадил эркин” давлатлар қаторига кирди.

💬 Президентимиздан аччиқ ҳақиқатлар ҳам бўлди: “Ишламай қуруқ ойлик олиб ўтирганлар ҳам ишлаганлар билан 'битта поедда кетяпти'.”

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, дунё энди “сокин” бўлмайди ва раҳбарлар дунёқарашини ўзгартирмаса, аравани торта олмайди.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,4100020
Photo
🤝 Ҳисоб палатасининг 2025 йилги фаолияти қуйи палатада қизғин муҳокама қилинди.

🏢 Халқ вакиллари палатанинг “кейинги назорат”дан “олдиндан тўхтатиш” (превентив) тизимига ўтганини ва соҳанинг рақамлаштирилганини ижобий баҳолаш баробарида тизимдаги камчиликларни ҳам аяб ўтиришмади:

🔵 ЎзЛиДеП фракцияси рақамлаштириш ва сунъий интеллект орқали вазирликларни коррупциядан тозалашни асосий вазифа деб билди.

⚪️ “Миллий тикланиш” ДП фракцияси эса таълимдаги исрофгарчиликни, яъни керак бўлмаган жиҳозларга пул совурилаётганини айтиб, фақат жазолаш билан иш битмаслигини, тизимни ўзгартириш кераклигини таъкидлади.

🟣 Халқ демократик партияси фракцияси ижтимоий соҳадаги камчиликларни санаб, бюджет пулларини қайтариш механизмини тезлаштириш ва ички аудитни жонлантириш кераклигини айтган бўлса,

🟢 Экологик партия фракцияси табиатни асраш ва кўкаламзорлаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари жуда суст кетаётганини танқид қилди.

🔴 “Адолат”чилар эса соғлиқни сақлаш тизимида, айниқса одамларни дори билан таъминлашда ва тиббиёт марказларининг молиявий ҳолатида муаммолар борлигини билдирди.

✅ Хуллас, ҳар бир партия бюджет пулининг қаерга кетаётганини ўз призмасидан ўтказиб, палатага аниқ талабларни қўйди ва якунда ҳисоботни маъқуллашди.


🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,4700018
Photo
❗️ Ҳисоб палатаси "ҳисоб беряпти"

Мажлисда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев 2025 йилдаги ишлар ҳақида ҳисобот беряпти.

Рақамларга тўхталсак:
✅8 триллион сўмдан ортиқ пул совурилишининг олди олинди!

Бир йил ичида 155 та текширув ўтказилиб, назорат ишлари нақ 20 фоизга кўпайган. Энг муҳими, энди пул йўқолгандан кейин дод-вой қилиш эмас, балки бундай ҳолатларнинг олдини олишга урғу бериляпти.

Шу орқали 8,1 триллион сўмлик асоссиз харажатлар ҳали сарфланмасидан тўхтатиб қолинди.

💰 Бундан ташқари, аниқланган хатолар туфайли яна 2 триллион сўмдан ортиқ пул бюджетга қайтарилди.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,4600017
Photo
Биласизми, авваллари битта бола туғруғи нафақасини олиш учун қанча вақт ва асаб кетарди? Ҳозир эса 2026 йилнинг апрель ойидамиз ва тизим аллақачон соатдек ишлаяпти.

💰 Фарзандларингиз учун давлатдан нафақа пули олмоқчимисиз, лекин ҳужжат йиғишдан ва қаерга боришни билмай бошингиз қотганми? Аслида ҳаммаси сиз ўйлагандан анча осонлашиб кетган.

⚙️Нафақа сизни ўзи излаб топади (Проактив тизим)
Йил бошидан бери ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ҳеч қандай аризасиз, автоматик тайинланяпти. Сиз шунчаки шифохонада электрон "больничный" оласиз, қолганини тизимнинг ўзи бажаради. Сизга фақат "Пулингиз тушди" деган хабар келади, холос.

↔️ Оддий касаллик варақалари (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик) ҳам тўлиқ янги тизимга ўтяпти
Бунда:Касалликнинг дастлабки 5 кунини иш берувчи тўлайди. 6-кундан бошлаб эса тўловларни Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ўз зиммасига олади.

❔ Пул миқдори нимага боғлиқ?
Ҳаммаси суғурта стажингизга қараб ҳисобланади:Стаж 8 йилгача бўлса — иш ҳақининг 60 фоизи. Стаж 8 йилдан ошса — иш ҳақининг 80 фоизи тўланади. Агар ҳомиладорлик нафақаси бўлса ва стажингиз 5 йилдан ортиқ бўлса, 100 фоизлик тўловни кутаверинг!

👀 Фарзанд асраб олганлар учун алоҳида суюнчи
Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки васий этиб белгиланган ҳамюртларимизга минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида нафақа бериляпти. Бу ҳам мурожаатсиз, автоматик тарзда!

⬇️ Қачон тўланмайди?
Шуни ҳам билиб қўйиш зарар қилмайди — агар сиз "ўз ҳисобингиздан" таътилда бўлсангиз ёки бола парвариши таътилида бўлсангиз, касаллик варақаси учун нафақа тўланмайди.
Янаям батафсил инфографикамизда акс этган. Бола пули олишим керак, деб юрганларга юбориб қўйинг😉.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,4500021
Фирибгарлар учун ёмон хабаримиз бор 🔍Ҳаммамиз эшитганмиз ёки гувоҳи бўлганмиз: кимнингдир номига онлайн кредит олиб кетишибди, картасидан пул ечиб олишибди... 💻 Тўғрисиямда, ҳозирги фирибгарлар кўчада зўравонлик қиладиганмас, телефонингизга битта код юбориб…
1,4900015
Photo
❔ Ҳисоб палатасининг ишида қандай ўзгаришлар бор?

Партияларимизнинг бугунги фракция йиғилишида Ҳисоб палатасининг 2025 йилги ҳисоботи кўриб чиқиляпти.

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Сардор Мирзаевнинг айтишича, ташкилот жазоловчи идора эмас. Эндиги вазифа - кимнидир жазолаш эмас, балки бюджет тизимидаги бўшлиқларни топиб, пуллар совурилишининг олдини олиш. Худди касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган яхшироқ дегандек.

🧠 Коррупцияга қарши сунъий интеллект курашади
Энди давлат харидларидаги "таниш-билишчилик" ва яширин келишувларни инсон эмас, сунъий интеллект қидириб топади. Бунинг учун алоҳида экспертлар гуруҳи тузилган.

💰 83,3 миллиард сўм қутқариб қолинди
Ҳозиргача битта СИ тизими ёрдамида 671 та қонунбузарлик фош қилинди. Натижада давлатнинг 83 миллиарддан ортиқ пули нотўғри сарфланиши тўхтатиб қолинди. Роботлар на пора олади, на таниш-билиш қилади — улар фақат факт ва рақамлар билан ишлайди.

Тан олиш керак, ўзи президентимизнинг сўнгги 2 йилдаги 3 та муҳим Фармони давлат аудитини бутунлай ўзгартириб юборди. Энди назорат масофадан туриб, замонавий технологиялар ёрдамида амалга ошириляпти.

❔ Сизнингча, давлат бошқарувида инсон омилини сунъий интеллектга алмаштириш коррупцияни бутунлай йўқ қила оладими?

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,5900020
Photo
✅ Кўчада хотиржам кетяпсиз, бирдан формали ходим келиб ҳужжат сўради ёки машинага ўтиришни буюрди. Кўпчилигимиз шу жойда ўзимизни йўқотиб қўямиз, қўрқамиз ёки ҳиссиётга берилиб тортишиб, ўзимизга муаммо орттириб оламиз.

❔ Аслида қонун нима дейди? Бугун инсон ҳуқуқлари ва орган ходимлари билан мулоқот қоидалари ҳақида очиқ гаплашамиз. Биз сиз учун энг муҳим қоидаларни битта “шпаргалка”га жойладик.

❗️ Кўчада тўхтатиш ва ҳужжат текшириш
Ходим ўзини таништириши (исми, лавозими) ва талаб қилсангиз гувоҳномасини кўрсатиши шарт. Сизни тўхтатиш учун аниқ асос (ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон) бўлиши лозим. Шахсни аниқлаш учун маъмурий ушлаб туриш муддати 3 соатдан ошмаслиги керак. Агар шахсингизни жойида аниқлаб бўлмаса, ходим сизни ички ишлар бўлимига олиб боришга ҳақли.

❗️ Жиноятда гумон қилиб ушлаш
Ушлаш пайтида ходим “Миранда қоидаси”ни (адвокат олиш, қўнғироқ қилиш ва кўрсатма бермаслик ҳуқуқи) тушунтириши ва жараённи видеога олиши шарт. Органга олиб борилгач, дарҳол баённома тузилиб, 12 соат ичида прокурорга хабар берилиши лозим. ЖПК 217-моддасига биноан, оила аъзоларингизга сизнинг қаердалигингиз ҳақида дарҳол хабар бериш - ходимнинг мажбуриятидир.

❗️ Тиббий муассасага жойлаштириш
Шахсни суд-психиатрия ёки бошқа экспертиза учун мажбурий тартибда шифохонага ётқизиш фақат СУД ажрими билан амалга оширилади. Терговчининг якка ўзи бундай қарор чиқара олмайди. Оилани хабардор қилмасдан шифохонага жойлаштириш қонуннинг қўпол бузилиши ҳисобланади.

❗️ Шаънингизни ҳимоя қилиш
Ҳар қандай вазиятда ходим сизнинг қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт. Уриш, қўрқитиш ёки босим ўтказиш “Қийноққа солиш” жинояти деб баҳоланади. Ноқонуний ҳаракатлар ва эҳтиётсизлик учун ходимлар жиноий жавобгарликка тортилади.

Инфографикада ҳаммаси батафсил кўрсатилган. Постни яқинларга улашиб қўямиз!

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,7000018
Photo
⁉️ Бош режасиз қурилиш бўлмайди

Янги қурилган уйга кўчиб ўтиб, сув, газ ёки электр тизимидаги муаммолар сабабли сарсон бўлиш — бугунги қурилиш соҳасидаги энг оғриқли масала.

🗣Президентимиз раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда айнан шундай “пала-партишлик”ка чек қўйиш бўйича қатъий вазифалар белгиланди:
🟢 Энди аввал ҳудуднинг суви, свети, гази ва йўли аниқ ҳал қилиниб, кейин қурилишга рухсат берилади.

🟢 Инсон омили йўқолади — 1 июлдан тизимга сунъий интеллект кириб келяпти. Ер олиш, лойиҳани келишиш — ҳаммаси “ягона дарча” орқали онлайн бўлади.

🟢 Эски уйлар ўрнига хавфсиз бинолар — Реновация дастури доирасида маънан эскирган уйлар ўрнига энергия тежайдиган, сейсмик чидамли бинолар қурилади. Сифатни эса онлайн видеокузатув орқали назорат қилиш таклиф этиляпти.

🟢 Парклар дахлсиз қолади — Истироҳат боғлари, яшил ҳудудлар ва болалар майдончаларини сотиш ёки хусусийлаштириш қатъиян тақиқланиши шарт. Бу — халқ саломатлиги учун энг муҳим позиция.

🏢 Бу ҳақида Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова муносабат билдириб, “Адолат” СДП сайловолди дастуридаям аҳолини сифатли ва муносиб уй-жой билан таъминлаш борасида тизимли ташаббуслар илгари сурилганлигини таъкидлабди.

✅ Депутатимизга кўра, партия шаҳарсозлик ислоҳотларида инсон саломатлиги ва экологик барқарорликка алоҳида урғу бериб, истироҳат боғлари, болалар оромгоҳлари ва яшил ҳудудларни сақлаб қолиш, уларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича қатъий позицияда туради.

Шунингдек, энергия тежамкор қурилиш меъёрларини қабул қилиш ва замонавий иситиш тизимларини жорий этиш орқали нафақат энергия хавфсизлигига эришиш, балки оилаларнинг коммунал харажатларини камайтириш ҳам бош мақсадларимиздан биридир" - М. Адҳамжонова.

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
7030019
Photo
17 апрель — халқ вакили, депутатимиз Исмаилов Адҳамбек Бахрамовичнинг таваллуд айёми!

🔍 Сизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файз-у барака ва масъулиятли ишингизда муваффақиятлар тилаймиз.

⏫ Жамиятимиз фаровонлигини ошириш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги фидокорона меҳнатингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
8280024
Photo
🙏 “Миллий тикланиш” ДП саҳифасида яхши мақолага кўзимиз https://t.me/uz_milliytiklanish. Очиғи, одам анча ўйланиб қоларкан. Кўчаларимиздаги йўл ҳаракати қурбонлари сонини кўриб, худди жанг майдонидамизми, дейсан киши:

🔴Ўтган йили Ўзбекистонда 9 200 та авария содир бўлган. Натижада 2 188 нафар одам вафот этган.

Тасаввур қилинг, бу 2 мингдан ортиқ хонадоннинг чироғи ўчди, қанча бола етим, қанча ота-она фарзанд доғида қолди дегани. Яна 9 минг киши жароҳат олиб, ногирон бўлиб қолган.

❗️ Муаммонинг илдизи эса ҳаммага таниш ҳолат:
🗣 Машина ҳайдаб туриб “рилс” кўрадиган, рулда ўтириб видео оладиганлар — бугунги куннинг энг катта қотиллари.
🗣 ”Менга ҳеч нарса қилмайди” деб маст ҳолда рулга ўтириш.
🗣 Йўлларнинг сифати, чироқ йўқлиги, пиёдалар учун “зебра”ларнинг кўринмаслиги — булар ҳам одамларнинг бошини ейишда давом этяпти.
🗣 ”Қоидани бузиб, соққасини бериб кетавераман”, дейдиганлар бор экан — тартиб бўлиши қийин.
💬Таъкидланишича, муаммони фақат жарима билан ҳал қилиб бўлмайди, тарбияни мактабдан бошлаш ва кўчаларга кўпроқ камера, сунъий интеллект ва “ақлли” светофорлар қўйиш керак. Шунингдек, машиналар учун эмас, аввало пиёдалар хавфсизлиги учун қулай инфратузилма яратилиши лозим.

❓Сизнингча, йўллардаги ўлимларни камайтириш учун биринчи навбатда нима қилиш керак: жарималарни янада оширишми ёки йўлларнинг сифатини тубдан яхшилашми?

🧑‍🦲 саҳифасини кузатиб боринг
1,1500020

Showing 30 of 36 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq Telegram kanali nima haqida?+

Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq (@deputatlar_nima_deydi) — tgdio da Siyosat toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 6 570 obunachi bor.

Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq (@deputatlar_nima_deydi) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @deputatlar_nima_deydi ga bepul obuna bo‘ling.

Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq yaxshi Siyosat kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 6 570 obunachi bor. O‘xshash Siyosat kanallar bilan solishtiring.

Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @deputatlar_nima_deydi sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.