Alimoff Telegram channel photo

Alimoff

@nurbekalimovPublic Channel

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Siyosato‘zbekOʻzbekiston

2.7k

Last views

18.3k (18,314 subscribers)
A'zolar
—
Rating
102
Total Posts
Oct 20, 2026, 8:18 AM
Yangilangan
Mar 27, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameAlimoff
Username@nurbekalimov
CategorySiyosat
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar18,314
Channel TypePublic Channel
Created27-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 4 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#152058+423
Til reytingi
#962+5
Toifa reytingi
#2999-3

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 18.3K30 Days growth: +750.4%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202618,239
22:09:202618,239
23:09:202618,239
24:09:202618,252
25:09:202618,252
26:09:202618,252
27:09:202618,252
28:09:202618,252
29:09:202618,252
30:09:202618,252
01:10:202618,252
02:10:202618,252
03:10:202618,252
04:10:202618,252
05:10:202618,252
06:10:202618,252
07:10:202618,252
08:10:202618,252
09:10:202618,252
10:10:202618,252
11:10:202618,252
12:10:202618,342
13:10:202618,342
14:10:202618,342
15:10:202618,342
16:10:202618,342
17:10:202618,342
18:10:202618,342
19:10:202618,342
20:10:202618,314
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:202618,511
Week of 30:03:202618,488
Week of 06:04:202618,430
Week of 13:04:202618,378
Week of 20:04:202618,356
Week of 27:04:202618,356
Week of 04:05:202618,316
Week of 11:05:202618,316
Week of 18:05:202618,316
Week of 25:05:202618,236
Week of 01:06:202618,201
Week of 08:06:202618,187
Week of 15:06:202618,187
Week of 22:06:202618,186
Week of 29:06:202618,186
Week of 06:07:202618,186
Week of 13:07:202618,277
Week of 20:07:202618,245
Week of 27:07:202618,228
Week of 03:08:202618,228
Week of 10:08:202618,202
Week of 17:08:202618,202
Week of 24:08:202618,152
Week of 31:08:202618,188
Week of 07:09:202618,188
Week of 14:09:202618,239
Week of 21:09:202618,252
Week of 28:09:202618,252
Week of 05:10:202618,252
Week of 12:10:202618,342
Week of 19:10:202618,314
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202618,511
April 202618,356
May 202618,236
June 202618,186
July 202618,228
August 202618,152
September 202618,252
October 202618,314
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202618,314

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1МЕКСИКА КАРТЕЛЛАРИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БУ ДАРАЖАГА ЕТИБ КЕЛДИ? 🇲🇽10.8K
  2. #2🔥 Улар афсонага айланишини билмай, ўлим сари юз тутдилар. Иккинчи Жаҳ10.8K
  3. #3Америка президентлари, Франция инқилоби, доллар купюраси, Моцарт, Пушк9.8K
  4. #4Ёсир Арофат — XX аср сиёсатчилари орасида муҳташам бир сиймо: уни расм9.3K
  5. #5Андижон шаҳрида суюлтирилган газ билан боғлиқ йирик қонунбузарлик аниқ9.2K
  6. #6САДДАМ ҲУСАЙН: ҲОКИМИЯТДАН ДОРГА ҚАДАР8.4K
  7. #7Мана яна, энди Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz 8.2K
  8. #8Трамп Эронга Ҳормуз бўғозини очиш учун икки кун муҳлат берди8.2K
  9. #9Яна8.0K
  10. #10The Guardian нашрининг хабар беришича, Сингапурда бошқа ўқувчиларни ма7.8K

So'nggi postlar

Alimoff logo
Alimoff

22-okt, 2026, 12:00

Video
Yandex бир кун ишламаганига рақобатчиларда заказ 15 бараваргача ошибди

11 октябрь куни Ўзбекистонда Yandex Go катта сбой берди. Одамлар машина чақиролмади, адрес киритолмади, нархни ҳам кўролмади. Муаммо Россиядаги Yandex дата марказларидан бири дрон ҳужумидан кейин авария режимига ўтгани билан боғланган.

Лекин энг қизиғи сбойнинг ўзи эмас. Одамлар қаерга кетгани. 11 дан 13 октябргача Uklonда заказлар 2, 3 баравар ошган. Тошкентда ишлайдиган MyTaxiда эса заказлар сони одатдагидан 15 баравар кўпайган.

Бу Yandex Ўзбекистон такси бозорида қанчалик катта ўрин эгаллаб турганини ҳам кўрсатади. Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2024 йилда агрегаторлар орқали берилган 319 миллион чекнинг 271 миллиони Yandex Go ҳиссасига тўғри келган. Қарийб 85 фоиз.

Кўпчилик Yandexни яхши кўргани учун эмас, одат бўлгани ва машина тез келгани учун ишлатади. Иловани очасан, икки марта босасан, машина келади. Всё. Шу занжир бир кун узилса, одам принципиал равишда “Yandex тикланишини кутаман” демайди. Бошқа приложение қидиради. Мана шу рақиблар учун энг катта шанс.

MyTaxi маълумотига кўра, ўша кунлардаги ўсишнинг 20, 25 фоизи янги фойдаланувчилар ҳисобига бўлган. Uklonда эса айрим кунлари актив фойдаланувчилар сони икки баравардан ҳам кўпроқ ўсган, янги ҳайдовчилар қўшилиши тахминан 10 баравар кўпайган.

Энди яна битта қизиқ хабар чиқди.
Хитой компанияси Ўзбекистон такси бозорига 5 мингта янги автомобиль ва ўз иловаси билан киришни режалаштиряпти. Бу ҳақда транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров айтган. Демак бозор қизияпти.

Одам бир марта Uklon ёки MyTaxiни ўрнатиб, “э, бу ҳам ишлар эканку” деса, кейин Yandex тикланганда ҳам иккинчи иловасини ўчирмаслиги мумкин. Такси бозорида энг қиммат нарса эса машина эмас. Одат.
Ким одамнинг телефонидаги иккинчи такси иловасига айланиб олса, кейин биринчи бўлиш учун кураша олади. Шунинг учун менимча Yandex учун 11 октябр оддий техник авария эмасди. Рақибларга текин реклама кампанияси бўлди. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
2,740000
Alimoff logo
Alimoff

22-okt, 2026, 08:20

Video
Passport Reports янги маълумотига кўра, Ўзбекистон паспорти ҳозир дунёда 133-ўринда. Марказий Осиёда эса Қозоғистон ва Қирғизистондан кейин 3-ўриндамиз.

Бизнинг mobility score 55 балл.

Бу 55 қаердан келади?

27 та давлатга визасиз кирамиз. Яна 25 тасига борганда виза олиш ёки соддалаштирилган тартиб бор. 3 та давлатга электрон рухсат билан кирилади. Жами 55 та йўналиш.

Қолган 143 та давлатга олдиндан виза керак.

Яъни Ўзбекистон паспорти дунёнинг атиги 27,8 фоизига нисбатан осон кириш имконини беради.

Паспорт дегани фақат саёҳат ҳужжати эмас. У давлатга қанчалик ишонишларининг ҳам индикатори. Масалан, Германия фуқароси Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кела олади. Биз эса Германияга бориш учун олдиндан виза оламиз.

Яъни меҳмондўстликда эшикни кенгроқ очганмиз. Ўзбекистон 95 та давлат фуқаросига визасиз кириш имкони беради ва шу кўрсаткич бўйича 199 давлат орасида 73-ўринда.

Лекин бизнинг паспорт учун бошқа давлатлар ҳали бунчалик очиқ эмас. Шунинг учун кучли паспорт аслида иқтисодиёт, миграция, хавфсизлик ва дипломатиянинг жами натижасидир.

Айтганча, Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари орасида 26-ўринда, ШҲТда 6-ўринда, Осиёда эса 50 паспорт орасида 29-ўринда. Думайте.

🌟@nurbekalimov
3,500000
Alimoff logo
Alimoff

21-okt, 2026, 19:44

Video
Калликка қарши таблетка яқинлашяптими? 500 дан ортиқ эркакда синаб кўришибди

Соч тўкилаётган эркаклар учун қизиқ хабар. Американинг Veradermics компанияси VDPHL01 деган таблеткани Phase 3 клиник синовидан ўтказибди.

Тадқиқотда 536 эркак қатнашган. Олти ойдан кейин препарат қабул қилганларда соч сони плацебога қараганда анча кўпроқ ошган. Кунига икки марта ичганларнинг қарийб 69 фоизи сочлари “яхшиланди” ёки “анча яхшиланди” деб баҳолаган. Плацебода бу 15 фоиз бўлган.

Энг қизиғи, фарқни икки ойданоқ кўра бошлашган. Лекин VDPHL01 янги сеҳрли молекула эмас. Асосида эски таниш minoxidil бор. Veradermics уни организмда секинроқ ажраладиган таблетка шаклига келтирган. Ғояси оддий: таъсир узоқроқ бўлсин, ножўя таъсирларни назорат қилиш осонроқ бўлсин.

Қисқаси, велосипедни қайта кашф қилишмаган. Унга мотор қўйишган типа. 😁

Хавфсизлик натижалари ҳам ҳозирча ёмон эмас. Компания маълумотига кўра, жиддий хавф сигналлари кузатилмаган. Лекин “побочка йўқ” дегани ҳам эмас. Айримларда шиш, баъзиларида керак бўлмаган жойларда ҳам ортиқча тук ўсиши кузатилган.

Яъни бошга соч чиқариш учун таблетка ичасиз, организм эса: “Қаерга кераклигини аниқ айтмадингку, брат”, деб ишга тушади. 😁

Ҳозирча препарат FDA томонидан тасдиқланмаган ва сотувда йўқ. Шунинг учун соч экишга берилган авансни ҳали қайтарманглар. Лекин каллар учун горизонтда нимадир кўринаяпти. 🥸

🌟@nurbekalimov
4,910000
Alimoff logo
Alimoff

21-okt, 2026, 10:03

Video
Рубио Самарқандда, Россия ҳарбийлари Термизда. Ўзбекистон ташқи сиёсатини битта ҳафтада тушунтириб берадиган манзара

20 октябрдан 27 октябргача Ўзбекистон ва Россия армияси биргаликда “Ҳамкорлик 2026” машғулотларини ўтказади. Тожикистонда жойлашган Россиянинг 201 гвардия ҳарбий базаси бўлинмалари 300 километрдан ортиқ йўл босиб, Термиз полигонига етиб келган.

Сценарий ҳам жойга мос. Афғонистон чегараси яқинида пайдо бўлган шартли қуролли гуруҳларни аниқлаш ва йўқ қилиш. Машқларда тоғ ва штурм бўлинмалари, разведка ва зарба берувчи дронлар, ер усти роботлари, Ми 24 вертолётлари қатнашади.

Бир қарашда оддий ҳарбий машқ.
Лекин календарга қарасангиз жуда қизиқ манзара чиқади. Кеча АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандда эди. У билан 200 дан ортиқ Америка бизнес вакиллари келди. Вашингтон Марказий Осиёда иқтисодий ва сиёсий иштирокини кучайтириш ҳақида очиқ гапиряпти. Орадан сал вақт ўтиб, Россия ҳарбий колоннаси Термизга кириб келяпти.

Дарров “Москва Вашингтонга жавоб берди” деб сенсация қилиш керакмас. Машқлар олдиндан режалаштирилган. Ўзбекистон ва Россия 2025 йилнинг ўзида 2026 дан 2030 йилгача ҳарбий стратегик шериклик дастурини имзолаб бўлган. Лекин символикаси барибир зўр.

Чунки бу Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ҳозирги моделини деярли идеал кўрсатиб беради. Америка билан инвестиция, технология, критик минераллар ва катта бизнес ҳақида гаплашамиз. Россия билан хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликни давом эттирамиз. Хитой билан инфратузилма ва савдо қиламиз. Қўшни Афғонистон билан эса чегарани тинч сақлашга ҳаракат қиламиз. Яъни Тошкентнинг стратегияси “ким томондасиз?” деган саволга жавоб бериш эмас. Саволнинг ўзини қабул қилмаслик.

Бу ерда яна бир принципиал жиҳат бор. Ўзбекистон Россия бошчилигидаги КХШТга аъзо эмас. Мамлакат ҳудудида Россиянинг доимий ҳарбий базаси ҳам йўқ. Шу билан бирга Россия билан ҳарбий машқлар ўтказади ва ҳарбий техник ҳамкорликни сақлайди. Мана шу фарқ муҳим. Иттифоқчи бўлиш бошқа нарса. Ҳамкор бўлиш бошқа. Ўзбекистон ҳозирча иккинчисини танлаяпти.

Лекин менга бошқа нарса қизиқ. Катта давлатлар Марказий Осиёга яна жиддий қайтяпти. Россия бу минтақани ўзининг тарихий хавфсизлик макони деб кўради. Хитой учун бу савдо йўллари ва ресурслар. Америка эса энди минтақани фақат Афғонистонга олиб борадиган коридор сифатида эмас, ўзича стратегик ҳудуд сифатида кўра бошлаяпти. Шундай пайтда кичик ва ўрта давлатлар учун энг катта актив армия ҳам, нефть ҳам эмас, манёвр қилиш қобилияти бўлади.

Ким биландир яқинлашиб, бошқаси билан эшикни ёпиб қўймаслик. Бир давлатдан хавфсизлик олиб, иккинчисидан инвестиция, учинчисидан технология олиш. Лекин ҳеч бирига ташқи сиёсатингни топшириб қўймаслик. Бу осон ўйин эмас.

Чунки катта давлатлар сен билан ҳамкорлик қилганда бир куни эксклюзивлик ҳам хоҳлай бошлайди. “Биз билан ишлаяпсанми, у билан нега ишлаяпсан?” деган саволлар пайдо бўлади. Ҳозирча Ўзбекистоннинг жавоби амалда шундай кўринади: Ҳамманг билан ишлайман. Лекин ўзим учун.

Бир ҳафталик календар баъзан ташқи сиёсат концепциясининг юз бетлик китобидан кўпроқ нарсани тушунтириб беради. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
5,670000
Alimoff logo
Alimoff

21-okt, 2026, 09:06

Video
«Пули кўпайиб, ўзгариб қолибди»

Бир танишингизнинг ишлари юришиб кетади. Кейин қамроқ кўриша бошлайсизлар, уни гаплашиши ҳам бошқача. Дарров диагноз тайёр: «Пул одамни ўзгартираркан😏». Психологлар ҳам шу саволни текшириб кўришибди. Фақат натижа биз чойхонада чиқарадиган хулосадан бироз мураккаброқ.
⠀
Psychological Bulletin журналида чиққан таҳлилда 134 мингдан ортиқ ишловчи одам ҳақидаги маълумотларни қамраган 11 та узоқ муддатли тадқиқот бирлаштирилган. Олимлар бир одамнинг даромади ўзгарганда, кейинчалик унинг характерида қандай ўзгаришлар кузатилишини ўрганишган.
⠀
Даромад ўсиши кейинроқ масъулиятлилик, интизомлилик ва ҳиссий барқарорликнинг бироз ошиши билан боғлиқ чиққан. Шу билан бирга, киришимлилик ва бошқалар билан муроса қилишга мойиллик бироз пасайган. Яъни одамлар билан камроқ мулоқот қилишга мойиллик ошаркан.
⠀
Лекин бу ерда «бироз» деган сўзни йўқотиб қўймаслик керак. Муаллиф Вен-Донг Ли ҳам PsyPost’га изоҳида таъсирлар кичиклигини таъкидлаган. Қолаверса, бу кузатув маълумотлари: айнан пул характерни ўзгартирганини исботламайди. Тадқиқотлар бой Ғарб мамлакатларида ўтказилгани учун натижани Ўзбекистонга автоматик кўчириб бўлмаса ҳам керак.
⠀
Менимча, бунда ўйлаб кўрадиган жой бор. Маош ошиши билан бирга янги лавозим, янги масъулият, янги муҳит ҳам келиши мумкин. Масалан, кечаги ҳамкасбинг бугун раҳбар бўлса, ҳар бир илтимосингга «хўп» дея олмаслиги мумкин. Сен буни кибр деб қабул қиласан. У эса ўз ишимни қиляпман деб ўйлайди.
⠀
Маошингиз ошса, ўзингизда нималар ўзгараётганига ҳам қараб қўйинг. Банк иловаси фақат балансни кўрсатади.

🌟@nurbekalimov
5,050000
Alimoff logo
Alimoff

20-okt, 2026, 13:55

Video
Саудияга ёрдам беришдан олдин Мисрнинг ҳам саволлари бор экан
⠀
Яқинда Сиси Саудияни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга тайёрлигини айтгани ҳақида ёзгандим. Энди Миср парламенти шу ёрдамга рухсат бериш бўйича овоз беришни 26 октябрга қолдирди. Иккита ёпиқ мажлисдан кейин ҳам якуний қарор чиқмади. Гап Саудия сўраса, унга ҳарбий ёрдам бериш ваколати ҳақида кетяпти.
⠀
Менга бу ерда Миср социал-демократик партиясининг позицияси қизиқ туюлди. Партия ўз депутатларига овоз беришда бетараф қолишни айтган. Сабаби, уларнинг билдиришича, миссиянинг мақсади, кўлами, муддати, харажати ва аскарларга хавфи ҳақида етарли маълумот берилмаган. Айни пайтда AFP билан гаплашган депутатлар парламентдагиларнинг аксарияти ёрдамни қўллаётганини айтган. Демак, кечикишни бутун парламент Сисига қарши чиқди деб талқин қилишга асос йўқ.
⠀
Лекин саволлар жуда ўринли. Саудия аэропортларини ракеталардан ҳимоя қилиш, Қизил денгизда кемаларни қўриқлаш ва Яман ҳудудида жанг қилиш мутлақо бошқа-бошқа вазифалар. Ҳар бирининг харажати, хавфи ва чиқиб кетиш шарти бор. «Ёрдам берамиз» деган умумий гапнинг ичига буларнинг ҳаммасини жойлаштириб бўлмайди.
⠀
Мисрда бунинг ҳуқуқий тартиби ҳам бор. Конституциянинг 152-моддасига кўра, армияни мамлакат ташқарисига жанговар вазифага юбориш учун Миллий мудофаа кенгаши билан маслаҳатлашиш ва парламент аъзоларининг учдан икки қисми розилигини олиш керак. Президентнинг минбардаги баёнотидан кейин ҳам алоҳида қарор талаб қилинади.
⠀
Саудия ва бошқа Кўрфаз давлатлари эса Мисрнинг муҳим молиявий таянчлари. Шунинг учун четда туришнинг ҳам нархи бор. Лекин иқтисодий манфаатни ҳимоя қиламан деб, харажати ва муддати номаълум урушга кириб қолиш ҳам мумкин. Менимча, энг қийин ҳисоб-китоб шу ерда.
⠀
Қоҳира жуда нозик вазиятда қолди. Бир томонда хусийлар ҳужумларига учраётган яқин иттифоқчи Саудия бор. Иккинчи томонда эса чўзилиб кетиши мумкин бўлган уруш, Қизил денгиз савдоси ва Сувайш канали даромадлари учун хавф турибди.
Бундан ташқари, Саудиянинг Миср Марказий банкида шу ойда муддати тугайдиган 5,3 миллиард долларлик депозити бор. Яъни бу ерда фақат ҳарбий иттифоқ эмас, катта пул ҳам ўртада турибди.

26 октябрдаги қарор Миср минтақавий урушга яна бир қадам яқинлашадими ёки дипломатия учун вақт сотиб оладими, шуни кўрсатади. Ҳарбий ёрдамнинг чегараси қарорда ёзилмаса, уни кейин урушнинг ўзи белгилаб бериши мумкин.
⠀
🌟@nurbekalimov
5,160000
Alimoff logo
Alimoff

20-okt, 2026, 12:35

Video
Mahallalarda taraqqiyot — farovon hayot sari

Mahallada har bir tashabbus — yangi imkoniyatlar sari qadam. Angrenda yo‘lga qo‘yilgan qulupnay yetishtirish loyihasi bunga yorqin misol: yer, moliyaviy ko‘mak va yangi bilimlar odamlarga o‘z biznesini boshlash, daromad manbaini yaratish va kelajakka ishonch bilan qarash imkonini berdi.

Tadbirkorlik — iqtisodiy mustaqillik va farovonlik sari yo‘l. Har bir yangi loyiha oilalar turmushini yaxshilash, mahalla salohiyatini oshirish va yanada erkin hayot uchun zamin yaratadi.

Instagram | Facebook | YouTube

Reklama
3,980000
Alimoff logo
Alimoff

20-okt, 2026, 11:05

Video
Бугун Муаммар Каддафий ўлдирилганига 15 йил бўлди

1969 йилда 27 ёшли ёш умидли офицер Каддафи ҳарбий тўнтариш қилиб, қирол Идрисни ағдарган ва кейин Ливияни 42 йил бошқарган. Бошида у коррупция, монархия ва эски элитага қарши чиққан инқилобчи эди. Кейин эса классика.🥱

Бир пайтлар ўзи ағдарган системадан ҳам қаттиқроқ система қурди. Сиёсий рақобат йўқ. Мустақил партиялар йўқ. Матбуот назоратда. Қарши чиққанлар қамалади, йўқолади ёки мамлакатдан қочади. Давлат эса расман ҳатто республика ҳам эмасди. Номи ҳам алоҳида пафосли: Буюк Социалистик Ливия Халқ Араб Жамоҳирияси.

Каддафининг ўзи эса сиёсатчидан кўра персонажга айланганди. Ранг баранг африкача кийимлар, чодир, аёл қўриқчилар, БМТ минбарида узун ва зерикарли нутқлар, Африкани бирлаштириш режалари.

У жуда харизматик эди, гап йўқ. Шунинг учун ҳозир ҳам интернетда Каддафи даврини романтизация қиладиганлар кўп. “Бензин сувдан арзон эди”. “Ҳаммага уй берилган”. “Ўқиш ва медицина текин эди”. “Халқ бой яшарди” итд.

Бу гапларнинг ичида ҳақиқат бўлган жойлари бор. Ливия улкан нефть даромади ҳисобига араб дунёсида аҳоли даромади юқори давлатлардан бири эди. Давлат ижтимоий хизматларга катта пул сарфлаган. Лекин нефтли давлатда субсидия борлиги уни автоматик равишда адолатли давлат қилиб қўймайди.

Каддафи даврининг охирига келиб мамлакатда коррупция, ёшлар ишсизлиги, кланлар ўртасида ресурс тақсимоти, сиёсий репрессия ва катта ижтимоий норозилик тўпланиб бўлганди.

Аслида диктатураларнинг энг катта муаммоси ҳам шу. Улар ташқи томондан жуда мустаҳкам кўринади. Ҳамма президентни олқишлайди. Сайловда 90 фоиз қўллаб қувватлайди. Телевизорда ҳамма хурсанд. Кейин бир куни система синса, маълум бўладики, унинг ичида институт эмас, битта одам турган бўлади. Лоуренс хорами Аравийский бекарга миндей деб кетмаган бир пайтлар:
«Араблар институтларга эмас, шахсларга ишонадилар. Уларнинг ҳукмдорлари шунчаки маъмур эмас, балки ҳақиқий йўлбошчи бўлиши керак».
Томас Эдвард Лоуренс — «Донишмандликнинг етти устуни» китобидан.

Хуллас, 2011 йилда Араб баҳори Ливияга ҳам етиб келади. 15 феврал куни Бенғозида ҳуқуқшунос Фатҳи Тербилнинг ҳибсга олиниши ортидан намойишлар бошланади. У 1996 йилда Абу Салим қамоқхонасида ўлдирилган маҳбуслар оилаларини ҳимоя қиларди. Полиция намойишчиларга қарши куч ишлатади, одамлар ҳалок бўлади ва протест тезда бошқа шаҳарларга тарқалади. Бир неча кун ичида протест сиёсий инқилобдан қуролли қўзғолонга айланади. Бенғози эса оппозиция марказига айланади. Армиянинг айрим қисмлари Каддафидан юз ўгиради. Мамлакат шарқи деярли унинг назоратидан чиқади.

Кейин Каддафи кучлари контрҳужум бошлайди ва Бенғозига яқинлашади. Шу ерда Ғарб аралашади. БМТ Хавфсизлик кенгаши тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳудудини ёпиш ва зарур чораларни кўришга рухсат беради. НАТО март охиридан операцияни тўлиқ бошқаради. Расман вазифа Каддафини ағдариш эмас, тинч аҳолини ҳимоя қилиш эди. Ишандик😁

Амалда эса НАТО авиацияси Каддафи армиясининг танклари, артиллерияси, қўмондонлик пунктлари ва бошқа объектларини системали равишда йўқ қилиб боради. Операция давомида 26 мингдан ортиқ парвоз амалга оширилган, қарийб 6 минг ҳарбий нишон шикастланган ёки йўқ қилинган.

Бу ерда ҳам икки хил пропагандани мусорга ташлаб қараш керак. “НАТО бўлмаганида халқ ўзи Каддафини ағдариб ташларди” деган гапни исботлаш қийин. Худди “бутун инқилобни НАТО ташкил қилди, халқ Каддафини яхши кўрарди” деган гап ҳам фактларга тўғри келмаганидай.

Ливияда реал ички қўзғолон бор эди. Лекин НАТО аралашуви кучлар нисбатини ҳал қилувчи даражада ўзгартиради. Августда қўзғолончилар Триполига кирди. Каддафи қочди. Унинг сўнгги таянчи ўзининг туғилган шаҳри Сирт бўлиб қолди.

20 октябр куни Каддафи ва унинг одамлари қарийб 50 машинадан иборат колонна билан Сиртдан чиқиб кетишга уринади. Колоннага НАТО авиацияси зарба беради. Каддафи омон қолганлар билан йўл остидаги дренаж қувурлари томон қочади. Ўша ерда қўзғолончилар уни тирик ушлайдилар. Кейинги видеолар жуда оғир. Каддафи қонга беланган, лекин тирик. Уни судраб кетишади, уришади. Орадан кўп ўтмай ўлгани маълум қилинади.

Human Rights Watch кейинчалик воқеани текшириб, унинг ўлими судсиз қатл бўлган бўлиши мумкинлигини айтди. Ўша куни Каддафининг ўғли Мутассим ҳам тирик ушланган, кейин ўлик ҳолда топилган. Яна ўнлаб асирлар ҳам қатл қилинган бўлиши мумкин. Яъни 42 йил судсиз ҳукмронлик қилган диктаторнинг ўзи ҳам охири судга етиб бормайди.

Тарих баъзан иронияни жуда яхши кўради.
Лекин Каддафининг ўлими ҳақиқий финал эмасди. Воқеаларнинг энг оғир қисми кейин бошланади.

Кўпчилик 2011 йилда шундай мантиқ билан ўйлаган эди: Диктатор бор. Диктаторни олиб ташлаймиз. Демократия пайдо бўлади. Ага щас вот прям😏 Аммо давлат Lego эмас. Бошини олиб ташлаб, янги детални қўйсанг ишлаб кетмайди.

Каддафи 42 йил давомида кучли давлат институтларини эмас, ўз шахсига боғланган тизимни қурган эди. Армия парчаланган. Реал сиёсий институтлар заиф. Маҳаллий қабилалар, шаҳарлар ва қуролли гуруҳлар ўз кучига эга. Каддафи кетиши билан ҳаммани ушлаб турган марказ ҳам кетади. Қўзғолон пайтида биргаликда Каддафига қарши жанг қилган гуруҳлар кейин бир бири билан ҳисоб китоб қила бошлайди. 2014 йилга келиб мамлакат яна катта урушга киради.

Бир томонда Триполидаги кучлар. Иккинчи томонда шарқда Халифа Ҳафтар. Устига Туркия, БАА, Россия, Миср ва бошқа ташқи ўйинчиларнинг манфаатлари аралашади. 2020 йилда катта ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланади, лекин Ливия ҳали ҳам тўлиқ бирлашган давлатга айлангани йўқ. Ҳатто 2025 йилда Триполида яна катта қуролли тўқнашувлар бўлди.

Мана шу ерда Каддафи ҳақидаги баҳс одатда икки ахмоқона позицияга бўлиниб кетади.
Биринчиси:
“Каддафи золим эди, демак уни ағдаришдан кейин бўлган ҳамма нарса автоматик равишда яхши”.
Йўқ.
Иккинчиси:
“Каддафидан кейин хаос бўлди, демак Каддафи яхши раҳбар бўлган”.
Бу ҳам йўқ.

Диктатордан кейин хаос пайдо бўлиши диктатурани оқламайди. Аксинча, баъзан диктатуранинг энг оғир мероси айнан шу бўлади. Давлат шундай қилиб қуриладики, раҳбар кетса давлатнинг ўзи ҳам қулайди. Кучли раҳбар билан кучли давлат бир нарса эмас.

Кучли давлат раҳбари ўлса ҳам ишлайверади. Суд ишлайди. Армия ишлайди. Парламент ишлайди. Кучли одамга қурилган давлатда эса ҳамма нарса ўша одам билан бирга кетади. Каддафи Ливияда айнан шундай системани қолдирган эди.

Лекин Ғарбнинг хатоси ҳам кам эмас. НАТО Каддафи армиясини йўқ қилишни билди. Кейинги давлатни қандай қуришни эса дойимгидай билмади.

15 йил олдин Сиртда Муаммар Каддафи ўлди. У билан бирга унинг режими ҳам тугади. Лекин Ливиянинг муаммолари тугамади. Чунки одамни йўқ қилиш давлат қуришдан кўра анча осон иш. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
4,210000
Alimoff logo
Alimoff

20-okt, 2026, 09:56

Video
Beeline’нинг эгаси Perfectum’ни сотиб оляпти
⠀
Ўзбекистон мобил алоқа бозорида катта битим. Beeline Uzbekistan’нинг эгаси VEON Perfectum бренди остида ишлайдиган Rubicon Wireless компаниясини тўлиқ сотиб олишга келишди. Умумий қиймат қарийб 207 миллион доллар. Шундан тахминан 93 миллиони Perfectum’нинг мавжуд молиявий қарзини харидор зиммасига олишни қамраб олади.
⠀
Компаниянинг айтишича, зарур рухсатлар олинган, битимни октябрь охиригача якунлаш кутилмоқда. Ҳозирги хабар келишув имзолангани ҳақида.
⠀
Хариднинг энг қизиқ қисми частоталар ва инфратузилмада. Perfectum’нинг активлари орасида Nokia ускуналари асосида қурилган 5G тармоғи бор. Nokia бу тармоқни қуриш бўйича келишувни ҳали 2024 йилда эълон қилганди. VEON ҳисобича, харид Beeline’нинг частота ресурсини тахминан 50 фоизга оширади. Компания бу имкониятдан қамров, тармоқ сиғими ва симсиз интернетни ривожлантиришда фойдаланмоқчи.
⠀
Менимча, битимнинг асосий саволи рақобатда. Харид якунланса, икки оператор бир гуруҳ назоратига ўтади. Бу ресурсларни бирлаштириб, кучлироқ тармоқ қуришга ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга, бозорда мустақил қарор қабул қиладиган рақиблардан бири камаяди.

Мен масалан шу компания ҳизматларидан қониқмайман. Уни шунчаки янги рақамни ҳамма почта, банк каталарига киритиб чиқишга эринганим учунгина ишлатаман.
⠀
🌟@nurbekalimov
4,290000
Alimoff logo
Alimoff

19-okt, 2026, 10:02

Video
Бибига Вашингтондан сайловолди ёрдами
⠀
Дональд Трамп Исроилдаги парламент сайловига тўққиз кун қолганда, 18 октябрда Нетаньяхунинг ҳокимиятда қолишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Овоз бериш 27 октябрда бўлади, бу 2023 йил 7 октябрь ҳужумидан кейинги биринчи парламент сайлови.
⠀
Қизиғи, 15 октябрда Нетаньяхуга ишониш-ишонмаслиги сўралганда, Трамп сиёсатда ҳеч кимга ишонмаслигини айтганди. Уч кундан кейин эса тўлиқ қўллов. Катта сиёсатда одамга ишониш билан унинг ҳокимиятда қолишидан манфаатдор бўлиш иккита алоҳида масала эканини яна бир бор кўряпмиз.
⠀
Баёнотнинг энг жиддий жойи Эрон ҳақида. Трампнинг ёзишича, Исроилга Бибидан бошқа раҳбар келса, Эронга қарши ишни АҚШ ёлғиз давом эттиришига тўғри келади, у эса бунга мойил эмас. AP ҳам айнан шу гапга эътибор қаратган. Менимча, бу ерда сайловчига анча очиқ сигнал берилмоқда: Вашингтон билан ҳозирги ҳамкорликни сақламоқчимисан, Бибини сақла.
⠀
Нетаньяху учун бу қулай аргумент. У сайловда ўзини Америка президенти билан тил топиша оладиган, катта қарорларни у билан бирга қабул қиладиган раҳбар сифатида кўрсатиши мумкин. Ҳукуматнинг ички муаммолари ҳақидаги баҳсни ташқи хавфсизлик томон буришга имконият пайдо бўлади. Сайловчи раҳбарнинг ҳисоботини сўраётганда, унга дунёдаги энг қудратли давлат раҳбаридан тавсиянома кўрсатиляпти.
⠀
Трампнинг ҳам ўз ҳисоби бор, деб ўйлайман. Икки раҳбар Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни бирга бошлаган. Энди Нетаньяхуни кучли ва тўғри шерик сифатида тақдим этиш Трампнинг ўз қарорларини ҳам ҳимоя қилишга хизмат қилади. Сиёсий тақдири сенинг қарорларинг билан боғланиб кетган шерикнинг сайлови сен учун ҳам аҳамиятли бўлиб қолади.
⠀
Лекин Исроилда натижа парламентдаги ҳисоб-китобга бориб тақалади. Одамлар партия рўйхатларига овоз беради, кейин ҳукумат тузиш учун келишувлар бошланади. 120 ўринли Кнессетда кўпчилик 61 мандатдан бошланади.
⠀
Сўровларда Нетаньяхунинг ҳозирги иттифоқчилари кўпчиликни йўқотиши мумкинлиги кўриняпти. Бироқ мухолифатнинг ҳам ҳукумат тузиши осон бўлмаслиги мумкин. Демак, ҳамма нарса бир кечада ҳал бўлиб кетмаслиги эҳтимоли бор.
⠀
Трампнинг қўллови иккиланиб турган сайловчини оғдириши мумкин. Лекин Кнессетда етишмаётган мандат ўрнига Америка президентининг тавсияномасини қўйиб бўлмайди.
⠀
🌟@nurbekalimov
5,420000
Alimoff logo
Alimoff

18-okt, 2026, 20:53

САДДАМ ҲУСАЙН: ҲОКИМИЯТДАН ДОРГА ҚАДАР

Саддам Ҳусайн ҳақида гап кетса, одатда икки хил картина кўрамиз. Бир томонда диктатор, оммавий қатллар, Анфол, Ҳалабжа, Эрон билан саккиз йиллик уруш ва Қувайтнинг босиб олиниши.

Иккинчи томонда эса нефтни миллийлаштирган, мамлакатга улкан пул олиб кирган, бепул таълимни кенгайтирган, саводсизликка қарши мажбурий кампания бошлаган ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кескин ўзгартирган ҳукумат.
Хўш, битта одамда буларнинг ҳаммаси қандай жамланиши мумкин?

Янги кщрсатувда Саддамнинг электр ҳам йўқ қишлоқдаги болалигидан бошлаб, БААС партиясига кириши, ҳокимиятни эгаллаши, 1979 йилги машҳур партия тозалаши, Эрон уруши, Қувайт, «Саҳродаги бўрон», санкциялар, Удай ва Қусай, Америка босқини, суд ва ниҳоят доргача бўлган йўлини йиғдик.

🎬 Янги сон YouTube каналда.

👉https://youtu.be/wooPfv_2cQw?si=JVMs_VO9dvGYR8bv

Ушбу кўрсатув Uzum компанияси кўмагида тайёрланди. Каналимизни қўллаб-қувватлагани учун Uzum жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.🍇
Video Thumbnail
8,390000
Alimoff logo
Alimoff

18-okt, 2026, 10:29

Миср Саудияни ҳимоя қилишга тайёр. Қоҳиранинг ҳам ўз ҳисоб китоби бор

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Саудия Арабистони сўраса, қиролликни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга тайёрлигини айтибди. Бунинг учун парламентдан ваколат сўраяпти. Навбатдан ташқари мажлис 18 октябрга белгиланган. БУ баёнот ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропорти ва Saudi Aramco объектларига ҳужумлари фонида берилди.

Ҳозирча ёрдам Саудиянинг сўрови ва парламент рухсатига боғланган. Қанча ҳарбий, қаерга ва қандай вазифа билан юборилиши очиқ айтилмаган. Кейинги воқеаларни айнан шу тафсилотлар белгилайди. Аэропортни ракетадан ҳимоя қилиш билан Яман ичида қуруқлик операцияси ўтказишнинг харажати ҳам, оқибати ҳам бошқа. Ундан ташқари тарихда Яман Мисрнинг Вьетнами бўлгани ва у ерда жуда оғир урушлар бўлгани ҳам бор гап.

Тарихий иронияни қаранг. 1960-йилларда Миср билан Саудия Яманда қарама-қарши томонларни қўллаган. Жамол Абдулносир ўн минглаб аскар билан республикачиларни, саудлар эса монархия тарафдорларини қўллаб турган. Кейин икки давлат келишиб, Миср ўз қўшинларини олиб чиққан. Энди Қоҳира ўша Саудияни Ямандан келаётган ҳужумлардан ҳимоя қилишга тайёрлигини билдиряпти. География ўша, иттифоқчилар алмашган. Мисрни яна ўша ари инига бошини тиқишга нима мажбурлаши мумкин?

Чунки, Қоҳира учун бу масаланинг жуда конкрет иқтисодий томони бор. Қизил денгизда кемалар қатнови бузилса, Сувайш канали ҳам катта даромад йўқотади. Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулотий сентябрда ушбу узилишлар туфайли мамлакат каналдан жами қарийб 11 миллиард долларлик даромад ололмаганини айтган. Демак, Яман атрофидаги можаронинг счёти Қоҳирага ҳам келяпти.

Саудия билан муносабатларда эса эски ёрдамларнинг хотираси бор. Сиси шу нутқида Форс кўрфази давлатлари Мисрнинг оғир иқтисодий пайтларида молиявий ва ёқилғидан ёрдами берганини алоҳида эслади. Менимча, бу гапнинг сиёсий маъноси тушунарли: бизни қийин пайтда қўллаган шерикка энди ўзимиз ҳам таянч бўлишимиз керак. Лекин ёрдамнинг чегараси қаерда бўлади? Асосий савол шу.

Менимча, Сиси ҳозир икки натижага эришмоқчи: Ар-Риёдга ишонч бериш ва ҳусийларга можаро кенгайиши мумкинлигини кўрсатиш. Бундай сигнал ҳужумларни чеклаши ҳам мумкин. Лекин Миср амалда жангга кирса, унинг ҳарбийлари ва объектлари ҳам жавоб зарбалари хавфига дуч келиши мумкин.

Шунинг учун парламентдан рухсат олиш билан бирга, операциянинг мақсади, ҳудуди ва тугаш шартини белгилаш ҳам керак. Армияга қаерга боришини айтиш осонроқ. Қачон қайтишини олдиндан келишиб олиш эса жуда қийин. Яман масаласида айнан Миср бу саволни яхши тушуниши керак. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
Video Thumbnail
5,290000
Alimoff logo
Alimoff

17-okt, 2026, 21:47

Ташвишнинг тунги сменаси ҳақида

Кундузи ишдаги муаммо, кредит тўлови, уйдаги гап-сўз. Кечқурун «бўлди, энди ухлаб дам оламан» дейсиз. Лекин миядаги бухгалтерия ишни тугатмаган бўлиши мумкин. Сиз ётасиз, у эса ўз ҳисоб-китобини давом эттиради.
⠀
PsyPost ёзган тадқиқотда 65 киши икки ҳафта давомида тушларини қайд этиб борган. Аввал уларнинг ҳаётдаги ташвишлари баҳоланган, кейин ҳар тонг тушида қандай ҳиссиётларни бошдан кечиргани сўралган. Жами 276 та туш ҳақида маълумот йиғилган. Пул, қарз ва шахсий муносабатларга оид ташвишлар тушдаги салбий ҳиссиётлар билан айниқса кучли боғланган.
⠀
Dreaming журналида чиққан илмий мақоланинг асосий натижаси шу: кундалик ҳаётдаги руҳий зўриқиши кучлироқ бўлган одамлар тушларида ҳам кучлироқ салбий ҳиссиётларни қайд этган. Яъни кундузги ташвиш билан тунги кечинмалар ўртасида боғлиқлик бор.
⠀
Бошқа бир тадқиқотда эса 130 киши 21 кун кузатилган. Унда одамлар кечқурун кун давомидаги стрессини, эрталаб эса тушидаги ҳиссиётларини баҳолаган. Стресс кўпроқ бўлган кунлардан кейинги тушларда салбий ҳислар кучлироқ чиққан. Лекин бу боғлиқлик кичик бўлган, уйқу сифати ҳам аҳамиятли омил сифатида кўрилган.
⠀
Албатта, бундан «ёмон туш кўрдингми, демак кредитинг бор» деган диагностика чиқмайди. Биринчи тадқиқотда қатнашчилар кам, аксарияти аёллар ва талабалар бўлган. Маълумотлар ҳам одамларнинг эслаб қолган тушлари ва ўз баҳоларига таянади. Натижани ҳаммага бирдек қўллаб, стресс ёмон тушнинг сабаби эканини қатъий айтишга асос етарли эмас.
⠀
Менимча, бу ерда ўйлантирадиган жиҳат бор. Одамнинг дам олишини фақат иш соати тугаши билан ўлчаш қанчалик тўғри? Ноаниқ даромад, тўланмаган қарз ёки уйдаги келишмовчилик соат олти бўлди деб тугамайди-ку. «Ишни уйга олиб келма» дейиш осон. Кредит ҳам, оиладаги муаммо ҳам офисда қолиб кетмайди.
⠀
Шунинг учун «кўп ўйлама, иттей ухлавол» деган маслаҳат баъзан жуда осон айтилади. Маслаҳатни берган одамнинг ўзи хотиржам ухлаб қолиши мумкин. (мен яъни)
⠀
Ташвиш эса тунги сменадаги ишида қолаверади... Балки буни спорт зал даволар. Думайте🤷‍♂️
⠀
🌟@nurbekalimov
5,870000
Alimoff logo
Alimoff

17-okt, 2026, 12:10

Петербургда мигрантларгя янги тақиқлар, Хорватия билан эса миграция бўйича келишув. Мигрантга танлов ортяпти
⠀
Петербургда патент билан ишлайдиган хорижликлар учун ёпиқ соҳалар рўйхати кенгайтирилди. Чакана савдонинг айрим турлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари, фитнес ҳамда айрим тиббий-соғломлаштириш хизматлари ҳам тақиққа тушди. Иш берувчиларга ходимлар таркибини янги талабларга мослаштириш учун 15 декабргача вақт берилган.
⠀
Чеклов айнан патент асосида ишлаётганларга, жумладан шу тартибда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларга тегишли. ЕОИИ давлатлари фуқароларига татбиқ этилмайди. Шаҳар ҳокимияти буни яширин бандликка қарши курашиш ва россияликларга иш ўрни яратиш билан изоҳлаяпти. Ишандик.
⠀
Шу пайтда бошқа хабар чиқди. 15 октябрда Ўзбекистон ва Хорватия меҳнат бозорида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади. Унда ходимларнинг ҳуқуқлари, муносиб меҳнат шароити, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари назарда тутилган. Хорватия бандлик хизмати келишув ижросини кузатадиган қўшма қўмита тузилишини ҳам тасдиқлади.
⠀
Дастлаб қурилиш соҳасида 50–100 нафар мутахассисни танлаб олиш бўйича синов лойиҳаси таклиф қилинган. Номзодларни иш берувчилар талабига мос касб ва тилга тайёрлаш, Хорватияда Миграция агентлиги ваколатхонасини очиш имконияти ҳам муҳокама қилинган. Ҳозирча бу таклиф ва келишувлар босқичи. Тайёр иш ўринлари тарқатиляпти деган хулосага шошилмаймиз.
⠀
Менимча, шу икки хабарни боғлайдиган асосий масала танлов. Одамнинг иш топиш имконияти битта мамлакатга қаттиқ боғланса, ўша ердаги ҳар бир янги чеклов унинг оилавий бюджетига ҳам таъсир қилади. Ижараси, боласининг ўқиши, уйга юборадиган пули бор. Қоидалар эса унинг режаларини кутиб турмайди.
⠀
Хорватиянинг ҳам ўз манфаати бор. SeeNews қурилиш соҳасида ишчи етишмаслигини қайд этяпти. Демак, ҳамкорликни икки томонга фойдали қилиш имконияти мавжуд: уларга мутахассис керак, бизнинг одамларга муносиб иш. Лекин 50–100 кишилик синовни бутун миграция муаммосининг ечими деб кўрсатиш ҳам тўғри бўлмайди. Аввал механизм ишласин, кейин натижасига қараб кенгайтирилсин.
⠀
Ўзбекистоннинг ўзида муносиб иш ўринларини кўпайтириш ҳам шу вазифанинг бир қисми. Одам уйида ишлашни ҳам, хорижда ишлашни ҳам танлай олсин. Танлови бор ишчининг яхшироқ шарт талаб қилиш имконияти ҳам кўпроқ бўлади.
⠀
🌟@nurbekalimov
6,080000
Alimoff logo
Alimoff

17-okt, 2026, 09:44

Трамп ўзи имзолаган санкцияларни ўзи тўхтатди
⠀
Трамп Россияга қарши янги санкцияларнинг катта қисмини ишга тушмасидан тўхтатиб қўйди. 16 октябрда чиқарилган фармон сентябрда унинг ўзи имзолаган қонундаги кўплаб чеклов ва божларни қўлламасликни назарда тутади. Расмий сабаб: Трампнинг АҚШнинг миллий манфаатлари.
⠀
Гап анча жиддий чоралар ҳақида кетяпти. Россия товарларига 500 фоизлик қўшимча бож, унинг нефть ва газини энг кўп сотиб оладиган беш давлат харидни давом эттирса, уларнинг товарларига ҳам 100 фоизлик қўшимча бож назарда тутилган эди. Мантиқ тушунарли: Москванинг мижозларига ҳам иқтисодий босим ўтказиб, Россияга тушадиган пулни қисқартириш. Лекин Оқ уй фармонида шу божларни қўллашдан воз кечилган.
⠀
Қонуннинг ўзи президентга миллий манфаатни асос қилиб истисно бериш ваколатини қолдирган. Трамп шу имкониятдан фойдаланди.
⠀
Энди ички сиёсатни қўшинг. 3 ноябрда АҚШ Конгрессига сайловлар. AP ёзишича, сўровларда америкаликлар Эрон уруши ва нархлар ошишидан норозилик билдиряпти. Трамп бир ҳафта олдин ёқилғи нархини тушириш мақсадида Россия билан дизель бўйича келишувни ҳам эълон қилган эди.
⠀
Менимча, қарорнинг асосий сиёсий мантиғи шу ерда. Россиянинг нефтдан оладиган даромадини қисқартирмоқчисан. Лекин шу ҳаракат ёқилғини қимматлаштирса, сенинг сайловчинг ҳам кўпроқ пул тўлайди. Сайловчи бензоколонкада турганида халқаро санкциянинг нозик механизмларини ўйлаб ўтирмайди. Қўлидаги чекка қарайди ва ичида сени сўкади.
⠀
Москва учун бу янги иқтисодий босимдан вақтинча қутулиш имконияти. Россиянинг йирик харидорлари бўлган Хитой ва Ҳиндистон учун ҳам айнан шу пакетдаги бож хавфи чекинди. Киев учун эса Россияни музокарага ундаши кутилган қўшимча босим ҳозирча ишламайди. Мен буни Украинанинг музокарадаги имкониятларини пасайтирувчи қарор деб кўряпман.
⠀
Албатта, санкцияни юмшатиш ҳам музокара воситаси бўлиши мумкин. Лекин унинг натижаси Москва қандай жавоб бериши билан ўлчанади. Россия реал ён беришга борадими ёки қўшимча босимдан қутулиб, аввалги сиёсатини давом эттирадими? Ҳозир асосий савол шу. Кузатамиз.
⠀
🌟@nurbekalimov
6,620000
Alimoff logo
Alimoff

16-okt, 2026, 18:22

Дотачиларнинг юлдузли соати
⠀
Британиянинг WhichBingo сайти 18 ёшдан катта 1010 нафар геймер иштирокидаги тест натижаларини эълон қилган. Шу иштирокчилар орасида Dota 2 ўйнайдиганларнинг ўртача IQ кўрсаткичи 120,8, League of Legends ишқибозлариники 120,2, Counter-Strike ўйинчилариники 118,3 чиққан. Рейтинг охирида эса футбол симулятори EA Sports FC 26: 90,4 балл. 😁Тестда тил билан ишлаш, математика, мантиқ ва визуал фикрлаш баҳоланган.
⠀
Ўйин маҳорати билан фикрлаш қобилияти ўртасидаги боғлиқликни олимлар ҳам ўрганган. Масалан, Йорк университети тадқиқотчилари 2017 йилда 56 нафар League of Legends ўйинчисини текшириб, ўйиндаги рейтинг билан янги мантиқий масалаларни ечиш қобилияти ўртасида боғлиқлик топишган. Аммо муаллифларнинг ўзи сабаб қайси томонда экани номаълумлигини таъкидлаган. Яъни ўйин қобилиятни ривожлантирганми ёки шу қобилияти кучли одамлар ўйинни яхшироқ ўзлаштирганми? Савол очиқ.

Компьютердан турмайдиган геймер дўстингизга ташлаб қўядиган ери😎
⠀
🌟@nurbekalimov
7,010000
Alimoff logo
Alimoff

16-okt, 2026, 17:49

Repost.uz’нинг янгича форматлари эътироф этилди

Бугун ахборот кўп, уни тарқатадиган манбалар ҳам етарли. Аммо ўқувчининг эътиборини қозониш, унга маълумотни тушунарли етказиш ва доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳар бир таҳририятдан алоҳида меҳнат талаб қилади.

Repost.uz жамоасининг шу йўналишдаги ишлари TAF! 2026 реклама фестивалида эътироф этилиб, нашр махсус мукофот билан тақдирланибди.

Табриклаймиз! Бундай янгича ёндашувлар ўзбек журналистикасида кўпайсин!

🌟@nurbekalimov
6,040000
Alimoff logo
Alimoff

16-okt, 2026, 12:21

Хитой билан метро ва темирйўл келишуви. Вагондан ташқари нима оламиз?
⠀
14 октябрда Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ва Хитойнинг CRRC Dalian компанияси ҳамкорлик меморандумини имзолади. Гап замонавий поезд ва вагонлар хариди, метро ва темирйўл тизимини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳамда техник хизмат кўрсатишдаги ҳамкорлик ҳақида кетяпти.
⠀
Ҳозирча қанча вагон олиниши, қанча пул сарфланиши ва қачон етказиб берилиши очиқланмаган. Меморандум кейинги келишувларга асос яратади. Шунинг учун натижани баҳолаш учун аниқ шартномалар, муддатлар ва шартларни ҳам кўриш керак бўлади.
⠀
CRRC Dalian Ўзбекистон учун янги ҳамкор эмас. Масалан, 10 сентябрда Тошкент ва Андижон ўртасида шу компания электропоезди қатнови йўлга қўйилган. Демак, ҳамкорликнинг амалда ишлаётган мисоли бор. Энди унинг метро, ишлаб чиқариш ва сервис йўналишларида қандай давом этиши қизиқ.
⠀
Талаб ҳам бор. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотига кўра, 2025 йилда метро орқали 286,8 миллион йўловчи ташилган. Бу бир йил олдингидан 6,1 фоиз кўп. Шу кўламдаги транспортда қатнов оралиғи, вагоннинг сиғими ва ишончлилиги юз минглаб одамларнинг кундалик вақтига таъсир қилади.
⠀
Менга меморандумдаги ишлаб чиқариш ва техник хизмат бўйича ҳамкорлик банди қизиқроқ. Агар бу маҳаллий таъмирлаш имкониятлари, эҳтиёт қисмлар таъминоти ва ўзимиздаги муҳандисларни ўқитишга айланса, фойдаси узоққа боради. Лекин ҳозирча айнан қайси ишлар Ўзбекистонда бажарилиши очиқ айтилмаган. Буни кейинги шартномалар кўрсатади.
⠀
Чунки поезднинг харажати сотиб олган кунингизда тугамайди. Кейин унга хизмат кўрсатиш, детал алмаштириш, таъмирлаш керак. Шунинг учун мен харид нархи билан бирга кейинги хизмат шартларига ҳам қараган бўлардим. Эҳтиёт қисм қанча вақтда келади? Таъмирни ўзимиз қила оламизми? Носозлик бўлса, ишлаб чиқарувчининг мажбурияти нимадан иборат? Поезд депода турса, йўловчи унинг чиройлилигидан фойда кўрмайди.
⠀
Технологик ҳамкорликнинг қиймати ҳам шу ерда билинади. Маҳаллий мутахассис техникани бошқаришдан ташқари, унинг носозлигини аниқлаш ва тузатишни ҳам ўрганса, мамлакатда тажриба тўпланади. Менимча, музокараларда шундай аниқ натижаларни белгилаш керак. Қайси ишни ўзимиз бажарамиз, ким ўқитилади, нимани ишлаб чиқаришни ўрганамиз?
⠀
Яхши келишувнинг фойдаси йўловчининг тежалган вақтида ҳам, ўзимизнинг муҳандиснинг малакасида ҳам кўриниши керак.
⠀
🌟@nurbekalimov
5,280000
Alimoff logo
Alimoff

15-okt, 2026, 19:40

Сальвадордаги бандосларни "қирворган" ёш умидли президент Наиб Букеле эсингиздами? Энди шу қамалганларнинг ярмигачасини озод қилмоқчи экан
⠀
Сальвадор президенти Найиб Букеле фавқулодда ҳолат даврида қамоққа олинганларнинг 50 фоизигачасини муддатидан олдин шартли озод қилиш режасини эълон қилди. 2022 йил мартдан бери жиноий тўдаларга қарши кампанияда 90 мингдан ортиқ одам ушланган. Ҳозир уларнинг ишларини қайта кўриб чиқиш ҳақида гап кетяпти.
⠀
Букеленинг тушунтиришича, асосий эътибор тўдалар билан ҳамкорлик қилган, лекин жиноятларда иштироки чекланган одамларга қаратилади. У тўдалар ҳукмронлигини ўрнатганлар билан ўша ҳукмронлик остида яшашга мажбур бўлганларни фарқлаш кераклигини айтяпти. Шу билан бирга, президент буни оқлов сифатида тақдим қилмаяпти. Режа айрим маҳбусларни назорат остида шартли чиқаришни назарда тутади. Аниқ муддат ва тўлиқ мезонлар ҳали эълон қилинмаган.
⠀
Тасаввур қилинг, маҳаллангизни жиноий тўда назорат қилади. Дўконингиздан пул талаб қилади, рад этсангиз оилангизга таҳдид солади. Сиз пул берасиз. Бу вазиятда ким тўданинг шериги, ким унинг жабрланувчиси эканини аниқлаш учун ҳар бир ҳолатни ўрганиш керак. Одамнинг қайси маҳаллада яшаганини билишнинг ўзи етарли бўлмайди.
⠀
Букеле сиёсатининг хавфсизликка таъсирини ҳам ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Тўдалар зўравонлиги сезиларли камайганини унинг ҳукуматини қаттиқ танқид қилувчи Human Rights Watch ҳам қайд этган. Йиллар давомида жиноятчилардан қўрқиб яшаган одамлар учун эса хавфсизлик жуда катта қадрият. Шуни тушунмасдан туриб, нега халқ Букелени қўллашини ҳам тушуниш қийин.
⠀
🌟@nurbekalimov
4,680000
Alimoff logo
Alimoff

15-okt, 2026, 15:36

Ким Чен Инга сув тагидаги ракета нега керак?
⠀
Шимолий Корея 14 октябрда сувости кемаларидан учиришга мўлжалланган икки турдаги қанотли ракетани синаганини маълум қилди. Пхеньян уларни «стратегик» қурол деб атаяпти. Бу ядровий каллак билан жиҳозлаш ниятига ишора қилади.
⠀
Жанубий Корея ҳарбийлари ҳам учиришларни кузатганини тасдиқлади. Кадрларни ўрганган жанубий кореялик таҳлилчилар ракеталар қайта жиҳозланган «Қаҳрамон Ким Гун Ок» дизель сувости кемасидан учирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Демак, синов бўлган.
⠀
Бундай қуролнинг мантиғи оддий. Душман биринчи бўлиб зарба берган тақдирда ҳам, жавоб қайтариш имкониятини сақлаб қолиш керак. Денгизда яшириниб ҳаракатлана оладиган ракета ташувчи кема шунинг учун қадрли. Ҳарбий тилда буни иккинчи зарба қобилияти дейишади. 38 North таҳлилида ҳам йирик ядровий давлатлар сувости кемаларига айнан шу вазифани юклаши тушунтирилган.

Жанубий Корея ҳам ўз қуролларини ривожлантиряпти. 9 октябрда Сеул маҳаллий ишлаб чиқилган биринчи гипертовушли қуролини синовдан ўтказди. Шимол эса кейинги ракета синовларини давом эттирди. Шу тариқа ҳар бир янги қурол қўшни томонга янада кучлироқ қурол кераклигини асослаш учун қўшимча далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
⠀
Ҳар ким ўзини хавфсизроқ қиляпман дейди. Қўшнисининг эса уйқуси қочяпти. Кейин қўшни ҳам хотиржамликни янги ракетадан қидиради. Ҳаёт эса давом этади. Ҳозирча.
⠀
🌟@nurbekalimov
4,910000
Alimoff logo
Alimoff

15-okt, 2026, 13:59

Имрон Хон қамоқда. Энди партиясининг вилоят ҳукумати ҳам четлатилди
⠀
Покистонда сиёсий кураш яна кескинлашди. 11 октябрда президент Осиф Али Зардорий Афғонистон билан чегарадош Хайбар-Пахтунхва вилоятида фавқулодда ҳолат жорий қилди. Имрон Хоннинг ПТИ партияси бошқараётган ҳукумат ваколатлари тўхтатилиб, бошқарув марказ вакили бўлган губернаторга топширилди. Қарор Хон тарафдорлари уни озод қилиш талаби билан Исломободга юриш режалаштираётган бир пайтда қабул қилинди.
⠀
Марказий ҳукуматнинг изоҳи: вилоятда хавфсизлик ёмонлашган, маҳаллий раҳбарият терроризмга қарши курашда етарлича ҳамкорлик қилмаган. Ваколатлар губернатор ва унинг қошидаги 11 кишилик маслаҳат кенгашига берилган. ПТИ эса буни мухолифатни четлатишга қаратилган сиёсий ҳаракат деб баҳолаяпти.
⠀
Менимча, Хон учун асосий зарба шу. Раҳбар қамоқда бўлса ҳам, партия бир ҳудудни бошқариб турса, унинг сиёсий таянчи сақланади. Сайловчи билан ишлайди, қарор қабул қилади, ўз бошқарувини кўрсата олади. Энди шу имконият ҳам қисқаряпти.
⠀
Музокаралар мазмуни ҳам кўп нарсани айтади. Reuters ёзишича, ПТИ Хонга мустақил тиббий ёрдам, учрашувлар ва ўғиллари билан телефонлашиш имконини сўраган. Ички ишлар бўйича давлат вазири Талол Чаудрий ҳукумат партиядан қуролли гуруҳларни очиқ қоралаш ва терроризмга қарши ҳамкорликни талаб қилганини, ПТИ бу шартларни рад этганини айтган. Хоннинг маслаҳатчиси эса унинг асосий ҳуқуқларини терроризм масаласига боғлашни ноўрин деб баҳолаган.
⠀
14 октябрда парламентнинг қуйи палатаси ва Сенат фавқулодда ҳолатни маъқуллади. ПТИ эса Пешовар олий судидан қарорни бекор қилиш ва сайланган ҳукуматни тиклашни сўради.
⠀
Покистон инсон ҳуқуқлари комиссияси ҳам сиёсий кескинлик яна кучайиши мумкинлигидан огоҳлантириб, томонларни музокарага қайтишга чақирган.
⠀
🌟@nurbekalimov
3,720000
Alimoff logo
Alimoff

15-okt, 2026, 11:48

Коррупция ҳақидаги суҳбат ўрнига эски кино
⠀
14 октябрь тонгида Истанбулдаги Halk TV офисига полиция кирди. Мухолифатга яқин телеканал бошқаруви давлат тайинлаган маъмуриятга ўтди, жонли эфир тўхтатилди. Тергов доирасида 11 киши ушланган. AP воқеа тафсилотларини ёзди.
⠀
Расмий сабаб молиявий жиноятларга оид тергов. Истанбул прокуратураси канал эгаси Жафер Маҳирўғлуни пора бериш, тендерларга аралашиш ва пул ювишда гумон қилмоқда. Унга алоқадор компанияларга суд қарори билан давлат бошқарувчиси тайинланган. Маҳирўғлу айбловларни рад этиб, буни сиёсий босим деб баҳолаяпти.
⠀
Воқеанинг энг рамзий жойи эфирда нима бўлгани. Human Rights Watch ёзишича, канал ҳукмрон партиядаги айрим шахсларнинг номи тилга олинган инвестиция фонди можароси ҳақида интервью бераётган пайтда янги бошқарувчилар жонли эфирни узишган. Ўрнига эски турк фильмини қўйишган. ("Оқ қуш кўли" балетини эмас) Канални энди президентликка бўйсунувчи давлат жамғармаси ТМСФ бошқаради.
⠀
Рейд айнан Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақибларидан бири Акрам Имомўғли судда ўз ҳимоясини баён қилиши бошланган кунга тўғри келди. Halk TV унинг ишини фаол ёритиб келаётган эди. Amnesty International бу ҳолатни матбуот эркинлигига оғир зарба деб баҳолаб, каналнинг мустақил фаолиятини тиклашга чақирди.
⠀
🌟@nurbekalimov
3,740000
Alimoff logo
Alimoff

15-okt, 2026, 09:53

Россияни кузатган хакерларнинг изи Қозоғистонга олиб боряптими?
⠀
Reuters қизиқ киберсуриштирув ҳақида ёзди. Cisco Talos ва Recorded Future тадқиқотчилари Silent Lynx номли хакерлар гуруҳини Қозоғистон билан боғлаяпти. Уларнинг маълумотига кўра, гуруҳ Россиянинг Орскдаги нефтни қайта ишлаш заводини нишонга олган, Нижний Новгород шаҳар маъмуриятининг компьютер тармоғига эса киришга муваффақ бўлган. Хабар чоп этилган пайтда Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари агентлик сўровига жавоб бермаган.
⠀
Лекин бу ерда «Қозоғистон Россияга ҳужум қилди» деб кетишга шошилмаймиз. Cisco гуруҳнинг Қозоғистон билан алоқаси ҳақидаги хулосасини ўртача ишонч даражасида баҳолаган. Далиллар орасида зарарли дастурларни шу мамлакатдан синаш излари ва фаолликнинг маҳаллий иш соатларига мослиги бор. Аммо гуруҳнинг қайси ташкилотга қарашли экани ва давлат буюртмаси билан ишлагани аниқланмаган. Географик из билан сиёсий буйруқни исботлаш орасида анча масофа бор.
⠀
Усуллари эса таниш: расмий ҳужжатга ўхшаган хат юборасан, одам ишониб иловани очади. Seqrite 2025 йилдаёқ бу гуруҳнинг Қирғизистон идораларига қарши кампанияларини таҳлил қилган. Бир ҳолатда БМТ тадбирига таклиф, бошқасида ходимларга мукофот пули бериш ҳақидаги сохта буйруқ ишлатилган. Прикинь, одам премиясини билиш учун файл очяпти, кимдир эса унинг компьютерига кириш йўлини очяпти.
⠀
Бизга тегишли жойи ҳам бор. Recorded Future ҳисоботида Ўзбекистоннинг ўрмон хўжалигини рақамлаштиришга қаратилган Smart Forestry ташаббусига боғлиқ инфратузилмада ҳам гуруҳга алоқадор фаоллик қайд этилган. Бу қайднинг ўзи қайси маълумотлар ўғирланганини кўрсатмайди. Лекин минтақадаги экологик ва ресурсларни бошқариш тизимлари ҳам хакерлар қизиқиши доирасида эканини кўрсатяпти.
⠀
Менимча, воқеанинг энг қизиқ томони шу. Жосуслик деганда кўз олдимизга ҳарбий база, ракета чизмаси ёки президентларнинг махфий режаси келади. Аслида сув, ёқилғи, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий режалар ҳақидаги ички маълумот ҳам турли музокараларда катта устунлик бериши мумкин. Қўшнинг нимадан қийналаётганини, қайси таъминотга муҳтожлигини, қаерда ён беришга тайёрлигини олдиндан билишнинг ўзи қанча туради?
⠀
Гуруҳ ортида ким тургани ҳали очиқ савол. Аммо давлат идорасидаги оддий ёзишма ҳам бошқа биров учун стратегик маълумот бўлиши мумкинлигини жиддий қабул қилиш керак.
⠀
Ўзбекистон учун амалий савол ҳам шу ерда. Идораларга янги платформа ўрнатяпмиз, базаларни бирлаштиряпмиз. Хўп. Уларни ким ҳимоя қиляпти? Ходим шубҳали файлни очса, тизим буни қанча вақтда сезади? Битта почта бузилса, ундан бошқа идораларга ҳам ишончли кўринган хатлар кетишининг олди олинадими? Думайте.
⠀
🌟@nurbekalimov
4,040000
Alimoff logo
Alimoff

14-okt, 2026, 18:37

Европадаги иш ўрнининг қўшимча шарти
⠀
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев қизиқ гап айтди. Унинг сўзларига кўра, айрим Европа давлатлари қирғизистонлик малакали ишчиларни қабул қилишга тайёр. Лекин шарти бор: Бишкек ҳам улардаги Афғонистон ва Африка мамлакатларидан келган мигрантларни қабул қилиши керак. Қирғизистон бундай шартларга рози бўлмаган. Вазир бу ҳақда 13 октябрда парламент қўмитаси йиғилишида гапирган.
⠀
Ҳозирча қайси давлатлар шундай таклиф бергани, қанча одам ҳақида гап кетаётгани очиқланмаган. The Times of Central Asia Европа ҳукуматлари бундай таклифни очиқ тасдиқламаганини ҳам қайд этмоқда. Демак, тафсилотларни вазирнинг баёноти орқали биляпмиз.
⠀
Лекин Европанинг миграция сиёсатидаги йўналиш аниқ кўриниб турибди. 1 октябрда ЕИ Кенгаши иттифоқда қолиш ҳуқуқи бўлмаган ва қайтариш қарори чиқарилган одамлар учун ЕИдан ташқарида марказлар ташкил қилиш имконини берувчи янги қоидаларни маъқуллади. Бунинг учун қабул қилувчи давлат билан келишув ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш кафолатлари талаб этилади.
⠀
Менимча, бу ерда меҳнат бозорига кириш имконияти дипломатик савдолашув воситасига айланяпти. Бир мамлакат ўз фуқароларига яхши маошли иш излаяпти. Иккинчиси миграция билан боғлиқ мажбуриятларининг бир қисмини ташқарига ўтказмоқчи. Шу иккита масалани битта пакетга солишяпти.
⠀
Пакетни очганда эса саволлар чиқади. Келган одамлар қаерда яшайди? Харажатни ким қоплайди? Уларнинг ҳуқуқий мақоми қандай бўлади? Ватанига қайтаришнинг имкони бўлмаса, кейин нима қилинади? Вақтинчалик деб бошланган мажбурият неча йилга чўзилиши мумкин? Буларга аниқ жавобсиз иш ўринларининг сонини санаш ҳисоб-китобнинг ярми, холос.
⠀
Ўзбекистон учун ҳам бу бегона мавзу эмас. 7 майда Австрия билан имзоланган миграция келишуви малакали мутахассисларни қонуний ишга жалб қилиш ва мамлакатда қолиш ҳуқуқи бўлмаган шахсларни қайтариш бўйича ҳамкорликни қамраб олган. Австрия ҳукумати ҳужжатда одамларни Ўзбекистон орқали ўз ватанига транзит тарзида қайтариш ҳам назарда тутилганини айтган. Транзит билан доимий яшаш учун қабул қилишнинг мажбуриятлари бошқа-бошқа. Шу фарқни йўқотиб қўймаслик керак.
⠀
Бизда ҳам бундай келишув борми? Агар бўлса унинг шартлари жамоатчиликка тушунарли бўлиши керак.
⠀
Дипломатияда ҳам «сизга иш ўрни» деган гапдан кейинги майда шрифтни ўқиш керак экан.😁

🌟@nurbekalimov
3,610000
Alimoff logo
Alimoff

14-okt, 2026, 16:02

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келяпти

Reuters хабарига кўра, унинг Ўзбекистон ва Ҳиндистонга сафари 17 октябрдан 22 октябргача давом этади. Ўзбекистонда Рубио 200 дан ортиқ бизнес раҳбаридан иборат Америка делегациясига бошчилик қилади.
⠀
Самарқандда C5+1 вазирлари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати қатнашадиган формат. Айтганча, унинг биринчи вазирлар учрашуви ҳам 2015 йил ноябрда айнан Самарқандда ўтган. Демак, гап Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатлардан ташқари, Вашингтоннинг бутун минтақа билан қандай ишлаши ҳақида ҳам кетяпти.
⠀
Бизнес вакилининг келиши ҳали унинг бизга инвестиция киритишини англатмайди. Компания ўз ускунасини сотишга, маҳсулотимизни сотиб олишга ёки қўшма корхона очишга қизиқиши мумкин. Буларнинг ҳар бири фойдали бўлиши мумкин, лекин иқтисодий натижаси турлича. Шунинг учун кейин эълон қилинадиган миллиардлик келишувларда ким кимга пул тўлашига ҳам қараш керак.
⠀
Сиёсий томондан эса ҳамкорларнинг кўпайиши Ўзбекистоннинг танловини кенгайтиради. Мен бундан фойдаланишнинг энг тўғри йўлини ҳар бир лойиҳада ўз манфаатимизни аниқ белгилашда кўраман.
⠀
Рубионинг ташрифи жиддий имконият. Уни натижага айлантириш учун шартномаларнинг ишлаши, қоидаларнинг барқарорлиги ва келишилган ишларнинг бажарилиши керак. Меҳмонлар қайтиб кетганидан кейин бизда нима қолиши муҳим.
⠀
🌟@nurbekalimov
3,990000
Alimoff logo
Alimoff

13-okt, 2026, 21:37

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам пули ажратилиши кутиляпти

Куз-қиш мавсумида аҳолини, айниқса, эҳтиёжманд хонадонларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ҳужжат лойиҳаси тайёрланди. Унга кўра, иситиш мавсумида қўшимча моддий кўмак сифатида эҳтиёжманд оилаларга ноябрь ойида 1 миллион сўмдан бир марталик ёрдам берилиши режалаштирилмоқда.

Ёрдам Ижтимоий реестрдаги оилалар билан бирга, реестрга кирмаган, лекин оилада жон бошига ойлик даромади МИХнинг 2 бараваридан ошмайдиган оилаларга ҳам берилади. Тошкент шаҳрида марказлашган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар учун бу мезон МИХнинг 3 баравари этиб белгиланмоқда. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар, етим болалар яшаётган оилалар ҳам ёрдам олади. Ёрдам миқдори барча учун бир хил — 1 миллион сўм.

Реестрга кирмаган оилаларни «маҳалла еттилиги» аниқлайди. Бунда боқувчисини йўқотган, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзоси бор, ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган оилаларга устуворлик берилади. Маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари орқали текширилади, маблағлар эса 30 ноябрга қадар ижтимоий карта ёки банк карталарига ўтказилади.

Шунингдек, алоҳида қарор лойиҳасида 1 ноябрдан аҳоли учун иситиш ва иссиқ сув хизматларига янги тарифлар жорий этиш таклиф этилган.

🌟@nurbekalimov
5,170000
Alimoff logo
Alimoff

13-okt, 2026, 19:42

Бокудаги саммит. Ўзбекистонга бунинг нима фойдаси бор?

Шавкат Мирзиёев 14 ва 15 октябрь кунлари Озарбайжонда бўлади. Бокуда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади. Кун тартибида хавфсизлик, транспорт, рақамлаштириш ва иқтисодий ҳамкорлик бор. Бу кенгаш ҳозир 28 та давлатни бирлаштиради.

Кенгашнинг ўзи қандай ишлайди? Унинг асосий воситаси мулоқот ва ҳамкорлик. Қарорлар консенсус асосида қабул қилинади. Яъни турли манфаатга эга давлатлар умумий розиликка келиши керак. Бу осон жараён эмас. Лекин муносабатлар совуқлашганда ҳам гаплашадиган майдон қолиши муҳим. Ишонч ҳақидаги учрашувлар айнан ишонч камайганда кўпроқ керак бўлади.

Менга кун тартибидаги транспорт масаласи айниқса қизиқ. Озарбайжон Каспий орқали Марказий Осиёни Кавказ ва Европа билан боғлайдиган йўналишнинг муҳим қисми. Жаҳон банкининг сентябрдаги ҳисоботида ҳам Ўзбекистон Транскаспий йўлагини ривожлантиришдан манфаат кўриши мумкин бўлган давлатлар қаторида келтирилган. Биз учун қўшимча йўналиш мавжудлиги савдода танловни кўпайтиради, бир йўлда муаммо чиқса, бошқасидан фойдаланиш имконини беради.

Лекин харитада чизиқ тортиш билан иш битмайди. Ўша Жаҳон банки ҳисоботи чегарадаги кечикишларни қисқартириш, ҳужжатларни соддалаштириш, рақамли маълумот алмашиш ва ташувчилар ишини мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлайди. Поезд бир давлатдан тез ўтиб, кейингисида ҳужжат кутиб қолса, бутун йўналишнинг тезлиги ўша кутишга боғланиб қолади. Контейнерга «стратегик ҳамкорлик» деган ёзувнинг ўзи тезлик қўшмайди.

Менимча, Ўзбекистоннинг бундай учрашувлардаги амалий манфаати ҳам шу ерда. Турли давлатлар билан гаплашиш имкониятини сақлаш, савдо йўлларини кўпайтириш ва келишувларни ишлайдиган тартибга айлантириш. Бунинг учун катта залдаги нутқ билан бирга икки томонлама музокаралар ҳам керак. Президентнинг ташриф дастурида шундай учрашувлар режалаштирилган.

Саммит якунида Боку декларацияси қабул қилиниши кутиляпти. Натижасини эса кейин кузатамиз: ташиш муддати қисқарадими, харажат камаядими, чегарадан ўтиш осонлашадими?

🌟@nurbekalimov
4,180000
Alimoff logo
Alimoff

13-okt, 2026, 18:06

Video
Бу йил TBC Uzbekistan экотизимига 6 йил тўлди. Ўзим ҳам уларнинг айрим маҳсулотларидан фойдаланаман ва охирги йилларда битта нарсани кузатиб келаман: TBC секин секин оддий банк иловасидан одамнинг кундалик ҳаётига кириб бораётган экотизимга айланяпти.

Аввалига карта, тўлов, кредит, омонат каби классик банк хизматлари эди. Кейин TBC Salom, TBC Osmon, Sug‘urta, бизнес учун алоҳида маҳсулотлар, обуналар, AI ассистент ва бошқа сервислар пайдо бўлди. Ҳозир эса бу занжирга автомобиль ҳам қўшилибди.

Менга энг қизиқ бўлгани ҳам шу TBC Avto. Чунки Ўзбекистонда машина сотиб олиш оддий покупка эмас. Одам бир неча кун салон ё бозор айланади, нарх солиштиради, комплектация текширади, кредит бўлса яна банк масаласи, ҳужжат, страховка. Хуллас, машина олгунча одам ўзи ҳам машинага айланиб қолади. 😁

TBC Avto бу жараённи бошқача қилишга уриняпти. Иловада бюджетингиз ва хоҳишингизга қараб машина танлайсиз, турли расмий дилерларнинг вариантларини солиштирасиз. Кредит керак бўлса, дастлабки скорингдан ўтасиз. Кейин эса ишга жонли одам, TBC Avto вакили қўшилади. Мана шу қисми менга ёқди.

Чунки ҳамма нарсани рақамлаштириш дегани одамни бутунлай йўқ қилиш эмас. Айрим жараёнда приложение етарли. Айрим жойда эса ёнингда “ака, ҳозир мана бу ҳужжатни қиламиз, кейин бу ерга ўтамиз” деб тушунтириб турадиган брат керак. TBC Avto шу иккаласини бирлаштирибди.

Машинани телефондан танлайсан, вакил эса комплектация, ҳужжатлар, страховка ва керак бўлса кредитни расмийлаштиришда ҳам ёрдам беради. Компания маълумотига кўра, бутун жараён ҳатто 24 соат ичида тугаши мумкин экан.

Менимча 6 йилликдаги ривожланишни мана шу жараёнлар яхши ифодалайди. Чунки рақамли банкнинг кейинги босқичи энди “иловада пул ўтказиш осон” деган жойда эмас. Савол бошқа. Одамнинг ҳаётидаги катта ва асабни ейдиган жараёнларни қанчалик соддалаштира оласан? Одамлар энди шунга қарайди.

Экосистема деган сўзни ҳамма ишлатади. Лекин экосистема аслида иконкалар сони кўп бўлиши эмас. Бир жойдан чиқмасдан кўпроқ муаммони ҳал қила олишингдир.

TBC шу йўналишда тез кетяпти. 6 йилда банк иловасидан машина калитигача етиб келишибди. Энди 7 йиллигида уйни ҳам приложениедан танлаб, нотариус қоғозни курьердан бериб юборишса ҳайрон бўлмайман. 😁

TBC Uzbekistan, 6 йиллик муборак.

🌟@nurbekalimov
3,890000
Alimoff logo
Alimoff

13-okt, 2026, 11:32

Саудлар сулоласи қулайдими?

Тармоқларда Саудия қироллигининг тугаши ҳақида гаплар кўпайди. Менимча, бундай хулосага ҳали эрта. Аммо ташқи ҳужумлар Муҳаммад бин Салмон учун ички сиёсий муаммога айланиши мумкин.

Вазият жиддий. Reuters маълумотига кўра, Ар-Риёд аэропортига сўнгги ҳафтадаги ҳужумларда камида 18 киши ҳалок бўлган. Аҳолига ҳужумлардан олдин огоҳлантириш берилмаган, ҳукумат бунинг сабабини очиқламаган. Бундай пайтда одамларда табиий савол туғилади: мудофага шунча маблағ сарфланаётган бўлса, Трампга истаганини бераётган бўлсак, нега биз ҳимоясиз қоляпмиз?

Бин Салмоннинг сиёсий обрўси мамлакатни ўзгартираётган раҳбар образига боғланган. «Vision 2030» орқали иқтисодиётнинг нефтга қарамлигини камайтириш, туризм, инвестиция ва янги бизнесларни ривожлантириш кўзланган. Менимча, аэропортларга зарбалар шу ваъданинг ишончлилигини ҳам синовдан ўтказяпти. Инвестор ва туристларга чиройли тақдимот кўрсатганинг билан агар улар келадиган самолёт қўна олмаса, тақдимотнинг таъсири нольга ва ҳатто минусга тенг.

Бин Салмон ҳокимиятни марказлаштириш жараёнида сулола ичидаги рақибларини четлатган. Бу мавзуга чуқурроқ кирмоқчи бўлганларга Брэдли Хоуп и Жастин Шекларнинг “Нефть ва қон” китобини маслаҳат бераман. Human Rights Watch ҳисоботида 2017 йилда шаҳзода Мутаиб Миллий гвардия раҳбарлигидан олиниб, коррупция гумони билан ҳибсга ташлангани ва қуролли тузилмалар устидан назорат қирол саройида жамлангани қайд этилган. Бу ҳокимиятни мустаҳкамлаган қадам эди. Бироқ қарорлар бир кишига қанча кўп боғланса, муваффақиятсизлик учун сиёсий жавобгарлик ҳам ўша одамга шунчалик кўп тушади.

Лекин ранжиган шаҳзода билан тўнтариш қила оладиган шаҳзода ўртасида катта фарқ бор. Бунинг учун тарафдорлар, ўзаро ишонч ва куч тузилмаларида таянч керак. Аввал четлатилган одамлар ҳозир бирлашганми? Армия ёки хавфсизлик хизматларида кимдир улар томонига ўтганми? Биз кўраётган ҳужумлар ҳақидаги хабарлар бу саволларга жавоб бермайди. МБС ни қўлида жуда кучли тузилмалар ишончли одамлари орқали жамланган.

Шунинг учун мен Хусийлар билан ракетабозлик қилишдан ташқари бошқа белгиларни ҳам кузатардим: саройда очиқ келишмовчилик чиқяптими, куч тузилмалари раҳбарлари оммавий алмаштириляптими, норозилик уюшган ҳаракатга айланяптими? Мана шулар пайдо бўлса, ҳокимият барқарорлиги ҳақидаги таҳлил анча жиддийлашади. Ҳозирча сарой тўнтариши ҳақида текширилган, ишончли хабар кўрганим йўқ.
⠀
Яна учта сценарийни аралаштирмаслик керак. Бин Салмоннинг мавқеи заифлашиши, Саудлар сулоласининг ҳокимиятдан кетиши ва Саудия давлатининг парчаланиши алоҳида воқеалар. Ҳатто саройда раҳбар алмашса ҳам, сулола ва давлат институтлари сақланиб қолиши мумкин. Бошқа Сауд келади. Бу минтақадаги ўта мустаҳкам сулола. Бу ерда сиёсий жанглар асосан сулола ичидаги кланлар ўртасида бўлади. Так вижу.

🌟@nurbekalimov
5,300000
Alimoff logo
Alimoff

13-okt, 2026, 09:18

Кобулдаги 400 миллион доллар. Энди навбат ижрога

Кобулда Афғонистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистон хусусий сектори иштирокида қарийб 400 миллион долларлик савдо ва инвестиция келишувлари имзоланган. Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатасига кўра, музокаралар бешинчи Имом Абу Ҳанифа халқаро кўргазмаси доирасида ўтказилган. Бу уч мамлакат бизнеси иштирокидаги умумий сумма. Ўзбекистон компанияларининг улуши хабарда алоҳида кўрсатилмаган.

Ўзбекистондан кўргазмага 200 га яқин тадбиркор ва ишлаб чиқарувчи борган. «Made in Uzbekistan» стендида озиқ-овқат, қурилиш материаллари, дори-дармон, тўқимачилик маҳсулотлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари намойиш этиляпти. Оддий қилиб айтганда, тадбиркорларимиз қўшни мамлакатдан харидор қидиряпти.

Менимча, бундай алоқаларни кенгайтириш мантиқан тўғри. Корхона очиб, ускуна олиб, маҳсулот чиқаришнинг ўзи билан иш тугамайди. Уни сотадиган бозор ҳам керак. Афғон тадбиркори биздан маҳсулот сотиб олса, бу ердаги ишлаб чиқарувчига буюртма, ташувчига иш, ишчига маош учун имконият пайдо бўлади. Қўшнидаги иқтисодий ҳаётнинг жонланишидан биз ҳам манфаатдормиз.

Лекин имзоланган ҳужжатлар билан амалга ошган савдони алоҳида ҳисоблаш керак. Ariana News бу ҳужжатларни савдо ва инвестиция меморандумлари деб атаган. Нашрнинг қайд этишича, улар қайси тармоқларни қамраб олиши ва қачон бажарилиши ҳақидаги тафсилотлар очиқланмаган. Демак, эълон қилинган сумманинг қанчаси ҳақиқий етказиб бериш ва инвестицияга айланишини кейинги натижалар кўрсатади.

Тадбиркор учун эса саволлар жуда конкрет. Пул қандай ўтказилади? Юк чегарадан қанча вақтда ўтади? Сертификатни қабул қилишадими? Харидор тўламаса ёки товар бўйича низо чиқса, масала қаерда ҳал бўлади? Шу саволларга ишлайдиган жавоб бўлса, тадбиркор кейинги кўргазмани кутмай ҳам савдо қилаверади.

Ҳиндистон компаниялари ҳам иштирок этаётгани Афғонистон бозорига қизиқиш бир нечта йўналишдан келаётганини кўрсатади. Ўзбекистоннинг афзаллиги қўшнилигида. Аммо яқин туришнинг ўзи етарли бўлмайди. Нарх, сифат, етказиб бериш ва ишонч бўйича ҳам рақобат қилиш керак.

🌟@nurbekalimov
4,700000

Showing 30 of 102 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Alimoff Telegram kanali nima haqida?+

Alimoff (@nurbekalimov) — tgdio da Siyosat toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 18 314 obunachi bor.

Alimoff (@nurbekalimov) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @nurbekalimov ga bepul obuna bo‘ling.

Alimoff yaxshi Siyosat kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Alimoff reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 18 314 obunachi bor. O‘xshash Siyosat kanallar bilan solishtiring.

Alimoff statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @nurbekalimov sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.