Nurulloh Muhammad Raufxon Telegram channel photo

Nurulloh Muhammad Raufxon

Yozuvchi Nurulloh Muhammad Raufxon kanali Kitoblar: "Bu kunlar" - https://disk.yandex.com.tr/d/Jymot9Vc3NJatJ "Besh kun" - https://disk.yandex.com.tr/i/xNbcZSdGePd65A

Romanlaro‘zbekOʻzbekiston

659

Last views

2.6k (2,637 subscribers)
A'zolar
—
Rating
57
Total Posts
Oct 15, 2026, 4:19 AM
Yangilangan
Apr 8, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameNurulloh Muhammad Raufxon
Username@nurulloh_muhammad_raufxon
CategoryRomanlar
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar2,637
Channel TypePublic Channel
Created8-apr, 2026
Last Updated15-okt, 2026 • 7 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#335544-877
Til reytingi
#1654-15
Toifa reytingi
#3247-17

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 2.6K30 Days growth: -451.7%
09/1509/2009/2509/3010/0510/1010/14
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
15:09:20262,682
16:09:20262,682
17:09:20262,666
18:09:20262,666
19:09:20262,666
20:09:20262,666
21:09:20262,666
22:09:20262,666
23:09:20262,666
24:09:20262,666
25:09:20262,666
26:09:20262,666
27:09:20262,666
28:09:20262,666
29:09:20262,666
30:09:20262,666
01:10:20262,666
02:10:20262,666
03:10:20262,666
04:10:20262,666
05:10:20262,666
06:10:20262,666
07:10:20262,666
08:10:20262,666
09:10:20262,666
10:10:20262,666
11:10:20262,666
12:10:20262,666
13:10:20262,666
14:10:20262,637
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 06:04:20262,780
Week of 13:04:20262,780
Week of 20:04:20262,780
Week of 27:04:20262,779
Week of 04:05:20262,779
Week of 11:05:20262,794
Week of 18:05:20262,794
Week of 25:05:20262,794
Week of 01:06:20262,774
Week of 08:06:20262,774
Week of 15:06:20262,774
Week of 22:06:20262,774
Week of 29:06:20262,743
Week of 06:07:20262,743
Week of 13:07:20262,743
Week of 20:07:20262,743
Week of 27:07:20262,743
Week of 03:08:20262,717
Week of 10:08:20262,717
Week of 17:08:20262,707
Week of 24:08:20262,691
Week of 31:08:20262,691
Week of 07:09:20262,682
Week of 14:09:20262,666
Week of 21:09:20262,666
Week of 28:09:20262,666
Week of 05:10:20262,666
Week of 12:10:20262,637
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 20262,779
May 20262,794
June 20262,774
July 20262,743
August 20262,691
September 20262,666
October 20262,637
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20262,637

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1Президент Шавкат Мирзиёев қачон Туркияга борса, қизиқиб кузатаман. У е9.7K
  2. #2Асрлардан бери давом этиб келаётган Исломга душманлик айниқса ўтган юз8.2K
  3. #3Болалигимда уйда Дажжол ҳақида гапиришса, оғзим очилиб эшитардим. "У ш7.1K
  4. #4Туркия жумҳурбошқони Ражаб Тоййиб Эрдўғон фармони билан Туркия ички иш7.1K
  5. #5Сионист жуҳудлар: "Амрикани биз бой қилдик, биз кучайтирдик, биз дунёг5.3K
  6. #6КИРАЧИ ОЛИМ5.3K
  7. #7Post #16385.1K
  8. #8Мен ўзим адабиётчиман, лекин кўпроқ тарихни, тарих китобларини ўқишни 5.1K
  9. #9Азиз ва қийматли дўстларим!5.0K
  10. #10Бошқа ёқда пул ишлаб, Мисрда яшаш керак экан, деб ўйлаб қолдим.4.6K

So'nggi postlar

Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

18-okt, 2026, 20:14

Шу кунларда қардош Озарбойжонда бўлаётган воқеалар, хусусан Озарбойжон ва Туркия орасида кечаётган тортишувлар жуда ёқимсиздир. Ишқилиб, турк давлатлари бирлашуви жараёнига салбий таъсир кўрсатмасин-да. Орқада душман (ёки душманлар) тургани аниқ.
Аммо бизга тушадигани душман фитнасига учмасликдир.
Эй Оллоҳ, Ўзинг ўртани тузат.
6590082
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

14-okt, 2026, 23:19

Болалигимда уйда Дажжол ҳақида гапиришса, оғзим очилиб эшитардим. "У шунақа хавфлики, кўчадан ўтиб қолса, одамлар уйидан чиқиб ўзидан ўзи эргашиб кетаверади", дейишса, "Одамлар ёмон нарсага қандай қилиб эргашади?" деб ҳайрон бўлардим. Ақлимга сиғдиролмасидим. "Мияси йўқми одамларнинг?" дердим.
Шу кунларда мамлакатимизда ўхшаш ҳодиса юз берди. Бизга етти ёт бегона қанақадир бир ижтимоий тармоқ фаоли юртимизга келган экан, минг-минглаб одам уйидан отилиб чиқиб, орқасидан гурас-гурас эргашиб юрибди!
Болалигимда эшитган у ривоятларга нафақат ишондим, нафақат ақлимга сиғди, балки кўзим билан кўрдим. Юрагида имони бўлмаса, одам бунақа пайтлари ўзини билмай қоларкан, мияси тақа-тақ тўхтаркан, бир зумда қўй каби, мол каби бўлиб қоларкан.
Оломон деб аталмиш бу хил мавжудотнинг Дажжол соясининг сояси бўлишга ҳам арзимайдиган оддий бир блогерга эргашиши шунчалик, бир куни Дажжолнинг нақ ўзи келса, албатта бундан минг-минг карра баттари бўлади-да! Тавба...
7,14000141
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

30-sen, 2026, 15:41

Photo1/2
Ҳозиргина ажиб бир иш бўлди.
Ошхонамда бир тилик тарвуз егим келди. Одатдагидек, илк савоқ томонини кесдим. Сал кўпроқ олиб юборибман, гўшт қисми ҳам кесилиб кетди. Увол бўлмасин деб ўшани қириб еяётган эдим, аяси: "Ширинмикан?" деб сўради. "Билмадим, тагини еяпман, ёмон эмасга ўхшайди..." дедим. Шунда бирдан аллақаёқдан бир товуш келди:
""Ёқимли иштаҳа! Таги озгина қирмоқ бўлиб қип-қизил пишгани айниқса мазали бўлади", деди бир эркак киши уйғурча оҳангда, баланд товушда.
Олдинига товуш қаердан келганини билмай қолдик. Ошхонада аяси билан бирга ёлғиз эдик. У ҳам қўрқиб кетди. Кейин чўнтагимдан тилпонимни олиб қарасам, экранда мана шу ёзув турибди!
Дарров болаларимдан сўрадим. Қизим айтишича, бу тилпонимнинг "Gemini" исмли сунъий ақли эмиш. У бизнинг товушимизни эшитиб, жавоб қилибди!!!
Ё Оллоҳ! Сунъий ақл дегани жин билан бир хил экан-ку! Уйимгача кириб келдими энди?! Унақада шахсий ҳаёт деган тушунча ҳам моҳиятини йўқотибди-да. Энди тилпон олдида бирон гап айтиб ё бирон иш қилиб бўлмайдими?! Хавфли-ку!
2,5900088
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

27-sen, 2026, 20:22

Ўзбекистон туманимиз яхши ташаббус бошлабди. "Мурожаат Ўзбекистон тумани" номида тилгиром гуруҳ очиб, халқнинг додига қулоқ соляпти экан!
Бу ташаббус юқоридан тушганми ё қуйидан чиққанми, мамлакатдаги бошқа туманлар ҳам бу ишни жорий этганми-йўқми — билмайман, лекин камина бу янгиликни биринчи бўлиб Ўзбекистон туманида кўрдим. Энди бирон муаммога дуч келган аҳоли илгаридагидек беш-ўн чақирим йўл босиб, ташкилотма-ташкилот сарсон бўлиб юрмайди, муаммони шартта гуруҳ саҳифасига ёзади, мутасадди ташкилотларга шикоят ва фикр-мулоҳазаларни мунтазам кузатиб бориш топширилган бўлса керак, ўша заҳоти тегишли тармоқ вакили жавоб қилади.
Икки-уч кундан бери кузатиб келяпман: асосан чироқ, сув, вайфай, ахлат... масалалари кўтариляпти ва кўпи ўрнида ҳал этиляпти. Ҳарҳолда бу усул халқ қабулларидан ҳам кўра тез, самаралига ўхшаб қолди.
Айни чоқда, бу гуруҳ ёзишмаларидан мамлакатда аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган энг катта муаммо ҳали ҳам ЧИРОҚ ЎЧИШ масаласи бўлиб қолаётганини билса бўлади.
Афсус, ҳозирча гуруҳга 1500 (бир ярим минг) киши обуна бўлибди (янги очилган шекилли), аслида, бутун туман аҳли обуна бўлса арзийди.
1,7800048
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

27-sen, 2026, 10:27

1980 йил июлининг 10-куни дафтар четига ушбуларни ёзиб қўйган эканман. Ҳозир кўриб қолдим. Эсдалик учун бу ерга ҳам кўчирдим.

***

..."Жиноят ва жазо"ни яна бир марта ўқиб чиқдим. Уни ёзиб бўлгунича Федя (Фёдор Достоевский) жинни бўлиб қолмаганига ҳайронман.
Буюк ва сунъий...
Сунъий-да негадир. Лекин Достоевский шу сунъийликдан табиий мева етиштирган. Яхши!
Бироқ ҳаётга яқинлик (реализм) бобида у барибир Толстойдан бир поғона қуйи тураркан. Реализмнинг достоевскийчаси кўпроқ романтизм ва натурализмга яқинроқ оҳангда жаранглайди.
Менга-ку, аслида, ХVII аср сўнгларидан то XIX аср охиригача Ғарб ёзувчиларининг қаҳрамонлари жуда ортиқча гапдон, эзма, сафсатабоз бўлиб туюлади, ёқмайди унча. Гўё публисист-файласуфлардек..."

(80. VII. 10.даги хатдан)

***

Қаранг, орадан 46 йил ўтибди, лекин камина ҳамон ўша фикрдаман. Иккаласи солиштирилса, менга кўпроқ Толстой ёқади. Руҳи руҳимга яқин. Тоза.
Достоевскийда эса, қанақадир ғайриинсоний руҳ, ҳатто фашистлик аломатлари бор. Бекорга у Адўлф Ҳитлернинг энг севимли ёзувчиси бўлмаган дейман. Эсдаликларда келишича, Ҳитлернинг устоли устида доим Достоевскийнинг китоблари турган.
Кейинчалик хатларини ўқиганимда, Туркистон босқинчиси ва шафқатсиз қотили Искобил (Скобелев) Достоевскийнинг энг яқин дўсти бўлганини ва Искобил ҳали Булғористондалик пайти унга махсус хат ёзиб: "Ғарбни қўй, Шарққа қараб юр, Туркистонни босиб ол!" деб маслаҳат берганини, шунга шавқлантирганини ўқидим ва тамоман кўнглим қолди. Чиндан Достоевскийда ирқчилик, шовинистлик, фашистлик кайфияти борлигига иқрор бўлдим.
1,7200059
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

25-sen, 2026, 15:39

Сентабирнинг 22-куни Central Asian Expocenter CAEx Uzbekistanда янги технологиялар кўргазмаси бошланган эди. Бугун сентабирнинг 25-си охирги кун.
Кеча оилавий бўлиб бордик. Таассуротларим жуда яхши. Қатнашчилари ҳам, томошачилар ҳам бари ёшлар! Умидлар қанотланди. Уч-тўртта суратга олдим.
Анча йиллардан бери Туркияда "Технофест" (Технологиялар фестивали) бўлади. Борганман. Кампутир муҳандислиги ютуқларидан тортиб сунъий ақл мўъжизаларигача, маиший техникалардан тортиб ҳарбий учоқларгача намойиш этилади. Қанийди, бизда ҳам!.." деб ҳавас қилганман.
Биздаги ҳам қолишмайди. Зўр ташкиллаштирилган! Туркиядагидан анча кичик, лекин бошланишига ёмон эмас. Қаторда Тожикистон, Қозоғистон, Озарбойжон бўлимларини ҳам кўриб янада севиндим. Туркия, Хитой, Қурия ва яна бошқа кўп ривожланган давлатлар ҳам қатнашибди. Ўйлашимча, яқин ораларда биз ҳам уларга етиб оламиз.
1,2800036
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

07-sen, 2026, 19:05

Ниҳоят, ўн кун деганда телеграм каналим қайта ишга тушди!
Палакат бўлиб, тилпоним сувга чўкиб ўлди. Қутқариб қолармиканмиз деб уста дўхтирига чопдик. Жонлантириш бўлимида нақ олти кун ётди. Тирилмади. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Охири тақдирга тан бериб, янги тилпон олишга мажбур бўлдим.
Ўғлим у ёқ-бу ёғини чуқилаб, ҳозиргина ҳаётга улаб берди, Оллоҳга шукр.
3,03000172
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

07-sen, 2026, 19:05

Манқуртнинг биринчи сифати — тарихий хотираси ўчган бўлади.
Мустамлакачилар маҳаллий халқларни ўзига тўла бўйинсундириш учун ишни уларнинг тарихий хотирасини ўчиришдан бошлаши шундан.
Миллат ўзлигини сақласа, у ҳеч қачон ётларга бўйин сунмайди. Ватанни бой берса ҳам, юрагини сақлаб қолади ва қулликка ҳеч қачон рози бўлмайди.
Ўзликнинг ўзаги эса тарихий хотирадир. Тарихий хотира ҳатто ўзликнинг ўзидир.

Чор Ўрисияси ва ўрис-совет босқинчилари муттасил тарихимизни бизга қора кўрсатиш, ўзларини эса оқ кўрсатиш билан шуғулланди ва халқимизнинг катта бир тоифасини ўзликдан узиб манқуртлаштиришга эришди.
Ислом Каримов бошлиқ биринчи иқтидор эса, Чор ўрислари ва совет коммунист ўрислари бошлаган ва охирига етказа олмаган ишларни охирига етказди. "Мулоқот" жўрналида эълон қилинган суҳбатида Ислом Каримов гарчи тарихий хотира масаласида жиддий гаплар айтган бўлса-да, амалда манқуртларча сиёсати билан тарихий хотирани оёғини осмондан келтириб ташлади.

Битта мисол. Эски шаҳарда буюк тарихий "Турон" кутубхонаси бўларди. У ерда ўз оти билан мусулмон Туронининг руҳи бор эди. Бу руҳ қандай шаклланган десангиз, чунки ўрис истилосидан кейин уйғонган маҳаллий миллат гуллари айни шу "Турон"да тўпланиб ("Чиғатой гурунги"), миллат, халқ, ватан, давлат тақдири устида бош қотиришган, юрак-юракдан қайғуришган, узун-узун суҳбатлар қуришган ҳамда келгуси авлодларга мустамлакадан қутилиш ва юксалиш йўл-йўриқларини кўрсатиб кетишган. Ўзини билган, ўзлигини сақлаган миллат бундай қутлуғ маконни кўз қорачўғидек асраши, келгуси авлодларга соғ-омон ўтказиши керак. Аслида нима бўлди? "Турон" кутубхонаси ерлашган кўчани тўла сақлаб қолиш ўрнига, шахсан Ислом Каримов ва унинг қизи Гулнора Каримова бошчилигидаги коммунист зеҳниятли манқуртлар у кутубхонани таги-туги билан қўпорди, кўча-пўчаси билан бирга ер билан битта қилиб, Эски Жўва бозорига қўшиб юборди!
Энди у ерни, у маконни, у руҳни ҳеч қачон тиклаб ҳам, ўрнига келтириб ҳам бўлмайди!
Тарихий хотира мана шундай ўчирилади. Ва ўчирилди ҳам!

Яқинда собиқ ДХҚ (КГБ) биносининг йўқ қилиниши ҳам шу хил манқуртлаштиришнинг бир кўринишидир. Совет ўзининг жиноятлари изини шу тариқа ўчирди ҳисоб. Бу ишнинг тепасида ичимиздаги ўриспараст, ўрисияпараст тоифалар турганидан тахмин қилсак бўладики, кечаги СССРнинг тўғридан-тўғри вориси бўлмиш бугунги Ўрисиянинг қонли қўли бордек бу ишда. Чунки СССРнинг жиноятлари босқинчи Ўрисиянинг жиноятидир.

Бугун энди Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи тугатилаётгани ҳақида гап чиқди. Жамоатчилик шов-шув кўтарганидан кейин Ўзбекистон ФА раҳбарияти шоша-пиша гўё тушунтириш бергандек бўлди, аммо бу тушунтириш қайтага баттар саволларни кўпайтирди:
1. Агар музейни янги бинога кўчириш олдиндан режаланган бўлса, нимага бошда шу айтилмади? Вазирлар Маҳкамасининг қарори қани?
2. Янги бино тўла битганидан кейин кўчирилса бўлмасмиди?
3. Бебаҳо адабий-маънавий бойлик (янги бино битгунича) архивга мосланмаган турли ерларда сақланадими ҳеч жаҳонда? Қанақа калладан чиқди бунақа таклиф?
4. Қурилаётган бино Янги Тошкент ҳудудида эмиш. У ер қанақа ер бўлишини ҳозир билиб бўлмайди. Ҳатто "Манқуртистон" бўлмаса эди деган хавотир ҳам бор. Аксинча, музей Шайхонтоҳур туманида, Алишер Навоий кўчасида, Эски Тошкент руҳи ҳарҳолда сақланган ҳудудда, эски тошкентликлар яшаётган бўлгада қолгани тарихийлик, ўтмишга боғлилик нуқтаи назаридан тўғри бўлмасмиди?!
Ва ҳоказо.

Бунақа нозик масалаларни тарихий хотира, ўзлик, миллий руҳ нима эканини унча билмайдиганлар ўз бошларича ҳал қилавермасалар, жамоатчилик фикри билан ҳисоблашсалар, керак бўлса, "Э-э, бунақа гаплар борми? Бу ёғини ҳисобга олмабмиз!" деб янглиш қарорларини ўзгартирсалар яхши бўларди.
4,5800089
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

07-sen, 2026, 19:05

1992 йили Маккаи мукарраманинг Мино водийсида кўзим билан кўрган эдим: ҳажга ўз йўли билан келган ва очиқ ҳавода қўлбола чодирчаларда яшайдиган африқолик оилалар қуёшда қизиб ётган харсанг тошларнинг силлиқ юзаларида юпқа-юпқа нон, гўшт ёпиштириб пиширишарди. Ўша йили ҳаж мавсуми апрел-мой ойларига тўғри келган, ҳарорат сояда 56 даражагача (ўзимиз ўлчаганмиз) чиққан.

Шу кунларда Ўзбекистонда ҳам ҳарорат Арабистондагидан оз эмас. Тошларга нон ёпсак нон, эт ёпсак эт пишади! Ан-ниқ пишади!!! Бир синаб кўрайликмикан-а?
3,2700082
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

07-sen, 2026, 19:05

Photo
Каримдевона манзаралари

Чеканкалаб силлиқланган бу харсанг тошлар мен туғилиб ўсган ҳовлида супа пойдевори эди. Камида 200 йиллик деса бўлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, СССР халқ депутати Одил Ёқубовнинг қўлда ёзган битта хати билан туманимиз бошлиқлари 1988 йили ҳозирги яшаб турган ҳовлимни менга "Ижод боғи" деб хатлаб берганида болалигимни эслатиб турсин деб уларни бу ерга кўчириб келтирдим. Уйга пойдевор қилмадим-у, лекин йўлакка тўсиқ қилиб ишлатдим.

Ўтган йили йўлакка бетун ётқиздираётганимда усталар:
"Нима қилайлик, ёпиб юборайликми?" деб сўрашди.
"Йўқ, очиқ кўриниб турсин, менинг болалик хотираларим булар!" дедим.

Мен негадир анъаналарга, болалик хотираларига ўзгача боғланган одамман. Тошларимнинг бошини силаб, эсдаликка расмини олиб қўйдим.
2,9100070
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

07-sen, 2026, 19:05

Ўзбекистонлик киши йилнинг уч фаслида дунёнинг қайси мамлакатида яшаса яшасин, аммо ёзни албатта Ўзбекистонда ўтказиши керак. Бизнинг мева-чевамиздақа мева-чева, қовун-тарвузимиздақа қовун-тарвуз ер юзининг ҳеч бир давлатида йўқ.

Зинашада етиштирилган, ҳозиргина Яйпан бозоридан олиб келинган "Жўрақанд" қовунини еб ўтирган киши хаёлидан ўтган ўй.
3,52000112
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

07-sen, 2026, 19:05

https://share.google/EON4ikvuXokKlrPsB

"Менинг ишим ҳақиқатни айтиш, унга ишонишга мажбурлаш эмас", деган экан Жан Жак Руссо.

XVIII аср буюк фаранг ёзувчиси ва файласуфининг худосизлиги ўзига, лекин бу гапи диққатга арзийди.
3,4100022
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

07-sen, 2026, 19:05

Футбўл (Оёқтўпи)га мактаб ёшимда жуда қаттиқ қизиққанман. Бора-бора совиб, ҳозир умуман қизиқмайман. Лекин ватаним шаънига, обрўйига тегишли гап бўлса, ҳамма соҳани каби футбўлни ҳам орқаворатдан кўзимнинг қири билан кузатиб тураман.

Саҳарлаб Қосимали баққолга тушсам, кўзи тилвизирда.
"Бўмади, ака", дейди.
"Бўмайдиям-да", дедим.
"Жа умид қиворудим-да..."
"Ҳечқиси йўқ, келаси сапар яхши бўлади... Ўнта тухум берворинг".
Тухум санашда бир-икки адашган бўлса-да, Қосимали баққол ютқизиқни ҳартугул унутди.
"Қаймоқ-чи, хонаки қаймоқ, олмайсизми?" деди.
"Уйники бўлса, қўшинг униям", дедим.

Демоқчиманки, хафа бўлманглар, ҳали ҳаммаси яхши бўпкетади.
2,96000109
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

07-sen, 2026, 19:05

Кеча Литва ҳукумати тўлиғича истеъфога чиқибди.
Ўтган куни Англия Бош вазири ҳам истеъфосини эълон этган эди.
Ғарб давлатларига тушунмайман: ҳокимиятга келишида қоп-қоп ваъда беради, сайлангач, ҳеч қанча ишламай истеъфога чиқади. Битта кичкина ишкал қилиб қўйса, шартта ишдан кетворади. Ажаб...
Биринчидан-ку, катта кетиб ваъда қилма, катта кетиб ваъда қилдингми, уришиб-талашиб ҳокимиятга келдингми, энди ўлгунингча ишла-да! Нима бу майнавозчилик?!
... дейман-да миндай қараб.

Қуриб қолган шафтолилар ўрнига писта кўчат экаётиб шуларни ўйлабман денг. Менга нима зарил...
3,17000114
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

07-sen, 2026, 19:05

Қишлоқдаман.
Қачон қишлоғимга келсам, чанқоқ томирларимга сув югуриб, қурийман деб турган шохларим ҳам қайтадан яшнаб кетади.
3,17000107
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

03-sen, 2026, 21:51

Photo1/2
Қонхўр, бола қотили, тинч аҳоли қотили, Ғазо бўлгасини кулини кўкка совурган босқинчи, фашист, ўта радикал сионист, инсоният жиноятчиси, Ислом ва араб душмани бўлган одамсифат иблис Ғазо тупроқларига қонли оёғини босган бўлса, унга нисбатан "ташриф буюрди" феълини ишлатиб бўладими?! Келиши бир юртга шараф берган азиз меҳмонга нисбатан ишлатилмайдими бу бирикма?! Журналистларимиз шу қадар саводсиз, шу қадар фаросатсизми?! Маффкуравий кураш нима эканини билмайдиган, қотил билан азиз меҳмоннинг фарқига бормайдиган журналистларни соғлом мафкурачи деса бўладими?!
3,49000191
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

31-avg, 2026, 19:04

Ўйлаб қарасам, дунёда тўла мустақил давлат йўқ экан. Ҳар бир давлатнинг эрки-ҳуқуқи қайсидир маънода ва қанчадир миқдорда бошқа давлатлар қўлида бўларкан. Майда ва кучсиз давлатларни қўйинг, ҳатто АҚШ, Ўрисия, Хитой каби буюк ва кучли давлатларни ҳам юз фойиз мустақил, ўз эрки ўз қўлида деб бўлмайди.
Масалан, АҚШ айниқса ташқи сиёсатда жимитдай "исроил"нинг етовида юради. Ёки, аксинча, "исроил" ўзи ҳам бошқа жиҳатдан АҚШга қарам. Айниқса, ҳарбий соҳада.
Шунингдек, Ўрисия ҳам тўла мустақил эмас. Ютубларда кўриб қоламан: жуҳуд таҳлилчилар Ўрисияни "исроил" манфаатига ишлайдиган давлат деб таърифлашади.
Хитой гарчи тузуми коммунистик мафкурага асосланган бўлса-да, иқтисодий сиёсатда ҳар бир қадамда капиталистик оламнинг йирик ширкатлари кайфияти билан ҳисоблашишга мажбур.
Йирикларнинг аҳволи бундай бўлгач, майдалардан катта нарса талаб қилиб бўлмайди, албатта. Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр, деганларидек.
Шундай экан, Ўзбекистонимизнинг мустақиллиги даражаси анча пастлиги тушунарли ҳолдир. Биз жануби-шарқда Хитой, шимолда Ўрисия, олис ғарбда Амрика сингари бутунисича ютаман деб турган учта йирик аждарҳо қаршисида турибмиз. Асосий вазифамиз уларни ағдариш эмас, уларга ем бўлмасликдир. Ҳатто бир қисм мустақиллигимизни қурбон қилиш эвазига бўлса ҳам.
Халқимизда доно бир дуо бор: "Борига шукр!" дейди.
Борига шукр. Шунга ҳам шукр. Мустақиллик байрамларинг қутлуғ бўлсин, дўстларим!
3,2300095
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

23-avg, 2026, 14:28

Photo
Тарихчи олимимиз Нодиржон Абдулаҳатов Бувижоним Хонийнинг Истанбулда ва Тошкентда босилган Девонларини олишга Фарғонадан атай келиб бизни шарафлантирдилар.
2,7000081
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

23-avg, 2026, 14:28

Ўқ-ёй, қилич ва найза узоқ замонлар уруш қуроли эди, бугун улар спорт қуролига айланди. Лекин бунгача қанчадан-қанча одам қирилиб кетди!
Қанийди бугунги ракеталар, ҳарбий учоқлар, дронлар одам ўлдиришни, юртларни бузишни бас қилиб, бугуннинг ўзида спорт қуролларига айлантирилса!
Ўйлаб қарасам, одам боласидан ваҳший, шафқатсиз борлиқ йўқ экан.
2,9600088
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

23-avg, 2026, 14:28

Video
Туркия йилдан йилга, ойдан ойга, кундан кунга дунёга майдон ўқийдиган ҳолга келяпти.
Туркия Ички ишлар бошқони (вазири) Мустафо Чифтчи (Mustafa Çıftçı), давлатда учинчи ё тўртинчи мавқеда турадиган бир одам, боқинг, давлат минбаридан туриб нима деяпти:
“ ‒ Шомнинг, Ҳалабнинг, Қорабоғнинг озодлигини кўрганимиз каби, иншаоллоҳ, бир куни Қудуснинг ҳам озодлигини кўрамиз!
‒ Мен волий бўлиб ишлаб юрганимда Жаноби Ҳақдан бир ниёзим бор эди. Биласизлар, бу ерда беш сана волийлик қилганимдан кейин Эрзурумга тайинландим, икки ярим йил у ерда ишладим. Ниёзим (дуойим) бу эди, жуда катта эди дуойим: “Раббим, менга бир кун, бир кунга бўлса ҳам, Қудус волийлигини насиб эт!” деган эдим.
‒ Ишонаман, Жаноби Ҳақ у кунларни бизга кўрсатади! Мутлақо кўрсатади! Бунга чин юракдан ишондим ва ишонишда давом этяпман! Ўтмишда бўлгани каби у ерлар яна бизники бўлади, яна бизнинг қўл остимизга, иншаоллоҳ, киради! Чунки бошимизда Ражаб Тоййиб Эрдўғондек дунё лидери бор!”
3,86000124
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

20-may, 2026, 17:13

https://www.egitisim.gen.tr/bir-halk-bir-vatan-faciası/

1989 йили июн бошларида юз берган Фарғона фожиалари эсдан чиқмаган бўлса керак. Ўшанда СССР ДХҚ (КГБ)си бир ўзбек билан бир Аҳиска турки ўртасида чиққан майда жанжални икки халқ орасидаги қонли можарога айлантириб юборган, одамлар ўлишига, уйлар ёнишига сабабчи бўлган эди.
Ўша аянчли воқеага ҳамда "Аҳиска турклари" ҳужжатли филмига бағишлаб 2016 йили ёзилган мақолам куни кеча Аҳиска туркларининг жўрналида эълон қилинди.
Қизиққанлар ҳаволага кириб ўқиши мумкин. Матн туркча.
2,3800052
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

20-may, 2026, 17:13

Бизнинг умримиз узоқ давом этган қатлдир.

Мансур Ҳалложни бир кун ичида қатл қилишган эди, бизларнинг қатлимиз эса бутун умр давом этди.

Бу дунёда қатл кундасидан бошқа нарсани кўрмадик.

Битта жаллод эркимизни қатл этди.
Яна бир жаллод инсонлик ҳақ-ҳуқуқларимиз бўйнига қилич солди.

Жамият, муҳит бизни болаликдан қатлга ҳукм этди.

Қатл бутун умр давом этди.

Бизда ҳар қандай олижаноб истак, эзгу эътиқод бош кўтара бошласа, жаҳолат аталмиш жаллод дарҳол уни қатл этаверди.

Умримиз муттасил оғриқ, муттасил изтиробдир.

Раҳимжон Раҳмат саҳифасидан.
3,9200069
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

20-may, 2026, 17:13

Мен ўзим адабиётчиман, лекин кўпроқ тарихни, тарих китобларини ўқишни яхши кўраман. Айниқса, охирги ўн беш-йигирма йилдан бу ёғида адабиётдан кўра кўпроқ тарихни ўқиб келяпман.
Бироқ бу тарих деганлари юзда тўқсон тўққиз фоизи ҳар миллат ўзининг ўтмишини улуғлаб, бошқаларникини камситиб ёритишини, бунинг ҳисобига ер юзида давомли фитналарга, халқлар бир-бирини ёмон кўришига, бир-бирига шубҳа билан қарашига, вақти-вақти билан қирғинбарот урушларга, Одам боласи бир-бирини аямай-ачинмай ўлдиришларига сабабчи бўлишини мулоҳаза қилсам, ҳафсалаларим пир бўлиб кетади.
"Эй Одам боласи! Кўзингни оч! Сен биттасан, бир бутунсан, бир отанинг, бир онанинг боласисан. Тарихинг бир, илдизинг бир. Нимани талашасан?! Тўхта!" дегим келади.
Фойдаси йўқлигини, қўлимдан ҳеч нарса келмаслигини англаб, чорасиз қоламан.
Биз инсонларни бир отадан ва бир онадан яратиб, сўнгра турли миллат ва турли қабила этиб қўйишдан кўзланган илоҳий мақсад ўзора урушиш эмас, бир-биримиз билан топишиб, ўзора аҳил-иноқ бўлиш эди-ку!
Демак, то тарих умумлаштирувчи, бирлаштирувчи кўзқараш билан битилмас экан...
Аммо бўладими шунақаси?
5,0600073
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

20-may, 2026, 17:13

Ғалати тажриба

Тентак билан соғ кишини ажратиб олиш осон:
"Сиз соғсиз, тентак эмассиз!" десангиз, тентак хурсанд бўлиб кетади, ҳатто сизни қучоқлаб олади, соғ киши эса, қаттиқ хафа бўлади, ҳатто жанжаллашишгача боради.
2,8900060
Nurulloh Muhammad Raufxon logo
Nurulloh Muhammad Raufxon

20-may, 2026, 17:13

ЎТА ДОЛЗАРБ!!!

Халқаро муносабатлар билимлиси Мурод Оқан (Murat Akan)нинг сиёсий таҳлиллари кучли, теран. Кундалик воқеаларни бир ипга тизиб, кутилмаган хулосалар чиқаради, яширин халқаро ўйинларнинг сирини очади, парда орқасида юз бераётган жараёнлар ҳақида билгилар беради.
Ютубда уч соатча бурун эълон қилган навбатдаги суҳбатида сўнг ҳафта ичи тезлашган халқаро муносабатлар — сионист "исроил"нинг Юнон давлати билан тузган шартномаси, "исроил" президентининг Қозоғистонга келиши, НАТО Бош котиби Руттенинг Туркияга келиши, Англия қиролининг АҚШга бориши... каби ҳодисаларнинг тагмақсадларини очиқлабди.
Бу суҳбатдан чиқарган шахсий мулоҳазаларим:

Сионист "исроил" президенти Херсўгнинг Қозоғистонга келиши ва бу ерда уни ўта тантанали кутиб олиниши яхши бўлмади. Марказий Осиёга, хусусан, туркий давлатлар орасига фитна кирди ҳисоб.
АҚШ минтақа давлатларини гўё ўзига тенг кўриб, Вашингтонга чақириб, ўнгдорларимизни мақташи (бошини силаши) бизни талтайтириб қўймасин. Дунё тартибини янгидан қуришга киришган Амрика ва "исроил" иттифоқи ўз қора ниятларига етиш йўлида қўйган ўта маккор қадамларининг боши эди бу. Мана энди "исроил"нинг шум қадами Туркистон тупроқларигача кириб келди. Бундан олдин Қозоғистон Амрика ва "исроил" биргаликда ишлаб чиққан "ИБРОҲИМ АҲДЛАШМАСИ"га бирданига қўшилиб қолгани ҳам буюк хато бўлган эди.

Бу "иттифоқ":
1. Турк давлатлари бирлашувига тўғаноқ бўлади, парчалаб ташлайди ва бу йўл билан Туркияни яккалаб қўймоқчи.
2. Сионистларнинг "Катта исроил" лойиҳасини юзага чиқариш йўлидаги ҳаракатига Марказий Осиё давлатларидан дастак олмоқчи.

Умид қиламан:
1. Ўзбекистонимиз Қозоғистон йўл қўйган хатога йўл қўймайди ва айтилган шумниятларга қарши туради.
2. Турк давлатлари шошилинч равишда ўзора ҳартомонлама бирикиш ҳаракатларини давом эттиради ва тез орада сиёсий, иқтисодий, маданий, ҳарбий жиҳатдан бир бутун куч ҳолига келади.

Ҳозирда дунё тинчини йўқотган. Оллоҳ кўрсатмасин, фалокат йилдан йилга тугул, ойдан ойга тугул, кундан кунга яқинлашиб, халқаро аҳвол ёмонлашиб бормоқда. Бундай шароитда биз каби кичик ва кучсиз давлатлар фақат бирлашибгина, миллат ва дин асосида бирлашибгина омон қолишимиз, ўзлигимизни ва мустақиллигимизни сақлай олишимиз мумкин.
3,18000116

Showing 30 of 57 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Nurulloh Muhammad Raufxon Telegram kanali nima haqida?+

Nurulloh Muhammad Raufxon (@nurulloh_muhammad_raufxon) — tgdio da Romanlar toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 2 637 obunachi bor.

Nurulloh Muhammad Raufxon (@nurulloh_muhammad_raufxon) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @nurulloh_muhammad_raufxon ga bepul obuna bo‘ling.

Nurulloh Muhammad Raufxon yaxshi Romanlar kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Nurulloh Muhammad Raufxon reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 2 637 obunachi bor. O‘xshash Romanlar kanallar bilan solishtiring.

Nurulloh Muhammad Raufxon statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @nurulloh_muhammad_raufxon sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.